cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasining rasmiy telegram kanali

Show more
Advertising posts
4 587
Subscribers
-1224 hours
-847 days
-27230 days
Posts Archive
Ijtimoiy tarmoqlarda Davlatobod tumanidagi 54 – umumiy o’rta ta’lim maktabi bo’yicha yoritilgan xabar ishchi guruhi tomonidan o‘rganilmoqda. O‘rganish yakuniga ko‘ra batafsil ma'lumot berilishi bildiriladi. Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi Axborot xizmati
Show all...
01:30
Video unavailableShow in Telegram
NAMANGANDA VILOYAT HOKIMI VA SEKTOR RAHBARLARINING YOSH O'QITUVCHI VA O'QUVCHILAR BILAN OCHIQ MULOQOTI TASHKIL ETILDI
Show all...
tadbir_encoded_encoded_encoded.mp435.67 MB
Наманган вилояти ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашдилар Наманган шаҳридаги “Маърифат маскани”да бўлиб ўтган мулоқот аввалида вилоятимизнинг иқтидорли ёшлари ўз ихтиролари, қўл меҳнатлари маҳсулотларини намойиш қилдилар. Шунингдек, сектор раҳбарларига вилоят таълим соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Шундан сўнг вилоят сектор раҳбарларининг ёш ўқитувчи ва ўқувчилар билан учрашуви кўтаринки кайфиятда бошланди. Дастлаб Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов барчани яқинлашиб келаётган 1 октябрь - Устоз ва мураббийлар куни билан самимий табриклаб, вилоят таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самараси ҳақида тўхталди. Мулоқотда ўқувчилар ва ёш ўқитувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан вилоят ҳокими ҳамда сектор раҳбарларига юзландилар.     Самимий ўтган учрашувда ёшлар ўз иқтидорлари, изланишлари ҳақида гапириб, келгуси режалари ва орзу-мақсадлари билан ўртоқлашдилар. Улар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланиб, шу ернинг ўзида масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Якунда бир гуруҳ фаол ўқитувчи ҳамда ўқувчилар муносиб рағбатлантирилди. Маълумот учун: бугунги кунда вилоятимизда мавжуд 730 та мактабларда жами 549 602 нафар ўқувчиларга 39 531 нафар ўқитувчилар таълим-тарбия бериб келмоқдалар. Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.