cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
23 813
المشتركون
+10624 ساعات
+1 3857 أيام
+2 34930 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
Ўғри Ярим тунда қоронғу кўчадан бир ўзим кетаётганимда орқамдан бир йигит югуриб келиб қўлимдаги қора пакетни тортиб олиб қочиб кетди. Мен ич-ичимдан хурсанд бўлиб кетдим. Ахлатхонага боришга эриниб тургандим ўзи! Ферузбек Зиёдуллаев 👉🏻 xazon _rezgi
إظهار الكل...
👍 34🎉 6👌 1
00:25
Video unavailableShow in Telegram
#АНОНС Бугун соат 18:00 да Миллий ТВ орқали намойиш этиладиган ИҚРОРнинг янги сонида Шамсинур қаламига мансуб #ЕТИМНИНГ_ ҲАҚҚИ номли теленовелласининг томоша қиламиз ☺️ Шамсинурга эса ютуқлари бардавом бўлишини тилаб қоламиз. @xazon_rezgi
إظهار الكل...
AQOwBDtI1z1wOk45liYIFQwZ6vRxhZ9MEeTiz3x37ks0HEcpKgoSyU_UqQw4O6nifoj2vNyyj2.mp42.72 MB
🔥 21👍 14👏 7
Соянгга айланиб қолсайдим қани...😔 Каналга уланиш 👇: https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
إظهار الكل...
5_6289442265928564794.mp34.69 MB
🔥 5👍 3
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА Эрта тонгда: - Жўражон, менку майли, Фаридахонниям уйқусини беҳаловат қилиб юбордингиз ,- деб юборибман. Шуҳрат шунчалик кўнгли тоза эдикии. - Вааай , сиримни сир бой бериб қўйибманда , - деди ва давом этди: - Умид , оғайни тўғриси ҳисларимни кимгадир айтгим келади. Ман ўзим сабаб , уйқусирашим сабаб сан бундан хабардор бўлиб қолдинг. Яхши бўлди , бир томондан... Шундан кейин Шуҳрат сиз хақингизда шунақа гапира бошладики . Дод деворай дедим. Сўзларини тугатгандагина мени бўзрайиб , бир аҳволда турганимни кўрди ва "ха , нима гап" деб сўради ажабланиб . - Севган қизимни соғиниб кетдим ,- дедим мен. Шуҳрат жонланди : - Э шундай демайсанми , ким у , қаердан?! Мен қандай қилиб : - Фарида - деб юборганимни билмай қолибман. Балки қаттиқ алам қилган бўлса керак. Шуҳратнинг кўзлари ола- кула бўлиб кетди: - Ум-и-и-и-д !!! Бирдан Шуҳратга қараб унинг хеч қандай айби йўқлигини, у билан ахволимиз бир эканлигини тушундим, тўғрироғи раҳмим келди : - Ўзингни бос , жўра . Менинг севган қизим қишлоғимда. Қара -я жўра, икковимиз севган қизларнинг исмлари бир хил экан. Кейинчалик ўша вақтда бу ёлғон хаёлимга қаердан келганини билмадиму, аммо айни вақтида жудаям асқотганига тан бердим. - Вааай , Умиииид ... Ўтакамни ёрвординг-а жўра. Қишлоғимдан деган сўзингни эшитгунимча хаёлнинг минг бир кўчасига кириб чиқдим- а ... Орадан кунлар ўтди . Мен сизни қанчалар яхши кўрсам , Шухратниям дўст сифатида шу даражада яхши кўриб боравердим. Иккинчи курсга ўтганимизда икковинглар бир - бириларга изҳори дил қилдинглар. Аслида сизни Шуҳратни менсимасангиз керак деб ўйловдим . Аммо сизни яхши билмаган эканман. Очиғи айтсам, бу сафар юрагим куймади , сабаби Шуҳрат мен учун жуда қадрли дўстга айланган эди . Сизни эса ... севишда давом этавердим. Чунки қўлимдан бошқа чора келмасди . Бир тарафда дўстга садоқат , бир тарафда эса муҳаббат. Бир куни Шуҳрат : - Умид, нега кундан кунга ғамгин бўлиб кетяпсан , Фариданг билан гаплашганмисан туйғуларинг хақида ? - деб сўраб қолди . Мен: - Фаридани узатишаяпти , мен унга хатто севгимни ҳам айтолганим йўқ ,- дедим. Ўшанда Шуҳрат менга қўшилиб қанчалик куйган эди ... #давоми_бор. /62 Муаллиф: Хазонрезги Каналга уланиш 👇: @xazon_rezgi
إظهار الكل...

👍 60😢 27🔥 7😱 4
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА Кофе , - деди Умид эшикни очаркан. Ичкарида узун даҳлиз очилди . Даҳлизнинг икки тарафида тўрттадан хона бор эди. Умид ўнг қўлдаги иккинчи эшикка қўл узатди. Бу пайтда мен ғалати аҳволга тушиб қолгандим. Мен ...бу ерда бўлганман. Аммо қачон... Билмайман. Бу ердаги муҳит менга жуда таниш. Мен Умиддан уч метр узоқликда туриб у қўл узатган хона ичида қандай буюмлар борлиги, қай тартибда жойлаштирилгани, хуллас миридан сиригача аниқ кўриб турардим. Мендаги бу ҳолат нималигини эса билмасдим. Ўзимга ўзим ичкарида киришим билан чап қўлда шифонер, кейин рўпарама - рўпара иккита диван, тўғрида дераза ва дераза раҳига суянтириб жойлаштирилган стол - стул , дераза токчасида биргина гул тувакда алвон рангда сада бўлиб гуллаб ётган ёронгул дея такрорладим . Умиддан кейин хонага кирганимда айнан шундай манзарага дуч келдим. Аммо ажабланмадим... Сабаби кейинги вақтларда худди шу каби ҳолатларни кўп бошимдан кечираётгандим. Умид чап қўлдаги диванга ўтирди . Менга ўтиринг дегандек тўғридаги диванга ишора қилди. Мен индамай ўтирдим ва Умидга тикилдим. Шу аснода бирдан... Мен ақлимни еб қўйибман ! Бу ахир Шуҳратни ижара хонаси-ку! Мен ўтирган диван ( вақтинчалик бўлсада ) унга тегишли бўлган. Ундан ... ҳали ҳануз Шуҳратнинг ҳиди келиб турарди. Мен беихтиёр ундаги ёстиққа қўл узатдим ва уни қучоқладим. Ёстиқдан эрта баҳорда ёмғир ёққанидан кейин ҳавони тутиб кетадиган майсаларнинг ҳиди келарди. Бу ўша вақтдаги энг машҳур эркаклар атири "Тет-а--тет"нинг ифори эди . Эшик аста чертилди ... Хонага бир қўлида кичиккина патнисчада икки чашка қайноқ кофе ва бир тақсимча печенье кўтариб Наила опа кириб келди. У индамай қўлидагиларни столга қўйди ва менга қараб: - Ай-яй-яй-яй... деди ва бошини чайқади . Менимча у "эссизгина қиз " демоқчи бўлди шекилли. Кейин Умидга юзланиб: - Неме ашайсиз?! - деб сўради. Умид : - Оввора бўлманг, Наилапа. Биз кўп қолмаймиз ... Раҳмат - деди. Наила опа қошларини бир кериб , нимадир демоқчи бўлди , аммо фикридан қайтди шекилли, бир хўрсинди-ю хонани тарк этди. Умид менга кофе узатди : -Олинг Сўнг менга қарамай гапира бошлади: - Фарида... Мен бугун сизга кўп нарсаларни гапирмоқчимасман. Асосийсини айтмоқчиман. Илтимос , сўзларимни бўлмай мени эшитинг. Чалғиб кетишдан қўрқаман... Бугунги учрашув энг охирги имконият бунинг учун. Мен бугун сизга кўнглимдаги ҳамма иқрорларимни рўйи-рост , қандай бўлса шундайлигича айтмоқчиман. Беш йил ичида сизни кафтимдаги чизиғимдек танидим . Ҳозирги сўзларимни бошқа қизга айтсам у эшитмаган, эшишсаям ... Лекин сиз бошқа эмассиз . Сиз... Хуллас , бир сўз билан айтаман. Сиз мени доимо "нега бу йигит ҳар доим тунд, қачон қараса бир нарсадан қуруқ қолгандек ўшшайиб юради" деб ўйлардиз- а ?! Бунинг сабаби оддий. Мен сизни севаман... Биринчи кўрган кунимдан , онимдан , лахзамдан бери ... Беш йилдан бери . Бирор соат сизни ўйламай яшадиммикан ?! Йўқ ... Аммо . Бу севги мени шунчалик тилкаладики ... Мен кўп бор ўзимга қарши чиқишга , ўзимни енгишга , севгимни юрагимдан юлиб ташлашга ҳаракат қилдим. Уддалай олмадим. Аслида сизни яхши кўриш осмондаги ойни узиш билан баробар эди. Ким ким Тошкентни манаман деган, ошиқлари сочлари толасидан кўп қизи, келиб келиб Қашқадарёнинг бир бурчагидан келган мендек тўпорини эътиборига арзитмаслиги шундоғам кундай равшан эди. Аммо юракка буйруқ бериб бўлмас экан. Мен сизни шундоқ яхши кўриб хаёлларимда бахтли бўлиб юришгаям рози эдим. Биласиз ... Шуҳрат билан биринчи курсдан шу уйни ижарага олдик. Ўқишга тушганимни иккинчи хафталари эди ,чамамда. Бир кун ярим кечаси Шуҳратни уйқусираб гапираётганидан уйғониб кетдим. У тушида кимнидир чақирар , унга нималарнидир гапирарди. Эътибор бериб эшитсам у: - Пари , Фарида ... деганича алланималарни гапирарди. Бир оз тинглаб аъзои баданимдан муздек тер чиқиб кетди . Ўша Пари сиз эдингиз. Ўша пайтда менга шунчалик алам қилгандики-и... Ўзим эга бўлмаган инсонни сизни шунчалик рашк қилган эдимки ... Кейинчалик тунги уйқусирашлар тез - тез такрорланди . Бир куни чидолмадим. @Xazon_Rezgi /61
إظهار الكل...
👍 61 8
#кўнгил ОРЗУДАГИ ЁР... Бир ёрим бўлсайди, жонни берардим, Етмиш минг томирда қонни берардим, Тўрттала тарафинг қибла деса гар, Тўрттала тарафим , ённи берардим. Ҳаётим бўлсайди, ҳар битта фаслим, Ҳар фаслим ичида гуллардан аслим, Оппоқ субҳдан то шомгача таслим, Ҳар битта оқшомим, ҳуфтонни берардим У юрган йўлларда куй чалса жилға, Юлдузлар жон талаш бўлмакка сирға, Улардан ажратиб мен фақир зўрға Пойига ишқ тўла осмонни берардим Сўзласа ҳар сўзи жонни олгудек, Хуморли ғамзаси чўғга солгудек, Бир умринг кам деса , юз бор қолгудек, Энг сўнгги нафасим -ниҳонни берардим Қизғаниб яшардим кўрган тушимдан, Тоқат сўрар эдим мажнун кишидан, Ваъфони ўрганиб кўл оққушидан Рашк тўла лиммо-лим уммонни берардим Ғурурим , қадрим , номусим , орим, Садқа қилар эдим ҳар неки борим, Дердим кутганимча бор экан ёрим, Садоқат уйилган хирмонни берардим Бир ёрим бўлсайди, жонни берардим, Жон не эркан? Жаҳонни берардим. Бори- йўғим бари- имконни берардим Резгиси собит ул хазонни берардим... Хазонрезги Каналга обуна бўлинг 👇 : https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
إظهار الكل...

👍 33🥰 3
00:57
Video unavailableShow in Telegram
67 ming som kurs o‘rganib har kuni 100 mingdan 1 mln gacha daromad qiling😍😱 @shokhida_blogs isbot👇https://t.me/+AAWRE9twOM0yNjVi https://t.me/+AAWRE9twOM0yNjVi https://t.me/+AAWRE9twOM0yNjVi
إظهار الكل...
IMG_0854.MOV18.90 MB
👍 3
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА 18- июнь 20** йил Бугун ажойиб туш кўрибман. Мен кафтимни тутиб турганмишман. Юқоридан кафтимга кўринмас манбадан сув оқиб тушаётганмиш. Сув тинмай қуйилар эмиш- у , аммо кафтим тўлиб кетмасмиш. Мен сувни ича бошлабман. Ичган сувим бутун танам бўйлаб тарқалаётганини, менга бир олам ҳузур бағишлаётганини сезармишман... Уйғонганимда руҳимда чексиз сокинлик ҳис қилардим... * * * Бугун гуруҳимизнинг диплом ҳимоя қилиш куни . Мендан ташқари ҳамма ҳаяжонда шекилли. Мен эса жуда ҳотиржам табиатдаман. - Ким биринчи киради ?! Ҳоҳловчилар борми? Агар ҳоҳловчилар бўлмаса фамилия бўйича чақирамиз !? - Генрих ака сўзларини тугатмай Умид "мен топшираман" дея отилиб чиқди. Очиғи Умиддан бундай шижоатни ҳеч ким кутмаганди. Ҳайрон қолдик. Умид ичкарида ярим соатча қолиб кетди. Чиқиши билан: - Фарида ,энди сиз кираркансиз , сизни сўрашяпти ,-деди. Мен бироз довдирадим . Ичкарига киргач, бадтар ажабландим. - Келинг , Усмонова. Кўнгиллиларни иккинчиси бўлибсиз-да. Хаёлим чалғиди. Тавба Умид нега бунақа қилди? Нега мениям , устозларниям алдади?! Мени ҳимояда деярли қийнашгани йўқ. "Институтни тамомлагач, кефедрамизда қоласизми, йўқми? Сиз фалсафа ёки микробиология кафедрасини танласангиз ҳоҳишингиз . Аммо инсон ўзи томир отган ўқ илдизини ҳурматини қилиши керак. Йўқса дипломингизни бермаймиз" деб бироз жиғимга тегишди. Мен "Билмайман, буни вақт кўрсатади" десам "Бу институт битирувчисининг гапи эмас" дея яна бошидан терговга тушишди. Кейин эса жиддийлашган ҳолда махсусчилар сафида ўзим амалиёт ўтаган корхона, заводлардан мени ишга таклиф қилинган чақирув келганлигини айтишди. Мени нақд ўн битта ишлаб чиқариш корхона, заводлари бажонидил ишга олишга тайёр эмиш. Рўйҳатни ўқий бошлаганларида улар ичида Паркентдаги завод номи ҳам чиқди. Рўзиев "Мана шу завод сизни энг катта маош билан ишга таклиф қилаяпти, бу жиҳати бўйича рўйхатда биринчи ўринда турибди ҳамдада ҳар тарафлама имкониятининг чексизлиги билан" дедилар кўзлари ёниб ... Мен эса... мени энди у ерларга боғлаб тургувчи ришта узилганлиги , уни қайта тиклашнинг умуман иложи йўқлиги ҳақида ўйлар эдим ... ( Мени жудаям хўрлигим келиб кетди. Шуҳрат ... Ҳар бир босган қадамим, ҳар бир ютум ҳавоимда менга дуч келаверасиз... Ўзингизни эслатаверасиз... Бу жуда ёқимли ... Бу жуда азобли ... Мен ўзимни зўрға тутиб олдим. Ҳар сафардагидек, кўз ёшларим юрагимга оқа бошлади. Танамнинг ўнг нимтасида чидаб бўлмас ачишиш бошланди. Бу у ўша Шуҳратнинг ўлимидан кейин орттирган касалликдан қолган чандиқ ... Ҳар сафар бирон нимадан сал сиқилсам дарров ачишишга тушади. Шифокор Саид аканинг сўзларига қараганда бу ҳолат ўтиб кетиши ҳам, ўтиб кетмаслиги ҳам мумкин экан. Менинг азобдан рангим қизара бошлади шекилли, кенгаш аъзолари гапни калта қилишди : - Ўйлаймизки , энг яхши танлов бу қадрдон институтингиз , бизнинг, яъни ўзингнинг кафедрангизни эшиклари сиз учун ҳамиша, ҳаммавақт очиқ - дейишди бир овоздан Мен уларга ташаккур билдириб, ижозатлари билан хонани тарк этдим. Хонадан чиқиб кўзим билан Умидни ахтардим . Умид кўринмасди . Институт ҳовлисига чиқдим . Умид ўриндиқда ўтирарди. Мени кўриши билан ўрнидан турди : - Кетдик. - Қаерга... - Борганда биласиз.. - Қолганлар-чи ?! - Ҳимоя тугагунича қайтамиз ... Мен ортиқча бир сўз демай унга эргашдим. Умид нималарнидир аввалдан режалаштиргани аниқ эди. Аммо нималигини сўрагим келмади, сабаби бу режа яқин дақиқаларда шундоқ ҳам аён бўларди. Умид олдинда, мен ортида ... Кетиб бораяпмиз . Ўн дақиқаларда шаҳар ичидаги пастак уй олдида ўзимни кўрдим . Умид эшик қўнғироғини босди : - Наилапа ,Наилапа... Эшикни ёши олмишларга бориб қолган татар аёл очди . Аввал Умидга қаради , сўнгра менга: - Интеееррееееccноо... - Наилапа , бу Пари ... Наила опанинг ранги ўзгарди . Умидни айланиб ўтиб , мени бағрига босди : - Исааанмисис ... Кириигис . Ҳайратланганча ичкарига қадам босдим . Умид тўғридаги уйга йўл бошлади : - Бу ёққа Орқадан Наила опани овози эшилди : - Чаааай, кофе... @Xazon_Rezgi /60
إظهار الكل...
👍 142🤔 20 8😢 6🔥 4🥰 2
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА Узук  ҳам бежиримгина экан . Бирдан энг  охирги учрашувимизда Шуҳратнинг "Сизга сюрпризим бор, Фарида" деган сўзлари ёдимга тушди .  Бир машойихнинг : "Сенга аталгани қачон бўлса-да албатта  сени топиб келади" деганлари ёдимга тушди .  Беихтиёр бармоғимга тақиб кўрдим. У бармоғимга лоппа- лойиқ келди. Унга разм сола туриб бирдан ... Узукга учта мўъжаз оппоқ кўзчалар ўрнатилган эди. Бу- соғинч , умид , бахт ,  муҳаббат , ... Бу ҳижрон, армон , айрилиқ , алам... Шуҳрат...        Кўзларимдан ёш қуйила бошлади. Сабур билан Аҳмаднинг овозларини эшитиб кўз ёшларимни артдим. Ўрнимдан туриб Аҳмадга "Салом" дегандек бош силкидим. У "Ассалому алайкум , опа " дея менга қайта салом берди. Тўғриси  Аҳмадни кўриб юрагим бир орзиқиб тушди.      У охирги ойлар ичида анча улғайибди. Қадди-басти Шуҳратни илк бор учратганимдаги кўринишига жуда ўхшаб кетарди. - Биз Латофатни узатяпмиз ,- Ҳафиза келинойининг сўзлари хаёлларимни тўзғитди, - тоғангиз "Кетма - кет аза одамни зада қилиб юборди, тўй қилиб аза йўлини кесайлик, кейин "Қиз боланинг тенги чиқса  текин бер" деган нақл бор деб туриб олдилар. Насиб этса кейинги ой тўй.  Латофат Нилуфар қизимга овсин бўлаяпти .Албатта келинглар.      Мана гап қаерда экан?!     Мен эрталаб уйдан чиқиб  , яна кимдир мажбурлагандек ортга қайтганим, анча вақтдан бери тортмамда тақилмай ётган тақинчоқларим ичидан бежиримликда боя тақиб кўргандан қолишмайдиган узугумга қарадим. Бу узук ҳам кўзли эди . Марказида оч пушти рангли юрак шакли бениҳоя дид билан ўрнатилган эди. Шуҳрат бир икки бор "Юрагимни тақиб юрибсизми?" деб кулганлари ёдимга тушди.          Узоқ ўйланиб ўтирмай, ўша узукни бармоғимдан оҳиста чиқардим ва келинойига тутқаздим:      - Бу кейинги кунларда эшитган энг қувончли ҳабарим бўлди. Суюнчиси мендан.      Ҳафиза келинойи обдон тайсалладилар . Аммо мен ҳам сўзимда туриб олдим:      - Йўқ деманг, илтимос. Мана мен ҳам  қуруқ кетаётганим йўқку,- дедим  учта кўзчали узукка ишора қилиб.       - Занжир билан зирак ҳам сизники , - дедилар Хафиза келинойи таъкидлаганларича. - Тўғри, булар ҳам меники. Шу вақтдан эътиборан , шундайми ? - Ҳа , албатта - Уларни эгаси мен бўлганимдан кейин нима қилиш ихтиёри менда бўлади, тўғрими? - Ҳа , албатта. - дедилар Ҳафиза кеннойи тушунмаган оҳангда - Унда бу тақинчоқларни ҳам  совға ўрнида Латофат ва Назокатларга қолдираман. Улар хам акасидан ёдгор сифатида , акаси  ҳалол ишлаб топган дастмоялари эвазига келган буюмни тақиб юришларини жудаям истайман. Аслида мен совғамни олиб бўлганман. Менинг совғам сиз. Сизларнинг қайноқ қалбингиз.    Менга бундан ортиғи керак эмас.       Хафиза келинойи "Ош дамлаётувдим"  деганларига қарамай , самимий хайрлашганча йўлга тушдик. * * * Катта йўлга чиққач Сабурга : - Паркентга келган одам бу ерни кабобини емаса , бу ерда бўлдим демаса ҳам бўлар экан , шу гап ростми ? - дедим кулиб Сабур жонланди : - Рост ... - Бир сани меҳмон қилай , Сабур . Бугун ман "шедрий"ман. - Гап йўқ! - Битта шартим бор ! - Оббо, яна нима шарт ?! Уфф... - Пиёз есанг орқа ўриндиқда кетасан... - Калленг билан уришиб қолдингми , Пари ?! Кабобам пиёзсиз ейилар эканми ? Ўзинг емисанми , пиёзни ? - Сан мани сўзларимни ўғрилама бу - бир! Манга можна - бу икки! Орқа ўриндиқдан ўтириб рулга қўлим етмиди - бу ... - Уччч ...- Сабур кулди,  - Пари , сани росса яхши кўраман . - Россалигамми ?! - Тўғриси , россалигам... @Xazon_Rezgi          /59
إظهار الكل...
👍 106 11😢 10😱 2
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.