cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Bahodir Ahmedov

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз! Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo Админга мурожаат: @ABarizabot Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav Инстаграм: https://instagram.com/huquqiy_boho

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
16 794
المشتركون
-2424 ساعات
-1557 أيام
-1830 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

01:22
Video unavailableShow in Telegram
Иккинчи Жаҳон уруши пайти Гитлер ва унинг генераллари ўртасида кичик можаролар бўлиб турган. Айрим Гитлернинг ўнг қўли бўлган генераллар ҳужумни умуман бошқа йўналишда қилишни айтган. Яъни катта қўшинни тўғридан-тўғри Москвага ташлаш ҳақида. Гитлер эса умуман бошқа режани ўйлаган. Балки шунга ўхшаган кичик деталлар уруш тақдирини ҳал қилгандир? Буниси албатта баҳсли мавзу. Уруш ҳақидаги баҳсларингизни «Худди шундай»нинг мана бу видеоси остидаги комментарияларда давом этиршингиз мумкин⬇️ https://youtu.be/GwRa61anHkU?si=M7Q-los0I-6mTrRv
إظهار الكل...
IMG_5036.MP46.91 MB
👍 5🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Хусусий мулкка зарар етказганлик учун жазо кучайтириладими? Мулк ҳуқуқи – ҳар бир инсоннинг шахсий ва иқтисодий эркинлигини таъминлайдиган асосий ҳуқуқлардан бири. Аммо амалда мулк ҳуқуқига нисбатан тажовузлар кўп учраб туради, айниқса, ер билан боғлиқ масалаларда. Мулкни бузиш ёки зарар етказиш фақат шахсий мулк эгасига эмас, балки жамиятдаги барқарорликка ҳам таҳдид солади. Жорий қонунчиликка кўра, хусусий мулкка қасддан зарар етказганлик учун белгиланган жазо баъзи ҳолатларда етарли бўлмаслиги мумкин. Масалан, жиноий жавобгарликнинг максимал чегараси 5-7 йиллик озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади, аммо мулк ҳуқуқига нисбатан жиноятлар жамият учун жуда хавфли деб ўйлайман. Қолаверса, ҳозирги шароитда қонунлар янада қатъий бўлиши талаб этиляпти. ЎзЛиДеП бу масалага жиддий ёндашиб, хусусий мулк ҳуқуқини бузганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтириш ғоясини илгари суряпти. Бу ташаббусни тўғри ва ўз вақтида қилинаётган қадам деб ҳисоблайман ҳамда қўллаб-қувватлайман. Чунки фикримча, мулк ҳуқуқини кучайтириш жамият ривожи ва ҳар бир инсоннинг эркинлиги учун жуда муҳим. #sаylоv24 👉@bahodirahmedoff👈
إظهار الكل...
👍 1😁 1
"INBAZAR" МЧЖ тугатилиши Солиқ қўмитаси баёнот бермоқда. Бугунги кунда Тошкент шаҳрида “INBAZAR” савдо бренди остида 3 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда: ▫️"IN MAG" МЧЖ; ▫️"GO TREND" МЧЖ; ▫️"KDS SALES" МЧЖ. Тақдим этилган солиқ ҳисоботларига кўра, ушбу тадбиркорлик субъектларида 44 нафар ходим расман иш билан таʻминланган. Солиқ органлари томонидан 2024 йилнинг ўтган даврида “Soliq” мобил иловасидаги “Soliq hamkor” тизими орқали харидорлардан келиб тушган мурожаатлар асосида , мазкур тадбиркорлик субектларида 17 маротаба сайёр солиқ текширувлари ўтказилиб, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича жарималар қўлланилган. Штатида 1 нафар ходим кўрсатилган “INBAZAR” МЧЖ тадбиркорлик субекти сифатида фаолият юритмайди ва ҳозирги пайтда ихтиёрий тугатилиш босқичида. P.S. Кўпчилик “INBAZAR” МЧЖ тугатилаётганини INBAZAR брен6ди тугатилаётгандек тушуниши мумкин. Лекин товар номи, савдо бренди бошқа номдаю корхона номи бошқа-бошқа бўлаверади. Юқоридаги тузилмалар билан фаолият олиб бораверади. 👉@bahodirahmedoff👈
إظهار الكل...
Soliq - Apps on Google Play

Mobile application of electronic services of tax authorities

😁 24👍 7🤔 4
Repost from Rasul Kusherbayev
Photo unavailableShow in Telegram
Суд хусусий университет лицензиясини бекор қилишни иккинчи бор рад этди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Тошкент иқтисодиёт ва педагогика институти лицензиясини бекор қилиш бўйича киритган даъво аризаси иккинчи бор рад этилган. Биринчи инстанция Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилиб вазирлик даъвоси рад этилганди. Суд қароридан норози вазирлик Тошкент вилояти судига апеллация шикояти киритган. Апеллация суди биринчи инстанция суди қарорини ўзгаришсиз қолдириб, вазирликнинг важларини асоссиз, деб топган. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
👍 28😁 8🔥 2
Сайловолди дастурларининг аҳамияти ва партиялар орасидаги фарқлар ҳақида Сайловлар — ҳар қандай давлатнинг сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутадиган жараён. У фуқароларга ўз фикрларини ифода этиш ва мамлакатнинг келажагига таъсир қилиш имконини беради. Очиқ ва адолатли сайловлар орқали халқ ўз вакилларини танлайди, сиёсий жараёнга ишончни мустаҳкамлайди. Шунинг учун ҳар бир давлатда сайлов тизимининг шаффоф ва адолатли бўлиши муҳим. Ўзбекистондаги сайлов жараёнлари ҳақида ҳам турли мутахассислар томонидан таҳлиллар ва мақолалар ёзиб келинади. Масалан, Kun.uz сайтида чоп этилган “Сиёсий партиялар дастурлари - турли мафкуралар ва янги ғоялар рақобати” сарлаҳали мақолада ҳам юртимиздаги асосий сиёсий кучларнинг сайловолди режалари ва уларнинг Ўзбекистон сиёсий саҳнасидаги ўрни ҳақида батафсил маълумот берилган. Муаллиф Сайфиддин Жўраев турли партияларнинг дастурларини синчиклаб ўрганиб, уларнинг ижтимоий-иқтисодий йўналишлари ва мамлакат тараққиётига қаратилган сиёсатларини чуқур таҳлил қилибди. Мақолада ўзбек сиёсий майдонида муҳим ўрин тутаётган партияларнинг асосий йўналишлари ўзаро қиёсланган. Сайфиддин Жўраев иқтисодий ислоҳотларни тарғиб қилаётган партиялар билан ижтимоий барқарорликни устувор қўяётган кучларнинг мақсадларини нафақат мазмунан, балки амалга ошириш механизмлари жиҳатидан ҳам таққослабди. Бу ўқувчига ҳар бир партиянинг ривожланиш режаларини яхшироқ тушуниб олиш имконини беради, назаримда. Муаллиф, шунингдек, айрим партияларнинг ёшлар билан ишлаш сиёсатига, жумладан, уларнинг таълим ва бандлик соҳасидаги ташаббусларига ҳам алоҳида эътибор қаратганга амин бўлдим. Хусусан, “Адолат” СДПнинг ёшларни қўллаб-қувватлаш дастури ўзининг амалий ечимлари билан ажралиб туриши ҳам қайд этилибди. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича Экопартиямизнинг дастури ҳақида мақолада тўхталинибди. Муаллиф бу партиянинг “яшил” ривожланиш сиёсати замонавий дунёдаги экологик муаммоларга жавоб бера оладиган асосий ёндашувлардан бири деб таъкидлабди. Менимча, Сайфиддин Жўраевнинг бу таҳлилий мақоласи ўқувчиларга партияларнинг дастурий ҳужжатлари билан танишишга ва келгуси сайловларда партияларнинг қандай сиёсий йўналишларни таклиф этаётгани ҳақида тўлиқроқ тасаввур ҳосил қилишга ёрдам беради. Мақолани ўқишни жудаям тавсия қилган бўлардим. #sаylоv24 👉@bahodirahmedoff👈
إظهار الكل...
Сиёсий партиялар дастурлари - турли мафкуралар ва янги ғоялар рақобати

Ўз сайловолди дастурларини ишлаб чиқиш ва кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилиш сайлов кампанияси давомида сиёсий партиялар фаолиятининг энг муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланади. Пухта ишланган сайловолди дастури ва прагматик сиёсий платформасига эга бўлмаган сиёсий партия ёки унинг номзодлари сайловларда аҳолининг қўллаб-қувватлашига эриша олмайди.

👍 6😁 3🤔 2
“Суд чинакам мустақил бўлса, бутун тизим тозаланган бўларди” Адвокат Раззоқ Алтиев билан суҳбатдан: Савол: Халқ орасида адвокатларга ишонч мақтангулик эмас, буни тан олишимиз керак. “Чўнтак адвокатлари” ва адвокат гувоҳномаси бор ўртакашлар тоифаси бутун ҳамжамият репутациясига соя солмоқда. Гоҳида пора олди-бердисига аралашиб тезкор тадбирларда қўлга тушган адвокатлар ҳақида эшитяпмиз. Албатта, ҳамжамият ўзини мана шунақа кимсалардан тозалаши ва буни касбга кириш жараёнидан бошлаш керак, бизнингча. Шу маънода, ҲМҚОлардан салбий ҳолатлар билан бўшаган ёки судланган талабгорларни малака имтиҳонига киритмаслик масаласига қандай қарайсиз? Р.Алтиев: Бу савол устида ҳамжамият ичида кўпдан бери дискуссия бор. Агар шахсий позициямни сўрасангиз, мен инсон битта қилмиши учун бир мартадан ортиқ жазоланмаслиги керак, дейман. У аввалги иш жойида қандайдир хато қилди, бўшатишди – бир марта жазо олди. Ёки жиноят содир этди – судланди. Жазосини олди, вассалом. Ортиқ таъқиб қилинмаслиги керак, унга адвокатура эшигини ёпиш иккинчи жазо бўлади. Боз устига, адвокатура давлат идораси эмас, ўзини ўзи бошқарадиган, мустақил соҳа. Бир шахс, агар у мақом талабларига жавоб берса, бас – лицензия олиб, ишлайверади.
Тозалашга келсак, муаммо адвокатда ёки адвокатурада эмас. Муаммо тизимда. Масалага кенгроқ қараш керак. “Адвокат ушланди”, деган хабар чиқади. Нимага ушланибди? “Пора олганмиш”. Порани ўзи учун олмайди, адвокатда қарор чиқариш ваколати йўқ – кимгадир бериш учун олади. Яъни, пора беришга тайёр одам (фуқаро) ва пора олувчи мансабдор бор, адвокат ўртада воситачи, холос. У қамалса ёки лицензияси олиб қўйилса, ўрнига бошқаси келади. Демак, бизга комплекс ечим зарур, бирйўла бутун тизимни тозалайдиган ечим. Ўзимизча, алоҳида тозалана олмаймиз.
Биласизми, суд идораларида тартиб ва адолат ўрнатилса, судни чинакам мустақил ҳокимиятга айлантира олсак, ўшанда ҳамма соҳа жойига тушган бўлур эди. Одил судлов тизимини вужуд деб тасаввур қилсак, суд унинг юрагидир: бошқа аъзолар соғломлиги унга боғлиқ. Судларда холислик ва қонун устиворлиги таъминланган тақдирда коррупцион омиллар ўз-ўзидан йўқолади, ўртакашларга эҳтиёж қолмайди ва адвокатлар табиий йўл билан сараланади. Шунинг учун ҳамкасблар гурунгларда баъзан: “Биз ўзимиздан кўра судни ва судьяларни кўпроқ дуо қилишимиз керак”, деб ҳазиллашамиз... (Суҳбатнинг тўлиқ матнини “Advokat” журналининг 4-сонида ўқишингиз мумкин). 👉@bahodirahmedoff👈
إظهار الكل...
AdvokatNews

“Суд чинакам мустақил бўлса, бутун тизим тозаланган бўларди” Адвокат Раззоқ Алтиев билан суҳбатдан: Савол: Халқ орасида адвокатларга ишонч мақтангулик эмас, буни тан олишимиз керак. “Чўнтак адвокатлари” ва адвокат гувоҳномаси бор ўртакашлар тоифаси бутун ҳамжамият репутациясига соя солмоқда. Гоҳида пора олди-бердисига аралашиб тезкор тадбирларда қўлга тушган адвокатлар ҳақида эшитяпмиз. Албатта, ҳамжамият ўзини мана шунақа кимсалардан тозалаши ва буни касбга кириш жараёнидан бошлаш керак, бизнингча. Шу маънода, ҲМҚОлардан салбий ҳолатлар билан бўшаган ёки судланган талабгорларни малака имтиҳонига киритмаслик масаласига қандай қарайсиз? Р.Алтиев: Бу савол устида ҳамжамият ичида кўпдан бери дискуссия бор. Агар шахсий позициямни сўрасангиз, мен инсон битта қилмиши учун бир мартадан ортиқ жазоланмаслиги керак, дейман. У аввалги иш жойида қандайдир хато қилди, бўшатишди – бир марта жазо олди. Ёки жиноят содир этди – судланди. Жазосини олди, вассалом. Ортиқ таъқиб қилинмаслиги керак, унга адвокатура эшигини ёпиш…

👍 26🔥 2😁 2
02:31
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Мақом санъати – бу халқимизнинг бебаҳо маданий бойлиги бўлиб, асрлар давомида ривожланиб келган мусиқий анъана ҳисобланади. У чуқур фалсафий маъно ва руҳий мазмун билан тўйинган асарларни ўз ичига олади. Мақомлар одатда торли ва зарбли чолғуларнинг бой ҳамда мураккаб оҳанглари орқали ижро этилади. Ушбу санъат ўзида халқимизнинг кўҳна маданияти, қадриятлари ва ички кечинмаларини акс эттиради. Ўзбек мақом санъати бугунги кунда ҳам ўз жозибасини йўқотмаган ва дунё миқёсида эътироф этилмоқда. Бу санъат авлоддан-авлодга ўтиб, Ўзбекистоннинг бой маданий мероси сифатида сақланиб қолмоқда. Қурултой'нинг навбатдаги сонида мана шу кўҳна санъат турининг илдизлари ҳақида зўр суҳбат ташкил этилди. Меҳмон — Ўзбек миллий мақом санъати маркази, «Устоз-Шогирд» мактаби бўлими бошлиги Ўзбекистон халқ ҳофизи Исроилжон Вахобов.👉 https://youtu.be/wId6sfy0Thc?si=rWykf3iMJ9I-o48J
إظهار الكل...
IMG_7837.MOV55.40 MB
👍 3 1
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш алиментдан озод этадими? Куни кеча фуқаролик судида бир одам билан гаплашиб қолдим. Оталикдан маҳрум қилишга собиқ турмуш ўртоғи судга берган экан. "Мени оталикдан маҳрум қилса алимент тўламайманми?" дейди. Оила кодекси 81-моддасига асосан Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ота-онани ўз боласига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилмайди. Бунда ота (она) фарзандларга бўлган ҳуқуқлардан маҳрум бўлади, лекин мажбуриятлар бўйнида қолаверади. Масалан шу алимент. Фарзанд эса барча ҳуқуқлари олдингидек сақланаверади. Агар у фарзандликка олинган бўлмаса, турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ёки турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади, шунингдек ота (она)си ва бошқа қон-қариндошлари билан туғишганлик фактига асосланган барча мулкий ҳуқуқларини, жумладан мерос олиш ҳуқуқини сақлаб қолади. 👉@bahodirahmedoff👈
إظهار الكل...
👍 8
Photo unavailableShow in Telegram
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки томонидан “BRB Fintech Hackcelerator” IT-танлови ғолиблари тақдирланди Тақдирлаш маросими IT-конференцияси кўринишида бўлиб ўтди. Соврин жамғармаси 300 млн сўм бўлган ушбу хакатон учун 200 та жамоадан аризалар қабул қилинди. Улардан, жами 206 та аъзоси бўлган 47 та жамоа саралаб олинди. Бир ойлик мусобақанинг финал босқичида ғолиб бўлган учта жамоа тақдирланди. Танлов орқали банк IT-бизнесни ва стартаперларни қўллаб-қувватлаш кўзланган. Батафсил. 👉@bahodirahmedoff👈
إظهار الكل...
👍 3 1🔥 1
Гап эшак гўштини истеъмолга киритиш ҳақида бўлмаган Бугун Қонунчилик палатасида "Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинганди. Бу қонун ҳақида турли миш-мишлар тарқалди, жумладан, эшак гўштини истеъмолга киритиш ҳақидаги нотўғри маълумотлар пайдо бўлди. Депутат Одилжон Тожиев бу хабарларга ойдинлик киритиб, аслида бундай тушунмовчилик матбуотдаги хатолик сабаб пайдо бўлганини тушунтириб ўтди. Унга кўра, қонун лойиҳаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачилик қўмитаси томонидан тайёрланган ва 5 август куни Қонунчилик палатасига киритилган. Бу қонун уй ҳайвонларини — қорамол, қўй, эчки, от, эшак, ит, мушук ва бошқа ҳайвонларни идентификация қилиш, уларга бирка ёки микрочип ўрнатиш билан боғлиқ. Муҳокамалар чоғида депутатлар ит, мушук ва эшакларни рўйхатга олиш бўйича ўз эътирозларини билдиришган. Ташаббускорлар бу эътирозларни ҳисобга олиб, иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида ўзгартишлар киритишларини айтган. Энг муҳими, эшак гўштини истеъмолга киритиш бу қонунда кўзда тутилмаган экан. Қонун асосан ҳайвонларни рўйхатга олиш, кузатиш ва идентификация қилиш жараёнларини тартибга солишга қаратилган. 👉@bahodirahmedoff👈
إظهار الكل...
😁 26👍 13🔥 3🤔 3
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.