cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

YURISTKADR

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради. Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик: 👉 @e_yurist01

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
52 711
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
+1577 أيام
+96430 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Repost from Bektosh Khatamov
Қаловини топсанг, қишда қор ҳам ёғади. Юридик йўналишга лицензия олиш муаммоси ҳали ҳам ҳал бўлмаяпти, айтишларича, “Profi University”нинг юридик лицензия бўйича топширган аризасини қандайдир кичик хатолар топиб лицензия беришни рад этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда экан. Лекин қандай кичик хатолар бўлиши мумкинлигини ўзим ҳам билмайман. Вазирлар Маҳкамасининг 80-сонли қарорига мувофиқ лицензия беришга ваколатли орган, яъни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги юридик йўналишга лицензия бериш учун бирор бир бошқа вазирлик, хусусан адлия вазирлигидан ҳам хулоса олиб ўтиришига ҳожат йўқ. Аммо бизга адлия вазирлигидан экспертларни юборишди, улар ҳам келиб ҳаммаси зўр, яхши деб кетишди. Аммо эшитишимга қараганда салбий хулоса берган эмиш. Биз университетга энг охирги лабораторияларни Хитойдан олиб келдик, мен Тошкент давлат юридик университетида таҳсил олганман, масалан, биз Германиядан олиб келган криминология лабораторияси юридик университетнинг ўзида ҳам йўқ, биз бу фақатгина шу лаборатория учун 400 000 долларга яқин маблағ сарфладик. Энди мен Ўзбекистон Республикасида юридик лицензияга эга бўлган хусусий университетлар билан танишиб чиқишни бошладим. Охирги юридик йўналишда лицензия олган университет Абу Райҳон Беруний университети билан танишдим. Видео ва расмларда ўзингиз баҳо берарсиз. Мен бу университетга ҳеч қандай хусуматим йўқ, лекин университетда талабга жавоб берадиган лабораторияни мен топа олмадим. Расмлардан ҳам ўзингиз кўришингиз мумкин. Қаловини топсанг, қишда қор ҳам ёнади деган гап бор, лекин мен ҳозирча юридик йўналишга лицензия олишнинг қаловини топа олмадим. Бизнесда қоидалар ҳамма учун тенг бўлиши керак, ўртоқлар, агар тенг бўлмаса, бизга “сизлар ҳаракат қилманглар, сизларга барибир бермаймиз, биз фақат шохи борларга берамиз” деб айтиб қўйинглар, биз ҳам умидвор бўлиб овора бўлиб юрмайлик. P.S. Бу қор ўлгур ҳам фақат катта соққага ёнадими дейман. @bektoshkhatamov
إظهار الكل...
IMG_6825.MOV15.75 MB
Олий суд ҳузуридаги Судьялар олий малака ҳайъати Фарғона вилояти судлари Судьялар малака ҳайъатининг вилоятдаги судьялардан бирининг ваколатини муддатидан олдин тугатиш (яъни бўшатиш) ҳақидаги қарорини қайтадан кўриб чиқди ва ушбу судьяни ўз ишида қолдириш ҳақида қарор чиқарди. Синов ҳар кимнинг бошида бор... 👉@yuristkadr
إظهار الكل...
#konsilium Иш берувчининг ғайриқонуний буйруқларига жиноят судлари баҳо беролмайдими? Ҳолат шундай. Ташкилотда текширув бўлган. Юқори ташкилот раҳбарининг буйруғида қуйи ташкилот раҳбари ва ўринбосарларига меҳнат таътилига чиқиш таъқиқлаб қўйилган. Бироқ, бу шахслар юқори ташкилот раҳбарининг буйруғига риоя қилмай, меҳнат таътили ва таътил пулини олаверган. Текширувчилар буйруқдаги чекловга риоя қилинмасдан 65 млн. сўм пул талон-тарож қилинган деб ҳулоса қилган. Тергов ҳам шундай ҳулоса қилмоқда. Иш ҳали жиноят судига ўтмаган. Лекин, ҳалиги юқори ташкилотнинг иш ҳақига доир буйруғидаги чекловга доир банд меҳнат қонунчилигига зид, негаки, бу чеклов ходимларнинг аҳволини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка нисбатан оғирлаштирмоқда. Ахир, Меҳнат кодексининг 216-моддасига кўра барча ходимлар меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эгаку. Бундай ҳолатда буйруқнинг бу банди Меҳнат кодексининг 16-17-моддаларига асосан ҳақиқий ҳисобланмаслиги керак ва шунга кўра, юқоридаги талон-тарож деб баҳо берилгани нотўғри бўлади. Кеча айни шу ҳолат бўйича шериклар билан консилиум қилдик. Орада жиноят судидаги иш бошлангунча ҳалиги низоли буйруқни қонунга хилоф деб топиш ҳақида фуқаролик судига даъво киритиб, фуқаролик судининг буйруқнинг ўша бандини ғайриқонуний деб топиш ҳақидаги қарорини чиқартириб олиш керак деган фикрлар бўлди. Сабаби, жиноят суди бу буйруқни ғайриқонуний деб топишга ваколатли эмас, бу низо фуқаролик судига тааллуқли бўлганлиги учун жиноят суди унга баҳо бермасдан текширувчилар фикрига қўшилиб қўя қолади, амалиёт шунақа, деган гаплар бўлди. Лекин якунда мана бу фикр тўғри деган ҳулосага келдик. Иш берувчининг (яъни юқори ташкилот раҳбарининг) якка тартибда чиқарган буйруқлари Меҳнат кодексининг 12-моддасига асосан меҳнатга доир бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар туркумига киради. Кодекснинг 13-моддасига биноан “меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ходимнинг ҳолатини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка нисбатан ёмонлаштирувчи қоидаларни киритишга йўл қўйилмайди”. Шунингдек, Кодекснинг 17-моддасида ходимнинг ҳолатини қонунчиликка нисбатан ёмонлаштирадиган меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларининг қоидалари ҳақиқий ҳисобланмаслиги кўрсатилган. Мазкур моддада бундай қоидалар қўлланилмаслиги ва улар белгиланган вақтдан бошлаб ҳақиқий ҳисобланмаслиги кўрсатилган. Оддийроқ қилиб айтганда, иш берувчининг буйруғида ходимнинг ҳолатини қонунчилик ҳужжатлари (масалан, Меҳнат кодекси)дагига нисбатан ёмонлаштирадиган қоидалар ёки кўрсатмалар белгиланган бўлса, бу қоидалар ёки бу кўрсатмалар ўша буйруқ чиққан кундан бошлаб ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Ва бу буйруқни ёки унинг ўша бандини ғайриқонуний ёки ҳақиқий эмас деб топиш бўйича фуқаролик судига алоҳида даъво аризаси киритиш шарт эмас. Чунки, МК 17-моддасида “бундай қоидалар қўлланилмайди” деб аниқ кўрсатиб қўйган. Яъни, шу буйруққа оид жиноят ишини кўраётган жиноят суди “бу фуқаролик судининг масаласи, мен бунга баҳо бермайман, фуқаролик суди бекор қилмаганми, демак, буйруқ қонуний ва текширувчилар ҳақ” дейиши нотўғри бўлади. Демак, иш берувчининг буйруғидаги бу чеклов ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ва ушбу буйруққа оид ишни кўраётган барча судлар, шу жумладан, жиноят суди ҳам иш берувчининг буйруғидаги ушбу ҳақиқий бўлмаган қоидани шунчаки қўлламайди ҳамда якунда судланувчининг фойдасига ҳукм чиқаради. 👉@yuristkadr
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
#yol_yolakay Йўл-йўлакай “Тошкент тиббий санитария қисми” масъулияти чекланган жамиятига кирдим. Бу ерда 10 нафар ходимни қисқартириш деб бўшатмоқчи экан. Бугун уларни бўшатишга розилик бериш бўйича касаба уюшмаси қўмитаси йиғилиши белгиланган экан. Ходимларнинг таклифи билан шу йиғилишда қатнашдим. Юзлаб ходимлар ишлайдиган бу корхона аввал давлат корхонаси бўлган ва ҳозирда Давлат активларини бошқариш агентлиги муассислигидаги МЧЖга айлантирилган. Билишимча, ташкилот балансида бўлган кўчмас мулклар сотилиши мумкин. Касаба уюшмаси қўмитаси йиғилиши анча мунозарали бўлди. Иш берувчи ушбу ходимларни ишдан бўшатиб, улардан бўшайдиган хоналарни ижарага бермоқчи. Йиғилишда иш берувчи томони нима учун айнан шу 10 та ходимнинг иш жойи қисқараётганини асослаб бера олмади. Масалани аниқ қўйдик: қисқартириш асоссиз, чунки ижарачи берадиган даромадни шу 10 та ходим ҳам бериши мумкин, бунинг учун тўғри бошқарув керак холос. Хуллас, касаба уюшмаси қўмитаси якунда ходимларни бўшатишга розилик бермади. 👉@yuristkadr
إظهار الكل...
"Ўзчармсаноат" уюшмаси марказий идораси ва ҳудудий бўлинмаларида қисқартириш муносабати билан кўплаб ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинибди. Шунга зарурат бормиди, ўзи? 👉@yuristkadr
إظهار الكل...
04:30
Video unavailableShow in Telegram
Аралаш сайлов тизими қандай ишлайди? Бу йил илк бор Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайлови аралаш тизим асосида ўтказилади. Бунинг ҳозиргача амалда бўлган тизимдан фарқи Қонунчилик палатасидаги ўринларнинг ярми мажоритар, қолган ярми пропорционал тизим асосида шакллантирилишида. Яъни 75 та депутатлик ўрни сайловчиларнинг депутатларга овоз бериши орқали, қолган 75 та ўрин эса сиёсий партияларга овоз бериш орқали аниқланади. Янги тизим ҳақида тайёрланган юқоридаги видеода ҳаммаси жуда батафсил ва содда қилиб тушунтириб берилган экан. #sаylоv24 👉@yuristkadr
إظهار الكل...
Hisoblash Rolik Retouch.mp449.11 MB
04:30
Video unavailableShow in Telegram
Аралаш сайлов тизими қандай ишлайди? Бу йил илк бор Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайлови аралаш тизим асосида ўтказилади. Бунинг ҳозиргача амалда бўлган тизимдан фарқи Қонунчилик палатасидаги ўринларнинг ярми мажоритар, қолган ярми пропорционал тизим асосида шакллантирилишида. Яъни 75 та депутатлик ўрни сайловчиларнинг депутатларга овоз бериши орқали, қолган 75 та ўрин эса сиёсий партияларга овоз бериш орқали аниқланади. Янги тизим ҳақида тайёрланган юқоридаги видеода ҳаммаси жуда батафсил ва содда қилиб тушунтириб берилган экан. #sаylоv24 👉@yuristkadr
إظهار الكل...
Hisoblash Rolik Retouch.mp449.11 MB
04:30
Video unavailableShow in Telegram
Hisoblash Rolik Retouch.mp449.11 MB
00:14
Video unavailableShow in Telegram
#yol_yolakay Бугун ишлар кўп, ёрдамчим йўқ. Қарасам, ястаниб ухлаб ётган экан шеп😂 Уйқучи ходимларга юбориб қўямиз. 👉@yuristkadr
إظهار الكل...
IMG_0218.MOV4.98 MB
00:38
Video unavailableShow in Telegram
Йўл-йўлакай. Бугун "йўл-йўлакай" лойиҳаси доирасида меҳнатга оид ишлар билан йўл-йўлакай шуғулланиб, қизиқарли воқеалар ва казусларни сиз билан бўлишиб бораман. 👉@yuristkadr
إظهار الكل...
IMG_0219.MOV7.39 MB
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.