cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедрасининг канали

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
4 113
المشتركون
-324 ساعات
+167 أيام
+7630 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

⚡️⚡️⚡️Шахсни ўзганинг мулкини ЖК муайян моддасининг турли қисмларида назарда тутилган талон-торож жиноятини содир этишда айбдор деб топганда, унинг ҳаракатлари ЖК тегишли моддасининг оғирроқ жавобгарликни назарда тутувчи қисми билан квалификация қилиниши лозим ва ушбу модданинг бошқа қисмлари билан қўшимча квалификация қилишни талаб этилмайди (масалан, жиноят ЖК 167-моддасининг 3-қисми билан, шу жумладан жуда кўп миқдорда талон-торож қилиш белгиси бўйича квалификация қилинганда, ЖК мазкур моддасининг 1 ва 2-қисмлари билан қўшимча квалификация талаб этилмайди). 📢1998 йил 17 апрелдаги “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида”ги Олий Суди Пленуми қарорининг 5-банди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/crimeandlaw
إظهار الكل...
👍 1 1🔥 1
Қуйидагилардан қайси бири қасддан одам ўлдиришнинг жавобгарликни оғирлаштирадиган таркиби эмас?Anonymous voting
  • тамагирлик ниятида
  • бошқа бирор жиноятни яшириш ёки унинг содир этилишини осонлаштириш мақсадида
  • вояга етмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсни
  • инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш ёки мурданинг қисмларидан фойдаланиш мақсадида
0 votes
💥💥💥Ҳаракатсизлик орқали содир қилинган қилмиш учун жиноий жавобгарлик шахснинг ўзи бажариши шарт бўлган вазифаларини реал иконияти бўла туриб бажармаса, лозим даражада бажармаса ва бунинг натижасида жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектларга зарар етса ёки зарар етишининг реал хавфи вужудга келса келиб чиқади. ⚡️Масалан: ЖК 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) ⚡️Бу модданинг биринчи қисмида Шахснинг ўз касбига нисбатан бепарволиги ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлган ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/crimeandlaw
إظهار الكل...
👍 4
⚡️⚡️⚡️Жиноятнинг объектив томони деб содир қилинган ижтимоий хавфли қилмишнинг ташқи томони хусусиятларини ифодаловчи қонун томонидан ўрнатилган белгилар мажмуига айтилади. Яъни жиноят содир қилишнинг усул ва йўлларини назарда тутувчи белгилар йиғиндиси тушунилади. 📢 Масалан: Қасддан одам ўлдириш жиноятининг объектив томони А. шахснинг Б. шахсга пичоқ уриши ҳамда буни натижасида Б. шахснинг айнан пичоқ уришдан олган жарохати натижасида вафот этишида ифодаланади. 💥Қилмиш↔️сабабий боғланиш↔️оқибат (моддий таркибли жиноятларда) 💥Қилмиш (формал таркибли жиноятларда) Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/crimeandlaw
إظهار الكل...
👍 7
📢Қўшимча бевосита объект деб асосий бевосита объект билан бир вақтда тажовузга учрайдиган жиноят қонуни билан қўриқланадиган яна бир бошқа ижтимоий муносабатларга айтилади. ⚡️⚡️⚡️Масалан: ЖК 164-моддаси (Босқинчилик)да шахснинг ҳаёти ёки соғлиғи қўшимча бевосита объект ҳисобланади. Яъни айбдор мулкни талон-торож қилишда мулк эгасининг мулкий ҳуқуқларига тажовуз қилиш билан бирга унинг ҳаёти ёки соғлигига ҳам зарар етказади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/crimeandlaw
إظهار الكل...
👍 8
💥💥💥Факультатив бевосита объект деганда асосий бевосита объект билан бир вақтда ижтимоий хавфли тажовузга учраши ёки учрамаслиги ҳам мумкин бўлган жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар тушунилади. ⚡️Масалан: ЖК 277- моддаси (Безорилик)да ўзганинг мулк ҳуқуқи факультатив объект бўлиб келиши мумкин. Бунда айбдор асосий бевосита объект ҳисобланган жамоат тартибидан ташқари ўзга шахсларнинг мулк ҳуқуқлари ҳам зарар етказиши ёки зарар етказмаслиги мумкин. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/crimeandlaw
إظهار الكل...
👍 7
⚡️⚡️⚡️Жиноят таркиби элементларини жиноят таркибининг объектив ва субъектив томонларининг зарурий ва факультатив белгилари ташкил этади. 💥Жиноят таркиби элементлари қуйидагилар: - жиноят объекти; - жиноятнинг объектив томони; - жиноят субъекти; - жиноятнинг субъектив томони. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/crimeandlaw
إظهار الكل...
👍 5
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 210-моддаси (Пора олиш)нинг субъекти давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахси ҳисобланади. 💥💥💥Пора берувчининг манфаати учун тегишли ҳаракатларни бажариш ваколатига эга бўлмасада, лекин ўзининг эгаллаб турган лавозими мавқеига кўра пора учун ушбу ҳаракатлар бошқа мансабдор шахс томонидан бажарилиши учун чора кўриш мумкин бўлган мансабдор шахслар ҳам ушбу жиноятнинг субъекти деб топилиши лозим. 📢1999 йил 24 сентябрдаги “ Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий Суди Пленуми қарорининг 1-банди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/crimeandlaw
إظهار الكل...
👍 3👏 2 1
⚡️⚡️⚡️ЖК 267-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ транспорт воситаларини олиб қочиш деганда, ўзганинг транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадисиз бир жойдан бошқа жойга кўчириш тушунилиши лозим. 💥Ушбу жиноят айбдор шахс томонидан транспорт воситасини турган жойидан бошқа жойга олиб қочган пайтдан бошлаб тамом бўлган ҳисобланади. 📢1996 йил 20 декабрдаги “Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида”ги Олий Суди Пленуми қарорининг 1-банди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/crimeandlaw
إظهار الكل...
👍 6
⚡️⚡️⚡️ЖК 267-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ транспорт воситаларини олиб қочиш деганда, ўзганинг транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадисиз бир жойдан бошқа жойга кўчириш тушунилиши лозим. 💥Ушбу жиноят айбдор шахс томонидан транспорт воситасини турган жойидан бошқа жойга олиб қочган пайтдан бошлаб тамом бўлган ҳисобланади. 📢1996 йил 20 декабрдаги “Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида”ги Олий Суди Пленуми қарорининг 1-банди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/crimeandlaw
إظهار الكل...
ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедрасининг канали

اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.