cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Tarix_yangiliklari_qdpi

@@@ZAM@DEKAN

إظهار المزيد
Uzbekistan131 229لم يتم تحديد اللغةالفئة غير محددة
مشاركات الإعلانات
243
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
لا توجد بيانات30 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Atrofdagilarga ustunlik tuyg’usini namoyish etmay barchaga hurmat ko’rsatadigan, talabalar qalbidan konchilar kabi yaxshilik marvaridlarini qidiradigan, halollik va to’g’rilikdan po’lat libos kiygan ustozimiz... Hurmatli Xasanboy ABDUPATTAYEV hamda Fazilya TILLOXODJAYEVA! Bugungi tavallud ayyomingiz muborak bo’lsin. Boshlang’ich ta’lim FAKULTET JAMOASI nomidan Siz aziz va qadrli ustozlarimizni tug’ilgan kuningiz bilan tabriklaymiz. 💥♻️ Tilaklar ichida izlab topganim, 💥♻️ Alloh nigohini sizga qaratsin. 💥♻️ Yagona o’tinchim Allohdan bu kun, 💥♻️ Sizdek insonlarni ko’proq yaratsin! 🎁Tavallud ayyomingiz muborak bo'lsin! 🔆🔆🔆🔆🔆🔆🔆🔆🔆🔆🔆🔆 🖊Boshlang’ich ta’lim fakultet dekani Dilnoza JAMOLIDINOVA
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
#Tanlov_2022 ⚡️Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi va Iste’dodli yoshlarni qo‘llab-quvvatlash “Ulug‘bek” jamg‘armasi hamkorlikda talabalar (bakalavriat, magistratura) va yosh tadqiqotchilarning ilm-fan sohasidagi innovatsion tashabbuslarini qo‘llab-quvvatlash maqsadida “Yangi O‘zbekistonning iste’dodli yoshlari” ilmiy-innovatsion ishlanmalar respublika tanlovini e’lon qiladi. 📌Tanlovga quyidagi yo‘nalishlar bo‘yicha ilmiy-innovatsion ishlanmalar (qurilma, asbob-uskunalar va boshqalar) 2022-yilning 1-mart kuniga qadar qabul qilinadi: 👉 texnika va texnologiya; 👉 axborot texnologiyalari; 👉 tibbiyot; 👉 qishloq va suv xo‘jaligi; 👉 arxitektura va qurilish. ☝️Tanlovga 40 yoshgacha bo‘lgan tadqiqotchilar ishtirok etishlari mumkin. Tanlov g‘oliblari: 🥇-o‘rin uchun 30 000 000 (o‘ttiz million) so‘m; 🥈-o‘rin uchun 20 000 000 (yigirma million) so‘m; 🥉-o‘rin uchun 10 000 000 (o‘n million) so‘m pul mukofoti va maxsus diplom bilan taqdirlanadi. Batafsil 👈 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
إظهار الكل...
Шавкат Мирзиёев: Давлат тузумини ичидан емирадиган, ижтимоий барқарорлик кушандаси бўлган коррупция балосига қарши, бюрократиянинг ҳар қандай кўринишларига, одамларни менсимаслик, маҳаллийчилик ва гуруҳбозлик иллатларига қарши барчамиз кескин кураш олиб боришимиз керак. Манба
إظهار الكل...
Шавкат Мирзиёев раислигида Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда. Йиғилишда барча иқтисодий комплекс раҳбарлари ва ҳокимлар олдига қуйидаги вазифалар қўйилди: - ялпи ички маҳсулотни 100 миллиард доллардан ошириб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 1,4 бараварга кўпайтириш ва камбағаллик даражасини камида 2 бараварга қисқартириш; - жорий йилда инфляция даражасини 9 фоиздан оширмаслик; - жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 10 триллион сўм кредитларни “маҳаллабай” кафолатли етиб боришини таъминлаш; - бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиздан оширмаслик; - деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 бараварга ошириб, аграр тармоқда йиллик ўсишни камида 5 фоизга етказиш. - яқин беш йилда иқтисодиётга 120 миллиард доллар, шу жумладан 70 миллиард доллар хорижий инвестициялар жалб этиш, экспорт ҳажмини йилига 30 миллиард доллардан ошириш. @zam_dekan
إظهار الكل...
Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш йўналишида стратегияда белгиланган вазифалар: - мактаб таълими сифатини ошириш, келгуси беш йилда мактабларда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш ҳамда дарсликларни янгилаш; - барча ҳудудларда мактабгача таълимнинг қамров даражасини 67 фоиздан 80 фоизга етказиш; - камида 10 та олийгоҳнинг нуфузли халқаро рейтингларга киришини таъминлаш; - хусусий шериклик асосида 100 минг ўринли талабалар турар жойларини барпо этиш; - бюджетдан дори воситалари ва тиббий буюмларга ажратиладиган маблағларни 3 бараварга ошириш; - бирламчи тиббиёт хизматлари сифатини ошириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, рақамли тиббиётни кенг жорий қилиш. #Мирзиёев #видеоселектор #тараққиёт_стратегияси Манба
إظهار الكل...
Коронавирусдан эмас, йўллардаги авариялардан одамлар кўп ўлиб кетяпти- Шавкат Мирзиёев - Ҳар ой менга ҳар кўча ва ҳар маҳаллада нега ЙТҲ бўлаётгани сабаблари ҳақида ҳисобот берасизлар. Йўлларда хавфсиз ҳаракатланишга шароит яратиш, авария ва ўлим ҳолатларини кескин қисқартириш, бунинг учун, ҳаракатларни бошқаришни тўлиқ рақамлаштириши зарур. Умуман, ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолди, - деди президент. - Шунинг учун, авариялар сони соат сайин ошиб бормоқда. Биз ўқиганимизда 3 йил ҳайдовчиликка ўқитган. Ҳозир дарсга бормай пул бериб гувоҳнома оляпти. Нимага? Ўзбекистонда қонун йўқми? Шавкат Мирзиёев бу муаммони бартараф қилиш учун аввало ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш, иккинчидан, ўқитмасдан ва ўргатмасдан гувоҳнома бериш “жинояти”га қарши жазони кучайтириш бўйича бир ой муддатда қонунчиликка қўшимча киритиш юзасидан таклиф киритиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди. @zam_dekan
إظهار الكل...
Ҳурматли факультет деканлари, электр энергияси ва интернет тақмоғида техник носозликлар бўлаётганли сабабли Якуний назорат жадвали бўйича 2022 йил 25-26-27 январ кунларидаги Якуний назоратларни аттестация хафталарининг охирги хафтасининг бўш кунларида ўтказилиши сўралади. Шунингдек, Hemis платформасида техник носозликлар кўзатилаётганлиги сабабли барча курслардаги Якуний назоратларни qdpi.edu.uz модул платформасида ўтказиш чораларини кўриш сўралади.
إظهار الكل...
Шавкат Мирзиёев кеча юз берган электр энергияси узилиши бўйича муносабат билдирди: "...Биз бугунги кунда глобал дунёда яшамоқдамиз. Глобал оламда ҳамма нарса бир-бирига боғлиқ. Ҳар бир одамнинг ҳаёти бутун инсоният ҳаёти билан янада кўпроқ боғлиқ бўлиб қолмоқда. Олис-яқин ҳудудларда юз бераётган турли ижтимоий-иқтисодий жараёнлар, техноген офатлар бизга ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Ман, куни кеча электр таъминоти бўйича содир бўлган техник узилиш бир зумда бутун минтақа ҳаётида кучли акс-садо берганига барчамиз гувоҳ бўлдик. Бу авариядан ўша заҳотиёқ хабар топиб, дарҳол Ҳукумат комиссиясини тузишга топшириқ бердим. Комиссия, тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари билан доимий мулоқотда бўлиб, авария ҳамда унинг иқтисодиёт ва аҳоли ҳаётига салбий таъсирини бартараф этиш бўйича ишларни шахсан назоратимга олдим. Шу билан бирга, бундай ҳолатда халқимиз ҳам вазиятни тўғри қабул қилиб, саросимага тушмади. Фурсатдан фойдаланиб, аввало сабр-тоқатли халқимизга, шунингдек, ушбу вазиятни бартараф этишда жонбозлик кўрсатган барча соҳа ва идоралар ходимларига, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бу ҳодисадан тўғри хулоса қилиб, биз Ўзбекистон тараққиётини давримизнинг глобал муаммолари билан янада боғлиқ ҳолда кўришимиз керак. Бу борадаги мавжуд таҳдид ва муаммоларни бартараф этишга доимо тайёр туришимиз керак. Тинч-осойишта ҳаёт осмондан тушмайди. Бу ҳаётни қадрлаш, асраб-авайлаш, бу ҳаётни ҳимоя қилиш керак."- деди Президент. Манба
إظهار الكل...
⚡️"Бундан буён фаолиятимизни мутлақо янгича, яъни, “инсон–жамият–давлат” тамойили асосида ташкил этамиз" - Президент. Давлатимиз раҳбари стратегиянинг инсон қадрини юксалтириш ва халқпарвар давлат барпо этиш йўналишидаги вазифаларни кўрсатиб ўтди. Жумладан, булар: - маҳаллани жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш; - халқ билан мулоқот механизмларини такомиллаштириш; - “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ва бошқа ҳудудий дастурларни жамоатчилик фикри асосида ишлаб чиқиш; - давлат органларини “маҳаллабай” ишлаш тизимига ўтказиш; - электрон давлат хизматларининг улушини амалдаги 54 фоиздан 90 фоизга етказиш. - жамоатчилик фикрини мунтазам ва илмий асосланган ҳолда тизимли ўрганиш. Бунинг учун, “Ижтимоий фикр” маркази фаолияти такомиллаштирилиб, алоҳида Социология институти ташкил этилади. @zam_dekan
إظهار الكل...
Шавкат Мирзиёев бугун кенг жамоатчилик иштирокида Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган «Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси»ни амалга оширишга бағишланган йиғилиш ўтказади.
إظهار الكل...
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.