cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Hazrati Umar.uz

Олтинкўл тумани "Хазрати Умар" жоме масжиди канали.

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
631
المشتركون
-724 ساعات
-97 أيام
-830 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

РИЗҚИМИЗГА АЛЛОҲ КАФИЛ Ривоят қилинишича, Мусо алайҳиссаломга ваҳий нозил қилинаётганида унинг қалби аҳли оиласининг ҳолати билан чалғиб қолади. Шунда Аллоҳ таоло унга асойи билан бир харсангни уришни буюради. Мусо буйруқни бажарганида харсанг ичидан иккинчи бир харсанг чиқади. Уни ҳам асо билан урганида учинчи харсанг, учинчи харсангни ҳам унганида унинг ичидан митти қурт чиқади. Ана шу қуртнинг оғзида озуқаси бор эди. Шунда Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг изни ва қудрати билан қуртнинг: “Мени унутиб юбормай эслаб турган Зот ҳар қандай айбу нуқсондан покдир”, деб айтганини эшитади (“Тафсирур Розий”, “Тафсирул Алусий”).
إظهار الكل...
​​САВДОДАГИ ҲОЛАТ ❓1383-CАВОЛ: Мен телефон савдоси билан шуғулланаман. Бўлиб тўлашга ҳам сотаман. Айрим харидорлар насияга телефон сотиб олиб, пулини бир ёки икки ой тўлагандан кейин телефонни олиб келиб, берган пулимга розиман, телефонингизни қайтариб олинг, қолганини тўлашга имкониятим йўқ, дейди. Шу ҳолатда ундан олган пулимни қайтиб бермай, телефонни олиб қолсам бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Шариатимизда тузилган савдони бузиш иқола дейилади. Бу иш икки томоннинг розилиги билан бўлади ҳамда сотилган маҳсулот сотувчига, тўланган пул харидорга қайтади. وَصَحَّتْ الإقالة بِمِثْلِ الثَّمَنِ الأوّلِ “Иқола биринчи (берилган) маблағ миқдори билан тўғри бўлади” (“Фатҳи бобил иноя” китоби). Яъни икки томон неча пулга келишган бўлса, ана шу пул миқдорида бекор бўлади. Сотувчи бундан ортиқ ёки кам олиши мумкин эмас. Савдо бекор бўлиб, харидорга тўлаган пули, сотувчига товар қайтарилгандан кейин, ҳеч қандай мажбурлашсиз харидор ўзи рози бўлиб бирор маблағ бериб кетса, бу дуруст. Чунки мол эгаси уни хоҳлагандек тасарруф қила олади. Лекин сотувчи бу ҳадяни босим ўтказиб ё қаттиқ туриб сўраб олмаслиги лозим. Сиз бу ҳолатда ана шундай харидорларга: “Мен телефонни сизга сотганман. Пулини тўлай олмаётган бўлсангиз, сотиб, келишилган муддатда пулимни тўланг”, денг ёки “Мен сизнинг вакилингиз сифатида сотиб бераман, камини берасиз, кўп бўлса, сизга қайтараман”, деган таклиф айтинг. Шунда сиз зарар кўрмайсиз, харидор ҳам қарзидан қутилади. Юқоридаги гаплар харидор маҳсулотга ҳеч қандай айб етказмасдан қайтариб келган ҳолатга тегишли. Агар харидор маҳсулотни савдогарлар наздида нархни туширадиган айб билан қайтариб келса, етказилган айб миқдорини холис савдогарларга баҳолатилади. Агар савдогарлар: "Айб етиши туфайли бу телефоннинг нархи фалон сўм пастлаган", деб баҳолаб берса, сотувчи иқола пайтида ўша миқдорни ушлаб қолади ва қолган пулни харидорга қайтариб беради. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
إظهار الكل...
"Хазрати Умар " жомеъ масжиди! Намоз вақтлари 20- Сентябрдан 23 - Сентябргача Бомдод          04 : 50  -  05 : 30 Пешин            12 : 45  -  13 : 00 Аср                  16 : 30  -  16 : 40 Шом                18 : 20  -  18 : 20 Хуфтон           19 : 55  -  20 : 10
إظهار الكل...
👍 1
"Хазрати Умар " жомеъ масжиди! Намоз вақтлари 20- Сентябрдан 23 - Сентябргача Бомдод          04 : 50  -  05 : 30 Пешин            12 : 45  -  13 : 00 Аср                  16 : 30  -  16 : 40 Шом                18 : 20  -  18 : 20 Хуфтон           19 : 55  -  20 : 10
إظهار الكل...
Олтинкўл жоме масжиди (расмий)

Олтинкўл жоме масжиди (расмий) - канали.

Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти). الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ 1️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Расулаллоҳ" الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللَّهِ 2️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Ҳабибаллоҳ" الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيلَ اللَّهِ 3️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Халилаллоҳ" الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللَّهِ 4️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа хойра холқиллаҳ" الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ 5️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Набиййаллоҳ"
إظهار الكل...
Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти). الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ 1️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Расулаллоҳ" الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللَّهِ 2️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Ҳабибаллоҳ" الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيلَ اللَّهِ 3️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Халилаллоҳ" الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللَّهِ 4️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа хойра холқиллаҳ" الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ 5️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Набиййаллоҳ"
إظهار الكل...
Fotiha.Uz

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. Instagram.com/MuhammadAyyubxon_domla Youtube.com/MuhammadAyyubxon_domla © Каналдан маълумот олинганда корсатилсин

Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва борокатуҳ! Азизлар! Барчамизга ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БУЛСИН! Аллоҳим бу кунни барчамизга хайрли қилиб  бу кунда яхшиликларга тавфиқ беришини сўраб қоламиз. «Аллоҳумма солли ва саллим аъла Набиййина Муҳаммад» Бу улуғ кун барокоти, файзи, нури хонадонингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллох қабул этсин Жума кунингиз хайрли ва қувончга тўла бўлсин.
إظهار الكل...
👍 1
Кўп истиғфор айтсангиз: 1. Ғамингиз кетади, 2. Қарзингиз узилиши осон бўлади, 3. Саҳв-хатоларингиз кечирилади, 4. Барча яхшиликга муяссар бўласиз, 5. Само эшиклари сизга очилгай, 6. Дуоларингиз қайтарилмайди – ижобат бўлади инша Аллоҳ. Истиғфорни қандай айтасиз? Истиғфор лафзларидан баъзилари: 1. "Астағфируллоҳ" (Аллоҳдан мағфират сўрайман) 2. "Астағфируллоҳа ва атубу илайҳи" (Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан) 3. "Аллоҳуммағфирли ва туб алайя иннака антат таввабур роҳийм" (Илоҳо, Ўзинг мени мағфират қил, тавбаларимни қабул қил. Зеро, Сен тавбаларни қабул қилгувчи ва Раҳимли Зотсан) 4. Астағфируллоҳал азийм, аллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюму ва атубу илайҳ
إظهار الكل...
👍 2
Масжид тахоратхонасининг олдига битон латок қўйиляпти хашар йўли билан.Хашарга қатнашётганлардан Аллоҳ рози бўлсин
إظهار الكل...
👍 3
07:24
Video unavailableShow in Telegram
#siyrat #muftiy_minbari 📹 РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ҲАЗИЛЛАРИ 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
إظهار الكل...
Interface 01 tg.mp412.63 MB
👏 1
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.