cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

✍ РАЪНО УМИДБАХШ

Гўзал туйғулар, нурли изтироблар, руҳий исёнлар, ишқий гумонлар, қалб армонлари, барибир оқибатда, умидбахш мисраларнинг юзага келиши .❗ ⚜️ https://www.youtube.com/@Rano_Umidbaxsh

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
1 240
المشتركون
-224 ساعات
-97 أيام
-7130 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
Шоир Абдунаби Бобоёрга раҳмат. Анчадан буён тўлиқиб юрганим билан ёзолмаётгандим.
إظهار الكل...
ПС: Мен сиздан кетаман, кетганим билан, Кўнгил парчаларим бунда қоладир... Шамоллар ёвқур, бўронлар ҳалокатли, Тунлар қўрқув ичра тўлиқ сукунатли, Ёлғизлик ҳам оғир, ҳам залолатли Дарддан, озорлардан бир кун толадир, Оҳҳ, Сиз олмасангиз кўнглимни, кимлар оладир?! Раъно Умидбахш
إظهار الكل...
Мен сиздан кетаман, кетганлигимни Бўмбўш йўллар энди билдирмас сира. Балки оғриб турар юраккинангиз, Тунлар ёдга солса, хира хотира. Мен сиздан кетаман, қарорим қатъий. Шикоятга ўрин йўқ, йўқдир эътироз. Балки ўчажакдирман кўнглингиздан ҳам... Лек сўнгра кел деб қилманг, илтимос. Мен сиздан кетаман... (давоми бор) Раъно Умидбахш Кўнгилга яқин мисралар экан, бир дамда жавоб туғилди. Таҳрир қилинмади, узр
إظهار الكل...
Янги мушоирадан бир парча ИҚРОРЛИК Мен Сиздан кетаман,кетаман,тамом Маломатлар тешган кўксимни қучиб. Зардоблар силқийди юракдан ҳамон, Оғулар"бол"идан, бас,бўлдим ичиб. Кетаман, гуноҳсиз гуноҳим билан, Шарпасиз,ҳам сассиз сингиб кетаман. Кетаман, шу армон, шу оҳим билан, Не қипти, бир қалбдан мангу йитаман. Кетаман, қайси бир ҳур кунларимга, Яккаш, ҳамдард бўлган қаламим олиб. Интиқиб топинган ҳар тунларимга, Ошно бўлган дарду аламим олиб. Магар узлат томон тушганда йўлим, Сўнгги нафас ила кучга тўламан. Қўлларим қаламга тутган-ча, гулим: "О, ахир, мен Сизни... Тамом... Ўламан... Абдунаби БОБОЁР
إظهار الكل...
00:14
Video unavailableShow in Telegram
86b8061b-5617-44d1-9b0c-4eed73818aef.mp42.39 MB
Энди эса,  хайрли кун. Кечгача омон бўлинглар,  кўнгилдошларим...
إظهار الكل...
📀 TUN (hikoya). ✍ Gi de Mopassan. 🎙 Oʻqidi: Dadaxon Muhammadiy. #kechikkan_yoʻlovchi @Audio_kitob_javoni
إظهار الكل...
Gi de Mopassan - Tun.mp317.37 MB
Яна мутолаа... *** Яшамоғим зарур ҳар дақиқани ғазаб билан, севги билан тўлдириб, дунёдаги барча қора нарсани ёруғ лаҳзаларда ўлдириб. Токим бош кўтариб қарай қуёшга, токим кўзларимда ёнсин ҳақиқат, токим тош мисоли тегмасин бошга мен яшай олмаган ҳар бир дақиқа. Шавкат  РАҲМОН 1974 ПС: яхши асарни бирмас, бир неча марта шқисангиз ҳам, ҳар ўқиганингизда бошқа-бошқа гўзал қирралари очилаверади. Масалан: Биринчи савол: Нима учун яшамоғим зарур? Иккинчиси: Бу ҳаётга мен нима бероламан ёки беролдим? Учинчиси: Ўз ҳаётимда нимага эришолмаган бўлсам булар армонларимдир. Армонларнинг бўлмаслиги учун ҳам нима қилмоғим зарур? (Яна яшамоғим зарур....) хуллас, мавзу биздан, мушоҳада сизлардан.
إظهار الكل...
Shavkat Rahmon

Муҳаббат – чиройли капалак, Қўрқаман шўрликни тутгани. Капалак қувганим ёдимда, Ёдимда йўқ аммо етганим...

... Асар яралиши жараёнида битта нуқтага жиддий эътибор берилишини истайман: қаҳрамоннинг кўнглидан изма-из, босқичма-босқич ва узвий мунтазамликда кечадиган ҳамда (демак) қаёққадир кўтарилиб ёхуд пастлаб борадиган ҳис-туйғулари ва ана шулар таъсирида пайдо бўладиган (маънилими, бемаъними – фарқи йўқ) фикр-мулоҳазаларнинг табиий чиқишига... ҳушёр бўлишни истайман: бу иш шу қадар нозик ва мураккаб жараёнки, ҳар қандай олий математик ҳисоб-китоб ҳам ҳеч нарсадир! Холмирзаев сабоқларидан
إظهار الكل...
ХОЛМИРЗАЕВ САБОҚЛАРИ

Чинакам ёзувчи ҳаётни теран мушоҳада этади, зиммасидаги вазифа моҳиятини англашга интилади. Ҳақиқат йўлидаги саъй-ҳаракатлар, пировардида, унинг яшаш тарзига, умр мазмунига айланиб кетади. Санъаткор қалби халқнинг аҳвол-руҳияси, кечмишу тақдири акс этадиган кўзгу экани-да рост. Йиллар ўтгани сайин ўқувчи кўнглига янада яқинроқ бўлиб борадиган китобларнинг умрбоқийлик сири, эҳтимол, шундадир?..   Мумтоз ҳикоянавис Шукур Холмирзаевнинг адабиёт тарихию истиқболи, юрт ва халқ ўтмиши, инсон руҳияти, ёзувчилик аъмоли…

АФСУСКИ ХАҚИҚАТ Бир яҳудий инсон билан суҳбатлашиб қолдим. Юрагимни илма-тешик қилар гапларни айтдию, аммо ҳақиқат эди. Бир даврада ёш болаларнинг яхши хулқлари ҳақида гапира туриб, "Исломий тарбия шундай бўлади" деб қўйдим. Бироздан сўнг кўчага, салқин ҳавога чиқдим. Ёнимга бир инсон келди: — "Боя айтган гапингизга қўшилмайман. Агар ранжимасангиз ҳақиқатни айтай, — деди. — Сиз мусулмонлар фарзандингизга асло диний тарбия бера олмайсизлар. Сизлар болаларингизга фақат ва фақат пул топиш, бой бўлиш, катта ҳовли ва машиналар олишни ўргатасиз. Бу Исломий тарбия эмас! Болангиз доктор бўлгиси келса, сиз "Жуда яхши касб. Инсонларни дардига малҳам бўласан" демайсиз. Аксинча, "Жуда яхши касб. Халқ ҳурматида бўласан, ҳамма сени сўнчагингга пул солади. Докторни бир операцияси фалон пул туради" дейсиз. Натижада болани ёшликдан пора, кибр ва ҳаромхўрликка йўналтирасиз. Уларга динни ўргатмагани учун шундай деманг. Чунки динни ўрганган руҳонийларингиз ҳам катта бизнес ва сармоя соҳиблари. Минбарга чиқиб олиб, фоиз яхши эмас, дея ўзлари машинасини фоизли ижарага беради. Гап диний билимда эмас, диннинг моҳиятини етказишда! Мусулмонлар яшайдиган ўлкаларга Аллоҳ барака берган. Энг бой юртлар мусулмонларники. Аммо энг қашшоқи ҳам улар! Нима учун? Чунки фақат бойлик кетидан қувасизлар. Натижада бир-бирингизга гапингиз ўтмайди. Сизга бир гапни айтаман. Болаларга тарбия беришни биз мусулмонлардан ўргандик. Биз болани ёшлигидан унга хавфли нарсаларни оддий қилиб кўрсатиб, ундан қандай сақланишни ўргатамиз. Масалан, 2-3 яшар бола ҳар нарсага қизиқади. Агар у пулга қизиқса, биз уйни ҳар ерига пул қўямиз. Ўзимиз эса пулга бефарқ бўлиб, қўлларимизга китоб оламиз. Бола пулни ушлаб, бизга қарайди. Бизни диққатимиз китобдалигини билгач, пулни ташлаб, у ҳам қандайдир китобга қараб эмаклайди. Сизлар болаларингизнинг оғзига топганингизни тиқасизлар. Биз эса кераклисини. Масалан, бола шоколадга қизиқса, унга шоколад берамиз, аммо ўзимиз емаймиз. Шунинг учун бола ҳам уни емайди. Аммо мусулмоннинг боласига қарасангиз: қўлига нима тушса, оғзига солиб кўради. Биз боламизга касбни ўзимиз танлаймиз. Сизлар эса "Ким бўлсанг бўлавер!" дейсиз, натижада бола жуда кеч улғаяди. Биз ҳар кеча уйда китобхонлик соати қиламиз. Ишдан чарчаб келамиз, мутолаага куч қолмайди. Аммо шу соатда биз китобни очиб, унга термулиб ўтираверамиз. Болаларимиз ҳам бунинг муҳимлигини ҳис қилиб, китобга қизиқа бошлайди. Агар мен уни инжинер қилмоқчи бўлсам, атайин унинг атрофига шу соҳага оид турли расмдаги китобларни қўяман. Бола нимани билса, шуни касб қилади. Диний ва дунёвий таълимни ёшликдан шундай берсак, келажакда унинг учун қайғуришга ҳожат қолмайди. Мен яҳудий бўла туриб, Исломни айрим мусулмонлардан яхши биламан. Истасангиз, уйга кирамиз. Ўша даврадагиларга диндан савол бераман. Барчаси жавоб бера олишига ишонасизми? Йўқ! Чунки уларни бефаҳм қилиб тарбиялашган. Ҳозир болам 9 ёшда. Инглиз, рус ва иброний тилни билади. Ҳар кеча онлайн тарзда Исроил олимларидан Тавротни ўрганмоқда. Хонасидаги жавони китобга тўла. Ядровий физикага қизиқади. Мактабни битириб, Қуддамга кетмоқчи. Уни зеҳнли қилиб тарбия қилганимиз учун Исроил давлати ҳар ой менга катта маош тўлайди. Мен ҳар ой унга озроқдан маош бераман. Пул билан муомала қилишни ўрганиши учун. Пулни нимага сарфлашига диққат қиламан. Агар ёш болаларча сарфласа, демак тарбияда бироз оғишлик бор. Тўғрилайман. Мусулмон боласи пулни қандга ишлатса, "Болани пулга ўргатибсан!" дея, онасига дакки беради. Ўзи эса "Ўқисанг — бой бўласан!" деб, уқтиради"... Унинг гапларини чуқур ўйладим. Аслида у ҳақиқатни гапирган эди. Энг бой ўлкада яшаб туриб, энг камбағал ва маданиятсиз эдик. Демак, айб ўзимизда бўлган экан. "Нобель" олганларнинг кўпи яҳудий. Энг катта бизнесмен, олим, доктор ва ихтирочилар ҳам улар. Энг кўп китоб чоп этиб, таълимга кўп пул сарфлаб, ёшларга кучли таълим берувчилар ҳам улар. Барча соҳани эгаллаб, ўз мақсадлари йўлида фойдаланувчилар ҳам улар! Афсуски шундай! Конспект дан
إظهار الكل...
👍 3
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.