cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

EFFECT.UZ | Расмий канал

🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали Батафсил: @effectuz_live Сайт: www.effect.uz Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat Почта: [email protected] Алоқа учун: +998939663030 +998971663232

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
17 028
المشتركون
+1624 ساعات
+117 أيام
+26730 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
Дарахтларни кесиш ва қасддан қуритиш учун жарима кучайтирилади Эндиликда дарахтларни кесиш ва қасддан қуритиш, дарё ўзанларидан ноқонуний қум-шағал қазиб олиш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш кабилар учун жарималарни ошириш ва қатъийлаштириш чоралари кўрилади. https://effect.uz/5724 Telegram | Facebook | You Tube
إظهار الكل...
👍 1
00:58
Video unavailableShow in Telegram
#2_қисм Сочларни узоқ вақт давомида тоза сақлаш учун нималарга эътибор қаратишимиз керак? Батафсил видеода... Telegram | Facebook | You Tube
إظهار الكل...
2-video (2) (video-converter.com) (2).mp423.21 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Сурхондарё вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК аҳолидан ортиқча 3,2 млрд сўм тўлов олгани аниқланди Рақобат қўмитасининг ўрганиш ва таҳлилларида Сурхондарё вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК мавжуд тартиб-қоидаларга риоя қилмаган ҳолда, яъни тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилмасдан (тасдиқламасдан) ёки келишиб олмасдан қўлланилиши натижасида 522,6 млн сўм, кўрсатилмаган хизмат учун 2,7 млрд сўм, жами 3,2 млрд сўм миқдорида ортиқча даромад олинганлиги ҳолати аниқланди. “Тоза ҳудуд” ДУК нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди. Шунингдек, 3,2 млрд сўмдан ортиқ маблағни истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди. Telegram | Facebook | You Tube
إظهار الكل...
🔥 4👍 2
00:51
Video unavailableShow in Telegram
Бойсундаги М-25 конидаги аврияда ҳалок бўлганларнинг оилалари давлатимиз назоратида –Танзила Норбоева Бугун бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Сенатининг 57-ялпи мажлисида Сенат раиси Танзила Норбоева Бойсундаги конда вафот этган инсонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.
«Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги газ конидаги техноген вазиятда вафот этган фуқароларимиз бор, яқинларига сабр тилаймиз. (Уларнинг) оилалари давлатимиз, президентимиз назоратида, буни ҳаммамиз эшитдик. Уларнинг таъминоти масаласида алоҳида топшириқ ҳам бўлган, ташлаб қўйилмайди. Шу масала бўйича биз ҳам ҳамдардлигимизни билдирамиз»,
– дейди Сенат раиси. Telegram | Facebook | You Tube
إظهار الكل...
14.09 MB
👍 4😢 3
00:29
Video unavailableShow in Telegram
Қорақалпоғистонда 1-синф ўқувчиси дарсдан мажбуран олиб чиқиб кетилган. Ҳолат Омбудсман томонидан ўрганилмоқда Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманидаги мактабларнинг бирида уч киши синфга бостириб кириб, болани мажбуран,куч ишлатиб олиб чиқиб кетгани акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолат ўрганилаётганини маълум қилди. Маълум бўлишича, 5 сентябрь куни Элликқалъа туманидаги 28-мактабнинг 1-синф ўқувчиси бўлган бола Х.Ё.нинг онаси С.Ш. дарс жараёнини бузган ҳолда синфга кириб бориб, ўқитувчи уни тўхтатишга уринишига қарамасдан, куч ишлатиб, мажбуран ўғлини синфдан олиб кетган. Ҳолат юзасидан С.Ш. ва бошқа шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид тегишли ҳужжатлар тўпланиб, судга юборилган. 20 сентябрь куни мазкур иш судда кўриб чиқилади. “Ушбу вазият боланинг ким билан яшашига оид қариндошлар ўртасидаги низо оқибатида юзага келган бўлиб, мазкур масала юзасидан ҳужжатлар суд тартибида ҳал қилиниши учун тақдим этилган”, дейилади хабарда. Қайд этилишича, Х.Ё.нинг ҳозирда таълим олиш ҳуқуқи тикланиб, бола мактабда ўқишини давом эттирмоқда. Telegram | Facebook | You Tube
إظهار الكل...
2.28 MB
👍 8👎 2
Photo unavailableShow in Telegram
Жиззахда Даштобод темирйўл станцияси бошлиғи пора олган вақтида ушланди   “Темирйўлинфратузилма” АЖнинг Жиззах вилояти Зомин туманидаги Даштобод станцияси бошлиғи ихтисослашмаган дўконларда бошқа товарлар чакана савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ томонидан Тожикистон ҳудудидан Ўзбекистонга олиб келинадиган кўмир маҳсулоти ортилган 100 та юк вагонларини ўзининг танишлари орқали божхона кўригидан навбатсиз ўтказиб бериш, станцияда юкни тушириш жараёнида вагонлар белгиланган вақтдан ортиқ туриб қолган тақдирда темирйўл жаримасини қўлламаслик ҳамда юк белгиланган вақтда тушириб олинганлиги бўйича ҳужжатни расмийлаштириб бериш эвазига МЧЖ вакилидан ҳар бир вагон учун 100 АҚШ долларидан жами 10 минг АҚШ доллари талаб қилади. Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда станция бошлиғи 40 та вагон учун 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Telegram | Facebook | You Tube
إظهار الكل...
🔥 3👍 2
00:10
Video unavailableShow in Telegram
Сирдарёда икки нафар талаба банкоматдан 177 миллион сўм ўғирлади Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида икки нафар талаба ва бир нафар вояга етмаган бола тунги вақтда банкоматдан жами 177 млн сўм ўғирлаган. Суд терговида маълум бўлишича, улар банкоматга ўрнатилган кузатув камерасига тушиб қолмаслик мақсадида юзларини футболка билан беркитиб, қўлларига қўлқоп кийиб олган. Шу тариқа улар банкоматни бузиб, ичидаги пулларни ўғирлаётган вақтда Мирзаобод тумани ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши ЖИБ Мирзаобод тумани судида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, 2 нафар талаба йигит ЖКнинг 169-моддаси тегишли қисмлари билан айбдор деб топилиб, уларга нисбатан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Вояга етмаган фуқарога эса шартли жазо тайинланиб, синов муддати белгиланган. Telegram | Facebook | You Tube
إظهار الكل...
8.74 KB
👍 4
02:24
Video unavailableShow in Telegram
Айни вақтда давом этаётган Олий Мажлис Сенатининг 57-ялпи мажлисида техник носозлик юз берди. Автомобил йўллари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Назаров Сурхондарё вилоятидаги йўл қурилиш ишларида йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан сенатор саволига жавоб бераётган вақтда микрофони ишламай қолди. Уч уринишдан кейин ҳам микрофони ишламаган Шуҳрат Назаров ўз нутқини минбарга чиқиб давом эттирди. Telegram | Facebook | You Tube
إظهار الكل...
28.51 MB
👍 4👎 4
Photo unavailableShow in Telegram
Россияда айрим мигрантларга машина ҳайдаш, банклардан фойдаланиш ва турмуш қуриш тақиқланмоқда Россияда улар ноқонуний мигрантлар реестрини тузади ва уларга автомобиль ҳайдаш, банклардан фойдаланиш ва турмуш қуришни тақиқлайди, деб ёзади «Коммерсант» ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой. Маълумотларга кўра, Россияда 6,1 миллионга яқин хорижлик бор, уларнинг аксарияти Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Беларус ва Украина фуқароларидир. Шу билан бирга, яна 739 минг киши Россияда ноқонуний бўлиб, уларнинг аксарияти Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Арманистон ва Озарбайжон паспортларига эга. Ички ишлар вазирлиги вакилининг қайд этишича, авваллари умумий давлат статистикасида ноқонуний муҳожирлар улуши қарийб 30 фоизни ташкил этган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич атиги 9 фоизни ташкил этади. Ноқонуний муҳожирлар сони билан улар орасида жиноятлар ҳам камаяди. Унинг сўзларига кўра, 2025 йилдаёқ улар Россияни тарк этишга мажбур бўлганларни ўз ичига олган «назорат остидаги шахслар реэстри»ни ишга туширадилар. Ишга туширилгандан сўнг рўйхатдаги муҳожирлар банк ҳисоб рақамларидан фойдалана олмайди ва болаларини мактабга юбора олмайди, шунингдек, мулкни рўйхатдан ўтказа олмайди ва никоҳ туза олмайди. Мазкур қонунларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги томонидан банклар, мактаблар ва ФҲДЁ органлари билан «идоралараро электрон ҳамкорлик»ни таъминлаш бўйича ҳукумат қарорлари ва вазирлик фармойишлари лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда. Telegram | Facebook | You Tube
إظهار الكل...
👍 6😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
Эндиликда "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог" фахрий унвони жорий этилади Президент атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва туризм соҳаларига оид таклифлар билан танишди. Унга кўра, мамлакатда Чиқиндиларни бошқариш ва айланма иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилиб, қуйидаги талабларни белгилайди: – Баландлиги 12 метрдан ортиқ ёки умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган янги қурилган биноларни лойиҳалашда қўшни ҳудуднинг камида 25 фоизи ободонлаштирилиши зарур – Экология вазирлиги ҳузурида “Яшил” хайрия жамғармаси ташкил этилади – Электрон тўлов тизимлари иловаларида “Яшил тўлов” ихтиёрий хайрия маблағларини киритиш имконияти пайдо бўлади Шунингдек, тадбирда тиббий туризмни ривожлантириш чора-тадбирлари ҳам муҳокама қилинди. Telegram | Facebook | You Tube
إظهار الكل...
👍 4👎 1
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.