cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

OLTINSOY TUMANI YANGILIKLARI

OLTINSOY YANGILIKLARI Tumanimiz va dunyo yangiliklaridan birinchilardan bo‘lib xabardor bo‘ling! https://t.me/matbuotuzbek Elektron kutubxonamizga a'zo bo‘ling va uni to‘ldirishga o‘z hissangizni qo‘shisng!!! https://t.me/+AnJ2SNdMcvsyMDRi

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
3 078
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-87 أيام
-4330 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

00:19
Video unavailableShow in Telegram
IMG_1663.MP41.71 MB
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#бурчакстат Дунё аҳолиси оммавий ахборот воситаларига қай даражада ишонади Ижтимоий тармоқларда нотўғри ва ёлғон маълумотларнинг кўп тарқалиши ва оммавий ахборот воситалари ҳақидаги хабарларда нохолислик ҳисси кучайиши сўнгги йилларда медиа институтларига ишончнинг пасайишига олиб келди. Statista компаниясининг 38 мамлакатда ўтказилган сўровномаси шуни кўрсатадики, аҳолининг ОАВга ишонч даражаси географик минтақага қараб фарқ қилади. "Масалан, ўтказилган сўровда сербиялик респондентларнинг 41 фоизи  оммавий ахборот воситаларига ишонмасликларини айтишган. Бу, эҳтимол, оммавий ахборот воситаларида зўравонлик маданиятининг кучайиши ва кўплаб нашрларда журналистика этикасига эътиборсизлик билан боғлиқ бўлиши мумкин. 38 та давлатдан 20 тасида ишончсизлик даражаси 10 дан 15 фоизгача", дея хабар беради “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти.  2024 йилда ЯИМ ҳажми бўйича етакчи 10 та давлатга назар ташласак, Буюк Британиядаги сўров иштирокчиларининг 16 фоизи ва ҳиндистонликларнинг 18 фоизи ОАВга ишонмасликларини билдирган, АҚШ ва Францияда эса бу рақам юқорироқ. 🔥 @burchakostida
إظهار الكل...
02:14
Video unavailableShow in Telegram
❗️Телефонлар портлаб кетиши мумкинми? Телефонларни хакерлар масофадан портлатиб юбора оладими? Мутахассислар жавоб берди. Батафсил Gorizontда...
إظهار الكل...
0.MP411.61 MB
00:31
Video unavailableShow in Telegram
🇰🇵 Ким Чен Ин хизмат вазифасини юқори савияда бажарган зобитларга тўппонча совға қилди. Батафсил Gorizontда...
إظهار الكل...
IMG_8063.MP45.99 MB
00:10
Video unavailableShow in Telegram
🇮🇱🇱🇧 Исроил Бош вазири Ливан жанубида «Ҳизбуллоҳ»га қарши ҳарбий операция бошланганини эълон қилди «Мен шимолликларни уйга олиб келишга ваъда бердим. Энди биз айнан шундай қиляпмиз», деди сионистик режим раҳбари. Батафсил Gorizontда...
إظهار الكل...
IMG_8062.MP41.94 MB
Photo unavailableShow in Telegram
🇷🇺🇺🇿 Россия Ўзбекистонга GLONASS сигналига рухсат беришга тайёр. Россия президенти Владимир Путин бу борада Тошкент билан музокаралар олиб боришга рози бўлди. GLONASS сигнали Россия томонидан яратилган глобал йўлдошли навигация тизимидан келадиган сигналдир. У GPS тизимига ўхшаш бўлиб, ҳар қандай жойда (Ер юзида ёки атмосферада) аниқ координатани аниқлаш имкониятини беради. Батафсил Gorizontда...
إظهار الكل...
УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ ОЛИШ ТАРТИБИ Хабарингиз бор, 23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин. 1. СУБСИДИЯ УЧУН КИМГА МУРОЖААТ ҚИЛИНАДИ? Субсидия олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берилади. Бунда анкета-ариза электрон тарзда тўлдирилади ва мазкур хизмат мутлақо бепул. 23 сентябрдан яна аризалар қабул қилиш бошланади. 2. СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН ДАРОМАД ҚАНЧА БЎЛИШИ ЛОЗИМ? Субсидия даромади юқори бўлмаган фуқаролар ёки оилаларга берилади. ☑️Ариза берувчи ва/ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромад миқдори: ▪️Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 8 бараваригача (8 млн 400 минг сўм); ▪️Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 660 минг сўмгача) бўлиши зарур. 3. ДАРОМАДИ ЕТМАСА ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИШ МУМКИН? Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин. 4. CУБСИДИЯ АЖРАТИШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛАДИ? Субсидия ажратишнинг мезонлари бор, уларнинг биринчиси юқорида келтирилган ойлик даромад миқдори. ☑️Иккинчиси, аризачининг амалдаги турар жойининг мақоми: ▪️ижара (эр-хотиннинг ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас) ▪️эгасининг рухсати билан текин турар жой (эр-хотиннинг ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас) ▪️ариза берувчининг ўз мулкида якка тартибдаги уй-жойи мавжудлиги (якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун). ☑️Учинчидан, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар: ▪️“лабор-мигратион” дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти; ▪️олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими; ▪️ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар ▪️оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар. ☑️Тўртинчидан, ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахсларнинг қуйидаги тоифага мансублиги: ▪️биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс; ▪️сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи; ▪️оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган. Ижтимоий мезонлар асосида 30 (жами 50 балдан) ва ундан юқори балл тўплаганларга субсидия берилади. 5. ҚАЙСИ ҲОЛАТЛАРДА СУБСИДИЯ БЕРИЛМАЙДИ? ☑️Қуйидаги ҳолларда субсидия ажратиш рад этилади: ▪️аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда; ▪️маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда; ▪️илгари имтиёзли ипотека кредитлари асосида квартира ёки уй-жой ҳамда субсидия олганлар ариза берганида; ▪️жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда; ▪️ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади юқорида кўрсатилган даромаддан кўп ёки кам бўлганида. Бошқа асослар билан рад этиш мумкин эмас, ариза рад этилганидан сўнг яна қайта мурожаат қилиш мумкин. Субсидия олувчилар кўп бўлганда, дастлаб биринчи ариза берганларга субсидия ажратилади. 6. БОШЛАНҒИЧ ТЎЛОВ ВА КРЕДИТ ФОИЗИ ҚАНЧА? Дастлабки тўлов учун 30 млн сўм субсидия берилади. Шунингдек, субсидия асосида олинган кредит фоизининг 12 фоизидан ошган қисми қоплаб берилади, илгари 10 фоизидан ошган қисмига берилган. 2025 йилдан бошлаб эса фақат Марказий банк асосий ставкасидан ошган миқдор қоплаб берилади. 7. КРЕДИТ МИҚДОРИ ҚАНЧА? Субсидия асосида ажратиладиган кредит миқдори Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 330 млн, Тошкент шаҳрида эса 420 миллион сўмни ташкил қилади. Субсидия асосида ажратилган кредит сотиб олинаётган уй нархига етмаса, банклар ўз маблағидан кредит ажратиши мумкин. Масалан, уй нархи 600 млн, субсидия эса 420 млн, 180 млн етмаганини банк ўзи кредит сифатида беради ва фоизини ҳам мустақил белгилайди. Ипотека асосида янги уй олаётганда кредитни суғурта қилиш бекор қилинган. ☝🏻Уй-жой кредитига оид бошқа саволларга 👉мана бу ерда👈 жавоб берганмиз. 👉 @bankirkundaligi 👈
إظهار الكل...
Уй-жойни таъмирлаш учун ипотека кредитлари Бугунги кунда қуйидаги банкларнинг расмий сайтларида уй-жойларни таъмирлаш учун кредит ажратилиши маълум қилинган. 🏦 Агробанк ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ бошланғич бадал – талаб этилмайди; ◦ кредит фоиз ставкаси – 25%; ◦ миқдори – 170 млн сўмгача; ◦ колл маркази – 1216; 🏦 Асакабанк ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ бошланғич бадал – талаб этилмайди; ◦ кредит фоиз ставкаси – 26%; ◦ миқдори – 170 млн сўмгача; ◦ колл маркази – 1152; 🏦 БРБ ◦ муддати – 10 йилгача ◦ бошланғич бадал – талаб этилмайди; ◦ кредит фоиз ставкаси – 25,9%*; ◦ миқдори – 340 млн сўмгача*; ◦ колл маркази – 1254; 🏦 Hamkorbank ◦ муддати – 6 йилгача; ◦ бошланғич бадал – талаб этилмайди; ◦ кредит фоиз ставкаси – 28%; ◦ миқдори – 240 млн сўмгача*; ◦ колл маркази – 1256; 🏦 ЎзСҚБ ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ бошланғич бадал – талаб этилмайди; ◦ кредит фоиз ставкаси – 32%*; ◦ миқдори – 200 млн сўмгача; ◦ колл маркази – 1180. ☎️ Кредитлар бўйича батафсил маълумот олиш учун банкларнинг контакт марказларига мурожаат қилишингизни сўраймиз. @bankmijoz
إظهار الكل...
👍 1
#сарказм ХАЛҚИМ Бир ажиб халқим бор, содда жуда ҳам, Дунёни мусаффо кўраверади. Энг оғир ҳолда ҳам ўйланиб бир дам: “Худога солдим!..” деб қўяверади. Ҳаққин ўғирлашар куппа-кундузи, Ўғрилар молини сўяверади. Унинг-чи билгани, энг ёмон сўзи: “Худога солдим!..” деб қўяверади. Ризқини қийсалар, бошини қашлаб, Қотган нон, сув билан тўяверади. Қўлида яроғи бўлса ҳам... ташлаб: “Худога солдим!..” деб қўяверади. Соддадил, ширинтил, шумликдан йироқ, Бот-бот алдашади, кўнаверади. Нафрати кўкларга етса ҳам, бироқ, “Худога солдим!..” деб қўяверади. Хиёнат қилса ҳам яқинлар бир кун, Ўзи ёниб, ўзи куяверади. Энг ёмон қарғиши ёмонлар учун: “Худога солдим!..” деб қўяверади. Онасидан сўк-чи, муштларин тугиб, Миянг ёрилса ҳам туяверади, “Нима қилиб қўйдинг?”– десалар, кулиб: “Худога солдим!...” деб қўяверади. ✍️ Баҳрилло ИХТИЁРОВ Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Бугун бир қизиқ ҳолат бўлди. Паркда ўғлим билан айланиб юриб бир болачагаям шар олиб бергим келди. Шар олиб берсам, у болача менга қараб, "Амаки сиз Аллоҳнинг дўстимисиз?"- деб сўради. Мен: Иншааллоҳ.., балки.., лекин нега менга бунақа савол бераяпсан болам?-деб довдираб қолдим. У бўлса "Ҳозиргина шунақа шарим бўлишни ёлғиз Аллоҳдан сўраган эдим, уни сиз олиб келишингизга қараганда сиз Аллоҳини дўсти бўлишингиз керак, биламан, сиз ҳам Худога ва мандан бегона одам эмассиз"- деди... Юрагим тўлиб йиғлаб юборай дедим. Индамадим, орқага қараб кетдим. Бир нарса десам йиғлаб юборишим аниқ эди. Ўғлим ҳолимни тушунмай қўрқмасин дедимда, боримни ичимга ютдим. Лекин у болачани "Сиз Аллоҳни дўстимисиз?"-деган гапи қўлоғимдан кетмаяпти. Ҳикояни ривоят қилган ровийни исмини билмайман. Лекин таъсирландим. К.Дусов
إظهار الكل...
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.