cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Qiziriq tumani hokimligi Axborot xizmati

Сурхондарё вилояти Қизириқ туман ҳокимлигининг матбуот хизмати https://www.qiziriq.uz Мурожаат учун: +998909286162

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
3 445
المشتركون
+824 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
-530 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

📌 ҚИЗИРИҚ ТУМАН ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИДА ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ БЎЛИБ ЎТДИ 📎 Қизириқ туман ИИБ бошлиғи подполковник Ш.Й.Алламуротовнинг ташаббуси билан оталиққа олинган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида туман ИИБ биносида ёшларни ватанга садоқат, юрт тинчлиги, муносиб касб эгаллаш, жамиятда ўз ўрнини топиш ва ватанпарварлик кайфиятини уйғотиш вақсадида улар билан давра суҳбатлари олиб борилди. 🖌 Бундан ташқари туман Ички ишлар бўлими, Фавқулотда вазиятлар ва Миллий гвардия бўлимларининг кўргазмали қуроллари намойиш этилди. ✍️ Қизириқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати  Расмий саҳифаларимиз👇 Telegram| Facebook| Instagram | Youtube|Web-sahifa
إظهار الكل...
👍 4 1
Саида Мирзиёева:
Бугун Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бекар билан учрашдик. Мулоқот давомида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, таълим, маданият ва кинематография соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдик.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
إظهار الكل...
3
СИЁСИЙ-МАЪРИФАТ СОАТИ. Давлат фуқаролик хизматчиларининг сиёсий, маърифий ва маънавий билим ҳамда кўникмаларини ривожлантириб бориш мақсадида ташкил этиб келинаётган “Сиёсий-маърифат соати” ўқув машғулотининг жорий ҳафтага мўлжалланган навбатдаги онлайн машғулотлари бўлиб ўтди. Ўқув машғулотларини туман ҳокимлиги аппарати ходимлари ҳамда корхона ва ташкилотлар вакиллари онлайн кузатиб боришди. Бугунги ўқувда Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ахборотлар берилди. ✍️ Қизириқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати  Расмий саҳифаларимиз👇 Telegram| Facebook| Instagram | Youtube|Web-sahifa
إظهار الكل...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
Уй-жой учун субсидияга ариза бериш 23 сентябрдан бошланади Президентимизнинг 2024 йил 30 апрелдаги "2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонига кўра, уй-жой учун субсидияларга аризалар бериш 23 сентябрдан бошланади. Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли параметрлари доирасида аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 23 сентябрь куни соат 09:00 да бошланади. Шунингдек, ижтимоий мезонларга мувофиқ, субсидия олиш учун фуқароларга янада кенгроқ имконият яратиш мақсадида уларнинг даромадларини инобатга олиш тартибига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Эндиликда ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин бўлади. Аризалар Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки my.gov.uz Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда ариза топшириш мумкин. Маълумот ўрнида айтиш жоиз, ариза берувчи ва/ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромад миқдори: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 8 бараваригача (8 млн 400 минг сўм); - Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 660 минг сўмгача) бўлиши зарур. Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimiz: 🔵 Telegram 🟥 Instagram 🟦 Facebook 🔴 Youtube ✅Murojaatlar uchun: @chaganiyanbot
إظهار الكل...
👍 1
Қизириқ туманида хозирда кенг қамровли "Барқарор Турмуш" профилактик тадбири ўтказилмоқда. Мазкур тадбир бугун туманнинг "Шодлик" махалласида жойлашган 36- сонли мактабда бўлиб ўтди. Тадбирда туман ИИБ ЖХХ ХПБ ХҚМБ катта инспектори капитан Н.Эшпўлатова, маҳалла хотин-қизлар фаоли С.Маматқобилова хамда мактаб директори С.Самадовалар иштирокида вояга етмаган ўқувчи қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, эрта турмуш, эрта туғруқнинг салбий оқибатлари, одоб-ахлоқ қоидалари, кийиниш маданияти каби мавзуларда тушунтириш, тарғиботлар қилинди. Суҳбат давомида ўқувчи қизларга келажакда маълум бир касб-ҳунар эгаллаш ва илм олишнинг афзалликлари тушунтирилди. ✍️ Қизириқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати  Расмий саҳифаларимиз👇 Telegram| Facebook| Instagram | Youtube|Web-sahifa
إظهار الكل...
👍 2
Repost from N/a
🗳 Сурхондарёда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига номзодлар рўйхатга олинди Бугун Сурхондарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Комиссия раиси З.Алимардонова бошқариб борган йиғилишда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш ҳамда сайлов кампанияси даврида сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги 50 та сайлов округига бешта сиёсий партиянинг ҳар биридан бир нафардан, жами 250 нафар номзод тўғрисдаги аризалар “е-сайлов” тизими орқали комиссияга юборилган. Номзодларнинг 42 фоизи хотин-қизлардир. Йиғилишда партиялар томонидан кўрсатилган ушбу номзодларни халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига номзод сифатида рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Рўйхатга олинган номзодлар ҳақидаги маълумотлар расмий веб-сайт ва маҳаллий матбуотда эълон қилинади. Шунингдек, йиғилишда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати сайловида иштирок этувчи сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти жорий йилнинг 22 сентябридан бошланиши ҳамда мазкур жараён сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида тўхтатилиши маълум қилинди. Сайловолди ташвиқот даврида сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларга Сурхондарё вилояти телевидениесида ҳажмига кўра бир хил бўлган эфир вақти ҳамда “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталарида бир хил нашр майдони бепул ажратилиб, тенг шароитлар таъминланади. 📍 https://t.me/Surxondaryo_HSK
إظهار الكل...
👍 3
ТИКУВ МАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ Бугун Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шодиев ва Қизириқ тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ш.Алламуротовлар Ички ишлар органлари томонидан оталиққа олинган ёшларга тикувчилик билан шуғулланишлари учун тикув машинасини топширди. Энди Оталиққа олинган ёшлар тадбиркорлик қилиб, ўзлари севган тикувчилик билан ҳам шуғулланишлари мумкин. Тикув машинасига эга бўлишни кўпдан бери орзу қилган қизлар туманимизда хотин-қизларга яратилаётган шарт-шароитлардан мамнун бўлиб ўз миннатдорчилигини билдирдилар. ✍️ Қизириқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати  Расмий саҳифаларимиз👇 Telegram| Facebook| Instagram | Youtube|Web-sahifa
إظهار الكل...
👍 1
04:30
Video unavailableShow in Telegram
Аралаш сайлов тизимида депутатлик ўринларини тақсимлаш тартиби 🔔 Пропорционал тизимда сиёсий партияларга берилган овозлар асосида 75 та депутатлик ўринлари партиялар ўртасида қандай тақсимланади? Бугун ушбу масалани батафсил тушунтирамиз. 🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
إظهار الكل...
Hisoblash Rolik Retouch.mp449.11 MB
🇺🇿🇷🇺 Ўзбекистон ва Россия: туризм имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшма қадамлар Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаломов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Москва шаҳрида бўлиб ўтаётган “Отдых. Leisure-2024” форум-кўргазмаси доирасида Москва вилояти билан ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича музокаралар олиб борди. Учрашувда Москва вилояти ҳукумати раисининг ўринбосари – Москва вилоятини ободонлаштириш вазири Михаил Хайкин, Москва вилояти маданият ва туризм вазири Василий Кузнецов, Москва вилояти маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Алексей Шимко ва Москва вилояти инвестициялар, саноат ва фан вазирининг ўринбосари Адиль Ганцов иштирок этдилар. Музокараларда Москва вилояти билан ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Асосий эътибор туризм секторлари ўртасидаги алоқаларни оширишга қаратилган бўлиб, бу туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича тажриба алмашиш ва илғор ёндашувларни жорий этиш имконини беради. ➡️ Батафсил 🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
إظهار الكل...
👍 2
أرشيف المشاركات
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.