cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Toshkent viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy kanali✍️

Toshkent viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy kanali

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
1 042
المشتركون
-124 ساعات
+47 أيام
+1630 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Божхона қўмитаси томонидан товарларни божхона назорати ва расмийлаштирувини соддалаштириш ва тезкорлик билан амалга ошириш мақсадида чегара божхона постларининг ўзида эркин муомалага чиқариш имконияти яратилмоқда. Тошкент вилоятининг “С.Нажимов" чегара божхона постида Республикамиз ҳудудига кириб келаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлри ва бир турдаги маҳсулотларни олиб киришда чегара божхона постларида якуний божхона режимларига тезкорлик билан расмийлаштирувини амалга ошириш йўлга қўйилди. Бу каби қулайликлар тадбиркорлар учун тез бузиладиган маҳсулотларни чегарада устувор тартибда навбатсиз ўтказиш ҳамда товарларни шу ернинг ўзидан эркин муомалага чиқариш имконини беради, бу эса ташувчи ва тадбиркорланинг ортиқча вақт, сарф харажатларни олдини олиш имконини беради. "С.Нажимов" чегара божхона постходимлари ва Ўсимликлар карантини ва химояси агентлиги ходимлари билан ҳамкорликдаорқали божхона пост орқали 760 метр куб ёғоч маҳсулотларини якуний божхона режимига расмийлаштируви амалга оширилди.
إظهار الكل...
Божхона қўмитаси томонидан товарларни божхона назорати ва расмийлаштирувини соддалаштириш ва тезкорлик билан амалга ошириш мақсадида чегара божхона постларининг ўзида эркин муомалага чиқариш имконияти яратилмоқда. Тошкент вилоятининг “С.Нажимов” ва “Яллама” чегара божхона постларида ҳам Республикамиз ҳудудига кириб келаётган гўшт, тирик ҳайвон ва бир турдаги маҳсулотларни олиб киришда чегара божхона постларида якуний божхона режимларига тезкорлик билан расмийлаштирувини амалга ошириш йўлга қўйилди. Бу каби қулайликлар тадбиркорлар учун тез бузиладиган маҳсулотларни чегарада устувор тартибда навбатсиз ўтказиш ҳамда товарларни шу ернинг ўзидан эркин муомалага чиқариш имконини беради, бу эса ташувчи ва тадбиркорланинг ортиқча вақт, сарф харажатларни олдини олиш имконини беради. Рақамларга кўра, жорий йилнинг бир ой давомида "С.Нажимов" чегара божхона пости орқали 250 тонна гўшт 1000 га яқин тирик ҳайвонлар ҳамда 760 метр куб ёғоч маҳсулотларини якуний божхона режимига расмийлаштируви амалга оширилди.
إظهار الكل...
Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Солиқ_имтиёзлари ✳️ Қонунчиликка кўра, умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган ва улардан фойдаланувчи шахслар, улар фойдаланишга топширилган кундан эътиборан 3 йил муддатга, қуйидаги солиқларни тўлашдан озод этилиши белгиланган: 🔹ушбу қурилмалар бўйича — юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, алоҳида турувчи қурилмалар билан банд бўлган ер участкалари бўйича — юридик шахслардан олинадиган ер солиғини, электр энергиясини умумий тармоққа сотишдан олинган фойда бўйича — фойда солиғини; 🔹уй-жой фондининг кўчмас мулк объектлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини. ⚠️ Агар қурилмалар ўрнатилаётган қуёш панеллари қувватининг 25 фоизидан кам бўлмаган қувватни ташкил этадиган электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса, юқоридаги солиқ имтиёзлари улар фойдаланишга топширилган кундан бошлаб 10 йил муддатга қўлланилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
📻 Радио тарғибот 🎤 "Маҳалла" радиосида эфирга узатилган "Ахборот таҳлилий" эшиттиришда қуёш панелларини божхона омборларга ўрнатиш юзасидан маълумот берилди.
إظهار الكل...
OQSHOM 18_09_24_ 1.mp37.20 MB
Навбатдаги манзил Техасдаги АҚШ-Мексика чегарасида Халқаро божхона порти бўлди. Бу ерда бир вақтнинг ўзида пиёдалар, енгил ва юк автотранспорт воситалари ҳамда темир йўл поездлари ҳаракатланади ҳамда уларнинг ҳар бири учун алоҳида божхона постлари ташкил қилинган. Ларедо шаҳридаги “Жаҳон савдо кўприги” минтақадаги муҳим логистик иншоот ҳисобланади. Бу ерда фаоилят юритаётган божхона пости орқали кунига 16 мингга яқин юк автотранспорт воситалари божхона назоратидан ўтказилади. Лоредодаги темир йўл чегара постида эса бир кунда ўртача 1000 дан ортиқ вагон ва контейнерлар кўздан кечирилади. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, 95 фоиз юклар импортёрлар томонидан тақдим этилган дастлабки декларациялар асосида шу ернинг ўзидан эркин муомалага чиқариб юборилади.
إظهار الكل...
Аввал хабар берганимиздек, Божхона қўмитаси делегациясининг АҚШга амалий ташрифи доирасида мамлакатнинг бир қатор муҳим божхона объектлари фаолияти яқиндан ўрганилди. Техас штатидаги Сан-Антонио хақалро аэропорти 83 йиллик тарихга эга. Кунига 200 дан ошиқ парвозлар амалга ошириладиган аэропорт йилига ўртача 11 млн. нафар йўловчига хизмат кўрсатади. Бундай шароитда божхона назорати ва расмийлаштирувини тезкорлик билан амалга ошириш учун соддалаштирилган божхона йўлаги жорий қилинган. Делегация аъзолари мазкур йўлак тартиботлари, api/pnr маьлумотлари билан ишлаш ҳамда таргетлаш йўналишидаги тажриба билан яқиндан танишишди. Шунингдек, бу борада Ўзбекистон тажрибаси юзасидан ҳам мезбонларга маълумотлар берилди. Эслатиб ўтамиз, 2022 йилдан мамлакатизмининг барча халқаро аэропортларида учиб кетишда соддалаштирилган масофавий (божхоначисиз) божхона назорати йўлга қўйилган.
إظهار الكل...
#профилактика Тошкент вилояти божхона бошқармасида йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш тўғрисида профилактик суҳбат ўтказилди. Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари иштирокида йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш, соҳага киритилаётган янгиликлар, амалга оширилган ишлар тўғрисида суҳбат ўтказилди. Тадбир давомида божхона ходимларига бириктирилган хизмат автоуловлар техник кўрикдан ўтказилди. Тадбир давомида божхона ходимларига бириктирилган хизмат автоуловлар техник кўрикдан ўтказилди.
إظهار الكل...
👍 1
#qonunchilikdagi_yangiliklar “Ўзбекистон Республикаси Президентининг солиқ ва божхона имтиёзларини беришни назарда тутувчи айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-140-сон, 18.09.2024 й.) қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитаси ва Божхона қўмитаси билан биргаликда 2025 йил 1 январдан бошлаб молия йили давомида қабул қилинган ва бюджет даромадларини камайтиришни, солиқ ва божхона имтиёзларини беришни ҳамда солиқсиз тушумлардан бюджетга ажратмаларни камайтиришни назарда тутувчи нормаларни кейинги молия йилидан бошлаб амалга киритиш тартибини ўрнатиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади. Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, айрим фармонлар эса ўз кучини йўқотган деб эътироф этилмоқда. Жумладан: 2025 йил 1 январга қадар товарларни олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси белгиланадиган товарлар рўйхатидан сирка ёки сирка кислотаси қўшилмаган ҳолда тайёрланган, консерваланган ёки музлатилган (музлатилмаган) сабзавотлар (ТИФ ТН коди: 2004 ва 2005) чиқарилди. 2025 йил 1 январга қадар импорт қилишда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган қурилиш материаллари ва хом ашёлар рўхатидан эса иссиқлик билан полировкаланган шиша ва юзаси шлифовкаланган ёки полировкаланган шиша (ТИФ ТН коди: 7005 29 25 00, 7005 29 35 00, 7005 29 80 00) чиқарилди.
إظهار الكل...
👍 1
Жорий йилнинг 16-19 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида Транспорт йўлакларини ривожлантириш доирасида транзитни енгиллаштириш бўйича кўп томонлама Битим лойиҳасини келишиш бўйича кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон божхона хизматлари ҳамда иштирокчи давлатларнинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари иштирок этмоқда. Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ва Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси раҳбарларининг Марказий Осиё, Каспий бўйи ва Кавказ орти давлатлари транспорт йўлакларини ривожлантириш доирасида транзитни соддалаштириш бўйича қўшма ташаббус илгари сурилмоқда.
إظهار الكل...
👍 1
01:38
Video unavailableShow in Telegram
#mahalla_yangiliklari Bojxona postida 400 dona toshbaqa ushlab qolindi. 🗓 17.09.2024 @mahalla_yangiliklari_tv
إظهار الكل...
Bojxona postida 400 dona toshbaqa ushlab qolindi.mp411.27 MB
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.