cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Filinta advokat

"Filinta advokat" адвокатлик бюроси (Фарғона вилояти) ✅ Дастлабки тергов ва суд жараёнларида адвокатлик хизматлари ✅ Юридик консалтинг ✅ Ҳуқуқий муаммоларга профессионал ва замонавий ечим 📌 Мурожаат учун ☎️ 99-906-64-45, https://t.me/filinta_advokat

Show more
Advertising posts
2 431
Subscribers
No data24 hours
-17 days
-130 days
Posts Archive
Filinta advokat" адвокатлик бюроси (Фарғона вилояти) Сизга ўз юридик хизматларини таклиф этади! ✅Жиноий, маъмурий, иқтисодий ва фуқаролик судларда ҳамда терговга қадар текширув жараёнларида иштирок этиш ✅ Юридик консалтинг, ҳуқуқий маслаҳатлар ✅ Ҳуқуқий муаммоларга профессионал ва замонавий ечим ✅ Дастлабки тергов ва суд жараёнларида адвокатлик хизматлари Маълумот учун: "Filinta advokat" адвокатлик бюроси адвокати А.Юлдашев деярли 30 йил мобайнида суд, тергов, тезкор-қидирув хизмати ва ИИВ тизимида ҳодим ва рахбарлик лавозимларида фаолият юритган, истеъфодаги полковник. 📌 Мурожаатлар учун ☎️ 99-906-64-45 📞https://t.me/Filinta_1
Show all...
👍 1
Repost from Filinta advokat
"Filinta advokat" адвокатлик бюроси (Фарғона вилояти) Сизга ўз юридик хизматларини таклиф этади! ✅ Дастлабки тергов ва суд жараёнларида адвокатлик хизматлари ✅ Юридик консалтинг, ҳуқуқий маслаҳатлар ✅ Ҳуқуқий муаммоларга профессионал ва замонавий ечим ✅ Жиноий, маъмурий, иқтисодий ва фуқаролик судларда ҳамда терговга қадар текширув жараёнларида иштирок этиш 📌 Мурожаатлар учун ☎️ 99-906-64-45 📞https://t.me/filinta_advokat
Show all...
Repost from Filinta advokat
​​❗️Жиноят-процессуал қонунчиликка кўра, 💰Жиноят туфайли ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида ўзини мулкий зиён кўрган деб ҳисобловчи шахс ёхуд унинг вакили жиноят иши қўзғатилган пайтдан бошлаб то суд тергови бошлангунга қадар фуқаровий даъво қўзғатишга ҳақлидир. 👨‍💼Жиноят содир этиш ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида мол-мулки йўқолган ёки шикастланган шахс вафот этган тақдирда унинг меросхўрлари жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатиш ва уни қувватлаш ҳуқуқига эга бўлади. 📄Фуқаровий даъво ёзма шаклда ҳам, оғзаки шаклда ҳам қўзғатилиши мумкин. Оғзаки даъво аризаси баённомага ёзиб қўйилади. 👨‍⚖️Жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатмаган шахс, шунингдек даъвоси кўрилмасдан қолдирилган шахс уни фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида қўзғатишга ҳақлидир. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/Filinta_1
Show all...
Repost from Filinta advokat
​​#Биласизми ❗️Жиноят-процессуал қонунчиликка кўра, айбланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга. ☑️ Айбланувчи: ўзининг нимада айбланаётганлигини билиш; ☑️ қамоққа олинганлиги ва турган жойи тўғрисида адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали қўнғироқ қилиш ёхуд хабар бериш; ☑️ ҳимоячига эга бўлиш ҳамда учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда у билан холи учрашиш, ☑️ ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари бўйича кўрсатувлар бериш ёхуд кўрсатувлар беришдан бош тортиш ва кўрсатувларидан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлиги ҳақида хабардор бўлиш; ☑️ ўз она тилидан ҳамда таржимон хизматидан фойдаланиш; ☑️ ўзининг ҳимояланиш ҳуқуқини шахсан ўзи амалга ошириш; ☑️илтимоснома бериш ва рад қилиш; ☑️далиллар тақдим этиш; ☑️ суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; ☑️суриштирув ёки дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиб чиқиш ҳамда ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; ☑️жиноят ишининг суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан тугатилганлигига қарши эътироз билдириш ҳамда суд муҳокамаси ўтказилишини талаб қилиш; ☑️суд томонидан иш бўйича дастлабки эшитув ўтказилаётганда иштирок этиш, ярашув тўғрисидаги, амнистия актини қўллаш ҳақидаги ишлар бўйича, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг мажлисларида, суднинг рухсати билан эса, кассация ва тафтиш инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; ☑️ суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш; ☑️ суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ҳамда у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; ☑️ иш бўйича келтирилган протестлар, апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларидан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эга. 📌 Айбланувчи зиммасига кўрсатув бериш, шунингдек ўзининг айбдор эмаслигини ёки ишнинг бошқа бирор ҳолатларини исботлаш мажбурияти юкланиши мумкин эмас. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/Filinta_1
Show all...
👍 1
Repost from Filinta advokat
​​#Биласизми ❗️Жиноят-процессуал қонунчиликка кўра, қуйидаги ҳолларда далиллар номақбул деб топилади. Агар фактик маълумотлар қонунга хилоф усуллар орқали ёки жиноят процесси иштирокчиларини қонун билан кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёки бу ҳуқуқларни чеклаш йўли билан ёхуд ушбу Кодекс талаблари бузилган ҳолда олинган бўлса, шу жумладан: 🔹жиноят процесси иштирокчиларига ёки уларнинг яқин қариндошларига нисбатан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаган ҳолда; 🔹 уларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) йўли билан; 🔹гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ҳимояга бўлган ҳуқуқлари, шунингдек таржимон хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқи бузилган ҳолда; 🔹 жиноят иши бўйича процессуал ҳаракатнинг мазкур жиноят ишини юритишни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан бажарилиши натижасида; 🔹 номаълум манбадан ёхуд жиноят ишини юритиш жараёнида аниқлаш мумкин бўлмаган манбадан; 🔹 жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг суриштирувдаги, дастлабки терговдаги судда далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топмаган кўрсатувларидан олинган бўлса, улар далил сифатида мақбул эмас деб топилади. 📌 Гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчидан ушбу Кодекс нормалари бузилган ҳолда олинган кўрсатувлардан, эксперт хулосасидан, ашёвий далиллардан, аудио-, видеоёзувлардан ва бошқа материаллардан далил сифатида фойдаланиш тақиқланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/Filinta_1
Show all...
Repost from Filinta advokat
​​#Биласизми 💼 Жиноят ишларини юритишда вояга етмаганларнинг иши бўйича ҳимоячи иштирок этиши шарт. ☑️ Агар ушбу ҳолатда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг илтимосига кўра ҳимоячи таклиф қилинмаган бўлса, тегишли қарор ёхуд суд ажрими Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармасига келиб тушган пайтдан эътиборан 4 соатдан кечиктирмай жиноят иши бўйича ҳимоячининг иштирокини таъминлаши шарт. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/Filinta_1
Show all...
Repost from Filinta advokat
​​#Биласизми 💼 Реабилитация учун асослар ☑️ Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи қуйидаги ҳолларда айбсиз деб топилади ва реабилитация этилиши лозим: 1) иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ёки суд муҳокамаси ўтказилган иш бўйича жиноий ҳодиса юз бермаган бўлса; 2) унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса; 3) унинг содир этилган жиноятга дахли бўлмаса. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/Filinta_1
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.