cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Qiziriq tumani hokimligi Axborot xizmati

Сурхондарё вилояти Қизириқ туман ҳокимлигининг матбуот хизмати https://www.qiziriq.uz Мурожаат учун: +998909286162

Show more
Advertising posts
3 444
Subscribers
+824 hours
No data7 days
-530 days
Posts Archive
Барча амалга оширилаётган ишлар, инсон қадри ва манфаатлари учун Қизириқ тумани Истара маҳалласининг 2.6 км. ички йўлларида асфалто-бетон қопламаси ёт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда. Йўллар сифатини яхшилаш борасидаги бу каби бунёдкорлик ишлари босқичма-босқич барча маҳаллаларда давом этади. Бу эса, албатта, аҳолининг ҳаёт тарзи ва кайфиятига ўз ижобий таъсирини кўрсатмай қолмайди. ✍️ Қизириқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати  Расмий саҳифаларимиз👇 Telegram| Facebook| Instagram | Youtube|Web-sahifa
Show all...
👍 7
01:48
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон туризм имкониятлари Франциянинг «IFTM-Top Resa» кўргазмасида тақдим этилмоқдаTourism opportunities of Uzbekistan are presented at the exhibition "IFTM Top Resa" in France Туристические возможности Узбекистана представлены на выставке «IFTM-Top Resa» во Франции 🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Show all...
Parij_2.mp417.19 MB
📌 ҚИЗИРИҚ ТУМАН ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИДА ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ БЎЛИБ ЎТДИ 📎 Қизириқ туман ИИБ бошлиғи подполковник Ш.Й.Алламуротовнинг ташаббуси билан оталиққа олинган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида туман ИИБ биносида ёшларни ватанга садоқат, юрт тинчлиги, муносиб касб эгаллаш, жамиятда ўз ўрнини топиш ва ватанпарварлик кайфиятини уйғотиш вақсадида улар билан давра суҳбатлари олиб борилди. 🖌 Бундан ташқари туман Ички ишлар бўлими, Фавқулотда вазиятлар ва Миллий гвардия бўлимларининг кўргазмали қуроллари намойиш этилди. ✍️ Қизириқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати  Расмий саҳифаларимиз👇 Telegram| Facebook| Instagram | Youtube|Web-sahifa
Show all...
👍 5 1
Саида Мирзиёева:
Бугун Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бекар билан учрашдик. Мулоқот давомида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, таълим, маданият ва кинематография соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдик.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Show all...
3
СИЁСИЙ-МАЪРИФАТ СОАТИ. Давлат фуқаролик хизматчиларининг сиёсий, маърифий ва маънавий билим ҳамда кўникмаларини ривожлантириб бориш мақсадида ташкил этиб келинаётган “Сиёсий-маърифат соати” ўқув машғулотининг жорий ҳафтага мўлжалланган навбатдаги онлайн машғулотлари бўлиб ўтди. Ўқув машғулотларини туман ҳокимлиги аппарати ходимлари ҳамда корхона ва ташкилотлар вакиллари онлайн кузатиб боришди. Бугунги ўқувда Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ахборотлар берилди. ✍️ Қизириқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати  Расмий саҳифаларимиз👇 Telegram| Facebook| Instagram | Youtube|Web-sahifa
Show all...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
Уй-жой учун субсидияга ариза бериш 23 сентябрдан бошланади Президентимизнинг 2024 йил 30 апрелдаги "2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонига кўра, уй-жой учун субсидияларга аризалар бериш 23 сентябрдан бошланади. Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли параметрлари доирасида аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 23 сентябрь куни соат 09:00 да бошланади. Шунингдек, ижтимоий мезонларга мувофиқ, субсидия олиш учун фуқароларга янада кенгроқ имконият яратиш мақсадида уларнинг даромадларини инобатга олиш тартибига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Эндиликда ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин бўлади. Аризалар Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки my.gov.uz Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда ариза топшириш мумкин. Маълумот ўрнида айтиш жоиз, ариза берувчи ва/ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромад миқдори: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 8 бараваригача (8 млн 400 минг сўм); - Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 660 минг сўмгача) бўлиши зарур. Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimiz: 🔵 Telegram 🟥 Instagram 🟦 Facebook 🔴 Youtube ✅Murojaatlar uchun: @chaganiyanbot
Show all...
👍 1
Қизириқ туманида хозирда кенг қамровли "Барқарор Турмуш" профилактик тадбири ўтказилмоқда. Мазкур тадбир бугун туманнинг "Шодлик" махалласида жойлашган 36- сонли мактабда бўлиб ўтди. Тадбирда туман ИИБ ЖХХ ХПБ ХҚМБ катта инспектори капитан Н.Эшпўлатова, маҳалла хотин-қизлар фаоли С.Маматқобилова хамда мактаб директори С.Самадовалар иштирокида вояга етмаган ўқувчи қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, эрта турмуш, эрта туғруқнинг салбий оқибатлари, одоб-ахлоқ қоидалари, кийиниш маданияти каби мавзуларда тушунтириш, тарғиботлар қилинди. Суҳбат давомида ўқувчи қизларга келажакда маълум бир касб-ҳунар эгаллаш ва илм олишнинг афзалликлари тушунтирилди. ✍️ Қизириқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати  Расмий саҳифаларимиз👇 Telegram| Facebook| Instagram | Youtube|Web-sahifa
Show all...
👍 2
Repost from N/a
🗳 Сурхондарёда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига номзодлар рўйхатга олинди Бугун Сурхондарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Комиссия раиси З.Алимардонова бошқариб борган йиғилишда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш ҳамда сайлов кампанияси даврида сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги 50 та сайлов округига бешта сиёсий партиянинг ҳар биридан бир нафардан, жами 250 нафар номзод тўғрисдаги аризалар “е-сайлов” тизими орқали комиссияга юборилган. Номзодларнинг 42 фоизи хотин-қизлардир. Йиғилишда партиялар томонидан кўрсатилган ушбу номзодларни халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига номзод сифатида рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Рўйхатга олинган номзодлар ҳақидаги маълумотлар расмий веб-сайт ва маҳаллий матбуотда эълон қилинади. Шунингдек, йиғилишда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати сайловида иштирок этувчи сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти жорий йилнинг 22 сентябридан бошланиши ҳамда мазкур жараён сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида тўхтатилиши маълум қилинди. Сайловолди ташвиқот даврида сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларга Сурхондарё вилояти телевидениесида ҳажмига кўра бир хил бўлган эфир вақти ҳамда “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталарида бир хил нашр майдони бепул ажратилиб, тенг шароитлар таъминланади. 📍 https://t.me/Surxondaryo_HSK
Show all...
👍 3
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.