cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

HARBIY PROKURATURA

🇺🇿 O‘zbekiston Respublikasi Harbiy prokuraturasi rasmiy sahifasi ✅ 📲 (77)-040-1007 👉 facebook.com/harbiyprokuratura 🌐 harbiy.prokuratura.uz ⏯️ youtube.com/@harbiyprokuratura

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
21 329
المشتركون
-1524 ساعات
-6027 أيام
+31230 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Repost from Sarhad.uz
🚧 Дунёнинг энг узун чегаралари 2-ўрин: 🇷🇺Россия – 🇰🇿Қозоғистон: 7598,8 километр ▶️ Россия ва Қозоғистон ўртасидаги чегара энг узун чегаралар рейтингида АҚШ-Канада чегарасидан сўнг иккинчи ўринни эгаллайди. Бироқ АҚШ-Канада чегараси икки қисмдан иборат. Биринчи қисми Канада жануби ва АҚШ шимолидаги чегара. Иккинчи қисми Канаданинг Аляска билан чегараси. Шу сабабли Россия ва Қозоғистон ўртасидаги чегара яхлит чегаралар рейтингида у биринчи ўринда жойлашган. 3-ўрин: 🇦🇷 Аргентина – 🇨🇱Чили: 5308 километр 🔹Чили ҳудуди шимолдан жанубга қараб 6 500 километрга чўзилган. Мамлакат кенглиги ўртача 175 километрни ташкил этади. Чили фақат уч давлат – Перу, Боливия ва Аргентина билан чегарадош. Жанубий Америка қитъасида жойлашган Аргентина ва Чили ўртасидаги чегара 5 308 километр бўлиб, у дунёдаги энг узун чегаралар рейтингида учинчи ўринни эгаллайди. t.me/sarhad_uz
إظهار الكل...
Repost from Sarhad.uz
Photo unavailableShow in Telegram
☑️ Энг узун чегаралар 1-ўрин: 🇺🇸 АҚШ – 🇨🇦 Канада: узунлиги 8893 километр Шимолий Америка қитъасида асосан икки йирик давлат – АҚШ ва Канада жойлашган. Қитъанинг ўртасидан узун чегара ўтади ва у АҚШ ҳамда Канадани ўзаро ажратиб туради. Шунингдек, қитъанинг шимолий қисмида АҚШнинг Аляска штати жойлашган ва у ерда ҳам Канада билан узун чегара бор. АҚШ ва Канада ўртасидаги чегара икки давлат ўртасидаги энг узун чегара рейтингида биринчи ўринда жойлашган. ⤵️
إظهار الكل...
#тадбир #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #маҳалла Сирдарё вилояти Боёвут туманида ёшлар билан учрашув ўтказилди. Туман ҳокимлиги, Гулистон ҳарбий прокуратураси, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда ёшларга яратилган кенг қамровли имконият ва имтиёзлар тўғрисида сўз юритилди. Шунингдек, вилоят Миллий гвардия бошқармасида профилактик тадбир ўтказилди. Мулоқотда йўл-транспорт ҳодисаларининг аянчли оқибатлари, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик асослари ҳақида тушунтиришлар берилди. Шу билан бирга, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш юзасидан амалий машғулот бўлиб ўтди. 🇺🇿 Бизни кузатиб боринг: Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
إظهار الكل...
Repost from Bosh prokuratura
Repost from Bosh prokuratura
Repost from Bosh prokuratura
Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент туманларида Бош прокурор ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Б.Кудратходжаев томонидан ўрганишлар давом эттирилди. Бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий объектлар ҳамда ҳарбий қисм ва муассасалар фаолиятида энергия ресурсларини иқтисод қилиш имконияти, шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари бевосита ўрганилди. Жараёнда энергия самарадорлиги бўйича белгиланган мақсадли кўрсаткичлар бажарилишини таъминлаш аҳволи таҳлил қилиниб, ортиқча истеъмолга сабаб бўлаётган ҳолатларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Мулоқатлар чоғида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг афзалликлари ва уларни талон-торож қилишнинг ҳуқуқий оқибатлари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди. Бундан ташқари, ҳудудларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларига эътибор қаратилди. Ўрганишларда масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
إظهار الكل...
#тадбир #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #маҳалла #уч_авлод Андижон ҳарбий прокуратураси ва куч тузилмалари ҳамкорлигида Булоқбоши туманининг чегараолди ҳудудида ватанпарварлик тадбири ташкил этилди. Унга "Навоий" ва "Қашқар" маҳаллалари ёшлари ҳам жалб қилинди. Ҳарбий техникалар ва аслаҳалар кўргазмаси, ҳарбий оркестр, фахрий қоровул чиқишлари барчага байрамона кайфият бағишлади. Ёнғинни ўчириш ва фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ўтказилган амалий ўқув машғулоти ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, жараёнда ёшлар ўртасида камондан отиш мусобақаси уюштирилди. Шу каби тадбир Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан Риштон туманининг чегараолди ҳудудидаги 27-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар ҳамда "Қози Ахрор", “Навбаҳор” ва "Зар-ариқ" маҳаллалари ёшлари иштирокида ўтказилди. 🇺🇿 Бизни кузатиб боринг: Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
إظهار الكل...
Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми ✳️ Банклар томонидан “яшил” истеъмол кредити қуёш фотоэлектр станцияси, қуёш сув иситкичлари ва шамол электр станцияларини ўрнатиш мақсадлари учун ажратилади. ✔️ БҲМнинг 500 бараваригача бўлган “яшил” истеъмол кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 5 фоизли банддан кўп бўлмаган қисми учун 3 йил компенсация берилади. ❕Яъни бугунги кунда МБ асосий ставкаси 14 фоиз, агар кредит фоизи 19 фоиз бўлса унинг 5 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади. 📝 Мазкур компенсация учун алоҳида мурожаат қилиш талаб этилмайди, “яшил” кредит ажратадиган банклар автомат тарзда аризани ўзлари юборади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
#тадбир Тошкент вилоятидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда ҳарбий қисм ва муассасаларда энергия тежамкорлигини таъминлаш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик аҳволини ўрганиш тадбирлари давом этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ўринбосари Қ.Исроилов томонидан Бўка туманида электр тармоқлари корхонаси, фавқулодда вазиятлар ва мудофаа ишлари бўлимлари, 5-сонли умумтаълим мактаби ҳамда қатор ишлаб чиқариш корхоналарида энергия самарадорлиги, жумладан, энергия манбаларидан фойдаланиш борасидаги ишлар ўрганилди. Жараёнлардаги мулоқотлар чоғида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг афзалликлари ва уларни талон-торож қилишнинг ҳуқуқий оқибатлари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди. Ўрганишлар давомида соҳа масъулларига тегишли кўрсатмалар берилди. 🇺🇿 Бизни кузатиб боринг: Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
إظهار الكل...
أرشيف المشاركات
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.