cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Фурқат тумани ҳокимлиги

Фурқат тумани ҳокимлигининг расмий саҳифалари: ° furqattuman.uz ° facebook.com/furqattumanihokimligi ° instagram.com/furqat_tuman_hokimligi °https://m.youtube.com/channel/UCPQWTlx_DiV4XEOWrACY7OA Фуқаролар мурожаати учун: @fthmurojaat_bot

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
4 864
المشتركون
-2924 ساعات
-2357 أيام
-47930 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми ✳️ Банклар томонидан “яшил” истеъмол кредити қуёш фотоэлектр станцияси, қуёш сув иситкичлари ва шамол электр станцияларини ўрнатиш мақсадлари учун ажратилади. ✔️ БҲМнинг 500 бараваригача бўлган “яшил” истеъмол кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 5 фоизли банддан кўп бўлмаган қисми учун 3 йил компенсация берилади. ❕Яъни бугунги кунда МБ асосий ставкаси 14 фоиз, агар кредит фоизи 19 фоиз бўлса унинг 5 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади. 📝 Мазкур компенсация учун алоҳида мурожаат қилиш талаб этилмайди, “яшил” кредит ажратадиган банклар автомат тарзда аризани ўзлари юборади.
إظهار الكل...
Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов Фурқат туманида бўлиб, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди Дастлаб, “Atlas invest Furqat” МЧЖ ёғоч маҳсулотларини қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан яқиндан танишилди. Корхона йиллик 15 минг кубометргача ўрмон хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаб, 6 минг тонна экологик тоза гугурт ишлаб чиқармоқда. Корхонада 70 нафардан зиёд фурқатлик аҳоли вакиллари, хотин-қизлар меҳнат қилиб, ўз даромадига эга бўлмоқдалар. Туман марказида "IDEAL" хусусий мактаби ва туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилаётган ўқув маркази кўздан кечирилди. Марказ бугунги кунда талаб юқори бўлган замонавий касблардан бири - IT мутахассислари тайёрлаш ва уларга муносиб иш ўринларини топишда кўмаклашишни режалаштирмоқда. Ташриф давомида 50 дан зиёд мебелчилик оилавий корхоналари фаолият юритувчи "Шунқор" маҳалласи, бундан ташқари 4 та тажриба асосида фаолияти йўлга қўйилган “драйвер” лойиҳалар, вертикал саноат бинолари, хусусан тиувчилик корхоналари фаолияти, бир контур бир маҳсулот тамойили асосида олиб борилаётган ишлар билан танишилди. Тадбиркорлар ва соҳа раҳбарлари билан мулоқот давомида янги иш ўринлари яратилиши, келгусидаги аниқ режалар хусусида сўз борди. Яратилган шароитлардан унумли фойдаланиб, ўз фаолиятларини янада ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ички бозор билан биргаликда, экспортга йўналтириш юзасидан тавсиялар берилди. Furqattuman.uz|°TelegramFacebookInsta|°YouTube
إظهار الكل...
🟦🟦🟦 Фурқат туманида фуқароларнинг муаммоларини эшитиш, уларга ечим топиш орқали розилигига эришишни мақсад қилган “Сайёр қабул”лар давом этмоқда Бугун туман ҳокими Элёрбек Асронқулов бошчилигидаги сектор раҳбарлари халқ қабулхонаси билан биргаликда тумандаги тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказди. Бу галги "Ингичка" маҳалласида ўтган қабул давомида фуқаролар томонидан турли масалалар ўртага ташланди. Тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди. Аҳоли вакиллари томонидан моддий ёрдам, кадастр, имтиёзли кредит олиш, тиббий хизмат кўрсатилиши, суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатлар келиб тушган бўлса, бир қатор таклифлар ҳам тингланди. Кўплаб мурожаатлар шу куннинг ўзида ўз ечимини топган бўлса, айримлари қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқиладиган бўлди. Furqattuman.uzTelegramFacebookInsta|°YouTube
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қийматини тўлиқ тўлаган ҳолда уларни харид қилган ва ўрнатган истеъмолчиларга харид харажатларининг бир қисми қуйидаги миқдорларда Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилинади: 🔷Қуёш ёки шамол электр станциясини ўрнатганлик учун компенсациялар миқдори ўрнатилган қуввати: 🔹 0,5 кВтдан 1 кВтгача бўлганда БҲМнинг 7 баробар; 🔹1 кВтдан 1,5 кВтгача бўлганда БҲМнинг 10 баробар; 🔹1,5 кВтдан 2 кВтгача бўлганда БҲМнинг 15 баробар; 🔹2 кВт ва ундан юқори бўлганда БҲМнинг 20 баробар; 🔹5 кВт ва ундан юқори бўлганда БҲМнинг 50 баробар (фақатгина янги ерлар ўзлаштирилганда ва тик қудуқларда ўрнатилган сув насосларининг электр энергияси истеъмоли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари орқали таъминланганда).
إظهار الكل...
03:09
Video unavailableShow in Telegram
Фурқат тумани "Кармак" маҳалла фуқаролар йиғинида кўп йиллик муаммолар ҳал этилди Маҳаллада "Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида 2.9 млрд. маблағ эвазига ичимлик сувини яхшилаш ҳамда 4.1 млрд. маблағ эвазига 9.2 км ички йўлларни асфальтлаш ишлари амалга оширилган бўлса, "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида жами бўлиб, 2.5 млрд. маблағ эвазига 3.1 км ички йўллар асфальтланди. Furqattuman.uz|°TelegramFacebookInsta|°YouTube
إظهار الكل...
karmak mahallaga asfat yotkizish ishlari olibborilmoqda.mp430.65 MB
Диққат танлов! Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ёнғин хавфсизлиги аълочиси" танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 2023 йил 24 ноябрдаги 620-сон қарорига асосан 2024 йил октябр–декабр ойларида танлов ўтказилади. 🔹 танлов ёнғин чиқиш хавфи бўйича 1-гуруҳга мансуб объектларга эга республикадаги тадбиркорлик субектлари ўртасида ўтказилади; 🔹 танловда иштирок этиш учун аризалар "tanlov-fvv.uz" домени ёрдамида "One ID" орқали танлов платформасида рўйхатдан ўтиш лозим; 🔹 танловда иштирок этиш бепул; 🔹 тадбиркорлик субъектига қарашли объектда сўнгги 12 ой давомида ёнғин содир бўлган бўлса, ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишини бартараф этиш тўғрисида давлат ёнғин назорати органининг ёзма кўрсатмаси ёхуд объект ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулосаси берилган бўлса танловда иштирок этиш учун аризаси қабул қилинмайди; 🔹 танловда ғолиб деб топилган номзод 100 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланиши ҳамда унинг фаолияти танлов натижалари расмий эълон қилинган кунидан кейинги икки йил давомида давлат ёнғин назорати органлари томонидан текширилмайди. Танловда иштирок этиш учун аризалар ва танлов материаллари аризалари "tanlov-fvv.uz" домени ёрдамида "One ID" орқали 2024 йил 10 сентябрдан 30 сентябр кунига қадар қабул қилинади.
إظهار الكل...

Photo unavailableShow in Telegram
💲 Пахта хомашёси етиштирувчилар молиявий қўллаб-қувватланади 📝 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта хомашёси етиштирувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори қабул қилинди. 🔘Унга кўра, 2024 йил ҳосили йиғим-терим даврида жаҳон бозоридаги пахта толасининг шаклланган фьючерс котировкалари бўйича пахта хомашёсининг бошланғич фючерс нархлари бир тоннаси учун 6 млн 800 минг сўм атрофида шаклланаётганлиги кўрсатиб ўтилган. 🔘Ўзбекистон Республика Товар-хом ашё биржасида 2024 йил ҳосилидан биринчи нав иккинчи синф бир тонна пахта хомашёсининг бошланғич фьючерс нархи, жаҳон бозоридаги пахта толаси котировкаларидан келиб чиқиб, 7 млн 800 минг сўм миқдорида эълон қилинган. 🔘Ҳукумат жаҳон бозорида пахта толасининг нархи кескин пасайиши натижасида юзага келган вазиятда пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида: ✅ пахта етиштирувчилар томонидан биржа савдолари орқали реализация қилинган (электрон ҳисоб-фактура асосида) бир тонна пахта хомашёси учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 млн сўм миқдорида субсидия ажратилади. ✅ 2024 йил учун пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчилар ўртасида биржа савдоларида тузилган шартномалар бўйича қўшимча келишув тузилади. Бунда пахта хомашёсининг сотиш нархи 6 млн 800 минг сўмдан кам бўлмаслиги керак. ✅ 2024 йил ҳосилидан фьючерс шартномаларидан ташқари пахта хомашёсини биржа савдоларига чиқаришда унинг бошланғич нархини бир тоннаси учун 6 млн 800 минг сўмдан кам бўлмаган миқдорида эълон қилиш талаб этилади. ✅ 2024 йилда барча ҳудудларда пахта териш машиналари томонидан терилган ҳар бир тонна пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш хизмати баҳосининг 20 фоизи, бироқ 250 минг сўмдан ошмаган қисми қоплаб берилади. 🔘Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Жамғарма ҳамда Марказий банкнинг 2024 йил ҳосили пахта йиғим-теримини қисқа муддатларда ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 452-сон қарорига асосан, соғломлаштирилаётган пахта-тўқимачилик кластерлари билан 2024 йил ҳосили бўйича шартнома (фьючерс, спот ва вақтинча сақлашда) тузган фермер хўжаликларига, шунингдек, ўз ер майдонларида пахта хомашёси етиштирган пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликларига йиғим-терим харажатларини молиялаштириш учун Жамғарма ресурслари ҳисобидан имтиёзли кредитлар ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди. 🔘Бунда имтиёзли кредитлар электрон тарози орқали қабул қилинган пахта хомашёси учун - 10 ой муддатга, йиллик 10 фоиз ставкада (2 фоиз банк маржаси) пахта қийматининг 20 фоизи миқдорида 3 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 7 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан ажратилади. Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
إظهار الكل...
ОТАЛИҚҚА ОЛИНГАН ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ Фурқат туман 2-секторда истиқомат қилувчи оталиққа олинган ёшларни қизиқиш ва таклифлари билан танишиш, уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш юзасидан учрашув ўтказилди. Очиқ ва самимий кечган учрашувда ёшларни қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг ташаббусларини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Тадбир давомида, ёшлар ўртасида "Заковат" ҳамда шахмат-шашка бўйича мусобақа ташкил этилди. Учрашувда 50 нафардан зиёд ёшлар иштирок этишди ҳамда уларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди, асосий қисми ҳал қилиниб, ўрганиш талаб этилган масалалар назоратга олинди. Келгусида ёшлар иштирокида бу каби тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш белгилаб олинди.
إظهار الكل...
00:49
Video unavailableShow in Telegram
Калдушондаги 21-мактаб мукаммал таъмирланмоқда
Фурқат тумани "Калдушон" маҳалласида жойлашган 21-умумтаълим мактаби замон талаблари асосида ўқиш ва ўқитиш учун қулай шароитга келтирилмоқда. Инвестиция дастури асосида мазкур таълим даргоҳини мукаммал таъмирлаш учун 6 млрд. 644 млн. сўм маблағ йўналтирилган. Мактабнинг дастлаб 1989 йилда қурилган мавжуд бинолари 840 ўринга мўлжалланган бўлиб, сўнгги ўқув йилида масканда қарийб 950 нафар ўқувчи таҳсил олишган эди. Ўқувчилар сони мактабнинг мавжуд сиғимидан ортиқлиги, коэффициенти белгиланган нормалардан юқорилиги, ўқув хоналари, спорт зал ва бошқа бинолардаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида инвестиция лойиҳаси тайёрланиб, амалга тадбиқ этилди. Намунавий лойиҳа асосида таъмирланаётган биноларнинг қурилиш ишлари “Фарғона қурилиш инвест лойиҳа” МЧЖ бунёдкорлари томонидан амалга оширилмоқда. Furqattuman.uz|°TelegramFacebookInsta|°YouTube
إظهار الكل...
21 жараён.mp437.90 MB
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.