cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

مشاركات الإعلانات
402
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
+197 أيام
+5930 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

sticker.webp0.56 KB
sticker.webp0.69 KB
sticker.webp0.69 KB
00:01
Video unavailableShow in Telegram
Har narsaning nihoyasi bo‘lgandek bugungi kun o'z nihoyasiga yetdi! 🌚🌟💙⭐️💜🌟❤️ Tun tugasa ham kun tugasa ham sizning mehringiz baxtingiz quvonchingiz tugamasin! 🤗🤗🤗 https://t.me/joinchat/RIooKr7ia-WGz0_j
إظهار الكل...
animation.gif.mp40.40 KB
👍 1
00:15
Video unavailableShow in Telegram
إظهار الكل...
4.46 MB
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
👍 1
00:14
Video unavailableShow in Telegram
إظهار الكل...
8.58 MB
🥰 1
#ЗИЙНАТ 55-қисм МУАЛЛИФ ШАМСИНУР —Қанақа кетиш? Бувини янада ранги оқариб кетди. —Иееэ ҳали кўп яшайсизми ҳаммани жонига тегиб? Тимур кулди. Зулхумор Тимурга қараб ўйланиб қолди. Комилдаги қошлар ўтибдия бу йигитга. Шу сабаб ҳам бир қараганда эътиборни тортади. —Мен яна ёнизга келаман. Хайр бувижон. Тимур кетди. Бувиси эса нима қиларини билмай ўша ерда қолаверди. *** Кўча, Ахрор Зийнатни ортидан тез юриб келяпти. Қиз ундан қочмоқчидек қадамини тезлатган. —Шеф анави қизни ортидан тушди яна Тимур йигитларидан бирига Зийнатни кузатишини айтганди. —Манзилни жўнатиб юбор. Мен бораман. —Хўп. Бу вақтда эса Зийнат баттар асабийлашаётганди. —Жонимга тегиб кетдинг. Нега тушунмайсан кет деганни? Ёки ойимчаларинг қувиб солдими? —Жоним мен сенсиз яшай олмаслигимни кетганингдан кейин тушундим. Илтимос мени қийнама. —Кет, сени ортиқ кўришга тоқатим йўқ. —Мен билан кетасан. Бугуноқ ўзимники қилмасам эркак эмасман. Айни шу дамда эса ўзга қўллар Зийнатни қўлини тутди. —Аввал эркакмидинг? Ахрор қаршисида расмдаги йигитни кўриб каловланиб қолди. —Сен кимсан? —Буни сенга даҳли йўқ. Тимур Зийнатни қўлларини Ахрорни қўлидан қутқарди. —Мени хотиним бу. Торт ундан қўлингни? —Ўв жўжахўроз, кекирдагингни узиб олмасимдан сур бу ердан. Қиз мен билан кетади. —Мен... Зийнат Тимурдан ёмонлик кўрмаган. Қолаверса Клара бувини набираси у. —Зийнат машинага бор. Мен буни келган жойига жўнатиб юборай. Тимур Ахрорга қараб , ғазаб ила тишлашиб гапирди. Зийнат сўзсиз йигитни айтганини бажарди. —Кетмайди у —Буни сен ҳал қилмайсан. Тимур Ахрорни қорнига мушт туширди. Букчайган йигитни эса осонгина тепиб йиқитди. —Яна бу эркакмиш? Икки қоп кепак. Тимур ёнига чирт этиб тупурганча машинаси томон одимлади. —Ким у? Тимур атай сўради. —Ҳеч ким. —Ростданми? —Ҳа рост, у менга ҳеч ким бўлмаган. Фақат орада шарий никоҳ бор эди. У ҳам энди йўқ. —Эрингмиди? —Йўқ, эрим эмас. Эриммаслигига шукр қилдим рости. —Нега? Тимур бир қўлида машинани бошқариб бор қўлида энергетик ичарди. —Бу асли бўлмаган савдо эди. Мени... Ҳуллас бувим дугонам дедими, пулга учдими билмайман. Розилигимсиз узатишди. —Қизларга қийин, рад этолмайди. —Шуни кўп ичманг, зарарку. —Ташлашим керак. Ўрганиб қолганман. Давоми бор... https://t.me/shamsinurijodi
إظهار الكل...
ШАМСИНУР ижоди

Шамсинур (Маюсгина) Ғофурова Моҳичеҳра Қосим қизи ижодий канали. Дин ва сиёсатдан йироқ канал! Реклама учун👇👇👇

https://t.me/shamsinur_reklama

https://t.me/+lw85f9S1dEUwNDdi

👍 3
00:02
Video unavailableShow in Telegram
ca8c16bbd65bce46bb0f5fab3e18cc31.gif.mp40.23 KB
#ЗИЙНАТ МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 54-қисм —Бўри Ахрорни катта акаси жуда бўшанг экан. Бориб яхшилаб таъзирини берларингда уйи олдида қолдир. Бу бувимга саломим бўлади. Тимур дадасини суратига термулганча ўтмишга қайтди. Отасидан ажралгандан кейин онаси ҳам уни тарк этишини билмаганди. Онасидан кейин у ҳеч кимга кераксиз бўлиб қолди. Очлик кунлари жудаям кўп бўлган. Бир икки қўшниси овқат чиқармаса болакай ҳеч вақосиз қоларди. Клара бувиникида доим ҳам туролмасди. Уни болалари кўпда Тимурни ёқтирмасди. Тимур ҳаммаси яхшлигини бувисига айта айта кўчаларда дуч келган ишни қилиб юрарди. Тўрт йил умри шундай ўтди. Мактабдаям тузук ўқий олмади. Кимларнидир эшигида ҳизматда бўлар, қорнини шу орқали тўйдирарди. Мехрга ташна қалбига Клара бувини олдига бориб паноҳ топиб, яна изига қайтарди. Ўн саккиз ёшида кичик йўлтўсарлар группаси унга ҳужум қилиб жуда катта хатони қилди. Тимур баъзан ишини қилиб юрадиган бойни ўғли спорт билан яхшигина шуғулланар, Тимур уни энг катта рақиби вазифасини ўтарди. Бора-бора у йигит билан тенг олишадиган бўлди. Жанг санъати сирларини ҳам шу одамдан ўрганди. Йўлтўсарлар уни имкониятини паст баҳолашганди. Оқибатда Тимур барчасини ер билан бир текис қилиб қўйишига тўғри келди. Йўлтўсарлар бошлиғининг исми Бўри эди. Шу кундан бошлаб Тимур уларни бошлиғига айланди. Ўғрилик, талончилик қилиб анчагина бойлик йиғилгач Тимурни бу ҳунаридан Клара буви хабар топиб қаттиқ койиди. Кейин эса йигитга талончилик қилмасдан ҳам пул топиш йўлларини кўрсатиб берди. Тимур аввалига дўкон олиб ижарага берди. Кейин эса тушган пуллардан машиналар олиб ижарага бера бошлади. Уни иши юришгандан юришиб, шерикларини ҳам ташлаб қўймади. Аммо жиноят оламини ҳам буткул тарк этмади. Тимурни соясига салом берувчи, муаммоларини ҳал қилишини сўраб келувчилар анча кўпайди. Тимур кўплаб пулдорларни мулкини қўриқлаб бериш тизимини ҳам йўлга қўйиб анчагина обрў орттирди. Уни паноҳида бўлган бойларни, ҳеч ким мушугини пишт деёлмасди. Милициялардан эса Тимур из қолдирмаган кўйи қочиб юришни яхши уддаларди. Илк бор Клара буви унга ота бувиси кимлигини айтиб берганди. Тимур бор имкониятларини ишга солиб кампирни топди. Клара буви бувинг билан алоқани тикла дея ҳақиқатни айтган бўлса, Тимур ўз мақсади йўлида фойдаланди бундан. У Зулхумор бувини қаршига илк бор Ахрорни тўйидан олдин чиқди. —Бувижон сизни анча изладим. Зулхумор буви тилла магазинга ташриф буюрганди ўшанда. —Кимсан? —Биринчи ўғлингизни боласи. —Нима? —Дамирдан салом. Йигитча кулиб турар, бувини эса ранги оқариб кетганди. —Афсуски дадамни ўзи келолмайди. Аммо сиз тез орада уни кўрасиз. Ахир кетишингиз оз қолдику. Давоми бор... https://t.me/shamsinurijodi
إظهار الكل...
ШАМСИНУР ижоди

Шамсинур (Маюсгина) Ғофурова Моҳичеҳра Қосим қизи ижодий канали. Дин ва сиёсатдан йироқ канал! Реклама учун👇👇👇

https://t.me/shamsinur_reklama

https://t.me/+lw85f9S1dEUwNDdi

اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.