cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Файзбоғ (ТемурМалик)

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ) Алоқа: @SivasgaXat_bot Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/+hzJqLUtVL1swMzc6

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
17 982
المشتركون
-524 ساعات
-517 أيام
-3530 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
Рамзан Қодиров ўзининг пулемёт билан жиҳозланган Cybertruck машинаси Илон Маск томонидан "масофадан ўчириб қўйилгани"ни маълум қилди "Илон Маск яхши иш қилмади. Чин юракдан қимматбаҳо совғаларни беради, кейин эса уларни масофадан туриб ўчиради", — деб ёзди Қодиров ўзининг Telegram каналида. Чеченистон раҳбарининг сўзларига кўра, машина фронтда "жанговар топшириқларни аъло даражада бажарган", бироқ Маск яқинда Cybertruck'ни ўчириб қўйган. 17 август куни Рамзан Қодиров Илон Маск томонидан унга томида автомат ўрнатилган Cybertruck совға қилинганлигини ва бу автомобиль Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операциясига жўнатилиши ҳақида эълон қилган эди. 19 август куни Илон Маск бу гапларни рад этган. Илон Маск битта пультдаги кнопкани босиш орқали Рамзан Қодировни болаликдан орзу қилиб келган энг қимматбаҳо ўйинчоғидан айириб қўйибди. Машина томи устида жуда бахтли кўринганди бояқиш😁 🔥@fayzboguz
إظهار الكل...
🤣 145👍 16😁 15🤯 3 1
01:28
Video unavailableShow in Telegram
“Энди узр сўраш билан инқироздан қутулиб қололмайсиз”, — Мирзо Зоминий Сўнгги ҳафталардаги воқеалар медианинг жамиятга таъсири кучайганини кўрсатди. Буёғига маркетологлар, пиар мутахассислар ва умуман исталган одам медиамаконда ўзини қандай тутиши ҳақида жиддий ўйлаши керак. Сигма Подкастнинг Мирзо Зоминий билан сони соҳага энди кириб келаётган ёшлар учун яхши қўлланма бўлади. Тавсия қиламан: https://youtu.be/Kg5InmUMzvg?si=zf3tay6O8tFbWpEt
إظهار الكل...
IMG_0198.MP47.73 MB
👍 23🤔 1
InBazar компаниясида расман бир нафар ишчи рўйхатга олингани айтилди. Солиқ қўмитаси ҳолатга муносабат билдирди Ўзининг зўравонлиги, ходимларини “самосуд” қилиш орқали жамоатчилик эътиборига тушган InBazar компаниясида расман бир нафар ходим рўйхатдан ўтилган. Бунга ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов эътибор қаратмоқда. “Бугун маълум бўлдики, юзлаб ишчилари бўлган бу тармоқли бизнес атиги бир киши учун солиқ тўларкан, яъни штатда бир одами бор экан. Буни солиқ, прокуратура билмаганми? Аллақандай департаментлар бу жиноятлардан бехабар бўлганми? Албатта, йўқ. Зўравонлик тасвирлари айсбергнинг учи холос, таги... каттароқ жойларга уланиб кетади”, деб ёзади Ташанов. Солиқ қўмитаси баёноти Ушбу хабарлар фонида Солиқ қўмитаси расмий баёнот билан чиқди. "Бугунги кунда Тошкент шаҳрида “InBazar” савдо бренди остида 3 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда: - "IN MAG" МЧЖ; - "GO TREND" МЧЖ; - "KDS SALES" МЧЖ. Тақдим этилган солиқ ҳисоботларига кўра, ушбу тадбиркорлик субъектларида 44 нафар ходим расман иш билан таъминланган. Солиқ органлари қонун ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларидан келиб чиққан ҳолда, солиқ тўловчилар томонидан солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши, солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ҳамда ўз вақтида тўланиши устидан назоратни амалга оширади”, деб ёзилади баёнотда. Шунингдек, қўшимча қилинишича, солиқ органлари томонидан 2024 йилнинг ўтган даврида “Солиқ” мобил иловасидаги “Солиқ ҳамкор” тизими орқали харидорлардан келиб тушган мурожаатлар асосида, мазкур тадбиркорлик субъектларида 17 маротаба сайёр солиқ текширувлари ўтказилиб, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича жарималар қўлланилган. Қўмита бевосита юқоридаги ҳолатга тўхталиб ўтар экан, штатида 1 нафар ходим кўрсатилган “INBAZAR” МЧЖ тадбиркорлик субъекти сифатида фаолият юритмаслигини қайд этиб ўтди, аммо у “ҳозирги пайтда ихтиёрий тугатилиш босқичида” эканлигини ҳам қўшимча қилди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев таъбири билан айтганда, “ўтда ёнмас, сувда чўкмас” бу бола устамонлик билан шу мураккаб вазиятдан ҳам чиқиб кетиш ҳаракатига тушган кўринади. Ҳамма минусларини тўғрилаб оляпти. Шу оммавий норозилик унинг тадбиркор сифатидаги обрўсини тушириш тугул, теппадагилар кўзига тушиб, янаям кўтарилиб кетмаса гўргайди) 🔥@fayzboguz
إظهار الكل...
😁 145👍 33🤬 15🤯 9
Photo unavailableShow in Telegram
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги «Микрокредитбанк», «Бизнесни ривожлантириш банки» ва «Туронбанк»даги 148 нафар ходим 155 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик қилаётганини аниқлади Юқоридаги ҳолатлар бўйича агентлик томонидан мазкур банкларга тақдимномалар киритилди. Банклар тақдимномаларни танқидий муҳокама қилиб, тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик қилаётган ходимларга нисбатан огоҳлантириш хатлари бермоқда, дейилади хабарда. Нима деб огоҳлантиришяпти экан, қизиқ: “сенинг тадбиркор бўлишинг мумкинмас, тезда бирорта ишонган одамингга ўтказиб ол бизнесингни”, дебми😁 Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи бошида агентлик Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Сув хўжалиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирликларидаги 398 нафар бошқарув ходими тадбиркорлик билан шуғулланганини аниқлаганди. Шунингдек, Транспорт, Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Маданият вазирликлари ва уларнинг тизим ташкилотларида тадбиркорлик қилиб келган яна 107 нафар бошқарув ходимларига огоҳлантириш хатлари берилган. Пастда шунчаси бўлса, теппароқларда нечта чиновник-бизнесмен бор экан... Маълумот учун, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасига асосан давлат органлари (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қонунчиликда ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган. 🔥@fayzboguz
إظهار الكل...
😁 69👍 11🤣 4🤯 3 2🎉 2
Ноқонуний сигарет сотилиши туфайли давлатга 353.2 млрд сўм зарар етказилган Ўзбекистонда ноқонуний тамаки маҳсулоти савдосига қарши фаол кураш давом этмоқда. Ҳозирда тамаки маҳсулоти ноқонуний айланмасининг улуши бутун Ўзбекистон бўйича 12,5% ни ташкил қилади. Жорий йилнинг биринчи 8 ойи давомида давлат ноқонуний сигарет сотилиши туфайли 353.2 млрд сўм солиқ тушумларини бой берган. Бир неча йилдан бери Фарғона водийси ноқонуний тамаки даражаси бўйича биринчи ўринни эгаллаб келади. Бунга минтақада контрабанда сигаретнинг амалда ошкора сотилиши жуда кенг тарқалгани ва айнан Фарғона водийси орқали “узилган транзит” схемаси амалга ошиши ҳам сабаб бўлмоқда. Агар батафсил қаралса, шаҳарлар бўйича статистика яна ҳам қизиқарли тус олади: — Наманган — 49,3% — Марғилон — 27,2% — Кўқон — 25,6% — Фарғона — 19,7% — Андижон — 19,5% “Anhor.uz” нашрининг журналистлари мустақил ўрганиш ўтказишга қарор қилдилар ва Наманган вилоятидаги, шунингдек Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги йирик бозорларини айландилар. Ўрганиш натижаларига кўра, йирик бозорларда амалда тўсиқларсиз контрабанда сигаретлар сотилиши, шунингдек онлайн-НКМ ёрдамида мажбурий чек бериш каби қонуний талаблар мутлақо ишламаслиги аниқ бўлди. Сотувчилар пулни картага ўтказишни сўрайдилар, бу билан қонунни қўпол равишда бузадилар. Ва ноқонуний савдони яширадилар. Солиқ органлари дўконлар ва бозорларни текшириш ваколатига эга, лекин барча саъй-ҳаракатларга қарамай, вазият ҳеч ўзгармаяпти, контрабанда сотилаётган нуқталар эса йўқолмаяпти. Аминманки, шундай ҳолатлар республикамизнинг турли жойларида ҳам мавжуд. Тамаки маҳсулотларидан ташқари, контрабанда ёрдамида Ўзбекистонга контрафакт дори-дармонлар ҳам кириб келмоқда. Бундай маҳсулотдан заҳарланиш оғир оқибатларга олиб келади, шу сабабли бунга барҳам бериш лозим. Бу жиноий синдикатни аллақачон тарқатиб юбориш ва жиноятчиларга нисбатан максимал қатъий чоралар кўриш керак эди. 🔥@fayzboguz
إظهار الكل...
😁 27👍 6 2
Бойсун туманидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ конида содир бўлган янги авария оқибатида 4 нафар одам ҳалок бўлди Президент матбуот котиби Шерзод Асадов оммавий ахборот воситаларига ушбу маълумотни тасдиқлади. Унинг маълум қилишича, президент реал вақт режимида вазият ҳақида маълумот олиб турибди. Шерзод Асадовнинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар конда ишлаган пудратчи ташкилот ходимлари бўлган. Уларнинг шахсига аниқлик киритилган. Бир кун аввал Бойсун туманидаги бир нечта манбалар, жумладан, шифохона ходимлари тўрт киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди. Жабрланганлар сони аниқлаштирилмоқда. Ҳодиса содир бўлган жойга масъул вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари етиб борган. Маҳаллий тузилмаларга авария оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш учун хорижий мутахассислар жалб қилинган. Маълумот учун, Бойсунда 1 сентябрь куни “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конига қарашли қудуқда бурғилаш ишлари вақтида технологик жараённинг бузилиши оқибатида олтингугурт гази чиқиши кузатилган эди. Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган. 🔥@fayzboguz
إظهار الكل...
😢 48🕊 11👍 4😁 2😱 2
Германия канцлери Олаф Шольцнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Миграция ва мобиллик соҳасида битим имзоланди. Битим Германияда катта эҳтиёж бўлган малакали ишчилар, мутахассислар ҳамда муҳандисларни жалб қилишни назарда тутади. Шундай хабарларни кўрсам, очиғи, ўзимни ноқулай ҳис қиламан. Тиззаси йиртиқ деҳқон эгнидаги охирги яктагини ҳам ечиб бойотага ҳадя қилаётгандек туюлади. Тўғри, индивидуал равишда ҳар бир инсон ўзи ва оиласи равнақи учун ҳар қандай давлатда тўқ ҳаёт излашга ҳақли, лекин давлат бунга хайрихоҳлик қилиши ғалати. Самарқанддаги ҳокимбуванинг чет элларга юксак малакали ўзбек оқсоч аёлларни етказиб бериш истаги ёдга келаверади. 2000-йилларда Европа Иттифоқи фуқаролари учун эркин ҳаракат сиёсати доирасида юз минглаб поляк ва руминлар Британия, Германия, Францияларга кўчиб ўтишди. Манба давлатлар қарашса, ўзларида илм-фан, тиббиёт, ишлаб чиқариш оқсай бошлади. Мезбон давлатлар эса бу келгиндилар хизмати билан яна ўсаверишди. Охирги йилларда Польша ва Руминия бу миялар оқимини тўхтатиш ва ортга қайтариш бўйича аниқ ислоҳотларни қилиб, кетганларга катта имтиёзлар таклиф қила бошлади. Натижа узоқ куттирмади - мутахассислар қайтиши билан иқтисодлари ўсяпти. Кўп йилларки Австралия ўз ишининг усталарига осмондаги ойни ваъда қилади ва ойни осмондан олиб беради ҳам. Ҳозирда кам маошдан нолиган ёш британ докторлар океан ошиб Австралияга кетяпти. Яқинда Англиядаги бир дўстимнинг ўғли тиббиёт дипломини олди. Австралияга кетмайман, дебди. “Бунга виждоним йўл қўймайди - бу давлат мени ўқитти, сармоя қилди, энди мен бу билимни бошқа жойга сарфлашим керакми?” Ибрат Сафо 🔥@fayzboguz
إظهار الكل...
👍 102🤔 7🤯 4😢 3🕊 3🤣 2
Photo unavailableShow in Telegram
Бандлик вазирлиги Германияга 800 нафар ўзбекистонлик ҳамширалар юборилаётганини таъкидлади Бандлик вазири Беҳзод Мусаев Ўзбекистон ва Германия темир йўл транспорти, автобуслар учун ҳайдовчиларни, шунингдек, ҳамшираларни тайёрлаб беришга келишиб олгани ҳақида сўзлади. Унинг таъкидлашича, бу йил Германияга 800 нафар ўзбекистонлик ҳамширалар юборилмоқда, уларнинг иш ҳақи камида 2200 евродир. Германия бозорида тиббиёт ва транспорт соҳаси меҳнат ресурсларига муҳтож, шунинг учун Ўзбекистонда хоҳловчилар учун немис тилини ўқитиш курслари ташкил этилади. Имтиҳонларни муваффақиятли топширгандан сўнг, улар уюшган ҳолда Германияга борадилар, деди у. «Бу шаффоф, ташкиллаштирилган миграция жараёнини йўлга қўйиш йўлидаги биринчи қадамдир. Бугун биз Германиянинг Deutsche Bahn темир йўл компанияси билан автобус ва темир йўл ҳайдовчиларини тайёрлаш ва Globogate билан ҳамшираларни тайёрлашни йўлга қўяпмиз. Бу йилнинг ўзида Ўзбекистондан 800 дан ортиқ ҳамширалар ташкилий равишда Германияга юборилмоқда, улардан 400 нафари келиб бўлишди, қолганлари тил имтиҳонларини топширмоқда. Уларнинг иш ҳақи камида 2200 еврони ташкил қилади», — деди вазир. Шартномада, шунингдек, соддалаштирилган виза тартиб-қоидалари кўриб чиқилган, Германиядан кўплаб иш берувчилар билан бундай шартномаларни имзолаш режалаштирилган, деди у. Беҳзод Мусаев ушбу шартномани “тарихий” деб атади. «Ушбу келишувни тарихий деб атаса бўлади. Мисол учун, Ҳиндистон ва Германия ўртасида ушбу шартнома 6 йил давомида тайёрланган бўлса, Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги стратегик муносабатларни аҳамиятга олган ҳолда, ушбу мураккаб ҳужжат бир йил ичида тайёрланди ва имзоланди. Бугунги битим 1−5 йиллик муддатни эмас, балки 10−20−30 йиллик муддатни ўз ичига олади», — деди у. 🔥@fayzboguz
إظهار الكل...
😁 63🤣 29👍 19🤬 9 2🕊 2
01:42
Video unavailableShow in Telegram
"iPhone" ишлатадиганлар учун бир яхши видео топиб келдим. Фақат "iPhone"чилар учун эмас, умуман гаджетларга қизиқадиган, уларнинг босиб ўтган бизнес йўлига қизиқадиганлар учун ҳам бу яхши видео. Стив Жобс ва унинг атрофидаги жамоа оддий ғояни дунёнинг гигант компаниясига айлантирди. Нимага ҳозир "Apple" деганда фақат "iPhone" телефонини тушуниши ҳақида ҳам айтилган. Аслида ҳам "Apple" фақат "iPhone"дан иборат эмас, унинг таркибида яна кўплаб технологиялар ва гаджетлар бор. Видеони кўриш учун ҳавола👇 https://youtu.be/7hs7jZAtHh0?si=cik2d7r-vPoNnydU
إظهار الكل...
IMG_5237.MP48.57 MB
👍 33🤔 4
01:11
Video unavailableShow in Telegram
“Эркак боқувчи” деган стреотип бор. Эркак пул топмаса уни депрессияга тушишига олиб келади. Агар оиласини боқмаса нотўлиқ одамдек ҳис қилади”. Parda Podcast'нинг бу сонида БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг гендер масалалари бўйича мутахассислар — Дилора Ғаниева ва Венера Эрметова билан гендер ззравонлик, эр-хотин муносабатлари ва стереотиплар ҳақида суҳбат борган. Parda Podcast — хотин-қизлар муаммоларини ёритиш, жамоат фаоллари, экспертлар билан биргаликда уларга ечим топиш бўйича эркин суҳбат. Кўринглар: https://youtu.be/Sx-G_bkbQhE?si=bD4vOI6sNiw4Z5XF
إظهار الكل...
IMG_0286.MP424.49 MB
👍 33😁 11🤬 9🤔 1
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.