cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Xorazm.uz

Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi Sayt: www.xorazm.uz fb.com/xorazmviloyatihokimligi instagram.com/xorazmviloyatihokimligi Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54 Elektron pochta: [email protected] Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
5 727
المشتركون
-524 ساعات
-47 أيام
+4630 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

04:30
Video unavailableShow in Telegram
Аралаш сайлов тизимида депутатлик ўринларини тақсимлаш тартиби 🔔 Пропорционал тизимда сиёсий партияларга берилган овозлар асосида 75 та депутатлик ўринлари партиялар ўртасида қандай тақсимланади? Бугун ушбу масалани батафсил тушунтирамиз. https://t.me/hudud_inform
إظهار الكل...
Hisoblash Rolik Retouch.mp449.11 MB
Repost from Hudud Inform
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон ва Россия туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг янги имкониятларини муҳокама қилмоқда “Россия Федерациясида Ўзбекистон туризми йили” доирасида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси кўмагида Москва шаҳридаги ВДНХ кўргазмалар мажмуасидаги Ўзбекистон миллий павилонида Москва ва Москва вилояти сайёҳлик бизнесининг 60 дан ортиқ вакиллари учун мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятининг тақдимотлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди. “Ўзбекистон – Шарқ эртаги” рангли тасвирланган нашри ўқувчиларга Ўзбекистоннинг барча вилоят ва шаҳарларига ташриф буюришнинг жозибали жиҳатларини тўлиқ очиб беради, шунингдек, ўзбек халқининг бой маданияти, анъаналари, гўзал манзаралари, ошхонаси ва меҳмондўстлиги ҳақида сўз боради. Батафсил https://t.me/hudud_inform
إظهار الكل...
01:50
Video unavailableShow in Telegram
❗️ Хўжалик юритувчи субъект раҳбарлари, ер қазиш техникаси эгалари ва ердан фойдаланувчилар диққатига! ☎️ Агар сизда ер ости алоқа кабелларининг муҳофаза ҳудудларида ер қазиш ва қурилиш ишларини амалга ошириш зарурияти туғилса, магистраль алоқа кабели трассаси белгисида кўрсатилган манзилига ёки 1133 қисқа рақамига мурожаат қилинг. Ҳамда мутахассислар кўрсатмаси асосида иш олиб боринг.
Мурожаатингиз Cалл-марказлар томонидан ўз вақтида қабул қилинмаган ёки муносабат билдирилмаган тақдирда, "Ўзкомназорат" инспекциясининг 1144 телефон рақамига мурожаат қилинг. Биз ҳолатни албатта назоратга оламиз.
❗️ Эсингизда бўлсин, алоқа линияларига етказилган зарар авария-тиклаш ишларини олиб бориш учун талаб этиладиган харажатлар сизнинг ҳисобингиздан қопланиши мумкин. Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube
إظهار الكل...
final_cv.mp48.52 MB
Сайёр қабул: кўплаб мурожаатлар ўз ечимини топмоқда ✅ Фуқаролар билан мулоқотда бўлиш уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий эҳтиёжларини ўрганиш, муаммоларига ижобий ечим топишда муҳим ўрин тутади. Шу боис вилоят ҳокими бошчилигида жойларда юзма-юз мулоқотлар ташкил этилиб, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. ✅ Бугун Қўшкўпир туманидаги Кўктом маҳалласида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг фуқаролар учун навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабул давомида ҳар бир мурожаат тегишли соҳа мутахассислари иштирокида пухта ўрганилиб, ҳуқуқий маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатилди, фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар ижобий ечимини топди. Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
#Диққат_муҳим Хоразмда ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотларнинг VI Республика савдо ярмаркаси ўтказилади Ушбу тадбир Адлия вазирлиги томонидан 2018 йилдан буён Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда амалга ошириб келинаётган “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида ташкил этилмоқда. ⏰ Вақти ва санаси: 21—22-сентябр кунлари, 09.00 дан 17.00 гача. 📍 Манзил: Хоразм вилояти, Хива шаҳри, Ичан қалъа мажмуаси. Ярмаркада мамлакатимизнинг барча вилоятларидан келган ўзгалар парваришига муҳтож ва турмушда қийналаётган ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлар сотувга қўйилади. Бу ногиронлиги бўлган ва оғир хасталикка чалинган болаларнинг қўл билан яратган дунёлари, расмлари, буюмлари, умидлари ва орзулари. Уларни сотиб олиб, болаларга лаҳзалик қувонч, ота-оналарга дори-дармонга ёрдам, юракка озгина таскин бериш имконингиз бор. Ушбу имкондан фойдаланиб савоблит ишга қўл уринг ва меҳр улашинг!
إظهار الكل...
01:24
Video unavailableShow in Telegram
14-sentabr kuni London Kolizeyida Madaniyat va san’atni rivojlantirish jamg‘armasi tomonidan O‘zbekiston milliy baleti ishtirokida “Lazgi. Muhabbat va qalb raqsi” spektaklining Britaniyadagi ilk namoyishi bo‘lib o‘tdi. Nemis xoreografi Raul Raymondo Rebek tomonidan yaratilgan spektakl Buyuk Britaniya madaniy sahnasida muhim voqea bo‘ldi. “Lazgi” tomoshabinlarga afsonaviy Ipak yo‘li manzarasida muhabbat va o‘lmas ruh haqidagi abadiy hikoyani taqdim etdi. Markaziy Osiyo xalq an’analari va madaniyatini o‘zida mujassam etgan ushbu raqs o‘zining kuchli xoreografiyasi, ajoyib yorug‘lik aks-ta’sirlari va chuqur hissiy ko‘tarinkiligi bilan tomoshabinlarni hayratga soldi.
إظهار الكل...
IMG_8866.MP416.73 MB
Photo unavailableShow in Telegram
💲 Пахта хомашёси етиштирувчилар молиявий қўллаб-қувватланади 📝 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта хомашёси етиштирувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори қабул қилинди. 🔘Унга кўра, 2024 йил ҳосили йиғим-терим даврида жаҳон бозоридаги пахта толасининг шаклланган фьючерс котировкалари бўйича пахта хомашёсининг бошланғич фючерс нархлари бир тоннаси учун 6 млн 800 минг сўм атрофида шаклланаётганлиги кўрсатиб ўтилган. 🔘Ўзбекистон Республика Товар-хом ашё биржасида 2024 йил ҳосилидан биринчи нав иккинчи синф бир тонна пахта хомашёсининг бошланғич фьючерс нархи, жаҳон бозоридаги пахта толаси котировкаларидан келиб чиқиб, 7 млн 800 минг сўм миқдорида эълон қилинган. 🔘Ҳукумат жаҳон бозорида пахта толасининг нархи кескин пасайиши натижасида юзага келган вазиятда пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида: ✅ пахта етиштирувчилар томонидан биржа савдолари орқали реализация қилинган (электрон ҳисоб-фактура асосида) бир тонна пахта хомашёси учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 млн сўм миқдорида субсидия ажратилади. ✅ 2024 йил учун пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчилар ўртасида биржа савдоларида тузилган шартномалар бўйича қўшимча келишув тузилади. Бунда пахта хомашёсининг сотиш нархи 6 млн 800 минг сўмдан кам бўлмаслиги керак. ✅ 2024 йил ҳосилидан фьючерс шартномаларидан ташқари пахта хомашёсини биржа савдоларига чиқаришда унинг бошланғич нархини бир тоннаси учун 6 млн 800 минг сўмдан кам бўлмаган миқдорида эълон қилиш талаб этилади. ✅ 2024 йилда барча ҳудудларда пахта териш машиналари томонидан терилган ҳар бир тонна пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш хизмати баҳосининг 20 фоизи, бироқ 250 минг сўмдан ошмаган қисми қоплаб берилади. 🔘Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Жамғарма ҳамда Марказий банкнинг 2024 йил ҳосили пахта йиғим-теримини қисқа муддатларда ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 452-сон қарорига асосан, соғломлаштирилаётган пахта-тўқимачилик кластерлари билан 2024 йил ҳосили бўйича шартнома (фьючерс, спот ва вақтинча сақлашда) тузган фермер хўжаликларига, шунингдек, ўз ер майдонларида пахта хомашёси етиштирган пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликларига йиғим-терим харажатларини молиялаштириш учун Жамғарма ресурслари ҳисобидан имтиёзли кредитлар ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди. 🔘Бунда имтиёзли кредитлар электрон тарози орқали қабул қилинган пахта хомашёси учун - 10 ой муддатга, йиллик 10 фоиз ставкада (2 фоиз банк маржаси) пахта қийматининг 20 фоизи миқдорида 3 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 7 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан ажратилади. Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
إظهار الكل...
Сайёр қабул: мурожаатларга ечим топишда муҳим механизм Бугун Хива туманидаги Шомохулум маҳалласида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг фуқаролар учун навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабул давомида ҳар бир мурожаат тегишли соҳа мутахассислари иштирокида пухта ўрганилиб, ҳуқуқий маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатилди, фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар ижобий ечимини топди. Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
إظهار الكل...
Юзма-юз мулоқот - аҳоли муаммоларига самарали ечим ✅ Хабарингиз бор вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирокида маҳаллаларда ўтказиб келинаётган сайёр қабуллар натижасида кўплаб муаммоли масалалар жойида ҳал этилиб, қонун устуворлиги, ижтимоий адолат тамойиллари ижроси таъминланмоқда. ✅ Вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули Хива туманининг энг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган Қорақум маҳалласида ўтказилди. Қабулда фуқароларнинг турли масалалар юзасидан мурожаатлари, таклифлари соҳа мутахассислари иштирокида ўрганилиб, фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди. Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
إظهار الكل...
00:49
Video unavailableShow in Telegram
📢“Muhammad al-Xorazmiy vorislari” loyihasining ikkinchi bosqich qabuliga ro‘yxatdan o‘tish yo‘riqnomasi ⚡️Avvalroq, loyihaning ikkinchi bosqich qabuli boshlangani haqida xabar bergandik. Qabul imtihonlarida qatnashish uchun 15-sentyabrga qadar rtrm.uz sayti orqali ro’yxatdan o’tish kerak.  ❗️Ro‘yxatdan o‘tish tartibi haqida batafsil videolavhamizda bilib oling! IT va ingliz tilini “Al-Xorazmiy vorislari” bilan o’rganib, muvaffaqiyatga erishing. #Al_Xorazmiy_vorislari 🚀Telegram |📷 Instagram
إظهار الكل...
ro'yxatdan o'tish_ TG ORIGINAL.mp419.95 MB
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.