cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Юрист блогер /расмий канал

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз. Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
86 303
المشتركون
-3824 ساعات
-6957 أيام
-3 07430 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

❗️КРЕДИТ БЎЙИЧА КАФИЛЛИК 📃 Қонунчиликка кўра кафиллик, – шартнома бўйича бошқа шахснинг мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олиш хисобланади. ❗️Агар ўша кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги туфайли кредитор (Кредит берган банк ёки микромолиялаш ташкилотлари) кўpган бошқа зарарларни хам тўлашга мажбур. ❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг! 👉 @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
👍 24
❗️ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХС ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛИГИНИ ОЛИШ УЧУН НЕЧА ЙИЛ ЎЗБЕКИСТОНДА ЯШАГАН БЎЛИШИ КЕРАК ? ⚡️САВОЛ: Бир танишим 20 йилдан бери Ўзбекистонда яшайди. Унда бошқа давлат фуқаролиги хам Ўзбекистон фуқаролиги хам йўқ. Саволим шуки, фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун неча йил Ўзбекистонда яшаган бўлиши керак ? ⚡️ЖАВОБ: 13.03.2020 йилдаги ЎРҚ-610-сон "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонуннинг 6-моддасига кўра, ➖Фуқаролиги бўлмаган, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган кунга қадар Ўзбекистон Республикасида камида ўн беш йил доимий яшаб келаётган ва мазкур давр мобайнида чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиниши белгиланган. ✅ Шунга кўра, агар ўша шахс камида 15 йил давомида Ўзбекистонда яшаб келаётган ва ушбу давр ичида бошқа давлат фуқаролигини олмаган бўлса, у Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиниши мумкин ❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг! 👉 @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
👍 17
00:11
Video unavailableShow in Telegram
⚡️ СПОРТЧИ БОЛАЛАР ТАНЛОВИ ✅ Бизнинг ҳаволи бокс қопларимиз шунчаки машғулот ускуналари эмас, улар мослашувчанликни, мувофиқлаштиришни ва умумий жисмоний тайёргарликни яхшилаш йўлидаги қадамингиздир. ➖ Улар ҳам болалар, ҳам катталар учун идеал бўлиб, бутун оила учун ўз соғлигини яхшилаш ва танани соғломлаштиришни ажойиб усулига айланади. Ҳаволи қоплар чаққонлик, чидамлиликни ривожлантиришга ёрдам беради ва турли жанг санъатлари билан шуғулланиш учун машғулот вазифасини бажаради. ➖ Ўрнатиш мураккаб эмас ва Сиз уни уйнинг ичкарисида ҳам, ташқарисида ҳам осонгина жойлаштиришингиз мумкин.  ➖ Бундан ташқари, бизнинг бокс қопларимиз бокс қўлқопларини унчалик хам талаб қилмайди. 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд Нархи 107 000 сўм БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇 https://100k.uz/oqim/527882 https://100k.uz/oqim/527882 https://100k.uz/oqim/527882
إظهار الكل...
9.16 KB
👍 2
❗️ЎҚИТУВЧИЛАРГА ДАРС СОАТЛАРИ ҚАНДАЙ ТАҚСИМЛАНАДИ ? 📄 30.06.2020 йилдаги 3271-сон билан рўйхатдан ўтган қўшма қарорга кўра, ➖ Умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15 сентябрга қадар ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади: ✅ халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар; ✅ ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари; ✅ чет тили ва STEAM фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар); ✅ TOP-1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар; ✅ асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар; ✅ ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари; ✅ республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар; ✅ олий малака тоифасига эга ўқитувчилар; ✅ биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар; ✅ асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари; ✅ иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар; ✅ педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар; ✅ белгиланган тартибда ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар; ✅ олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар; ✅ қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар; ✅ олий таълим муассасаларининг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари; ✅ педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар; ✅ олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар; ✅ олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари. ❗️Ўқитувчилар мазкур кўрсаткичларнинг бир нечтасига эга бўлганда, кўрсаткичларнинг энг устуворини инобатга олган ҳолда дарс соатлари тақсимланади. Айнан бир хил кўрсаткичлар мавжуд бўлган бир нечта ўқитувчилар ўртасида дарс соатлари тенг тақсимланади. ❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг! 👉 @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
👍 21🤔 1
❗️ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛАЁТГАН УШБУ ҲАБАР ТЎҒРИМИ ? ⚡️САВОЛ: Телеграмдаги кўплаб каналларда алиментлар октябрь ойидан 10-15 фоизга оширилади деган юқоридаги ҳабар тарқалмоқда. Шу ҳабар тўғрми ? ⚡️ЖАВОБ: Тўғри хам эмас, тўғримас хам эмас! Тарқалган ҳабарнинг тўғри қисми шундаки, 1-октябрдан Ўзбекистонда иш ҳақлари миқдори 10-15 фоизга оширилмоқда. Бу ўз навбатида алимент тўловларига хам таъсир қилади. Яъни, бюджет ташкилотларида ишлайдиган алимент тўловчини 1-октябрдан бошлаб ойлиги ошади ва ошган қисмга мос равишда алименти хам ошади (Оила кодекси 99-модда). Ойликлар ошади, демак Ўзбекистондаги ўртача иш ҳаққи миқдори хам кўтарилади. Бу эса ишсизлар томонидан тўланаётган алиментга таъсир қилади ва ишсизлар тўлаётган алимент хам ошади. Чунки ишсизлар учун алимент ўртача ойлик иш ҳаққидан келиб чиқиб (ОК 140-модда) белгиланади. ✏️ Тарқалган ҳабарнинг нотўғри қисми эса, ҳабарда 1-октябрдан ишсизлар қанча миқдорда алимент тўлаши аниқ кўрсатилган. Бу эса нотўғри. Чунки ўртача ойлик иш ҳаққи қайси ойда қанча бўлиши Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланади ва бу миқдор ҳар ойда ўзгариб туради. Октябрь ойида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳаққи қанча бўлишини аниқ миқдорини ҳозирдан аниқлаб бўлмайди. Ҳозирдан аниқлаб бўлмайдими, демак ишсизлар томонидан октябрь ойида нечта болага айнан қанча миқдорда алимент тўланишини аниқ миқдорини айтиш бу хато.. ❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг! 👉 @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
❗️ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛАЁТГАН УШБУ ҲАБАР ТЎҒРИМИ ? ⚡️САВОЛ: Телеграмдаги кўплаб каналларда алиментлар октябрь ойидан 10-15 фоизга оширилади деган юқоридаги ҳабар тарқалмоқда. Шу ҳабар тўғрми ? ⚡️ЖАВОБ: Тўғри хам эмас, тўғримас хам эмас! Тарқалган ҳабарнинг тўғри қисми шундаки, 1-октябрдан Ўзбекистонда иш ҳақлари миқдори 10-15 фоизга оширилмоқда. Бу ўз навбатида алимент тўловларига хам таъсир қилади. Яъни, бюджет ташкилотларида ишлайдиган алимент тўловчини 1-октябрдан бошлаб ойлиги ошади ва ошган қисмга мос равишда алименти хам ошади (Оила кодекси 99-модда). Ойликлар ошади, демак Ўзбекистондаги ўртача иш ҳаққи миқдори хам кўтарилади. Бу эса ишсизлар томонидан тўланаётган алиментга таъсир қилади ва ишсизлар тўлаётган алимент хам ошади. Чунки ишсизлар учун алимент ўртача ойлик иш ҳаққидан келиб чиқиб (ОК 140-модда) белгиланади. ✏️ Тарқалган ҳабарнинг нотўғри қисми эса, ҳабарда 1-октябрдан ишсизлар қанча миқдорда алимент тўлаши аниқ кўрсатилган. Бу эса нотўғри. Чунки ўртача ойлик иш ҳаққи қайси ойда қанча бўлиши Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланади ва бу миқдор ҳар ойда ўзгариб туради. Октябрь ойида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳаққи қанча бўлишини аниқ миқдорини ҳозирдан аниқлаб бўлмайди. Ҳозирдан аниқлаб бўлмайдими, демак ишсизлар томонидан октябрь ойида нечта болага айнан қанча миқдорда алимент тўланишини аниқ миқдорини айтиш бу хато.. ❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг! 👉 @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
👍 48👏 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Уй бекалари ва тикувчиликни севувчилар уй шароитида тикиш бичиш билан шуғулланишлари учун қулай тикув машинаси - Аверло функцияси мавжуд - Олдинга ва орқага тикади - Ипни моккига автоматик равишда ўрайди - Тармоқдан ва агар тўсатдан чироқ ўчиб қолса батарейкада ҳам ишлайди Нархи 122 000 сўм 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇 👇 https://100k.uz/oqim/532168 https://100k.uz/oqim/532168 https://100k.uz/oqim/532168
إظهار الكل...
Қўл тикув.mp44.03 MB
👍 6😱 1
❗️УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛИШ УЧУН ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚАНЧА СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ ? 📄 Президентнинг 30.04.2024 йил кунги ПФ-70-сон Фармонига асосан,дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг олдинги тартибига қуйида ўзгартиришлар киритилиши белгиланган: ✅ субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади; ✅ 2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади; ✅ бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади. ❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг! 👉 @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
👍 29😁 2
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.