cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Xonaqoh.uz

Romitan tumani Xokimullomir jome masjid imom xatibi G'olib Murotov

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
328
المشتركون
-224 ساعات
+27 أيام
+630 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Дажжол Абу Умома ал-Баҳилий ривоят қилган ҳадисда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Дажжол ҳақида зикр қилган вақтларида, Абу Аскарнинг қизи Умму Шурайк сўрайди: “Эй Расулуллоҳ! (Ўша вақтда) араблар қаерда бўлади?” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб бердилар: “Улар жуда оз бўлади. Аксар қисми Байтул-мақдисда бўлиб, имомлари солиҳ киши бўлади. Одамларга бомдод намозини ўқиб бериш учун олдинги (сафга) ўтмоқчи бўлганида, уларнинг олдига Исо ибн Марям алайҳиссалом тушади. Исо одамларга (имом бўлиб) намоз ўқиб бериши учун имом орқага чекинади. Исо алайҳиссалом унинг елкасига қўлини қўйиб шундай дейди: “Олдинги (сафга) ўтгин ва (одамларга имом бўлиб) бергин. Чунки сен учун (намозга) такбир айтилди”. У одамларга имом бўлиб намоз ўқийди. Намоз тугагач, Исо алайҳиссалом айтади: “Эшикларни очинглар”. Бас, эшиклар очилади. Ташқарида Дажжол, етмиш минг Бани Исроил яҳудийлари билан турган бўлиб, ҳаммаси яланғочланган қилич ва аслаҳалар билан қуролланган бўлади. Дажжол Исони кўрган заҳоти сувда эриган туздек эрийди ва орқасига қоча бошлайди. Исо унга қарата: “Мен сенга бир зарба беришим керак. Менинг зарбамдан қочиб, қутула олмайсан”, дейди. Исо Дажжолга Дамашқ шарқидаги “Луд” дарвозасида етиб олади ва унга зарба бериб, ўлдиради. Аллоҳ таоло Дажжол тобелари бўлган яҳудларни мағлуб этади. Улар биронта тош ёки дарахт ёхуд ҳайвоннинг орқасига яширинсалар, у тилга кириб гапиради: “Эй Аллоҳнинг бандаси! Мана бу яҳудий (Дажжолнинг тобеларидан). Кел, уни ўлдир. Фақатгина “ғарқада” дейиладиган дарахт гапирмайди. Чунки у яҳудийлар дарахтидир”. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/xonaqoh_uzb
إظهار الكل...
Xonaqoh.uz

Romitan tumani Xokimullomir jome masjid imom xatibi G'olib Murotov

​​#Фактлар #Йил_ҳисоби #Янги_йил ▪️Бугун, 7 июль - 1 муҳаррам Қамарий ҳисобда янги йилнинг 1-куни 🌓 Агар коинотда Ой бўлмаса, Ерда 1 сутка, яъни бир кеча кундуз 8 соат ва 1 йил 1000 кундан иборат бўлар эди. 📖 Шунинг учун Қуръони Каримда: 🌙 "Қуёш ҳам, Ой ҳам аниқ ҳисоб билан сайр қилур" - Раҳмон, 5; ⚡️"У тонг оттирувчидир. Тунни оромгоҳ, Қуёш ва Ойни эса ҳисоб белгилари қилиб қўйди. Бу қудратли ва Доно зотнинг ўлчовидир" - Анъом, 96; 🌘 "У Қуёшни зиё таратувчи ва Ойни нур сочувчи этган ҳамда йилларнинг ададини ва вақт ва замонга доир ҳисобини билишларингиз учун уни Ойни манзилларга бўлиб ўлчаб қўйган зотдир..." - Юнус, 5; 🌏"Албатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг адади – Аллоҳнинг осмонлар ва Ерни яратган кунидаги битигига мувофиқ - ўн икки ойдир..." - Тавба, 36; 🗓 "Сиздан, Эй Муҳаммад! ҳилоллар янги ойлар ҳақида сўрайдилар. "Улар одамларга йил ҳисоби ва ҳаж учун вақт ўлчовларидир", - деб айтинг" - Бақара, 189. 🕋 Ҳижрий йил ҳисоби — мусулмонлар йил ҳисоби. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилиб кўчиб ўтиши билан ҳижрий йил ҳисоби бошланган. У қамарий-ой ва шамсий-қуёш йил ҳисобига бўлинади. 🌖 Қамарий бўйича йил ҳисоби 622 йилнинг 16 июли жума кунидан бошланиб, Ойнинг кетма-кет келган икки бир хил фазаси орасида ўтган вақт — синодик ой, 29,530588 кун, даврига асосланган. 🗒12 ойдан иборат бир қамарий йил 354,3671 кундан иборат. Қамарий йилда 1, 3, 5, 7, 9 ва 11-ойлар 30 кундан, қолганлари 29 кундан бутун қилиб олинган. 🔸Ойлар тартиби билан муҳаррам, сафар, рабиул аввал, рабиул охир, жумодул аввал, жумодул охир, ражаб, шаъбон, рамазон, шаввал, зулқаъда ва зулҳижжа деб аталади. Қамарий йил тропик йилдан 10-12 кун қисқа. 🔸Қамарий ҳисоби Яқин ва Ўрта Шарқнинг кўп давлатлари ва бошқа баъзи давлатларда қўлланади. 🟡 Шамсий ҳисоб 622 йилнинг баҳоридан, кун ва тун тенг келган куни — 21 мартдан бошлаб ҳисобланади. ✔️Кейинги йил бошлари эса 20, 21 ёки 22 мартга тўғри келади. Давомийлиги Григорий календари каби 365 ёки 366 кундан иборат. 🔘Шамсий ҳисоб бўйича ойларнинг номлари ҳут, ҳамал, савр, жавзо, саратон, асад, сумбула, мезон, ақраб, қавс, жадий ва далв бўлиб, бу ойлар доимо йилнинг маълум бир вақтларида келади. https://t.me/xonaqoh_uzb
إظهار الكل...
Xonaqoh.uz

Romitan tumani Xokimullomir jome masjid imom xatibi G'olib Murotov

ИЛМНИНГ ҚУДРАТИ Мирзо Улуғбекдан сўрадилар: - Сиз нега сиёсатни қўйиб, илм билан машғул бўлдингиз? Мирзо жавоб бердиларки: - Мен илмнинг қудратини бобомдан билдим. Бир сафар мен бобомнинг тиззасида ўтирар эдим, шу пайт ҳузурига бир киши кирди, бобом шошиб унинг истиқболига ўрнидан турди - мен тиззасидан тушиб кетдим. Кейин билсам, у зот олим экан, бобомнинг пири комили экан. Илмнинг обрў-нуфузини мен ана ўшанда кўрдим. "Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан. https://t.me/xonaqoh_uzb
إظهار الكل...
Xonaqoh.uz

Romitan tumani Xokimullomir jome masjid imom xatibi G'olib Murotov

ДУНЁ ВА ОХИРАТ ЯХШИЛИГИНИ СЎРАНГ #Тафсир «Одамлар орасида шундайлари ҳам бор, улар: “Эй Раббимиз, бизга шу дунёда бергин”, дейди. Ваҳоланки, уларга охиратда насиба йўқдир. Яна шундайлари ҳам бор, улар: “Эй Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин”, дейди» (Бақара, 200–201). Мушриклар ҳажда қилган хатолари учун тавба қилиб, Аллоҳ таолодан мағфират сўрамасдан: “Бизга қўй, сигир, туя бер”, дея дунё матоҳларини сўраб илтижо қилишарди. Ривоятлардан бирида бундай дейилади: “Бир киши: “Ё Аллоҳ, отам узун бўйли, басавлат, бой одам эди. Менга ҳам худди шуларни бер”, деб айтди”. Ҳақ таоло шунга ўхшаш хато амалларидан огоҳлантириб, ушбу: «Одамлар орасида шундайлари ҳам бор, улар: “Эй Раббимиз, бизга шу дунёда бергин”, дейди. Ваҳоланки, уларга охиратда насиба йўқдир», оятни нозил қилди. Қиёматнинг ҳақ эканига, ундан сўнг абадий ҳаётнинг борлигига ишончи бўлмаган кимсалар фақат шу дунёнинг роҳат-фароғатини сўрайди. Ундай кимсалар учун охиратда яхшилик йўқ. Баъзилар эса фақат охиратнинг яхшилигини сўрайди. Яна бошқа кишилар дунёда ҳам, охиратда ҳам саодатли, бахтли бандалардан бўлишини истаб, Яратганга илтижо қилади. Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўта заиф ва нимжон бўлиб қолган бир кишини кўрдилар ва ундан: “Аллоҳ таолога бирон нарса сўраб дуо қилдингми?” дедилар. У деди: «Ё Расулуллоҳ, мен: Ё Аллоҳ, менга охиратда бериладиган азоб-уқубатни шу дунёда бергин, деб айтар эдим». Шунда Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): «Субҳаналлоҳ, ундай бўлса, кучинг ҳам, тоқатинг ҳам етмабди. “Эй Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин”, демайсанми», дедилар» (Имом Муслим ривояти). Тафсирларда, оятда баён қилинган яхшиликнинг бу дунёдагиси хотиржамлик, охиратдагиси эса жаннатдир, дейилган. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) айтади: “Дунёдаги яхшилик имон, гуноҳларнинг кечирилишидир. Охиратдаги яхшилик эса жаннатдир”. Ҳасан Басрий (раҳимаҳуллоҳ): “Дунёдаги яхшилик илм ва ибодатдир. Охиратдаги яхшилик эса жаннатдир”, деса; Суддий ва Ибн Ҳиббон (раҳимаҳумуллоҳ): “Дунё яхшилигидан мурод ҳалол ризқ ва солиҳ амалдир. Охират яхшилиги эса мағфират ва савобдир”, деганлар. Охиратдан насибаси йўқ кимсаларнинг қалбини дунё ҳою ҳаваси, ташвишлари чулғаб олган бўлади. Мўмин одам эса хатоларидан Аллоҳ таолога тавба қилиб, истиғфор айтиб, ишонч билан дуо қилади. Уламолар ушбу ояти карима барча дуоларни ўзида жамлаган, дейишган. Собит ибн Анас (розияллоҳу анҳу): "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шу дуони кўп айтардилар" (Имом Бухорий ривояти), деган. Абдуссалом ибн Шаддот (розияллоҳу анҳу) айтади: “Мен Анас ибн Моликнинг (розияллоҳу анҳу) ҳузурларида эдим. Собит (розияллоҳу анҳу) у кишига: “Дўстларингиз ҳақларига дуо қилишингизни исташмоқда”, деди. Шунда Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу): “Ё Аллоҳ, бизга бу дунёда яхшилик, охиратда ҳам яхшилик ато эт ва бизни дўзах азобидан асра”, деб дуо қилди. Аллоҳ таоло барчамизга дунё ва охират яхшилигини ато этиб, Ўзининг бахтли бандаларидан қилсин! "Фатҳул Қадир", Бағавий, Тантовий тафсирлари асосида Юлдуз АСҚАР қизи тайёрлади. каналига уланиш учун босинг👇 https://t.me/xonaqoh_uz
إظهار الكل...
Мўъжиза Дукайн ибн Саъид Хасъамий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: - «Бизлар 440 нафар киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига егулик учун таом сўраб келдик. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умарга қараб: “Тур, уларни таомлантир”, дедилар. – Эй Аллоҳнинг расули! Менда фарзандларимга тўрт ойгагина етадиган озуқа бор, холос, – деди. – Тур, уларга бер, – дедилар. – Эй Аллоҳнинг расули! Эшитаман ва итоат қиламан, – деди в ҳужрасидан калитни олиб чиқиб, озуқа сақланадиган хонани очиб берди. Эшик очилгач, қарасам, унда бир уюм ерга ёйиб қўйилган хурмо бор экан. – Олинглар, – деди. Ҳар бир киши ўзига керагича хурмони олди, мен эсам уларнинг энг охиргиси эдим. Хурмоларни олиб бўлгач, қарасам, хурмолар бир дона ҳам камаймагандек турарди. (Имом Аҳмад ривояти) Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/xonaqoh_uzb
إظهار الكل...
Xonaqoh.uz

Romitan tumani Xokimullomir jome masjid imom xatibi G'olib Murotov

Насиҳат ЛУҚМОНИ ҲАКИМДАН СЎРАДИЛАР: - Одамларнинг доноси ким? - Ҳаёт ташвишларидан дилтанг бўлмагани. - Баланд ҳимматлик кимдур? - У дунё неъматларини бу дунё неъматларидан устун қўйган киши. - Одамларнинг қудратлиси ким? - Ақли комил бўлгани. - Ул қандай шаробки, ичувчисини яланғочлайди? - Шаҳват. - Ул қандай оловки, ўз ёқувчисини куйдиради? - Ҳасад. - Ул қайси биноки, ҳеч хароб бўлмас? - Адолат. - Ул қандай аччиқликки, охири ширин бўлур? - Сабр. - Ул қандай ширинликки, охири аччиқ бўлур? - Тезлик. - Ул қандай беморликки, табиблар унинг муолажасидан ожиздур? - Аҳмоқлик. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/xonaqoh_uzb
إظهار الكل...
Xonaqoh.uz

Romitan tumani Xokimullomir jome masjid imom xatibi G'olib Murotov

"Ўзи билан нажот манбаи бўла туриб ҳалок бўлганнинг ҳолидан ажабдаман", дедилар ҳазрати Али розияллоҳу анҳу. "У нима?" деб сўрашганди: "Тавба ва истиғфор" дея жавоб бердилар. https://t.me/xonaqoh_uzb
إظهار الكل...
Xonaqoh.uz

Romitan tumani Xokimullomir jome masjid imom xatibi G'olib Murotov

Repost from Xonaqoh.uz
03:49
Video unavailableShow in Telegram
Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки тўғри йўлни топсалар. #Бақара_186.
إظهار الكل...
4.51 MB
Repost from Xonaqoh.uz
🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲 💐 Ҳафта ичра турли кун, 💐 Турли саҳар, турли тун. 💐 Энг муқаддас, нурли кун 💐 Жума айём муборак! 💐 Динимиз доим омон, 💐 Дилларда ишқу иймон. 💐 Эй муҳтарам мусулмон, 💐 Жума айём муборак! 🤲 Аллоҳ дуоларимизни ижобат, 🤲 Фарзандларимизга салоҳият, 🤲 Ибодатларимизга гўзаллик, 🤲 Ризқимизга барака берсин! 🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! 🌹🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙🌹 Каналимизга қўшилинг 👇 https://t.me/xonaqoh_uzb
إظهار الكل...
Xonaqoh.uz

Romitan tumani Xokimullomir jome masjid imom xatibi G'olib Murotov

Сизга ўхшайман! #Тарбия Фарзандим дунёга келди. Бу хабарни “Самолётга улгура олармиканман?” деган хавотирли хаёл билан банд пайтимда эшитдим... Мен ҳали у, ҳали бу жойларда сафарда эканман, юришни ўрганди, гапиришни ҳам... Бир оз катта бўлгач, “Сизга ўхшашни хоҳлайман, дадажон. Катта бўлганимда худди сиздек бўламан”, деган гапини эшитиб, бошим осмонга етди. Кун бўйи ишхонамга неча марталаб телефон қилар, “Қачон келасиз? Эртароқ қайтинг”, деб такрорларди. – Хўп, ўғлим, хўп, иложи борича эртароқ бораман, кейин бирга ўйнаймиз... Шу тарзда йиллар ўтди. Ўғлим ўн ёшга кирди. Туғилган кунига копток олдим. Жудаям суюнди. Бўйнимдан қучоқлаб, раҳмат айтди. Кейин: – Дада, бирга ўйнамаймизми? – деди қувноқ овозда. – Ўйнаймиз, албатта, ўғлим. Фақат ҳозир эмас, ишларимни битирай, хотиржам бирор жойга бориб, яйраб тўп тепамиз. – Ростан оборасиз-а? – сўради севиниб. Кейин қўшиб қўйди: – Катта бўлсам, сизга ўхшайман! Ўғлим олдин мактабни, кейин университетни яхши баҳоларга тугатди. Дипломини олган куни қучоқлаб табрикладим: “Сен билан фахрланаман”, дедим кўзимга ёш тўлиб. Ўша куни у билан гаплашгим келди. “Бугун бир суҳбатлашиб ўтирайликми?” дедим. “Зўр бўларди, дада. Қанча йиллардан бери холи ўтириб гаплашмадик, – жавоб берди. – Лекин, дада, хафа бўлманг, бугун ўртоқларимга сўз берганман-да...” Кейин нафақага чиқдим. Нафақадаги одамда энг кўп нарса бўш вақт. Зерикканимда узоқ шаҳарда ишлаётган ўғлимга телефон қилардим, унинг эса гаплашишга камдан-кам фурсати бўларди, доим бир жойга шошилиб турарди. “Вақт топишим билан бораман, дадажон. Ўзимам соғиндим. Ишларни кўрмайсизми, кундан-кунга кўпайса кўпайяпти, камаймайди. Балки келаси ҳафтага имкон топарман...” Аммо ўғлимнинг “келаси ҳафта”си ҳеч келмади. Бир сафарги шундай суҳбатдан кейин битта ҳақиқатни тушундим – ўғлим мақсадига етибди. Доим менга ўхшашни орзу қиларди. Улғайиб, худди менинг ўзим бўлибди... Зумрад ФОЗИЛЖОН қизи тайёрлади. каналига уланиш учун босинг👇 https://t.me/xonaqoh_uz
إظهار الكل...
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.