cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

MUHIBBULHABIB.UZ

"Зубайр ибн Аввом" жомеъ масжиди имом-хатиби Юлдашев Сайфуддин Қосимжон ўғлининг шахсий канали

إظهار المزيد
Tajikistan17 292لم يتم تحديد اللغةالسياسة56 769
مشاركات الإعلانات
237
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
لا توجد بيانات30 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Repost from .
ЎЛМАСАК КЎРАВЕРАР ЭКАНМИЗ Анас Ибн Молик розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин 80 йилдан ортиқ яшаган. Умри давомида жуда кўп илм тарқатган, динни ёйилишига катта ҳисса қўшган улуғ саҳоба. Бир куни шу зотнинг хузурига бир-бирлари билан тортишиб қолган бир гуруҳ одамлар келишибди. Улар қиёмат куни Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хавзи бўладими ё бўлмайдими, деган масалада иккига бўлинишган экан. Масалага Анас ибн Моликдан ечим беришини сўрашибди. Ҳазрати Анас розияллоҳу анҳу уларга тикилиб қараб туриб шундай дебди: "Расуллоҳдан кейин шунча яшаб, сенларга ўхшаган одамларни учратаман деб ўйламагандим, мени уйимдаги кампирларим ҳар намозидан кейин Аллоҳдан қиёматда Расуллуллоҳнинг хавзидан сув беришини сўраб дуо қилишади", деган экан. Биз ҳам етти ухлаб тушимизга кирмаган, ҳаёлимизга келмаган турли-туман диндан гапирадиган одамларни кўраверар эканмиз... ✍@Botirjon_Tojiboev
إظهار الكل...
Repost from .
ЭСЛАТМА Эътиқодни билмаган одамнинг амаллари бир тийин, деган маънода Сўфи Аллоҳёр ҳазратларининг бир байти бор эди. Хозир бир видеоролик кўриб шу байтни эслаб қолдим. Мусулмонмиз, алҳамдулиллаҳ. Мусулмон бўлиш осон экану аммо Ислом доирасида соғлом юриш масаласи жиддийроқ эканда. Бирорта эътиқодий масалада сал тойилдизми, исломдан ўзингиз ҳам сезмаган ҳолда чиқиб кетар экансиз. Бир қанча муҳим эътиқодий зарурий масалалар бор. Лекин хозир Қуръон ҳақидаги эътиқодимизни баён қилишни зарурроқ деб топдим. Қуръон бу Аллоҳнинг каломи. Бирорта шоир, адиб, қонунчи ё ёзувчининг ижод маҳсули эмас. Қуръонни улуғлаш, қадрини билиш ҳар бир мусулмонга вожиб. Қуръонни камситган, менсимаган, таҳқирлаган, кўзга илмаган, ҳурматини жойига қўймаган, унга ўзгартириш киритган, Қуръондан бўлмаган сўзларни Қуръондан деб айтган ва ё Қуръондан бўлган бирор оят ё калимани Қуръондан эмас деб валдираб қўйган одам исломдан, ўзи ҳам билмаган ҳолда чиқиб кетади. Қуръон ҳақида илмсизларча гапириб, Аллоҳга нисбатан уйдирма бўҳтон тўқиётган анқовларни тасдиқлаб ўтириш ҳам эътиқод юзасидан хатарли иш саналади. ✍@Botirjon_Tojiboev
إظهار الكل...
Repost from Muslimun.uz
#Хабарнома Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида шу йилнинг 10-11 май кунлари Бухоро шаҳрида «Исломда бола ҳуқуқлари» мавзусида икки кунлик семинар ўтказилмоқдалар. Ушбу тадбирда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистон ва Гурузиядаги вакиллари, Ўзбекистон Респубилакаси Олий Мажлисининг бола ҳуқуқлари бўйича вакили ҳамда Респубиликамизнинг бир қатор дини соҳа вакиллари, имом-хатиблар ва имом-ноиблари ҳам қатнашмоқда. Шулар жумласидан, Андижон вилоятидан ҳам бир қатор имом-хатиблар; Андижон шаҳар Девонабой масжиди имоми Мифтоҳиддин домла Рожиддинов, Андижон шаҳар Ғиштли масжиди имоми Ботиржон домла Тожибоев, Андижон шаҳар Имоми Аъзам масжиди имоми Исомиддин домла Шамсиддинов, Избоскан тумани Аҳмадали ҳожи масжиди имоми Салимжон домла Юнусов ҳамда Олтинкўл тумани Оқ тепа масжиди имоми Санжарбек домла Маманазаровлар ҳам фаол иштироқ этишмоқдалар. Вакиллик матбуот хизмати ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal|@andijonhanafiylari
إظهار الكل...
إظهار الكل...
KIBR QILISH MUMKIN BÒLGAN HOLAT

01:00
Video unavailableShow in Telegram
📹 KIBR AHLIGA JANNATDA JOY YÒQ 👤 #Botirjon_domla_ @Botirjon_Tojiboev
إظهار الكل...
KIBR AHLIGA JANNATDA JOY YÒQ.mp47.24 MB
Repost from .
​​ҲАММА ЭРКАКЛАР САЛЛА КИЙИШИ КЕРАКМИ? #одоб ❓833-CАВОЛ: Салла ўрашга тарғиб қилинган бир маърузани эшитиб қолдим. Унда айтилишича Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Салла ўранглар, чунки шайтонлар салла ўрамайди”, деган эканлар. Шунда ўйлаб қолдим. Биз салла ўрамасдан гуноҳкор бўлиб қолмаяпмизми? Илтимос, шунга ойдинлик киритиб берисангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълумки, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам кўп ҳолда салла кийиб юрганлар. Баъзи ривоятларда салла ўрамасдан оддий бош кийимида юрганлари ҳам нақл қилинган. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Бадр ғазотида мусулмонларга ёрдам берган фаришталарнинг белгиси оқ салла бўлиб, пешини орқаларига тушириб олишган экан. عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم دَخَلَ مَكَّةَ عَامَ الْفَتْحِ وَعَلَيْهِ عِمَامَةٌ سَوْدَاءُ. Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда "Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам фатҳ йили Маккага кирганларида бошларида қора салла бор эди”, дейилган (Имом Муслим ривоятлари). Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا اعْتَمَّ سَدَلَ عِمَامَتَهُ بَيْنَ كَتِفَيْهِ (رَوَاهُ الإمَامُ التِّرْمِذِيُّ) “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам қачон салла ўрасалар, учини икки кураклари орасига тушириб олар эдилар”, дейилган (Имом Термизий ривоятлари). Шунинг учун ҳам ўтмишда аҳли илм ва фазилатли кишилар ва кўпчилик маърифатпарвар аждодларимиз саллада юришни одат қилганлар. Лекин шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз керакки, Расули акрам алайҳиссаломнинг ушбу кийиниш одатлари шариат буйруғи сифатида қабул қилинмаган. Бирор бир олим салла киймаган киши гуноҳкор бўлишини айтмаган. Балки, Ислом келганида эркаклар саллада юришлари урф-одатлардан бири бўлиб, бу борада кофир ҳам мусулмон ҳам баробар бўлган. Бу ҳақда Иордания фатво ҳайъати уламолари шундай дейишади: وأما لبس النبي صلى الله عليه وسلم العمامة وحمله العصا فهو فعل عادي وقع على عادة العرب ذلك الزمن، وليس فعلا تشريعيا يدل على الاستحباب ولا يتأسى به الناس. яъни, “Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг салла кийишлари ва ҳасса тутишлари одатий феълларидан бўлиб, ўша замон арабларининг урфларига биноан қилинар эди. Бу ишлар мустаҳабликка далолат қиладиган ва одамлар ўрнак оладиган шаръий ҳукм (феъл)лардан эмас”. Ҳозирда айрим кишилар салла кийишни ҳаммага, омматан тарғиб қилиб, салла киймаган кишини фосиқликда айблашлари воқеълик фиқҳини билмасликдандир. Чунки ҳозирги кун салласиз юриш деярли барча мўмин-мусулмонлар учун урфга кирган. Қолаверса, салла кийиш шариатда фарз ёки вожиб ҳатто суннат даражасидаги амал эмас. Бирор бир саҳиҳ ёки ҳасан даражасидаги ҳадисда салла кийиш шарт қилинмаган. Огоҳ бўлиш лозимки, салла кийишга тарғиб қилинган айримлар далил қилаётган ривоятлар тўқима ва ҳужжатга яроқсиз ривоятлардир. Хусусан, саволда сўралган “Салла ўранглар, чунки шайтонлар салла ўрамайди” жумласи ҳам аслида ҳадис эмас. Чунки унинг санади ҳам ва матни ҳам ҳадис китобларида зикр қилинмаган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. Fatvo.uz@Botirjon_Tojiboev
إظهار الكل...

Repost from .
​​ИБРАТ ВА ТАБРИК Қорилар устози ва раисларидан бири, устоз Абдулҳаким қори домла ҳафизаҳуллоҳни "Кўкалдош" мадрасасига раҳбар бўлгани билан муборакбод этаман. Аввал ҳам раҳбар бўлганларида яхши хотиралар қолганини ҳамкасблари кўп бора эслаб юришади. Мазкур масъулиятли вазифада илм аҳлини етиштиришда жонбозлик қилишларини ва бу муқаддас йўлда буюк хизматлар насиб этишини Аллоҳдан сўрайман. Абдулҳаким қори домла борасида менда ҳам яхши бир илиқ хотира мавжуд. Бундан 10-15 йиллар илгари 5-6 яшар ёшгина ўғлим Фозилжонни кўриб қолиб, Қуръонини сўраб-суриштирибди. Ҳар қандай устоз қори домлалар ёш болаларни кўрса, шундай қилиши табиий ҳол, албатта. Фозилжоннинг зеҳни ўртачароқ эканини сезганми ёки ўқишга қизиқтириш мақсадидами, унга фалон порани фалон муддатда ёд олса, шахсан Дубайга бориб унга атаб телефон олиб келишини ваъда қилибди. Мен Қори ака билан ўшангача бирор марта учрашмаган, бирга ўтиришмаган, ошна-оғайни бўлмаган, борди-келди қилмаган, ҳатто саломлашмаган ҳам эдим. Эҳтимол, йўлда-издами, бировникидами, тасодифан кўриб қолган ўғлимни менинг фарзандим ҳам эканини билмаган бўлса керак. Фозилжон уч ойлар давомида ўзгариб қолди, Қуръонга қизиқиб, ёд олиши тезлашди. Айтилган муддат келдими-йўқми, Қори акадан Фозилжонга аталган телефон келди. Ҳақиқатдан ҳам Дубайдан сотиб олингани гарант ёрлиқларида ҳам ёзилиб турган экан. У пайтларда бундай телефон ҳатто менинг ўзимда ҳам йўқ эди... Анча вақтлар ўтгандан кейин бир тўйда Қори акани кўриб қолиб, миннатдорчилик билдираётсам, "Эйй, шу Фозилжонда қори бўлишга интилиш борлигини кўриб, уни қизиқтириш мақсадида шу ишни қилувдим", деб камтарлик қилиб қўя қолган эдилар. У кишида ёшларнинг илм олишларини, хусусан, Қуръон ёдлашларини чид дилдан истайдиган ўзига хос ихлос бор экан... Абдулҳаким қори домла ҳафизаҳуллоҳни Яратган Эгам ўз ҳифзу ҳимоятида асрасин. Фарзандларининг роҳатини кўрсинлар, қиёматгача зурриётларидан қори-ю қурролар, олим-у уламолар етишиб чиқаверсин. "Кўкалдош" мадрасасидаги фаолиятлари ҳам баракали бўлсин. Абдулҳаким қори домла ҳафизаҳуллоҳни "Кўкалдош" мадрасасининг ўрта асрлардаги шон-шавкатини замонавий дунёда ҳам намоён қилиб, унинг шуҳратини оламшумул бўлишида улуғ ҳисса қўшади, деб умид қилиб қоламан. Hamidulloh Beruniy ✍@Botirjon_Tojiboev
إظهار الكل...

Repost from .
Смотрите "TIJORATDA YÒLĜONCHILIK OQIBATI" на YouTube https://youtube.com/shorts/lQ_SdQ1QWIs?feature=share
إظهار الكل...
TIJORATDA YÒLĜONCHILIK OQIBATI

Repost from .
Смотрите "ibodat va ubudiyat maqomlari" на YouTube https://youtube.com/shorts/Vl6sBPf-h5s?feature=share
إظهار الكل...
ibodat va ubudiyat maqomlari

Repost from .
Смотрите ""Faqirlik kufrga yaqin" hadisining ma'nosi" на YouTube https://youtube.com/shorts/amtzavytdVA?feature=share
إظهار الكل...
"Faqirlik kufrga yaqin" hadisining ma'nosi

اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.