cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Huquqshunos xizmati

Савол юбориш учун: @Huquqshunos_xizmati_bot @Huquqshunos_xizmati_bot

إظهار المزيد
Uzbekistan2 037لم يتم تحديد اللغةالقانون164
مشاركات الإعلانات
41 483
المشتركون
+8524 ساعات
+2 7477 أيام
+5 17430 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
Менга ҳадя қилинган машинада хотинимнинг улуши борми? 🔺Турмуш ўртоғим билан никоҳимиз даврида отам менга машина совға қилган эди. Турмуш ўртоғим билан айрим сабабларга кўра ажрашганмиз. Ҳозирда собиқ турмуш ўртоғим автомашинадан улуш талаб қиляпти. Бу тўғрими? 🔺Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексининг 25-моддасида: “Эр ва хотиннинг ҳар бирининг мулки эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек, улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади”, деб белгиланган. 🔺Демак ҳадя тариқасида берилган ҳар қандай мол-мулкдан улуш талаб қилиш нотўғри.   🔝 Савол юбориш учун: @Huquqshunos_xizmati_bot @Huquqshunos_xizmati_bot 🔝 Каналга уланиш учун: @Huquqshunos_xizmati @Huquqshunos_xizmati
إظهار الكل...
👍 18 1
Талабалик даври меҳнат стажига кирадими? @Huquqshunos_xizmati: 87-савол Мени саволим шундан иборатки мен 2020 йил Озбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт инсетутида ўқишга кундизги шаклига кирганман ва 2023 йил битирдим ва 3 куслигимда ишга кирдим мактабга 2022 йил 5 сентябрда ишлашни бошлаганман ва мактабдан 2024 йил август ойидан бушадим мени ҳозир 2 йил иш стажи бошқа ишга ҳужжат топширганман стажим етмаяпти чунки 3 йил иш стажи бўлиши керак экан. Шунда мен инсетутда ўқиган давримни иш стажига қушимча қилиб кўрсата оламанми иш стажи бўлиб меҳнат Дафтарчамга қушиладими 🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: 🔘Талабалик даври меҳнат стажига кирадими? 🔺«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 37-моддаcида иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари санаб ўтилган. Мазкур модданинг «е» бандига кўра, олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажор-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, катта илмий ходим-изланувчилар институтида, таянч докторантурада, докторантурада ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан чет элда ўқиш умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади. 🟣Яъни, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига (эркаклар учун – 60, аёллар учун 55 ёш) қадар камида 7 йил иш стажига эга бўлсангиз, шундагина олий таълим муассасаларида ўқиган даврингиз иш стажига қўшиб ҳисобланади ва 4 йиллик ўқиш даври 7 йиллик иш стажига қўшилиб, 11 йиллик иш стажи мавжуд деб ҳисобланади. ☝️Демак, сизнинг олий таълим муассасасида ўқиш даврингиз фақатгина пенсияга чиқишда ҳисобга олинади, лекин ишга кириш вақтида сўраладиган меҳнат стажида ўқиш даврингиз стаж сифатида ҳисобланмайди 🔝 Савол юбориш учун: @Huquqshunos_xizmati_bot @Huquqshunos_xizmati_bot 🔝 Каналга уланиш учун: @Huquqshunos_xizmati @Huquqshunos_xizmati
إظهار الكل...
👍 37👏 1
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети дипломи билан мактабда дарс бераолмайманми? @Huquqshunos_xizmati: 86-савол ❓Мен Узбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 3 курсда укийман мен узимни туманимдаги мактабга кираман десам Адиля булими буйругимни тасдикдан утказмаяпти. Нима учун утказмаяпсиз деб борсам сени укишинг педагог укиш эмас деб кайтаряпти. Шу саволимга тулик жавоб берсангиз 🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: Йўқ сиз мактабда дарс бера олмайсиз. Бунга сабаб дипломингиз педагогик соҳага тегишли эмас. ❌ Соддароқ айтганда сиз педагог эмассиз. Янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 44-модданинг 1-қисмига кўра, тегишли маълумотли, касбий тайёргарлиги бўлган ва маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга шахслар, шунингдек, магистратурани тамомлаган шахслар ва дипломли мутахассислар ўз мутахассислиги бўйича педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эканликлари белгилаб қўйилди. 🟣Энди қаранг! Бу ерда мутахассислик деганда, тўғриси, Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори”га мувофиқ айнан педагогикага оид йўналиш ва мутахассисликка оид талабни тушуниш мумкин. 🟣Умумтаълим мактабларида жисмоний тарбиядан фанидан Таълим йўналиши: Жисмоний маданият ва йўналиш коди 5112000 бўлган мутахассисликка эга ходим дарс беришга ҳақли бўлади. Бу қоида юқоридаги ВМ 343-сонли қарорда келтирилган. ❗️Сиз ҳозирги дипломингиз билан спорт мактабларида дарс беришингиз мумкин. ✅Умумтаълим мактабларида эса қайта тайёрловдан ўтган ҳолда жисмоний тарбия фанидан дарс беришингиз мумкин. 🔝 Савол юбориш учун: @Huquqshunos_xizmati_bot @Huquqshunos_xizmati_bot 🔝 Каналга уланиш учун: @Huquqshunos_xizmati @Huquqshunos_xizmati
إظهار الكل...
👍 20👎 4 1
@Huquqshunos_xizmati: 85-савол Мен мактабда ўқтувчи бўлиб ишлайман технология фанидан дарсбераман мактабда жами 23 соат дарс бор ўқтувчи 2 та шундан бошлангич устозлар 1 ставка дарс талаб қилаябди тойифам бордеб технология дарсини олишга хақлийми малумотим олий 🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: 🟣Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 10 август кунидаги 03-02/01-1807-сонли кўрсатмасида умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синф ўқитувчиси дипломида “Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш” ихтисослиги берилган булса, улар умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синфларида “она тили”, “ўқиш”, “тарбия”, “математика”, “атрофимиздаги олам”, “табиатшунослик”, “тасвирий санъат”, “технология”, “жисмоний тарбия” фанларидан дарс бериши мумкин. 🟣Юқорида бошланғич синф ўқитувчиси дарс бериши мумкин бўлган фанлар рўйхати аниқ келтирилган. 🟣Хулоса қиладиган бўлсак, бошланғич синф ўқитувчиси бошланғич синфларга “технология ” фанидан дарс бера олади. 🔝 Савол юбориш учун: @Huquqshunos_xizmati_bot @Huquqshunos_xizmati_bot 🔝 Каналга уланиш учун: @Huquqshunos_xizmati @Huquqshunos_xizmati
إظهار الكل...
👍 18 1
Отаси судланганлиги сабабли ишга қабул қилишни рад этиш мумкинми? @Huquqshunos_xizmati: 84-савол Ассалому алайкум фарзандим Ўзбекистон хаво йўлларига стюордесса лавозимга хужжат топширганди отаси тўғрисида тўлиқ маълумот йўқлиги сабабли тўлиқ маълумот ёзолмаган.Мен турмуш ўртоғим билан фарнзандим туғилган вақт яъни 2002йил ажрашиб кетганман.Турмуш ўртоғимни судланганлиги борлиги эшитганимдан сўнг .Турмуш ўртоғим 2016 йил вафот этган .Саволим фарзандларимнинг ишга кириш вақтида отасини судланганлиги тўсиқ бўладими.Илтимос тўлиқ маълумот беринг жуда хам зарур. 🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: 📖Меҳнат кодексининг 119-моддаси ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишга йўл қўйилмаслиги ҳақида. 🔺Унга кўра: 🔺Ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишга йўл қўйилмайди. 🔺Қуйидагилар ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишдир: 🔺меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузиш; 🔺иш берувчи томонидан ишга таклиф этилган шахсларни ишга қабул қилмаслик; 🔺иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномасини тузиши шарт бўлган шахсларни (иш ўринларининг белгиланган энг кам сони ҳисобига ишга юборилган шахсларни, иш берувчи алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилган шахсларни, улар қайта ишга қабул қилинган тақдирда ва бошқаларни) ишга қабул қилмаслик; 🔺ҳомиладорлик ёки фарзандлар борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилмаслик; 🔺судланганлиги, шу жумладан тугалланган ва олиб ташланган судланганлиги сабабли шахсларни ишга қабул қилмаслик, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно, ёхуд шахсларни уларнинг яқин қариндошлари судланганлиги, шу жумладан тугалланган судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик; 🔺қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда. 🔴Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, иш берувчи ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган ишга қабул қилишни рад этиш сабабларининг ёзма асосини ишга қабул қилиниши рад этилган шахснинг талабига кўра уч кунлик муддатда тақдим этиши шарт. Ёзма асосни беришни рад этиш ишга қабул қилиш қонунга хилоф равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилинишига монелик қилмайди. ☝️Меҳнат кодексининг 119-моддасига мувофиқ яқин қариндошларининг яъни отасининг судланганлиги сабабли ишга қабул қилишни рад этиш ноқонуний ҳисобланади. 🔝 Савол юбориш учун: @Huquqshunos_xizmati_bot @Huquqshunos_xizmati_bot 🔝 Каналга уланиш учун: @Huquqshunos_xizmati @Huquqshunos_xizmati
إظهار الكل...
👍 18
Maктабга янги тайинланган директор амалдаги уринбосарларини лавозимдан озод килиши мумкинми? @Huquqshunos_xizmati: 83-савол Maктабга янги тайинланган директор амалдаги уринбосарларини лавозимдан озод килиши мумкинми? 🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.05.2023 йилдаги ПФ-79-сонли Фармонининг 4-банди: Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ: 🔺а) 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб: умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади. 🟣Юқоридаги нормага асосан директорга ўринбосарлар билан меҳнат шартномаси тузиш ва бекор қилиш ҳуқуқи берилган. Меҳнат кодексининг 161-моддаси меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш ҳақида. 🔺Унга кўра: 🟣Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш асосланган бўлиши керак. Қуйидаги сабаблардан (асослардан) бирининг мавжудлиги меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асосланганлигини билдиради: 1️⃣ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори билан тугатилганлиги ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятнинг тугатилганлиги; 2️⃣технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси), якка тартибдаги тадбиркор ходимлари сонининг ёки штатининг ўзгарганлиги; 3️⃣ ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги; 4️⃣ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги. Аввал меҳнат мажбуриятларини бузганлиги учун ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходим томонидан такроран интизомий ножўя ҳаракат содир этилганлиги меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузишдир; 5️⃣ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги. Ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхатини белгилаш ушбу Кодекснинг 162-моддасига мувофиқ амалга оширилади; 6️⃣ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгиланган ўзга сабаблар (асослар). 🟣Меҳнат шартномасини ушбу модда иккинчи қисмининг 2 ва 3-бандларига кўра бекор қилишга ушбу Кодекс 144-моддасининг талабларига риоя этилган ҳолда йўл қўйилади. 🟣Меҳнат шартномасини ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун бекор қилиш интизомий жазо чораси бўлиб, у ушбу Кодексда белгиланган интизомий жазоларни қўллаш тартиби ва муддатларига риоя этилган ҳолда амалга оширилиши керак. 🟣Умумий ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларининг, шунингдек давлат грантлари бўйича таълим олган олий таълим ташкилотларининг тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кирган битирувчилари билан меҳнат шартномаси ушбу меҳнат шартномаси тузилган кундан эътиборан уч йиллик муддат ўтгунига қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганида иш берувчи бу ҳақда маҳаллий меҳнат органига ёзма шаклда хабар қилиши керак. ✔️Иш берувчи ходимни Меҳнат кодексининг 161-моддасида кўрсатилган ҳоллардагина ишдан бўшатиши мумкин. Яъни директор ўринбосарларини Меҳнат кодексининг 161-моддасида назарда тутилган асослар билан ишдан бўшатиши мумкин. 🔝 Савол юбориш учун: @Huquqshunos_xizmati_bot @Huquqshunos_xizmati_bot 🔝 Каналга уланиш учун: @Huquqshunos_xizmati @Huquqshunos_xizmati
إظهار الكل...
👍 18👎 1
Мактабда бошланғич синфлардаги жисмоний тарбия дарсини ким ўтиши керак? @Huquqshunos_xizmati: 82-савол Мен бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иши йўналиши бўйича битирганман биринчи малака тоифасига эгаман 11 йиллик стажим бор синфимдаги 2 соат жисмоний тарбия дарсини, Жисмоний маданият олий тоифали ўқитувчи олиши ҳақлими илтимос шу саволга батафсилроқ жавоб беришингизни сўрайман 🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: ✔️Бош вазир ўринбосарининг 2021 йил 8 августдаги 07/1-3064-сонли кўрсатмасига асосан 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб бошланғич таълим йўналиши бўйича дарс бериш ҳуқуқига эга бўлган барча ўқитувчиларга 1-4 синфларда “Жисмоний тарбия” фанидан ҳам дарс бериш ҳуқуқи берилган. 🟣Шунингдек, олийгоҳларнинг "Жисмоний тарбия" мутахассислигини тамомлаган педагог кадрлар ҳам бошланғич синфларда ўтиладиган "Жисмоний тарбия" фанларидан дарс бериши мумкин. 🟣Демак, хулоса шуки бошланғич синф ўқитувчиси ҳам, "Жисмоний тарбия" фани ўқитувчиси ҳам ушбу фандан 1-4 синфларга дарс ўтиш ҳуқуқига эга. ❗️Хўш, унда бу фан айнан кимга берилса, қонунан тўғри бўлади? 🟣Бу вазиятда «Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида»ги низом асосидаги устувор кетма-кетлик бўйича дарс тақсимланса, қонунан тўғри иш қилинган бўламиз. 🟣Айтайлик, бошланғич синф ўқитувчиси биринчи тоифага эга, лекин "Жисмоний тарбия" фани ўқитувчиси олий тоифали ўқитувчи. Бу вазиятда бошланғич синфлардаги "Жисмоний тарбия" дарси олий тоифадаги ўқитувчига берилади. Акси бўлса, буни тескариси. 🟣Эътибор беринг, дарс соатларини тақсимлашда фақатгина ўқитувчининг малака тоифаси эмас бошқа кўрсатгичлари ҳам инобатга олинади. Бу мактабдаги ўқитувчиларнинг қандай турдаги ютуқларга эришганига боғлиқ. Бу ерда ҳам фақатгина ўқитувчининг тоифаси бўйича дарс тақсимоти мисол тариқасида келтирилмоқда. 🟣Умуман олганда «Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида»ги низом талаблари бўйича ким юқори устунликка эга бўлса, бошланғич синфлардаги "Жисмоний тарбия" фани айнан ўша ўқитувчига берилади. 🔝 Савол юбориш учун: @Huquqshunos_xizmati_bot @Huquqshunos_xizmati_bot 🔝 Каналга уланиш учун: @Huquqshunos_xizmati @Huquqshunos_xizmati
إظهار الكل...
👍 18 1👏 1
@Huquqshunos_xizmati: 81-савол Никоҳдан олдинги мол- мулк эр хотин ўртасида бўлинадими? 🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: 📖 Оила кодекси 23-моддасига мувофиқ эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади. Ушбу қоидага кўра сиз турмуш қурганингиздан кейин орттирилган ҳар қандай мулк сизларнинг умумий мулк ҳисобланади. ☝️Демак, никоҳдан олдинги эр-хотин номига олинган мол-мулк умумий мулк ҳисобланмайди, шу сабабли, эр хотин ажрашганда никоҳдан олдинги эр хотин мол мулки бўлинмайди 🔝 Савол юбориш учун: @Huquqshunos_xizmati_bot @Huquqshunos_xizmati_bot 🔝 Каналга уланиш учун: @Huquqshunos_xizmati @Huquqshunos_xizmati
إظهار الكل...
👍 4
Иш ҳақи сақланмайдиган таътил бериш тартиби қандай? @Huquqshunos_xizmati: 80-савол Мен мактаб директори лавозимида ишлайман.Кадр менеджери лавозимида ишлаб келаётган ходим махсус мактаб интернатидан Иш олганлигини ва уз ихтиёри билан ишдан бушашини айтди. Ариза ёзишини айтганимда интернатда хали ишлаб кетиши ноьмалумлиги учун мени мактабимдан уз хисобидан таьтил олиб у ерда ишлашини айтяпти.Бу канчалик тугри 🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: ✔️Меҳнат кодексининг 241-моддаси иш ҳақи сақланмайдиган таътил тушунчаси ва уни беришнинг умумий тартиби ҳақида. Унга кўра: 🟣Иш ҳақи сақланмайдиган таътил деганда ходимнинг иш ўрни (лавозими) сақланиб қолган ҳолда ҳақ тўланмайдиган таътил тушунилади. 🟣Ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у иш ҳақи сақланмайдиган охирги таътил берилган кундан эътиборан календарь йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда уч ойдан ошмаслиги керак. 🟣Меҳнат кодексининг 241-моддасига мувофиқ, иш ҳақи сақланмайдиган таътил ходимга иш берувчининг розилиги билан берилади, яъни иш берувчи ходимга иш ҳақи сақланмайдигам таътил беришга рози бўлмаса, ходим ишдан бўшаши ёки иш фаолиятини давом эттириши керак 🔝 Савол юбориш учун: @Huquqshunos_xizmati_bot @Huquqshunos_xizmati_bot 🔝 Каналга уланиш учун: @Huquqshunos_xizmati @Huquqshunos_xizmati
إظهار الكل...
👍 19 1
Биринчи курс талабаси мактабда дарс бериши мумкинми? @Huquqshunos_xizmati: 79-савол Ассалому алайкум мени саволим қуйидагича. Мен НамДуда сиртқи таълимда контракт асосида ўқийман. Бу йил қизим ҳам НамДуга ўқишга контракт асосида қабул қилинди. Оилада ёлғиз она бўлиб икки фарзандни вояга етказяпман. Мактабдан оладиган ойлигим ўзимни ўқишимни ва хўжаликка зўрға етади. Саволим шуки қизим ўз харажатларини қоплаш учун мутахассислиги бўйича мактабда дарс берса бўладими? 🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 8-бандига кўра олий таълим муассасасининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга ошириш учун қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади. ✅Демак, педагогика йўналишида 3-курсда ўқиётган талабалар бемалол дарс бера олади. Лекин уларга ўрта махсус ходим сифатида ҳақ тўланади. ❌ Хулоса қиладиган бўлсак, қизингиз 1-курс бўлгани учун дарс бера олмайди. 🔝 Савол юбориш учун: @Huquqshunos_xizmati_bot @Huquqshunos_xizmati_bot 🔝 Каналга уланиш учун: @Huquqshunos_xizmati @Huquqshunos_xizmati
إظهار الكل...
👍 18
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.