cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi

Rasmiy sayt: www.kasaba.uz Kasaba uyushmalari faoliyati yuzasidan "1092" ishonch telefoniga yoki Telegram orqali @kasaba_bot ga murojaat qiling.

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
5 478
المشتركون
+624 ساعات
+237 أيام
+1 61030 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

📣Талабалар ўртасида “Меҳнат ҳуқуқи ёшлар нигоҳида” танлови ўтқазилади! 🚨Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорликда республикадаги барча олий таълим муассасалари талабалари учун танлов эълон қилинмоқда. Танловнинг саралаш босқичи 2024 йил 23 сентябрь кунида старт берилади ва интернет тармоғидаги www.tanlov.kasaba.uz сайти орқали 31 сентябрига қадар давом этади. Танловнинг саралаш босқичи тест шаклда бўлади ва иштирокчилар меҳнат ҳуқуқига оид тестларга жавоб беришлари лозим. 🖥Бунинг учун www.tanlov.kasaba.uz сайтига кириб, рўйхатдан ўтиш ва тестдаги саволларга жавоб бериши кифоя. 🎤Танловнинг Республика босқичи оғзаки савол-жавоб тарзда ташкил этилади ва талабаларнинг билимини баҳолаш мақсадида танлов комиссияси бевосита суҳбат олиб боради. Танловда ғолиб чиққан иштирокчилар қуйидаги совринлар билан тақдирланади: 🥇1-ўрин: 1-йиллик тулов-контракт пулини тўлаш; 🥈2-ўрин: ярим йиллик тулов-контракт пулини тўлаш; 🥉3-ўрин: ноутбук. Танлов олий таълим муассасалари талабаларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, улар ўртасида халқаро ва миллий меҳнат стандартларининг моҳиятини тарғиб қилиш, шу орқали фаол фуқаролик позициясига эга бўлган авлодни тарбиялашга ҳисса қўшиш мақсадида ўтказилмоқда.
إظهار الكل...
📣Будет дан старт конкурсу “Трудовое право глазами молодёжи” среди студентов 🚨Федерация профсоюзов Узбекистана в сотрудничестве с Ташкентским Государственным Юридическим университетом объявляет конкурс для студентов высших учебных заведений республики. 23 сентября 2024 года будет дан старт отборочному этапу конкурса и он будет продолжаться в сети интернет по адресу www.tanlov.kasaba.uz до 31 сентября текущего года. Отборочный этап конкурса пройдет в тестовой форме, а студенты должны будут ответить на вопросы, касательного трудового права. 🖥Для этого необходимо зайти на сайт www.tanlov.kasaba.uz 🎤Для студентов, которые пройдут в республиканский этап будет организована беседа членами комиссии (в форме вопрос-ответ) по билетам по Трудовому праву. Победители в данном конкурсе будут награждены следующими подарками: 🥇1-место: оплата годового контракта; 🥈2-место: оплата полугодового контракта; 🥉3-место: ноутбук Конкурс проводится с целью воспитания в молодом поколении республики активную гражданскую позицию с высокой правовой грамотностью, а также пропаганды международных и национальных трудовых стандартов.
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
🗣Инсон кимнингдир ёрдамига муҳтож бўлиб қолганида энг яқин кишиси кўз ўнгига келади. Менда ҳам шундай бўлди. Беш йилдан буён жигар саратони хасталиги билан курашаман. II гуруҳ ногирониман. «Аёллар дафтари»да тураман. Берилаётган кўмаклардан беҳад миннатдорман. Зарурат юзасидан уйимни сотадиган бўлдим. Расмийлаштириш учун нотариусга бордим. Ҳали у ҳужжат керак, ҳали бу ҳужжат керак, деб нақ икки ой сарсон қилишди. Шунда кўплаб аёлларнинг муаммолари 1211 рақамли «Ишонч телефони»га қилинган мурожаатлар сабаб ҳал этилаётгани ёдимга тушди. Қўнғироқ қилиб, юзага келган аҳволни баён этдим. Мушкулим бирпасда ечимини топди. «Ишонч телефони» жонимга ора кирди, қийналган пайтимда ҳақиқий суянч бўлди. Бунинг учун касаба уюшмалари Федерациясига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Шарофат Жўраева Оқолтин тумани
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Мамлакатимизда касаба уюшмалари фаолияти ривожига кўп йиллик меҳнати билан муносиб ҳисса қўшган, узоқ йиллар давомида Қашқадарё вилояти касаба уюшмалаpи кенгашини бошқарган, 2020 йилдан буён Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келган Ўзбекистон касаба уюшмалари фахрийси, жамоатчилик фаоли Эсон Ражабов 84 ёшида вафот этди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кўплаб касаба уюшма фаолларининг устози бўлган марҳум Э.Ражабовнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
إظهار الكل...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
📝Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институтида тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари, “Олмалиқ КМК” ходимлари касаба уюшмаси, Федерация аппаратининг меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ўтказилди. Батафсил 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube
إظهار الكل...
👍 7
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан 1 октябр – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан “ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ - ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНИШНИНГ АСОСИ” мавзусидаги ўқув - семинар ташкил қилинди. Батафсил Расмий саҳифалар👇 ✅ @talimfankasabatalim.kasaba.uz
إظهار الكل...
👍 13
Photo unavailableShow in Telegram
☄️В АО «Ташкентская тепловая электрическая станция» трудятся более 1000 сотрудников, среди которых 340 женщин и около 400 молодых специалистов. Основное направление деятельности компании — производство электроэнергии и теплоснабжение. Наряду с этим, в организации успешно функционирует профсоюз. Подробнее 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube
إظهار الكل...
⚙️Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бош кенгаши ва Ўзбекистон фахрийларининг фаолиятини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Васийлик Кенгаши аъзоларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва “Нуроний” жамғармаси Бошқаруви, Тармоқ касаба уюшмалари Республика ҳамда ҳудудий кенгашлари, “Нуроний” жамғармасининг ҳудудий ва туман шаҳар бўлимлари мутасаддилари ва масъул ходимлари иштирок этдилар. Батафсил 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube
إظهار الكل...
👍 7
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари ва республика нуронийларининг Ўзбекистон халқига мурожаати 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube
إظهار الكل...
👍 7
Photo unavailableShow in Telegram
🗣Бир нафар фарзандим билан яшайман. Уй олиш учун ўтган йил августда Марҳамат туманидаги «Домстройсервис» МЧЖ корхонасига 165 миллион сўм (13 минг АҚШ доллари) миқдорида тўлов қилдим. Менга икки ойдан кейин яшаш учун барча шароитлари бўлган квартира калити топширилишини ваъда беришди. Аммо... Қўйнимни пуч ёнғоққа тўлдиришган экан. Йил бошида эшик, дераза ромлари ўрнатилмаган тўрт девордан иборат уйни кўрсатишди. Пулига куйган қалампир чайнабди, деганларидай, шунисига ҳам шукр, дейишдан бошқа чорам қолмади. Фақат эшик ва деразаларни ўрнатиб беришларини сўрадим. Шундан кейин пулимни ундириш учун югуриб-елишларимнинг ниҳояси кўринмади. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бир неча бор қилган мурожаатларим зое кетиб, анча вақтгача сарсон бўлдим. Яхши инсонларнинг тавсияси билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг хотин-қизлар муаммолари бўйича ишловчи 1211 рақамли «Ишонч телефони»га мурожаат қилдим. Ҳақиқат бор экан, қисқа муддатда пулларимни қайтариб беришди. Мен касаба уюшмалари халқнинг ҳимоячиси эканлигига амин бўлдим. Вақтида ёрдам қўлини чўзиб, мушкулимни енгиллатган Касаба уюшмалари Федерацияси мутасаддиларидан миннатдорман. Шаҳноза Отаматова Марҳамат тумани
إظهار الكل...
👍 7 4
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.