cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали

"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали Таҳририят: @CERRUZB 998 78-150-02-02 (417) Реклама: +99 878-150-02-02 (432) Ўзбек тилида: @reviewuznews Рус тилида: @reviewuz Инглиз тилида: @review_en

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
3 246
المشتركون
-324 ساعات
-107 أيام
-4730 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

📈 Ўзбекистонда ижобий тенденциялар кузатилмоқда: ишбилармонлик фаоллиги индекси ортмоқда 1️⃣Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2024 йил август ойида 1076 бирликни ташкил этиб, июль ойига нисбатан 7,6 фоизга ортди. Шу билан бирга, ишбилармонлик фаоллиги индексида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,0 фоизлик ўсиш кузатилди. ➡️Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган: 🔽хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 13,1%га камайган 🔼фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,2% ошган 🔼товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 30,1%га ошган 🔼товар белгилари бўйича компонент3,5%га ошган ⬆️Ҳудудлар кесимида Навоий вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган. Батафсил: ⬇️⬇️⬇️ ўзб review.uz/oz/iqv рус review.uz/iqv инг review.uz/en/iqv Обуна бўлиш: ⬇️⬇️⬇️ © Иқтисодий шарҳ © Экономическое обозрение © Economic Review telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
إظهار الكل...
👍 2 1👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
💰Сўмнинг муомалага киритилиши ва конвертацияси тарихидан Жорий йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон ўз миллий пул бирлиги сўмни муомалага киритганига 30 йил бўлди. 5 сентябрда эса сўмни хорижий валюталарга конвертация қилишни эркинлаштириш бошланганига 7 йил тўлди. 🕯Ўзбекистон ўзининг миллий пул бирлигини жорий этишни 3 босқичда амалга оширди. 1️⃣Биринчи босқичда 1992 йилнинг январидан истеъмол бозорини ҳимоялаш ва маҳсулотларни фақат Ўзбекистон фуқароларига сотиш учун бир марта ишлатиладиган купонли карточкалар босиб чиқарилди. 2️⃣Иккинчи босқичда, яъни 1993 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида параллель тўлов воситаси сифатида “сўм-купонлар”ни муомалага киритиш тўғрисида”ги 55-сонли қарори қабул қилинди. 3️⃣Учинчи босқичда, 1994 йилнинг 1 июль куни ҳақиқий пул бирлиги – сўм муомалага киритилди. 2017 йилнинг 5 сентябрь санасида миллий пул бирлигимиз бўлмиш сўмни хорижий валюталарга конвертация қилишни эркинлаштириш соҳасида жуда катта аҳамиятга эга бўлган қадам ташланди. 🤑Сўмнинг эркин конвертацияси йўлга қўйилиши мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларининг ташқи ва ички бозорлардаги рақобатдошлигини оширишга ҳам ўта муҳим ижобий ҳисса қўшди. Одил Жўраев "Иқтисодий шарҳ" журнали №7/2024 Батафсил: ўзб review.uz/oz/vul рус review.uz/vul Обуна бўлиш: ⬇️⬇️⬇️ © Иқтисодий шарҳ © Экономическое обозрение © Economic Review telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
إظهار الكل...
👍 2 1👏 1
05:55
Video unavailableShow in Telegram
🇺🇿🇦🇿Приветственное слово директора Центра анализа экономических реформ и коммуникаций #ЦАЭРК Азербайджана др. Вюсала Гасымлы в ходе встречи с узбекской делегацией во главе с директором Центра экономических исследований и реформ #ЦЭИР др. Обидом Хакимовым. 〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️➖ 🇺🇿🇦🇿Озарбайжон Республикаси Иқтисодий ислоҳотлар ва коммуникациялар таҳлили маркази #ИИКТМ директори доктор Вусал Гасимлининг Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази #CERR директори, доктор Обид Хакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси билан учрашувдаги табрик нутқи. 🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube 📱Linkedin
إظهار الكل...
FDownloader.net-1092485155055976-(1080p).mp442.08 MB
👍 2👏 1👌 1
🇺🇿🇦🇿Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов раҳбарлигидаги эксперт-таҳлил доираларининг делегацияси Озарбайжон Республикасига ташриф буюрди. Ташрифдан мақсад маълумот алмашиш ва олиб борилаётган иқтисодий тадқиқотлар даражасини оширишдан иборат. 📲Озарбайжон Республикаси Иқтисодий ислоҳотлар ва коммуникациялар таҳлили маркази (ИИКТМ) ижрочи директори доктор Вусал Гасимли Ўзбекистон Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. 💬В.Гасимли Президент Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида имзоланган "Озарбайжон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома" билан икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга қадам қўйганини таъкидлаб, меҳмонларга иқтисодий, савдо ва сармоявий муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш йўналишлари ҳақида маълумот берди. 💬Шу билан бирга, у ИИКТМнинг "Озарбайжон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича 2024-2025 йилларга мўлжалланган амалий ҳаракатлар режаси"ни ("Йўл харитаси") амалга оширишга қўшган ҳиссаси билан боғлиқ потенциал лойиҳа таклифларини тақдим этди. 🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube 📱Linkedin
إظهار الكل...
👍 2 2👏 1
ШҲТ саммити: янги ташаббуслар доирасида янги истиқболлар ШҲТ мамлакатлари катта иқтисодий салоҳиятга эга. Биргаликда улар дунё ер майдонининг қарийб 27 фоизини, дунё аҳолисининг 42,8 фоиздан зиёд қисмини эгаллайди ва харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича жаҳон ЯИМнинг 32,62 фоизини шакллантиради. 2017-2023 йиллар даврида Ўзбекистоннинг ШҲТ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2,5 баравар, экспорт 1,5 баравар, импорт 3,3 баравар ошди. Шу билан бирга, ШҲТ мамлакатлари билан товар айирбошлашнинг мамлакатимиз умумий ташқи савдо айланмасидаги улуши ҳам 47,2 фоиздан 50,1 фоизга ўсди. Ўзбекистоннинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ШҲТ давлатлари муҳим рол ўйнайди – умумий озиқ-овқат маҳсулотлари импортининг қарийб 70 фоизи ШҲТ давлатларидан етказилади. Эдвард Романов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази "Иқтисодий шарҳ" журнали №7/2024 Батафсил: ўзб review.uz/oz/0ak рус review.uz/0ak Обуна бўлиш: ⬇️⬇️⬇️ © Иқтисодий шарҳ © Экономическое обозрение © Economic Review telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
إظهار الكل...
👍 2 1👏 1
00:49
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон ва Озарбайжон: иқтисодий ҳамкорликнинг янги босқичи (+видео) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббусларини амалга ошириш доирасида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори О.Хакимов бошчилигидаги делегация Боку шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турибди. 🗄Ташриф доирасида Марказ директори Обид Хакимов Озарбайжон давлат иқтисодиёт университети ректори, профессор Адалат Муродов билан учрашди. Учрашувда иқтисодий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик қилиш, тажриба алмашиш ва қўшма илмий лойиҳалар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. 🤝Томонлар иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш ва таълим соҳасидаги ташаббусларни ривожлантиришга қаратилган қўшма дастурлар яратиш имкониятларини ҳам кўриб чиқдилар. Батафсил: ўзб review.uz/oz/dx7 рус review.uz/dx7 Обуна бўлиш: ⬇️⬇️⬇️ © Иқтисодий шарҳ © Экономическое обозрение © Economic Review telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
إظهار الكل...
IMG_7887.MP417.75 MB
👍 2 2👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇿Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё – Германия” II саммитидаги нутқидан асосийлариГермания — барқарор ривожланиш бўйича миллий мақсадларга эришишда муҳим ҳамкорлардан бири ҳисобланади. Минтақанинг халқаро субъект сифатидаги ўрни мустаҳкамланмоқда, жаҳоннинг етакчи мамлакатлари билан “Марказий Осиё плюс” форматидаги ҳамкорлиги кенгаймоқда.Устувор соҳаларда дастурий тадбирларни қамраб олган, узоқ муддатга мўлжалланган Ҳамкорликни ривожлантириш концепциясини қабул қилиш мақсад қилинган. Ушбу ҳужжатни ишлаб чиқиш учун “Марказий Осиё – Германия” таҳлил марказлари форумини ташкил этиш режалаштирилган. Унинг биринчи мажлисини келгуси йили Хивада ўтказилиши белгиланган. ➖Германиянинг етакчи компаниялари билан инвестициявий ва технологик шериклик. Ўзбекистонда немис компаниялари иштирокида амалга оширилаётган ва истиқболли лойиҳалар умумий портфели 20 миллиард евродан ошади. Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия сармоявий ва технологик ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш режалаштирилган. ➖ Германиянинг илғор билим ва технологияларини жорий этиш асосида муҳим хомашё ресурслари соҳасида шериклик. Минтақамизда аниқланган муҳим хомашё ва нодир металлар конларининг рақамли харитасини яратиш бўйича дастурни ишлаб чиқишда Германия техник кўмагини жалб этиш истиқболли ҳисобланади. ➖ “Яшил” энергетика. Энергетика вазирликлари, корпорациялар, операторлар, илмий ташкилотлар, лойиҳа институтлари ва тармоқ экспертларини жалб этган ҳолда Марказий Осиё мамлакатларининг Германия билан Энергетика соҳасидаги мулоқотини йўлга қўйиш имкониятини кўриб чиқиш режалаштирилган. ➖Иқлим ўзгаришларига биргаликда жавоб қайтариш. Биз Атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш бўйича Марказий Осиё университети базасида қўшма таълим дастурлари ва илмий алмашувларни амалга оширишдан манфаатдор. ➖ Транспорт коммуникациялари, шу жумладан, ер усти ва ҳаво ташувлари яхши ривожланмагани ҳамкорликни чуқурлаштиришда энг катта тўсиқ бўлмоқда. Марказий Осиёни Европа билан боғлайдиган муқобил транспорт йўлакларини ривожлантириш борасида Европа институтларини жалб этишда Германиянинг кўмагига умид қиламиз. Батафсил: ўзб review.uz/oz/407 рус review.uz/407 Обуна бўлиш: ⬇️⬇️⬇️ © Иқтисодий шарҳ © Экономическое обозрение © Economic Review telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
إظهار الكل...
👍 2 1👏 1
🚗 Ўзбекистон автомобил бозоридаги вазият таҳлили: 2024 йил август ➡️Август ойи якунларига кўра, республикада автотранспорт воситаларининг умумий савдоси 9%га ўсиб, 111 минг донадан ошди. 1️⃣бозор. Бирламчи енгил автомобил бозорида сотувлар ўтган ойга нисбатан 22,4%га ошди, бу аввалги ойга нисбатан қарийб 7 мингтага кўпдир. 🗄Йиллик ҳисобда фаоллик барқарорлашмоқда. 2️⃣бозор. Енгил автомобилларнинг иккиламчи бозоридаги фаоллик ўтган ойга нисбатан 5%га ошди. 📊 Сотувлар йил давомида 33,7%га камайди.. ♻Енгил электромобиллар сегменти сотувларнинг пасайишини кўрсатади. Сотувлар ҳажми 1,7 минг донани ташкил этди, бу аввалги ойга нисбатан деярли икки баравар кам. 📉Янги электромобилларнинг бирламчи бозорида сотувлар бир ой давомида 53%га камайди, иккиламчи бозорда эса пасайиш 37%ни ташкил этди. Батафсил: ⬇️⬇️⬇️ ўзб review.uz/oz/meg рус review.uz/meg инг review.uz/en/meg Обуна бўлиш: ⬇️⬇️⬇️ © Иқтисодий шарҳ © Экономическое обозрение © Economic Review telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
إظهار الكل...
👏 2👍 1 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️❗️❗️«Иқтисодий шарҳ» журналининг 2024 йилдаги 8️⃣-сони ➡️Ушбу соннинг мавзуси: Ўзбекистон сиёсатида ижтимоий жиҳатлар ⬇️Ушбу сонда ўқинг: 🔝 Транспорт хизматлари экспорти – Ўзбекистоннинг фойдаланилмаган салоҳияти 🔝 Кореянинг юқори технологияли иқтисодиёти 🔝 ⚡️ янги рубрика ⚡️ Яратилган қулай бизнес муҳити бизга катта рағбат бермоқда! 🔝 Кореянинг агроозиқ-овқат технологиялари 🔝 Оилавий тадбиркорликни кредитлаш дастурларида маълумотлар асимметрияси 🔝 Катталарга болалар камбағаллиги ҳақида 🔝 Кутубхоналар ва таълим сифати 🔝 Фуқароларда давлатга ишонч туйғусини уйғота олдик 🔝 Сунъий интеллект: иқтисодий императивлар ва ҳуқуқ 🔝 Ўзбекистонда парваришлаш иқтисодиёти 🔝 ESG Ўзбекистон учун қанчалик долзарб? ⚡️Юклаб олиш 📍Иқтисодий шарҳ 📍Экономическое обозрение ‼️«ИҚТИСОДИЙ ШАРҲ» журналининг барча сонлари мавжуд ✔️CLICK ✔️PAYME ✔️Visa / MasterCard 💻 Нашрга обунани REVIEW.UZ сайтида расмийлаштириш мумкин! Обуна бўлиш: ⬇️⬇️⬇️ © Иқтисодий шарҳ © Экономическое обозрение © Economic Review telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
إظهار الكل...
🔥 2👍 1👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇿🇩🇪 Инфографика: Ўзбекистон-Германия ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик 1️⃣Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Олаф Шольц 15-16 сентябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди. 📶 2016-2023 йилларда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги товар айирбошлаш 2 баробарга ошиб, 1,1 млрд долларни ташкил этди (2023 йилда), экспорт 2,4 баробарга ошиб, 87 миллион долларга, импорт 986 миллион долларга етди. 🔝 Ўзбекистоннинг Германия билан ўзаро савдо айланмасининг 90%дан ортиғи Ўзбекистон саноатини ривожлантириш учун фойдаланиладиган машиналар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва бошқа маҳсулотларни Германиядан етказиб бериш ҳисобига импорт қилинади. 🔄 2023 йилда Германиядан Ўзбекистонга инвестициялар ва кредитлар ҳажми 757,8 миллион долларни ташкил этган бўлса, 2024 йилнинг биринчи ярмида бу кўрсаткич 577,7 миллион долларга етди. 📊 2024 йил 1 август ҳолатига кўра Ўзбекистонда Германиядан инвесторлар иштирокида 276 та корхона фаолият кўрсатмоқда, улардан 57 таси 2024 йил бошидан буён ташкил этилган. Батафсил: ⬇️⬇️⬇️ ўзб review.uz/oz/kwb рус review.uz/kwb инг review.uz/en/kwb Обуна бўлиш: ⬇️⬇️⬇️ © Иқтисодий шарҳ © Экономическое обозрение © Economic Review telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
إظهار الكل...
👍 2 2🔥 1
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.