cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Shavkat Rahmon

Муҳаббат – чиройли капалак, Қўрқаман шўрликни тутгани. Капалак қувганим ёдимда, Ёдимда йўқ аммо етганим...

إظهار المزيد
لم يتم تحديد البلدلم يتم تحديد اللغةالفئة غير محددة
مشاركات الإعلانات
977
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
لا توجد بيانات30 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
Бобочинор сергак мудрарди кар, вайсақи шериги билан. Аллақайдан келар судралиб, кузак — худди уч сариқ илон. Бобочинор уйғонди чучиб, таниб қолар илонларни, оҳ, тунги елга сийнасин очиб, дам оларди ҳомиладор боғ. Ғижирлайди безовта чинор, огоҳ этиб шовиллайди: ку-у-з, аммо учта сап-сариқ илон оғочларга ўрларди, афсус. Ожиза боғ уринди ҳар ён, изиллатиб сўнгсиз тонгларни. Ногоҳ қутилар кўтарди фарёд — оғочларнинг шўрлик жонлари. Шавкат РАҲМОН
إظهار الكل...
5🔥 5
ЁЗ РАВИШИ Нурларини йиғиб олар кун, осмон ерга ташлар соясин. Юлдузларин ёқиб қўяр тун, кесиб қўяр ойнинг поясин... Шуълаланиб, шарқираб ётар кўк сувларда ой синиқлари. Етиб келар муздай шабада — қари тоғнинг хўрсиниқлари. Ялпизларнинг бўйин уфуриб шўх жилғалар водийга чопар. Ҳовузларни ёпиниб олган қурвақалар жимликни қопар. Қизиб кетар ер томирлари... Тунга илиқ бўйлар таралар. Бирдан кайноқ ёз оқиб келар жимиб қолган боғлар оралаб. Шавкат РАҲМОН
إظهار الكل...
Shavkat Rahmon

Муҳаббат – чиройли капалак, Қўрқаман шўрликни тутгани. Капалак қувганим ёдимда, Ёдимда йўқ аммо етганим...

ҚИЙИҚ Унча қув эмасди шекилли, фақат кўзлари ғалати кулиб турарди,  ўзини хотиржам тутарди, аммо негадир юраги каттиқ урарди. Гоҳо оқ, гоҳида қизил кўйлакда бир неча кунимга кириб чиқди у,  кўзларин ўйнатиб кулган чоғида жуда ҳам ярашиб кетарди кулгу. Мен сезмай қолибман, ўйноқи кўзи юракнинг тубига бориб етибди,  жарангдор ва сирли кулгисин, айёр дағал кунларимга осиб кетибди. Шавкат РАҲМОН
إظهار الكل...
Shavkat Rahmon

Муҳаббат – чиройли капалак, Қўрқаман шўрликни тутгани. Капалак қувганим ёдимда, Ёдимда йўқ аммо етганим...

ДАРЁ Қўйвормайди кўҳна ўзаним, кундуз яшар самарларимда. Сайрагандай қумри, булбуллар товлангувчи камарларимда. Тоғлар тиниқ қорини берар, яшил водий — ёниқ гулларин, кечаларнинг бағрини ёқдим, мазахладим сассиқ кўлларни. Сув ичгани келган қўйлардай қирғоқларим тўлдирган тошлар. Мажнунтоллар майда ўрилган кокилларин бағримга ташлар. Тирик сувман — гажир, ўйноқи, кунлар ухлар қучоқларимда, бекор боқмас ҳамиша мафтун дарахтлару ўт-гиёҳлар ҳам. Шавкат РАҲМОН
إظهار الكل...
Shavkat Rahmon

Муҳаббат – чиройли капалак, Қўрқаман шўрликни тутгани. Капалак қувганим ёдимда, Ёдимда йўқ аммо етганим...

Photo unavailableShow in Telegram
Ишон, одам, баҳорга ишон, қара, гўдак каби беғубор — мингинчи бор оловдай порлоқ гулларини кўрсатар баҳор. Баҳор сенга ишонар, қара, сузиб чиқди кўзига юрак — қараб турар сенга интизор, сен баҳорни севишинг керак. Кўзига боқ, ҳайдама уни — мингинчи бор қилмагин хато. Остонангдан кетмайди баҳор, сен аслингга қайтмагунча то. Шарқиратар асов сойларин, нафасидан ранглар уфурар, ўйнайверар яшил қушларин, гулларини ёндираверар... Шавкат Раҳмон
إظهار الكل...
Кунлар пиша бошлайди яна, рангларини бошингда элар, Хаёлингни чақмоқлар каби ёритгувчи лаҳзалар келар. Яна япроқ ёзган дарахтга, атиргулга дўнарсан нуқул. Кечалари чап кўкрагингда қафасини синдирар булбул. Бор кадарни енгмоққа яна етиб ортиб қолар бардошинг. Энди ўзинг истамасанг ҳам юлдузларга тегади бошинг. Шавкат РАҲМОН
إظهار الكل...
Shavkat Rahmon

Муҳаббат – чиройли капалак, Қўрқаман шўрликни тутгани. Капалак қувганим ёдимда, Ёдимда йўқ аммо етганим...

ХАЁЛ Дунё...  дуне...  кўп кадим дунё...  на туби бор, на чегараси.  Сомон йули бузилган зиё —  сайёранинг тилло зарраси.  Хаёл ўсган ёруғ лаҳзада эҳтиёт бўл фосиқ дунёдан.  йиқилмагин оний ларзадан самоларга талпинган одам.  Эҳтиёт бўл номард жўрангдан,  синаб кўриш учун дошингни,  олмасин-да тағин мўлжалга пистирмадан ёруғ бошингни. Шавкат РАҲМОН
إظهار الكل...
Shavkat Rahmon

Муҳаббат – чиройли капалак, Қўрқаман шўрликни тутгани. Капалак қувганим ёдимда, Ёдимда йўқ аммо етганим...

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ. Ийдул-фитр Рамазон Ҳайит айёми барчангизга муборак бўлсин.
إظهار الكل...
ОДАМДАРАХТ Ўсаётган кучли дарахтман, шохларимда пишар сўзларим, ўйчан кузак келгувчи йўлга икки тоғдай боқар кўзларим. Фурсат эса — шошқалоқ бола, меваларнинг хуш бўйин туйиб, атрофимда тинмай айланар, гоҳ кундузни, гоҳ тунни кийиб... * * * Узум йиғлар, йиғлар буралиб, йиғлайверар қишгача дилдан, биллур каби мўлдир турланиб, кузда дўнар олтин шингилга. Поёни йўқ куз оғушида қандай гўзал йиғлайди узум! Шундай бўлар ҳақиқий йиғи. кўриб қўйгин, эй, ношуд кўзим! * * * Сафсарлашар оқшомги осмон, кун чекинар қорли тоғларга, сукунатнинг мунис қушлари учиб келар кузги боғларга. Келар қора ридо кийган тун, сукунатнинг қушларин суяр, суронлардан ҳорган шаҳарни силаб-сийпаб ухлатиб қўяр. Сўнг пойида вафодор итдай эркаланган шамол-ла бирга, ёндирмасдан фонуси — ойни чиқиб кетар поёнсиз қирга. Ухлар кўҳна оғушда борлиқ, фақат гоҳо йироқ-йироқдан ҳуриб қўяр дайди итлардай қоронғида ётган қишлоқлар. * * * Бобочинор сергак мудрарди кар, вайсақи шериги билан. Аллақайдан келар судралиб, кузак — худди уч сариқ илон. Бобочинор уйғонди чучиб, таниб қолар илонларни, оҳ, тунги елга сийнасин очиб, дам оларди ҳомиладор боғ. Ғижирлайди безовта чинор, огоҳ этиб шовиллайди: ку-у-з, аммо учта сап-сариқ илон оғочларга ўрларди, афсус. Ожиза боғ уринди ҳар ен, изиллатиб сўнгсиз тонгларни. Ногоҳ қутилар кўтарди фарёд — оғочларнинг шўрлик жонлари. Шавкат РАҲМОН
إظهار الكل...
Shavkat Rahmon

Муҳаббат – чиройли капалак, Қўрқаман шўрликни тутгани. Капалак қувганим ёдимда, Ёдимда йўқ аммо етганим...

Дўстларим Ажойиб ,меҳрибон, Ақлли, хушчақчақ кишилар, Юракдан кулишар Кулганда Кўзлари ғалати қисилар. Ўзимни айбладим ўзимни, неча бор уларни оқладим. Кўнглимда гавҳардай порлаган, Покиза туйғуни сақладим. Сақладим Уларнинг зарблари. Айириб қўйса ҳам хушимдан. Гоҳ тулки, Гоҳ бўри шаклида шарпалар кирса ҳам тушимга. Собитман, Қайтмасман йўлимдан , Ҳали кўп синовга ярайман. Ҳар куни дўстларни кўрганда, Мўъжиза кўргандек яйрайман. Шавкат РАҲМОН
إظهار الكل...
Shavkat Rahmon

Муҳаббат – чиройли капалак, Қўрқаман шўрликни тутгани. Капалак қувганим ёдимда, Ёдимда йўқ аммо етганим...

اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.