cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Психологдан маслахатлар!

Каналимиздаги малумотларни укинг билимингизни оширинг!

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
333
المشتركون
+224 ساعات
-37 أيام
+230 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

00:40
Video unavailableShow in Telegram
4.48 MB
Photo unavailableShow in Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКОТУХ ЖУМА ТОНГИ муборак бўлсин Яратгам эгам барчамизни мехрдан, барокатдан, бенасиб қилмасин..Икки дунёда юзимизни ёруғ қилсин. Инсонларда ўзаро меҳр-шафқат, жигарлар орасида силайи раҳм устивор бўлсин. Дуогўй оналаримиз саломат бўлсинлар. Бугун онасининг зиёратига ошиққанлардан Аллоҳ рози бўлсин. Ҳар бир аёл солиҳ-солиҳа фарзандларини дини Исломга, юртига хизмат қиладиган қилиб тарбияласин. Тинчлик, офият, саломатлик, бахт, омад ёр бўлиб, Ўзининг ризолиги учун хизмат қиладиган кун тилайман
إظهار الكل...
ҲАЁТИЙ ҚИССА (Албатта ўқинг!) Бир камбағал, фақир кишининг бошига оғир ташвиш тушди, қарзлари кўпайиб 500 динорга етди. Уларни тўлашга қурби етмасди. Бошқа томондан қарз берганлар пулларини тинмай талаб қила бошладилар. Ночор қолган киши бой савдогарнинг ҳузурига бориб 500 динорни маълум муддатда қайтариш шарти билан қарз ҳавола қилди ва қарзларини тўлади. Куну тун бир бирини қувлаб ўта бошлади. Аҳвол эса ёмонлашгандан ёмонлашди. Келишилган муддат етиб келди. Савдогар пулини сўраб келди. Бечора фақир эса тўлашга бир дирҳами ҳам йўқлигини айтди. Савдогар қозига арз қилди. Қози камбағални то қарзини тўламагунча зиндонга ташлашга ҳукм қилди. Камбағал киши қозига: - Ҳазрат эртагача менга изн беринг, уйимга бориб аёлимга айтай, оиламдагиларни ҳотиржам қилиб келай, токи мендан ташвишланмасинлар. Қози: - Эртага қайтиб келишингга ким кафил бўлади? Камбағал: - Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кафил қиламан. Гувоҳ бўлингки агар эртага қайтиб келмасам, дунё ва охиратда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари эмасман. Қози ҳам солиҳ киши эди, фақирдан бу кафилликни қабул қилиб, уни уйига бориб келишига изн берди. Киши уйга келгач аёлига вазиятни тушунтирди. Солиҳа, оқила аёл: - Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қози ҳузурида кафил қилиб келибсиз, келинг энди у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтамиз. Шояд Аллоҳ айтган саловатларимиз баракасидан ғам-ғуссаларимизни аритса. Шундай қилиб эр-хотин ўтириб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айта бошладилар. Ҳатто уйқу ғолиб келиб, ухлаб қолдилар. Киши тушида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. У зот фақирга: « Тонг отгач волий ҳузурига бор. Унга менинг саломимни етказ. Ва айтгинки:"Расулуллоҳ ( с.а.в.) қарзларимни тўлаб беришингизни талаб қилдилар". Агар гапинг ростлигига исбот талаб қилса унга икки аломатни айт: биринчиси - волий ҳар кеча канда қилмай менга минг марта саловат айтади. иккинчиси - кечаги тунда саловатни саноғида адашиб кетди, лекин менга тўлиқ етказилди айтган саловатлари.» Киши уйғониб, шаҳар волийи ҳузурига ошиқди. Олдига кириб салом берди ва: - Расулуллоҳ (с.а.в.) сизга салом айтдилар ва мени қарзимни қоплашингизни буюрдилар, - деди. Волий: - Қарзинг қанча? Киши: - 500 динор. Волий: - Гапингни ростлигини тасдиқловчи далилинг борми? Киши: - Иккита далилим бор. Бири - сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кеча минг марта саловат айтасиз. Волий: - Гапинг тўғри, деб йиғлаб юборди. Киши: - Иккинчиси - кеча кечаси саловат айта туриб саноқдан адашиб кетдингиз, Набий алайҳиссалом саловатларингиз комил тарзда етказилганини хушхабарини бердилар. Волий: - Рост айтдинг, деди ва ёшлари кўзларидан қуйилиб кетти. Сўнг байтул молдан 500 динор беришларини амр қилди. Яна ўз молидан 2500 динор берди ва: - Бу сенга Набий с.а.в.дан салом келтирганинг учун икром, деди. Киши волий ҳузуридан чиқиб, қозининг олдига шошди. Етиб келгач, қози уни кутиб ўтирганини ва қўлида ҳамён кўрди. Қози: - Мен қарзингни қоплайман, мана сенга 500 динор. Чунки мен сени сабабингдан Расулуллоҳ с.а.в.ни тушимда кўрдим. У зот менга «Агар уни қарзини ўтасанг, Қиёматда сендан гуноҳларингни кечамиз» дедилар, - деди. Шу пайт савдогар кириб келди ва қозига: - Жаноб қози мен бу кишидан қарзларимни кечдим, розиман. Мана бу 500 динор мендан унга ҳадя. Чунки мен унинг сабабидан Расулуллоҳ с.а.в.ни туш кўрдим. У зот менга: «Агар уни қарзидан кечсанг, сени гуноҳларингдан Қиёмат куни кечамиз» дедилар, - деди. Шундай қилиб киши қози ҳузуридан беҳад хурсанд бўлиб чиқди, аёлига хушхабарни айтишга ошиқди. 500 динор қарзини тўлаб берадиган одам ахтариб юрган эди, мана энди уйига 4000 динорни кўтариб шодмон қайтмоқда. Буларнинг барчаси Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилган саловат барокатидан содир бўлди. Қиссадан таъсирланган бўлсангиз: «Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва али Муҳаммад» деб айтинг! Умму Амина таржимаси.
إظهار الكل...
👍 4 1
Photo unavailableShow in Telegram
Бахтни ҳис этиш учун ғам-ташвиш чекиб кўриш керак. – Ютуқни қўлга киритиш учун муваффақиятсизликни бошдан ўтказиб кўриш керак. – Яхшиликни ажратиб олиш учун ёмонликка назар солиб кўриш керак. – Ғалабани ҳис этиш учун мағлубиятга учраб кўриш керак. – Ҳузур - ҳаловатни ҳис этиш учун оғриқни тотиб кўриш керак. Демак, ҳар бир неъматнинг қадрига етиш учун ундан маҳрум бўлиб кўриш керак. Улар бўлмаганида ҳеч нарсанинг қадр - қимматини ҳис этмаган бўлар эдик.
إظهار الكل...
🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
🥰 2👏 1
Инсонлар борки, Ҳаётларимизга келиб, кетадилар... Қайси биридир ўз ортидан ҳеч бир из қолдирмайди. Қайси биридир руҳимизни енгилгина бағрига босади. Қайси биридир ўз ортидан ғам қолдиради... Инсонлар борки, Ичимизга яхшигина суқулиб кирадилар. Охири дамгача у ерда қолишини истаймиз... Баъзилари сароб кабидир. Йўқлигида уларнинг хаёллари биз учун ҳақиқатдир... Инсонлар борки, Сув каби азиз, сув каби сокин... Сўзлашганимизда қалбимизга сув каби, қон каби, жон каби, жонон каби оқиб кирадилар... Инсонлар борки, Нури сўнган юлдуз каби чорасиздирлар. Қўлларингни очдингми, қалбингни нурга тўлдирадилар... Инсонлар борки, Совуқ деворлар каби, табассумнинг тафтини билмайдилар. Билсалар ҳам севмайдилар... Инсонлар борки, Ҳаётларимизга келиб, кетадилар. Қайси бирларидир зилзилалар билан кетадилар, Қайси бирларидир чақмоқлар билан кетадилар… Мен қолганлар тарафидаман. Кетмаганларнинг садоқатини ва сабрини, Қучоқлаб, қўйиб юбормаганларнинг тафтини севаман... ©Шамс Табризий
إظهار الكل...
👍 4🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Болалар бахтиёрлигининг сирларидан бири шуки, улар келажак ёки ўтмишда эмас, ҳозирги вақтда яшайдилар. Агар нимадандир ташвишда бўлсангиз, келажакда яшаяпсиз. Агар нимадандир хафа бўлсангиз, ўтмишда яшаяпсиз. Агар сиз хотиржам ва қалбингиз равшан бўлса, демак, ҳозирда яшаётган бўласиз.
إظهار الكل...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУҲ! Бугунги  пайшанба тонгингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин. Дастурхонингиздан қут барака аримасин,  Аллоҳим ризқингизни кенг қилсин. Ғам-алам ҳамиша остонангиздан йироқ бўлсин. Сизларга  БАХТ,  СОҒЛИК ВА ОМАД йўлдош бўлсин. Кун мобайнида яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин.
إظهار الكل...
3
ҲАЁТИЙ ВОҚЕА   Мактабда ўқитувчилардан бири ўқувчилардан имтиҳон олишга қарор қилади. Энг яхши натижа учун мотивация бўлсин деб янги поябзал совға этилишини айтади.   Болалар хурсанд бўлиб, қунт билан ёзишни бошлашади.   Ярим соат ичида ҳамма ўз ишларини топширишади ва деярли барчаси мукаммал жавоб беришади. Ўқитувчи барчага ажойиб натижа учун, саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдиради ... Лекин ўқитувчи совғани кимга беришни ўйланиб қолади.     Шундай бўлса-да, у муносиб ечимни топади ... Ҳаммаси чин бўлиши учун у ҳар кимдан ўз исмини бир вараққа ёзиб, уни буклаб, бир қутича ичига солишларини ва бу қутичадан ўқитувчи биттасини олиб, номи чиққан ўқувчи ҳақиқий ғолибга айланишини эълон қилади.     Дарҳақиқат, ўқитувчи қутичанинг ичидан бир қоғозни чиқариб, ўқувчининг исмини ўқийди. "Вафаа Aбдел Карим" .. У мукофот соҳиби.   Қиз Вафаа ўқитувчи ва барча болаларнинг қарсаклари остида кўз ёшлари билан олдинга қадам қўяди.   У барчага миннатдорчилик билдиради ва ўқитувчисидан ўзи учун жуда зарур бўлган ушбу ажойиб совғани қабул қилиб олади.   У эски поябзал кийишдан чарчаган, ота-онаси эса жуда камбағаллиги сабабли янгисини сотиб олиб беришолмаган.      Ўқитувчи мамнуният билан уйига қайтади ... ва бу воқеани у эрига йиғлаб айтиб беради.   Эри бундай воқеани хотинидан эшитганидан жуда хурсанд эди ... Aммо кўз ёшларининг боисини тушунолмай ҳотинидан сўрайди.    Қутини очиб қарасам, не кўз билан кўрайки, ҳамма унинг исмини ёзган экан. Ҳар бир қоғоз варағида "Вафаа Aбдул Карим" номи бор эди. Барча болалар унинг аҳволини пайқашган эди ва бу қизнинг фойдасига ўқувчилар совғадан воз кечишган эди.
إظهار الكل...
👍 9 1🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан: «Байрам нима?» деб сўрадилар. Мусулмонлар амири шундай жавоб берди: - Гуноҳсиз ўтган ҳар бир кун байрамдир! Бу қисқа кечар  умримиз йўлларида , ҳеч йўқ бир кўнгилни обод қилолсак, ортда қолаетган умр сонияларимиз бежиз кетмасди . Зеро - кўнгил ола билмоқлик ҳам гўзал ҳулқдан  ва қалб тозалигидан   нишонадир. Қалбга яқинлар қуршовида ҳар кунингиз байрам бўлсин !!
إظهار الكل...
2🔥 1
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.