cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади. Мурожаат учун👉 @himoyachigabot +998999899059 ёрдамчим

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
35 500
المشتركون
-4424 ساعات
-3047 أيام
-51730 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

01:18
Video unavailableShow in Telegram
"Заказной" ишларда судьяни тўғри тушуниш керак эмиш @Advokat_Abdullayev
إظهار الكل...
ClipDown.App_EA48B09423CFE4A8C830B664F26E50B3_video_dashinit.mp48.83 MB
👍 80😢 29🤬 9🔥 4😁 4👌 2🕊 1
Муносабат билдирилганлигига "респект", бироқ ... Самарқанд вилояти судлари | Расмий каналида биз ёзган танқидий фикрларга муносабат билдирилганлигини очиқлик сифатида эътироф этамиз. Иштихон туман Электр тармоқлари корхонаси раҳбари У.Жўраев, маърузачи судья Зафар Ибрагимовнинг тоғаси эканлиги тан олинди, бироқ уни жиноят ишида иштироки бўлмаганлиги сабабли ишнинг холисона кўриб чиқилишига таъсир қилмаслиги, судьянинг холислигига ва беғаразлигига шубҳа туғдирадиган ҳолат эмаслиги урғуланган. Аввало судлов ҳайъати ишни кўришда раддияни рад этишни асослантира олмасдан, шунчаки рад этилди деган хабар билангина чекланиб, ишни кўришни давом эттирган эди. Факт эса, тасдиқланди. Сабаби айблов эпизодларидан бири - Иштихон туман Электр тармоқлари корхонаси фаолити билан боғлиқ эди. Ана шунинг учун ҳам судьянинг холислиги ва беғаразлигига шуҳба асосли равишда юзага келди. Ҳар ҳолда, ҳар қандай инсон ўз тоғаси ва унинг қўл остидагиларга табиий равишда, истар-истамас ён босиб қўйиши турган гап. Муносабатда Самарқанд вилояти судлари расмий канали гўёки жиян яқин қариндош ҳисобланмаслиги маърузачи судьянинг холислигига шубҳаларни асоссиз дейиш учун етарли бўлишига ишора қилибди. Кечирасиз-ку, аввало процессуал қонунчилик фақат яқин қариндошлик риштасигина бундай шубҳага асос бўла олишини назарда тутмайди. Нафақат қариндошлик риштаси, балки бошқача ришталар, масалан, курсдошлик, синфдошлик, ўртоқлик, гап-гаштакларда бир давраларда мунтазам бўлиб келганлик фактлари ҳам, шунингдек, ўртада мулкий ёки номулкий алоқалар, олди-берди муносабатлар борлиги факти ҳам, ноодатий яқинликни ифодаловчи бошқа фактлар ҳам бундай шубҳани асосли эканини тасдиқлаши мумкин. Қолаверса, муносабатда биз билдирган эътирозларимизнинг ҳар бирига алоҳида тўхталиб ўтилмаган. Масалан, охири 8 нафар шахснинг исми шарифини келтириб, сўроқ қилинишини сўраб, тақдим этган илтимосномамиз судда сўроқ қилинганлиги асоси билан рад этилди. Ваҳоланки, илтимосномамизда уларга иш учун аҳамиятга эга қўшимча саволлар туғилганлигини келтириб берган эдик. Ўз навбатида, улардан 4 нафари эса, судда умуман сўроқ қилинмаган ҳам эди. Шу каби раддияларни тезкор рад қилишлар, алоҳида процессуал ҳужжат сифатида расмийлаштиришга улгурилмаганлик, 4 ойлик муддат шунчаки ўтиб кетганлиги каби эътирозларимизга алоҳида муносабатлар билдирилмасдан, очиқ қолиб кетибди. @Advokat_Abdullayev
إظهار الكل...
👍 40🔥 4😁 3 1🕊 1
«Advokat Abdullayev/rasmiy» Telegram-каналида эълон қилинган билдириш юзасидан Билдиришда таъкидланган жиноят иши Самарқанд вилоят судининг тафтиш инстанциясида кўриб чиқилди. Суд мажлисида ҳимоячи Х. Рустамов ва ҳимоячи А. Абдуллаев оғзаки раддия билан мурожаат қилиб, судланувчи С. Шомуротов ва бошқаларга оид жиноят ишини маърузачи судья З. Ибрагимов адолатли кўришига шубҳаси борлиги, чунки маърузачи судьянинг тоғаси У. Жўраев бугунги кунда Иштихон тумани Электр тармоқлари корхонаси раҳбари лавозимида ишлаб келаётганлиги, ушбу ҳолат эса ишнинг холисона кўрилишига тўсқинлик қилиши мумкинлиги сабабли, унга нисбатан раддия билдириб маърузачи судья З. Ибрагимовнинг ўрнига бошқа судьядан иборат таркибдаги судлов ҳайъати кўриб чиқишини сўраган. Судлов ҳайъати ҳимоячи Х. Рустамов ва ҳимоячи А. Абдуллаевнинг раддия илтимосномасида келтирилган важларни муҳокама қилиб, тарафлар фикрини тинглаб, ундаги важлар – гарчи Иштихон туман Электр тармоқлари корхонаси раҳбари У. Жўраев, маърузачи судья З. Ибрагимовнинг тоғаси ҳисобланса-да, унга яқин қариндош эмаслигига эътибор қаратган. Шунингдек, У. Жўраевнинг мазкур жиноят ишида иштироки бўлмаганлиги сабабли ишнинг холисона кўриб чиқилишига таъсир қилмаслиги, унинг холислигига ва беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар ҳамда раддия илтимосномасида Жиноят-процессуал кодексининг 76-моддасида кўрсатилган талаб ва асослар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, раддия илтимосномасини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топган. Шундан сўнг, ҳимоячилар Х. Рустамов ва А. Хидоевнинг судлов ҳайъати мажлисига киритган 25 нафар шахсни гувоҳ тариқасида сўроқ қилиш тўғрисидаги илтимосномалари қисман қаноатлантирилиб, суд мажлисида гувоҳлар К. Ахмадов, З. Абдуназаров ва Н. Абдиевларни сўроқ қилишга, шунингдек суднинг ташаббуси билан К. Саидовни ҳам сўроқ қилишга ажрим қилинган. Шундан сўнг С. Шомуротовнинг ҳимоячи – адвокатлари яна судга илтимоснома киритиб, иш бўйича гувоҳлар: Б. Хусанов, Р. Намозов, Г. Қурбонов, Н. Мухаммадиев, Д. Нуруллаев, Б. Қодиров, М. Хамитов ва З. Нарзиевани сўроқ қилишни сўраган, судлов ҳайъати тарафлар фикрини тинглаб, илтимосномани рад қилиш тўғрисида ажрим қилган. Илтимоснома рад қилингандан сўнг, ушбу ҳимоячилар судлов ҳайъати таркибига раддия билдириб, ушбу раддия тарафлар фикри олингандан сўнг маслаҳат уйида муҳокама қилиб чиқиб, илтимоснома қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Шу куни суд тергови якунланиб, иш бўйича прокурор У. Рахимов, судланган Ф. Акрамовнинг ҳимоячиси – адвокат Т. Қодировнинг музокара сўзлари тингланган бўлса-да, ҳимоячи А. Абдуллаев, Х. Рустамов ва А. Хидоевлар музокара сўзига тайёр эмаслиги, бунга вақт беришни сўраганлиги, шунда судлов ҳайъати уларга музокара сўзига тайёрланиши учун соат 16:00 га қадар вақт бериш айтилганида, бу муддат етмаслигини билдирганлиги сабабли суд мажлисига 2024 йил 16 сентябрь куни соат 10:00 га қадар танаффус эълон қилинган. Шу тариқа Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2024 йил 16 сентябрдаги ажримига кўра биринчи инстанция суди ҳукмининг С. Шомуротов ва Ф. Акрамовга оид қисми ўзгаришсиз, апелляция шикоятлари ҳамда протест қаноатлантирилмасдан қолдирилди. Самарқанд вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими.
إظهار الكل...
🤬 37👍 24 2🕊 1
01:20
Video unavailableShow in Telegram
Кайфият Сиз нима деб ўйлайсиз? Деточкин жазога лойиқмиди? @Advokat_Abdullayev
إظهار الكل...
freecompress-Sud.mp43.39 MB
😁 40👍 14👏 4 3🤔 1🕊 1
ЭШАК ГЎШТИ ҲАҚИДА #ҳалол_ҳаром ❓668-CАВОЛ: Эшак гўшти ҳақида маълумот берсангиз. Уни ҳаром деб эшитганмиз, лекин ҳозирги кунда баъзи жойларда сотиляпти экан. Шу мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу мутлақо мумкин эмас. Чунки шариатда “истемоли ножоиз бўлган нарсанинг савдоси ҳам ножоиз” деган қоида бор. Эшак гўштининг ҳаромлиги “Ҳайбар” ғазоти кунида Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарафларидан баён қилинган очиқ ҳақиқатдир. Бунга Имом Бухорий ўз саҳиҳларида Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирган ҳадис далил бўлади. نهى النبي صلى الله عليه وسلم يوم خيبر عن لحوم الحمر، و رخص في لحوم الخيل. “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳайбар кунида эшак гўштини ейишдан қайтардилар ва от гўштига рухсат бердилар”. (Имом Бухорий ривояти). Худди шунингдек “Саҳиҳ Муслим”да ҳам қуйидагича ривоят келган: عن أبي ثعلبة الخشني: حرم رسول الله صلي الله عليه وسلم لحوم الحمر الأهلية‘‘ “Абу Саълаба ал Хушаний разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшак гўштини ейишни ҳаром қилдилар”. (Имом Муслим ривояти). Ҳар бир мўмин мусулмон киши унутмаслик керакки, эшак гўштининг ҳаромлигини юқорида келтирилган ва бундан бошқа ҳадислар орқали Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баён қилганлар. Ҳолбуки, у зот бирор бир нарсани ҳалол ёки ҳаром дейишда ўз нафсларига таянмаслигида шак шубҳа йўқ. Зеро, Аллоҳ таоло: “У ҳаводан нутқ қилмас” деб марҳамат қилган. (Нажм сураси, 3 оят). Зотан шундай экан, мусулмон киши Аллоҳ ва унинг Расули ҳаромлигини очиқ айтган нарсалардан бутунлай йироқ бўлишлиги лозим ва лобид ишлардандир. Аллоҳ таоло Ўз каломида шундай деган: “... Пайғамбар сизга нимани берса, ўшани олинглар ва нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар. Аллоҳдан қўрқинглар...” (Ҳашр сураси, 7 оят). Юқоридагилардан келиб чиқиб уламоларимиз эшак гўштининг ҳаромлигини мўътабар фиқҳий манбааларимизда ҳам келтирганлар. Жумладан “Фатовои Ҳиндия”, “Муҳити Бурҳоний” каби китобларда: واما الحمار الاهلي فلحمه حرام “Аммо хонаки эшак гўшти ҳаромдир” дейилган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. @Advokat_Abdullayev
إظهار الكل...
👍 69🔥 9 3💔 1
Эшак гўштини истеъмол қилинадиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиевнинг маълум қилишича, қонун лойиҳасида эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган. Бу қонун “гўшт истеъмоли” ҳақида эмас, балки ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш, кузатиш муносабатларини тартибга солади. Матбуот хабарномасидаги таҳририй хато туфайли тушунмовчилик келиб чиққан. @Advokat_Abdullayev
إظهار الكل...
😁 41👍 16👌 2 1😢 1
00:51
Video unavailableShow in Telegram
Rasul Kusherbayev: Sudya bo'lishni xohlamayman 📱 Telegram 📱Instagra
إظهار الكل...
IMG_1594.MP49.98 MB
👍 81🔥 9👏 4😁 3🤔 2👌 1🕊 1
Жиноятдан жабрланганларга кўмаклашиш жамғармасини ташкил этиш ғояси илгари сурилмоқда Судда айбдор деб топилган шахсдан жабрланувчи фойдасига моддий зарарни ундириш жараёни одатда узоқ вақт талаб қилади, баъзи ҳолатларда эса умуман имконсиз. Бундай ҳолатларни инобатга олган ҳолда “Адолат” СДП жабрланувчига жиноят туфайли етказилган моддий зарар айбдордан ундирилгунига қадар махсус жамғармалар ҳисобидан қоплаб берилиши амалиётини жорий этиш таклифни илгари сурмоқда. Хорижий давлатлар тажрибасига назар ташланса, бу йўналишда самарали механизмлар жорий этилганини кўриш мумкин. Масалан, Буюк Британия, Канада, АҚШ ва Австралия каби давлатларда жиноят қурбонларига моддий ҳамда психологик ёрдам бериш учун махсус фондлар ташкил этилган. Бундай фондлар давлат бюджети ва ҳомийларнинг маблағлари ҳисобига шакллантирилади. Германия тажрибасида ҳатто жиноят қурбонларига зарар етказилганда давлат томонидан моддий ёрдам ва компенсация тақдим этишни назарда тутувчи махсус қонун (Opferentschädigungsgesetz – OEG) борлигини кўришимиз мумкин. @Advokat_Abdullayev
إظهار الكل...
👍 37🔥 5🤔 4👏 3🕊 2 1
Одил судлов: Кенгашда ҳис-туйғулар аралаштирилмаслиги керак Судьялар олий кенгашининг 2024 йилнинг 12 сентябрь кунги қарори билан жами 5 нафар судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди. Шулардан 3 нафарига уларга нисбатан қўлланилган интизомий жазолар, қолган икки нафарига эса, ўз аризалари асос қилиб олинган. Билганларимизга таянсак, "юқори"ни айтганини қилмайдиган қайсар судьяларнинг доим рўйхати шакллантирилади. Улар тизимдан тепиладики гўёки ҳаммаси рисолидагидек. Бунда Кенгаш ўзининг одил судлов тизимига зарба берувчи инструментидан зўр маҳорат билан фойдалана олади. Балки Кенгаш бунга муносабат билдирар? @Advokat_Abdullayev
إظهار الكل...
👍 63🔥 15👌 3🕊 2 1🤔 1😢 1💔 1
Photo unavailableShow in Telegram
“Микроволновкада иситилган” мушук иши Эҳтимол, бу энг машҳур ва энг ғалати суд ишидир: 2000 йилда америкалик кекса аёл Мэри Луиз Паркер микротўлқинли печ ишлаб чиқарувчиларни судга берди. Чунки улар кўрсатмаларда мушукни печда пишириш мумкин эмаслигини айтмаган. Тукли ҳайвон билан содир бўлган бахтсиз ҳодисадан сўнг, суд ишлаб чиқарувчини хоним фойдасига катта пул тўлашга мажбур қилди ва бундан буён микротўлқинли печлар кўрсатмаларида мушуклар ҳақида огоҳлантириш ёзиб қўйиш мажбуриятини юклади. Манба @Advokat_Abdullayev
إظهار الكل...
😁 76👍 26🤬 10🤔 5😢 2
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.