cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Бухоро. Ёзувчилар уюшмаси

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
920
المشتركون
-124 ساعات
+37 أيام
-430 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

* Унутмас мени боғим! ХОТИРА КЕЧАСИ ЎТКАЗИЛДИ Жондор туманидаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Баркамол авлод” мактаби педагогик жамоаси ва ўқувчи-ёшлар ташаббуси билан “Умр – ўткинчи, хотира – муқаддас” мавзусидаги хотира кечаси ташкил қилинди. Шоир ва журналист Ғулом Шомурод таваллуд куни муносабати билан ташкил қилинган маънавий-маърифий тадбир тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Илёс Эшмуродов, шоирлар Қаҳрамон Жабборов, Ҳазрат Зулфиқоров, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раҳбари Жамол Ашуров ҳамда жамоатчилик вакиллалари иштирок этишди. Хотира кечасида сўз олганлар устоз Ғулом Шомурод ижодий мероси, инсоний фазилатлари ҳақида тўхталдилар. Шоир каби юксак маънавиятли, гўзал ахлоқли, самимий ва юртпарвар инсон бўлиш муваффақиятлар гарови эканлигини алоҳида таъкидладилар. Тадбир давомида “Баркамол авлод” мактаби ўқувчилари томонидан Ғулом Шомурод қаламига мансуб шеърлар ҳамда шоир шеърларига басталанган қўшиқлар ижро қилинди. Хотира кечаси сўнгида фаол ўқувчиларнинг бир гуруҳи шоирнинг китоби ва ташаккурномалар билан тақдирландилар. Жондор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
* Кун ҳикмати Чин муҳаббатнинг тили лол. Чунки ҳақиқий ҳис-туйғулар сўздан кўра амалда кўпроқ зоҳир бўлади. Уильям ШЕКСПИР Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
* Шеърий лаҳза Александр ПУШКИН * * * Гар алдаса ҳаёт, ҳеч қачон Қўним топманг ғазаб юртида. Азалдан бир қонун ҳукмрон: Қувонч ётар қайғу ортида. Келажак, деб юрак урсин бонг, Гарчи қисмат ҳукми бешафқат: Ҳатто эрта бизга отмас тонг, Бироқ мангу яшар муҳаббат! Рус тилидан Суҳроб ҲАМРОЕВ таржимаси Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
إظهار الكل...
Ғулом ШОМУРОД (1937–2021) Ғулом Шомурод 1937 йил 20 сентябрда Бухоро вилояти Жондор туманида туғилган. 1959 йилда Бухоро давлат педагогика институтини тугатган. 1959–1960 йилларда Жондор туманидаги 20-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, 1960–1962 йилларда Жондор туманидаги 1-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, 1962–1963 йилларда Жондор туманидаги 30-мактаб ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, 1963–1967 йилларда Жондор туманидаги 6-мактаб-интернат она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, 1967–1969 йилларда туман радиоэшиттиришлар таҳририяти муҳаррири, 1969–2006 йилларда Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг Бухоро вилояти бўйича радиомухбири лавозимларида фаолият кўрсатган. Ўтган асрнинг 60-йилларидан эътиборан бадиий ижод билан қизғин шуғуллана бошлаган шоир 80-йиллардан бошлаб шеърий битиклардан иборат китобларини ўқучилар ҳукмига ҳавола этишни бошлади. Шу тариқа унинг “Шабнам жилваси” (1983), “Ойдинда кезаман” (1985), “Чақмоқ” (1990), “Наволарим” (1992), “Кўклам қўшиғи” (1995), “Ватан васфи” (1997), “Олам ичра олам” (1997), “Қалбим қатраси” (2002), “Бобо шаҳрим” (2003), “Рангин руҳият” (2005), “Заррин япроқлар” (2006), “Марварид доналар” (2008), “Ватаним – кенг жаҳоним” (2011), “Изҳор” (2011), “Ҳурлик қасидаси” (2011), “Меҳр меҳвари” (2014), “Уста ва амир” (2016), “Соғинч соҳили” (2016), “Диёр ва ёр” (2019) каби йигирмага яқин шеър ва достонлар китоблари китобхонларимиз маънавий мулкига айланди. Ғулом Шомуродов вилоятда радио ва тележурналистика тараққиётига муносиб ҳисса қўшди. Эллик йилга яқин муддат давомида мана шу жабҳада узлуксиз самарали ижод этган адибнинг шоирлик ва журналистик истеъдоди ўзаро уйғунлашиб, вилоят халқи турмушидаги долзарб масалаларни кўтариб чиқишига имкон берди, ҳаёт ҳақидаги бадиий ва публицистик мушоҳадалари янада теранлашди. Бу эса унга халқимиз сўнгги олтмиш йилда босиб ўтган сиёсий-иқтисодий, маънавий-маърифий йўлни тадрижий равишда тасаввур этиш, қиёслаш ва маълум хулосаларга келиш имконини берди. Адибнинг сўнгги йилларда нашр этилган китоблари ана шу уйғоқ ва теран нигоҳ соҳиби қаламидан дунёга келган манзумаларга бойлиги билан диққатни тортади. Ғулом Шомуродов кўп йиллик самарали хизматлари учун “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони билан тақдирланган. Серқирра ижодкор 2021 йил 2 февраль куни вафот этган.   Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
إظهار الكل...
Бугун – шоир туғилган кун! УМР Кунлар япроғида Умримнинг ёзи. Умрки, бунчалар Югурик, илдам. Билмадим, ўтдими Кўпи ё ози, Фақат сездим: Олтин – Ҳар нафас, ҳар дам. Япроқлар, япроқлар Ушбу фаслда Қуёшда ялтираб, Титрар шамолда. Ҳар барг узиларкан Бандидан аста, Кўзлар ўткир бўлур, Ақлу камолда. Қани Сиз, жўралар, Синфдош, курсдош, Баъзингиз пиёда, Баъзингиз отда, Қай бирингиз йўлни Ўтдингиз босиб, Боқий деб аталган Ушбу ҳаётда. Кунлар кечар экан, Умр ҳам кечар. Шу зайл ўтади Давру давронлар. Тулпор изин босар Навқирон отлар, Карвон ўтаверар, Келар карвонлар. Вақт келур, ҳаёт бу, Ўтурмиз биз ҳам, Қолдириб кетурмиз Ўз боғимизни. Фақат орзу яшар: Тинч бўлсин олам, Авлодлар асрагай Тупроғимизни. Кунлар япроғида Умримнинг ёзи, Билмадим, қолдими Кўпи ё ози. Ғулом ШОМУРОД Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
ЎТИНЧ Айт, эртага чиқади Қуёш, Айт, эртага кулади Моҳтоб. Айт, юлдузлар кўтаради бош, Айт, кундузлар ўқийди китоб. Айт, дунёнинг кўзларин очиб — Ҳаммадан ўтюраклигимни. Мен-ла борлиқ мунаввар, ажиб, Сенга жуда кераклигимни. Айт, наҳотки айтмоқлик мушкул Севаман, деб, сизни зиёда, Ахир, ҳали яшаяпмиз-ку Ҳамма алдаётган дунёда... Шодмон СУЛАЙМОН Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
إظهار الكل...
* Жараён МАЪНАВИЯТ ТАРҒИБОТИ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ Когон туманидаги 4-умумтаълим мактабида, “Янги куч, янги ҳаракат” ҳаракатлар дастури асосида вилоятда илк бор “Маънавият сектори” ташкил этилиши муносабати билан ўтказилган амалий анжуманда мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардия бошқармалари, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими вакиллари, мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг туманлардаги бўлимлари раҳбарлари, мактаблар директорлари жам бўлди. Иштирокчилар бошланғич-таянч тузилма фаолияти билан яқиндан танишишди, ўзаро тажриба алмашишди. Сурхондарё тажрибаси асосида яратилган тузилма ўқувчи-ёшларда ёшига мос таянч маънавий-ахлоқий фазилатлар — юртга садоқат, иродалилик, меҳр-оқибатлилик, масъулиятлилик, қолаверса, толерантлик, инновацион фикрлашни шакллантиришга хизмат қилишга хизмат қилиши унда сўз олганлар томонидан айтиб ўтилди. Мадина МУБИНОВА, Маънавият ва маърифат маркази Когон тумани бўлинмаси раҳбари Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
إظهار الكل...
"Шарқ юлдузи" журналининг 2023 йил 7-сони мутолаа учун ҳавола қилинади. Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
إظهار الكل...
Шарқ юлдузи №7_2023.pdf2.66 MB
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.