cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Mikrofon ko‘targan ayol

Donat uchun: https://tirikchilik.uz/mikrofonkotarganayol Sayohat blogi- @azitravel Murojaat uchun: @AQurbonovaBot

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
4 856
المشتركون
-224 ساعات
+307 أيام
+5630 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
Мана бу гендер тенглиги Партиялар томонидан Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодлар рўйхатга олинипти. Миллий сайлов тажрибамизда илк маротаба бешта сиёсий партия томонидан барча даражадаги депутатлик ўринларига 100 фоиз номзодлар кўрсатилипти. Эътиборга молик томони: номзодлар орасида аёллар 44,7 фоизни ташкил этди. Бу сайлов тарихимиздаги энг юқори кўрсаткич экан. Номзодларнинг 99,3 фоизи олий маълумотли. Улар орасида иқтисодчилар – 20,2 фоиз, педагоглар – 27,9 фоиз, муҳандислар – 7,9 фоиз, шифокорлар – 9,1 фоиз, ҳуқуқшунослар – 16,5 фоиз, тадбиркор, фермер ва бошқа соҳа вакиллари 18,4 фоизни ташкил этади. Шунингдек, маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар ҳам рўйхатдан ўтказилган. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик ўринлари учун 28 475 нафар номзодлар кураш олиб борар экан. Маҳаллий даражада номзодларнинг 42,5 фоизини хотин-қизлар ташкил этганлиги ҳам қувонарли ҳолат. #sаylоv24
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Тармоқда "Бўғирсоқ" эртагининг талқинлари бўляпти. Азиза ва Нурбекникини ўқинг. Мен ҳам ўз талқинимни берсам. Юқоридаги скриндаги талқин меники. Мен чиндан ҳам "Бўғирсоқ"ни ҳаёт йўлини ўзи танлаш, қизиқ ва ёрқин яшаш, шу билан бирга ўз қарорлари ортидан келадиган риск ва масъулиятларни ҳис қилишга ўргатувчи эртак деб биламан. Бўғирсоқ тақсимчада ётиб, совуб шунчаки ейилиб кетишни танламади, тақдирини ўзгартирмоқчи бўлди. Якун ўзгармаган бўлса-да, мазмун ўзгарди. Бўғирсоқ эркинликни татиб кўрди, ижод қилди – ўз қўшиғини яратди ("Мен бўғирсоқ, бўғирсоқ...), қуён, бўри ва айиқни жазолади (ҳар ҳолда уларнинг ҳаётга муносабати ўзгарди). Ва охирида бу ҳаётда ҳамиша ҳам ғолиб яшаб бўлмаслиги, мағлубият риски борлиги ва бунинг бадали жон билан тўланиши мумкинлигини кўрди, кўрсатди. Ваҳоланки, у тақсимчада ётиб ўлимини кутиши мумкин эди. Унда "шу ўрмонда номи чиқмай ўтиб кетарди" – эртак ҳам, фалсафа ҳам, биз қилаётган талқинлар ҳам бўлмасди. Қиссадан менинг ҳиссам: ҳаракат қилинг, ёрқин яшанг, ижод қилинг. Фақат бу дунёдан доим ҳам адолат кутманг, режаларингиз ва мақсадларингизни қураётганда шуни эътиборга олинг. @shahnozxon
إظهار الكل...
Repost from Alimoff
Photo unavailableShow in Telegram
Мана шунақа мавзуларда жиддий ўйланишни ёқтираман Мени назаримда бу эртак эркинлик ҳақида эди. Совуб бўлгач чол билан кампир уни барибир бағаллатишарди. Бўғирсоқ эса ҳеч бўлмаса бирор нарсага уриниб кўрди. Сал кўпроқ яшади. Аммо поняткаси бўлмагани, ёнида ақл ўргатиб қўллайдиган яқинлари, ота онаси ака укалари бўлмаганлиги сабаб фирибгарлар қўлида қурбон бўлди. Бўғирсоқ ҳаётни севарди, у болалигидан меҳр кўрмаган, кимдир уни ҳам мақташига интизор яшарди. Йўлда учраганки жанаварга ундан нимадир керак эди. Унга ҳеч ким бирор нарса беришни эса ўйламасди. Кўргани фақат зулм бўлди. Шу сабабли ҳам яхши гапирган, унга меҳр кўрсатишни истаган тулкига ишонди. Унга яқин борди. Мақтовларига учди. Ўзини қандайдир керакли шахс деб хисоблай бошлади. Лекин шу сабабли ҳам у охир оқибат қурбон бўлди. Аммо у нимадир қилди. Чол билан кампир уни совигач еворишини кутиб ётмади. Қиссадан хисса шуки, болаларингизга зулм қилманг. Уларга етарли меҳр берингки токи эртага меҳр кўрмай яшаб, ўзини меҳрибон кўрсатувчи айёр тулкининг домига тушиб қолмасин. 🧠@nurbekalimov
إظهار الكل...
Менимча тақдир ҳақида бу эртак. Барибир бир кун ўламиз, ҳаёт йўлимизни ўзимиз танлашимиз мумкин лекин)
إظهار الكل...
Ҳозир Қўқонда тўй маросимларидамиз. Саидақизимни амаллаб ухлатиш учун ўша анъанавий “Бўғирсоқ” эртагини қуён, бўри, айиқполвон образида айтиб бердим. Қийиқириб эшита-эшита охиригача етиб келмади, тулки бўғирсоқни еб қўйгунича дунё гўзалини пешинги уйқу еб қўйди:) Ўйлаб қолдим. Бир неча асрлик бу энг қадимий эртакни қачондир, кимдир биринчи марта боласига тўқиб-топиб айтган. Одамлар уни тўлдириб бораверган. Ким биринчи бошлаган бўлса ҳам жуда донишманд бўлган: Уйдан қочиш ва бегона одамлар билан гаплашиш – ёмон. Ёмонликдан ҳийлакорлик орқали қутулиш мумкин. Ва бу норм. Ўзингга ортиқча ишониш ва мақтаниш яхши эмас, йўлингда Тулкига дуч келасан ва у сенинг орзуларинг заволи бўлиши мумкин. Яна кўп қиссадан ҳисса айтиш мумкин, лекин шу ёшга кириб, ҳалигача бир жойида мантиғим ишламай қолади: агар бўғирсоқ қочиб кетмагани оқибатида Тулки еб қўймаганида, токчада жимгина совишини кутиб ўтирганида чол ва кампир ҳам уни еб қўйишардику?! Ёки уларнинг мақсади бошқачамиди?
إظهار الكل...

Photo unavailableShow in Telegram
Хусусий мулк ҳуқуқининг ҳимоясини кучайтириш керак Хусусий мулк — инсоннинг шахсий эркинлиги ва молиявий барқарорлигининг асосий қисми. Мулк том маънода фақат бойлик эмас, балки инсоннинг келажакка бўлган ишончини, ўз меҳнатларининг мевасини намоён этади. Шунинг учун ҳам мулк ҳуқуқининг бузилиши нафақат моддий, балки маънавий зарар етказади деб ўйлайман. Мулк ҳуқуқини таъминлаш қонунчиликда алоҳида аҳамиятга эга, аммо амалиётда баъзи муаммолар сақланиб қолаётгани ачинарли. Охирги йилларда реновация ва ер ажратиш билан боғлиқ кўплаб низо ва ҳуқуқбузарликлар учраб турибди. Масалан, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг бир неча тумандаги уйларни бузиш ҳақидаги қарори жамоатчиликда катта эътирозларга сабаб бўлди. Бунақа жараёнларда аҳолининг мулк ҳуқуқи етарлича ҳимоя қилинмаган ҳолатлар кўп учрайди. Ер билан боғлиқ қонунбузарликлар ҳам бу муаммонинг бир қисми сифатида турли ҳудудларда учраб келяпти. ЎзЛиДеП бу масалани чуқур ўрганиб, хусусий мулкка қасддан зарар етказганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтириш ташаббусини олға суряпти. Жамиятда адолат ва қонунийликни таъминлаш учун бу ташаббусни қўллаб-қувватлаш жуда муҳим. Шу жиҳатдан, бу ташаббус жуда ўринли деган фикрдаман. Мулк ҳуқуқини кучли ҳимоя қилиш эркинлигимиз ва фаровонлигимизга хизмат қилади. #sаylоv24
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Ерости бойликларимизни ҳимоя қиламиз — «Адолат»дан экологик ташаббус Табиий ресурслар мамлакатни иқтисодий ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга, лекин уларнинг самарасиз ва назоратсиз қазиб олиниши атроф-муҳитга зарар келтириши мумкин. Биз ҳозирги кунда бу борада яхшироқ бошқарувни йўлга қўймасак, кейинги авлодларга фақат муаммоларни мерос қилиб қолдирамиз. Шунинг жиҳатдан «Адолат» СДПнинг ташаббуслари диққатга сазовор. Партия табиий бойликларни самарали қазиб олиш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва фуқароларнинг фикрини инобатга олишга қаратилган қонунларни такомиллаштиришни таклиф қиляпти. Бу ўта зарур ва вақтида қўйилган қадам деб ўйлайман. Масалан, конларни қазиб олишда атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш, жамоатчилик иштирокини кучайтириш ва экологик хавфсизликни таъминлаш каби чоралар ҳар бир давлатда амал қилиши лозим. Хорижий тажрибалар кўрсатиб турибдики, Норвегия ва Канада каби давлатлар табиий ресурслардан самарали фойдаланишда муваффақиятли қадам ташлаяпти. Ўзбекистонда ҳам шундай ташаббуслар амалга ошса, нафақат атроф-муҳит асралади, балки келажак авлодлар учун мустаҳкам пойдевор бўлади. Умуман олганда, ҳаммамиз табиий ресурслардан фойдаланишда эҳтиёткорлик ва узоқни кўзлаш билан ҳаракат қилишимиз керак, деган фикрдаман. #sаylоv24
إظهار الكل...
Repost from Abror Zohidov
00:50
Video unavailableShow in Telegram
🤝 Танишиб олинг – бу Солиҳабону! ☘️ Тўрт яшарлик бу қизалоқ шунақа қувноқ, шунақа ширинки, ҳатто оққондек ўта оғир дардни ҳам жилмайиб енгиб юборди, десам ишонаверинглар. 🖌 Солиҳа "Сен кучлисан" лойиҳаси тадбирларининг энг фаол иштирокчиси. Вилоятларда, ҳатто Туркияда ўтказилган кўргазмаларда ўз суратлари ва рақслари билан иштирок этган қизгина бу. 🍃 Уни ҳар доим чиройли кийинтириб қўядиган, нима деса кўнглига қарайдиган онажониси бугун эрталаб хабар жўнатибди: “Биз охирги муолажаларимизни, химияларимизни олдик, таҳлилларни топширдик. Ҳаммаси яхши чиқди. Сизларга ҳам раҳмат!”. ✅ Ортда қолгани рост бўлсин! Болажоннинг соғайиб кетиши Аллоҳнинг улкан марҳамати. Барча беморларга бундай неъмат насиб қилсин! 🙋‍♂️ Фахрланаман!!! Аброр Зоҳидов Телеграм | Инстаграм
إظهار الكل...
7.03 MB
Photo unavailableShow in Telegram
ХДП Ижтимоий кодекс ишлаб чиқишни таклиф қилмоқда. Бу қандай ҳужжат? ХДП томонидан илгари сурилаётган Ижтимоий кодексни ишлаб чиқиш аҳолининг турли қатламларини, жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир аҳволга тушиб қолган фуқароларни қўллаб-қувватлашда муҳим ҳужжат саналади. Имтиёзларга эга бўлган фуқаролардан ташқари бошқа оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган фуқаролар тоифаларини ва уларга кўрсатиладиган ёрдам турларини аниқ белгилаш ташаббуси илгари суриляпти. Германия, Франция, Австрия, Қозоғистон ва Туркманистонда Ижтимоий кодекс мавжуд. Шунингдек, кодекс Россиянинг 7 та субъектида: Белгород, Волгоград, Омск, Ярославль, Ленинград ва Астрахан вилоятларида ҳамда Санкт-Петербургда амал қилади. Бундай ҳужжатнинг қабул қилиниши ижтимоий нафақаларнинг янада адолатли тақсимланишини таъминлаш, жамиятда ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Ҳужжатнинг қабул қилиниши бюрократик тўсиқларга ҳамда коррупция ҳолатларига чек қўяди. #sаylоv24
إظهار الكل...
01:33
Video unavailableShow in Telegram
👩‍⚕ Germaniyaga ishga yuboriladigan hamshiralar kamida €2200 maosh oladi — Behzod Musayev Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vaziri Behzod Musayev joriy yil O‘zbekistondan Germaniyaga 800 nafar hamshira ishlash uchun yuborilayotgani, ular ushbu mamlakatda kamida 2200 yevro oylik maosh olishini ta'kidladi. Shuningdek, ikki mamlakat o‘rtasida avtobus va temiryo‘l haydovchilari hamda hamshiralar tayyorlash bo‘yicha dastur yo‘lga qo‘yilayotgani aytildi. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
إظهار الكل...
09.00-1.m4v2.42 MB
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.