cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston

Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar! Xabaringizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying! Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan! XALQNING ASL MUAMMOLARI "TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
12 034
المشتركون
+324 ساعات
+17 أيام
-3730 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

ЖИЗЗАХ – “Юқумли касалликлар шифохонаси тиббий ускуналари эскирган. Таҳлил натижалари хато чиқяпти”
“Жиззах шаҳридан мурожаат йўлламоқдаман. 2024 йил 23 август куни катта фарзандим Худоёр Шавкатовнинг иситмаси 40 дан тушмай, ичи кетавергач, уни даволаш учун турмуш ўртоғим билан Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонасига олиб бордик. Ундан 24 август куни қон ва сийдик намунаси олинди. Натижалар ҳам чиқди. Шу куннинг ўзида масъул докторлар бизга ўғлимизнинг аҳволи оғир экани, уни буйракка ихтисослашган шифохонага олиб кетиш кераклигини айтишди. Юқумли касалликлар шифохонасидаги қоннинг биокимёвий таҳлилига кўра, ўғлимнинг буйраги умуман ишдан чиққан, сия олмайдиган даражага келган, уни шошилинч операция қилиш керак эди. Бу ҳолатдан шокка тушдик. Наҳотки, 8 ёш боланинг буйраги қуриган бўлса?! Лекин ўғлим одатий равишда сияётган эди. Бу ҳолатдан иккиланиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам Жиззах вилоят филиалида қайтадан биокимёвий қон ва сийдик анализини топширдик. Натижалар қониқарли чиқди. Шундан сўнг биз нотўғри хулоса бўйича юқумли касалликлар шифохонасига бордик. Ҳамширалардан бири лаборатория анжомлари эскириб кетгани, биздан бошқа бир неча фуқаролар ҳам касалхонага нотўғри хулоса сабаб жанжал қилиб келгани, лекин шифохона раҳбарияти чора кўрмаётганини айтди. Бу ўринда гап инсонлар ҳаёти ҳақида кетмоқда. Қолаверса, нотўғри хулоса сабаб бирор фуқаронинг юраги ёмон бўлиб, нохуш ҳолатлар рўй бериши ҳам ҳеч гап эмас. Соғлиқни сақлаш масъуллари ҳолатни ўрганиб, шифохонани замонавий тиббий анжомлар ва лаборатория ускуналари билан таъминлашини сўраймиз”.
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
إظهار الكل...
НАМАНГАН вил. – “Чиқинди полигонидаги ёнғин ҳануз бартараф этилмаяпти” ЧОРТОҚ.
“Наманган вилояти Чортоқ тумани Кушан қишлоғидан мурожаат йўллаяпмиз. Қишлоғимиздаги чиқинди полигонида чиқинди ёқиб юборилган. “Свалка”даги ёнғин бир ойдан бери бартараф этилмаяпти. Экология идораси ва бошқа мутасаддилар ҳолатга эътибор қаратишини сўраймиз”.
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
إظهار الكل...
2024-09-19 19.37.39.mp411.26 MB
2024-09-19 19.37.42.mp415.10 MB
2024-09-19 19.37.34.mp416.76 MB
2024-09-19 19.37.28.mp48.92 MB
ХОРАЗМ – “7-сонли мактаб ўқувчиларига етарлича дарслик берилмади” УРГАНЧ.
“Хоразм вилояти Урганч туманидан мурожаат йўлламоқдамиз. 7-сонли мактаб ўқувчиларига етарлича дарслик берилмади. Бизнинг фарзандларимизга китоб етмаяпти. Ахир, дарсликсиз ўқиб бўлмайди-ку. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан ҳолатни ўрганиб, фарзандларимизни дарслик билан тўлиқ таъминлашларини сўраймиз”.
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
إظهار الكل...
01:15
Video unavailableShow in Telegram
безорилик Даштtбод.mp410.94 MB
ЖИЗЗАХ вил. – “Прокуратура маъмурий иш очди. Ҳолбуки, бу вазиятда жиноят аломати мавжуд” ЗОМИН.
“Мен – Искандар Бектемиров, Жиззах вилояти Зомин туманидан мурожаат йўллаяпман. Жорий йил 20 июль куни Т.Ҳ. ва унинг укаси Б.Ҳ. жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиб, мени ва Бунёд Ҳотамовни уриб, енгил тан жароҳати етказди. Бу шахслар ЖКнинг 277-моддаси 2-қисмидаги жиноятни содир қилган, лекин ИИБ пробация ходими ва профилактика инспекторининг аралашуви билан иш ёпди-ёпди қилинмоқчи. Гап шундаки, муқаддам судланиб ҳозирда ахлок тузатиш ишларига жалб қилинган фуқаро Т.Ҳ. пробация ходимининг назоратида бўлган. Иш маъмурий тартибда судга чиқарилган бўлса-да, ЖИБ Зомин туманининг тажрибали судьяси А.Ўринов ака-укаларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари борлигини сезиб, ишни прокуратурага қайтарган. Лекин бизга келган маълумотларга қараганда, Т.Ҳ.нинг Зоминдаги қариндоши аралашуви билан прокуратурада иш яна маъмурийга айланган. ЖИБ Жиззах вилояти суди ва Зомин тумани судидан ишни назоратга олишлари, ишни холис қайта кўриш учун бошқа туман прокуратурасига ўтказишларини сўрайман”.
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
إظهار الكل...
ЖИЗЗАХ вил. – “2023 йил декабрь ойидан бери маош олганимиз йўқ” ФОРИШ.
“Жиззах вилояти Фориш тумани Эгизбулоқ ҚФЙдаги “Карбонат” АЖ ишчи-ходимлари номидан ёзмоқдамиз. 350 га яқин ишчи-ходимга 2023 йил декабрь ойидан бери ойлик маош берилгани йўқ. Ҳолбуки, иш кетяпти, сотувлар тўхтагани йўқ. Бу масалада май ойида судга ёздик, июнь ойида суд қарори чиқиб, иш МИБга ўтди. Ҳолат ҳақида “Миллий” ТВдаги “Миллар” кўрсатувида ҳам хабар берилди. Аммо ҳали ҳам натижа йўқ. Иш ҳақимизни ундиришда масъуллардан амалий кўмак сўраймиз”.
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
إظهار الكل...
video_2024-09-18_14-55-06.mp432.69 MB
video_2024-09-18_14-55-04.mp421.97 MB
video_2024-09-18_14-55-05.mp425.16 MB
ЖИЗЗАХ вил. – “Пиёдалар ўтиш чизиқлари ўчиб кетган. Бу йўловчилар ҳаётига хавф туғдириши мумкин” МИРЗАЧЎЛ.
“Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Гагарин шаҳри Дўстлик маҳалласи аҳолиси номидан мурожаат қиляпмиз. Ҳудудимиздаги кўп жойларда пиёдалар ўтиш чизиқлари ўчиб кетган. Бу йўловчилар, айниқса, ўқувчилар ҳаётига хавф туғдириши мумкин. Йўл чизиқларини янгилаб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашларини сўраймиз”.
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
إظهار الكل...
ЖИЗЗАХ вил. – “Ҳудудимизда дам олиш кунлари ва кечқурун дорихоналар ишламайди” ЯНГИОБОД.
“Жиззах вилояти Янгиобод туманидан мурожаат қиляпмиз. Янгиободда дам олиш кунлари ва кечки соатларда дорихоналар ишламайди. Соғлиғи ёмонлашган одамлар тонг отиши ёки иш куни бошланишини кутишга мажбур. Ахир, одам иссиқ жон, дам олиш кунлари ёки кечаси ҳам тоби қочиб қолиши мумкин-ку! Масъуллар ҳолатга эътибор қаратишини сўраймиз”.
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
إظهار الكل...
01:13
Video unavailableShow in Telegram
НАМАНГАН вил. – “Маҳалламиз йўлига атиги 1,5 см асфальт ётқизилди. Ҳолбуки, аҳоли йўл таъмирини 4 йил кутгандик” ЧОРТОҚ.
“Наманган вилояти Чортоқ тумани Кушан шаҳарчасидан мурожаат йўллаяпмиз. Яқинда ҳудудимиз йўлига асфальт ётқизилди. Буни 4 йил кутган эдик. Йўлсозларга раҳмат, аммо асфальт негадир жуда юпқа, 1,5 см қилиб босилибди. Бу аҳволда йўл кўпга бормай носоз ҳолга келади-ку! Масъуллар ҳолатни назоратга олишини сўраймиз”.
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
إظهار الكل...
video_2024-09-18_14-51-35.mp46.38 MB
СУРХОНДАРЁ – “Маҳалла қабристонига дайди итлар ин қуриб олган” САРИОСИЁ.
“Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Шоқишлоқ маҳалласидан мурожаат йўлламоқдамиз. Маҳалла қабристонида 30 га яқин дайди ит ин қуриб олган. Дайди итлар қўйларга ҳужум қилган. Чора кўрилмаса одамларга ҳам ҳамла қилади. Аҳоли кечаси ташқарига чиқишга ҳам қўрқиб қолган. Айниқса, болаларимиздан хавотирдамиз. Ободонлаштириш ташкилотига мурожаат қилиб чарчадик. Шоқишлоқ аҳлига ким ёрдам беради?”
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
إظهار الكل...
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.