cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Amir Sayyid Olimxon

Tarixdan saboq olib, kelajakni quramiz!!!

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
369
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
+287 أيام
+2630 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿 МЕН, МЕН... МИНГ ЙИЛДИРКИ, КАРАХТМАН. ЖИМГИНА, ЖИМГИНА... ЯШАЁТГАН ДАРАХТМАН. БОЛТАЛАР К,АДАРЛАР..., ШОХЛАРИМ БУТАРЛАР... . БАХ,ОР ГУЛЛАЙМАН, КУЗ МЕВАЛАЙМАН. ЖИМ, ЖИМ, ЖИМГИНА... БУ КУН БУЗДИ ЖИМЛИКНИ МИНГ ЙИЛКИ... ОЗОРЛАРДАН ТИЛИМ, ТИЛИМ... БАДБАХТ ДИЛИМ. ЖОН ИЧРА ОК,МОК,ДА ЖОНИМ... БУ'ЛИБ СИЁХ,... ОК, К,ОГОЗГА. 19/09/2024 Ойсара Маматова. 🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿 👇👇👇 @amirsayyidolimxon.
إظهار الكل...
XUDOYORXON QO‘QONNING BAXTSIZ HUKMDORI (MI) ? https://youtube.com/watch?v=li4wcYWCgI4&si=yGD1A7U9yej9gkIJ дан олинди. 👇👇👇 @amirsayyidolimxon.
إظهار الكل...
XUDOYORXON QO‘QONNING BAXTSIZ HUKMDORI (MI) ?

👍 1
Ибратли хикоя. Бир дўстим билан супермаркетга кирдик. Ҳожатимизни битириб, бекат томон ошиқдик. Дўстим тўлов паттасидан кўзини узмас, камина эса унга бир нималарни вайсаб борардим. Ногаҳон у тўхтади. — Кассир қиз нотўғри ҳисоблабди, — деди. — Пулингдан уриб қолибдими? — дедим шошиб. — Шундай бўлса онасининг учқўрғонидан кўрсатамиз! — Йўқ,— деди дўстим ҳотиржам. — атирга пул олмабди. Кўрмаган шекили. У матоқнинг нарҳи қиммат эди. Лофи билан айтсам, беш улфатнинг битта шохона чойхонасига етарди. — Хатони қилган у, биз эмас. — дедим. — Шундай экан ўзига зарар! Ундан кўра шу пулга битта отамлашсак зўр бўларди. — Э, калланг борми ўзи?!.. — деди дўстим ҳуноби чиқиб. — Бировнинг ҳақи бўйнимда қолиб кетса қандай яшайман?!.. Кечаси ухлолмайман-ку! Бу гапдан кейин дўсдимни замонадан ортда қолган ахмоқ, ўз фойдасини билмайдиган тентак деб ҳисобладим. Маишатнинг ҳумори тутиб роса сўкдим, ичимда. — Ким билиб ўтирибди?! — дедим қоним қайнаб. — Яратган ҳамма нарсани билиб туради-ку! — деди дўстим. Шу пайт юрагимнинг бир томири узулгандек бўлди. Вужудим қалтираб, пешонамдан совуқ тер чиқди. Кўзларимга ёш келди. У нималарни ўйлаяпти?!.. Менинг дардим эса нимада?!.. Шаксиз Яратган ҳар бир ишимизни, ҳатто қалбимиздаги ўйларимизни кўриб туради. Икки дунёда бу учун ҳисоб бор. Қайтар дунё. Ҳар биримиз шуни билсак-да, негадир харомни ямламай ютадиган бўлиб бормоқдамиз. Икки дунёда бу учун ҳисоб бериш вақти келганда ҳолимиз нима бўлиши бизни қизиқтирмай қўйди. Эҳ бандаи ожиз... Қолган ҳақни тўлар эканмиз, кассада ўтирган аёллардан бири: — Инсофли одамлар ҳам бор экан-а?!.. — деди ажабланиб. Олдимизга башанг кийинган бир киши келди. Билсак бу ернинг хўжайини экан. Бу воқеа супермаркет тарихида биринчи марта бўлаётгани айтиб, қилган ишимиш учун иккимизга ўралган совғаси берди. Раҳмат айтиб чиқдик. Йўлимизга равона бўлдик. Автобусда борарканман бояги хаёллар яна такрорланди. Ич-ичимдан қийналдим. Бироқ нафс ёмон экан. Совғага кўзим тушди-ю, ҳаммаси унут бўлди. Унинг нима эканига қизиқиб очдим. Қарасам қимматбаҳо атир ва битта пластик карта. Унга кўра мен йил бўйи бу ердан ўттиз фоиз чегирма билан савдо қиламан. Дўстимнинг ҳалоллигини, қилган иши учун Яратган олдида ажр, бандаси олдида мукофот борлигини кўриб боя ўйлаган фикрга яна юрагим эзилди. Дўстимнинг ортидан камина ҳам қуруқ қолмади. Аммо менинг ниятим нима эди?!.. У ҳалоллиги учун шу илтифотга эришди. Менчи?!.. Ушбу хикоя интернетдан танлаб олинди. @amirsayyidolimxon.
إظهار الكل...
👍 2
https://youtu.be/ym8bDNd8Uco дан олинди. 👇👇👇 @amirdayyidolimxon.
إظهار الكل...
Zebiniso G'azali

№45 Suxandon: Dilbar Voseyeva

Photo unavailableShow in Telegram
18 сентябрь — "Эски дўстларни топинг!" куни. Бугун эски дўстларимизни йўқлаб қўяйлик! Эски дўст Кўчани чангитиб юрдик сен билан, Яхши-ёмон кунни кўрдик сен билан, Баъзан узоқлашиб турдик сен билан, Дўстларни унутиб қўйма, эски дўст. Болалик кунлари энди хотира, Ният эзгу эди, юрак – бокира, Йиғласак ҳам, ортга қайтмайди сира, Дўстларни унутиб қўйма, эски дўст. Гарчи бугун сен-ла йўлимиз ўзга, Фикрлар ўзгаю, дилимиз ўзга, Сўзимиз қовушмас – тилимиз ўзга, Дўстларни унутиб қўйма, эски дўст. Ҳол-аҳвол сўрармиз совуқ, қалбаки, Тилдаги сўз бошқа, бошқа қалбдаги, Эрта бир-биримиз топмасмиз, балки, Дўстларни унутиб қўйма, эски дўст. Қучоғингни очиб, уйларимга кел, Яхши кунларимга, тўйларимга кел, Зериксам, ёнимга, ўйларимга кел, Дўстларни унутиб қўйма, эски дўст. Вафо Мўмин, сен бир оташин бахши, Оқибат - юракнинг энг гўзал нақши, Не қилса ҳам, дўстнинг эскиси яхши, Дўстларни унутиб қўйма, эски дўст. Вафо Мўмин --- Суратда гурухдошларимиз ду'стларимиз бор!--канал админлари @amirsayyidolimxon.
إظهار الكل...
👍 4
САҲРО СОҲИБИ БӮЛГАН АЁЛ Бир вақти замонда саҳройи арабларда доно аёл ӯтган экан. Эри ӯлиб, икки ёш қизи билан бева бӯлиб қолган экан. Саҳрода аёл кишининг рӯзғор тебратиши ӯзи бир жасорат эди. Ҳамма яқинлар ва қариндошлар аёлга турмушга чиқишни маслаҳат бердилар. Лекин икки ёш қизнинг тарбиясини зарурроқ деб билди. Бир золим ҳукмдор бор эдики саҳро аҳлига кӯп зулм қилур эди. Унинг зулми қаршисида бутун саҳро тиз чӯкиб бош эгарди. Доно аёлга ишқи тушди, менга турмушга чиқ деб тинч қӯймас эди. Доно аёл деди: бугун саҳронинг соҳиби сенсан. Лекин сендаги бу қудрат ота -онангнинг тақвосининг мевасидир. Сеннинг онанг аҳли тақводан бӯлгандир, қилган яхши амаллари учун Аллоҳ сенга яхши тақдир ёзган. Бу сендаги қадду қомат, куч-қувват, шижоат онангдан ӯтган.  Ҳар бир онага фарзандининг раҳмат олиб келишидан ортиқ бахт йўқдир. Менда сендаги куч-қудрат бӯлса эди, золимлик ўрнига шундай кӯп яхшиликлар қилар эдим-ки, хамма сени туққан онанга раҳмат деган бўлар эди. Онамнинг руҳи шод бӯлса, у берган оқ сутини оқлаган бӯлардим. Фарзандга бундан ортиқ саодат борми?  Бу мансабу мартабани Аллоҳ сенга синов учун берган. Ҳамма гап сен бу омонат кучни яхшилик ёки ёмонликка сарфлашингда.  Шуни бил, эрта бу саҳронинг соҳиблари менинг набираларим бӯлиши мумкин. Шунда сенинг набираларингнинг ҳоли нима кечаркин?! Хар бир инсоннинг қилган савобу гуноҳи ӯз наслининг эртанги бахтию бахтсизлигининг пойдеворидир. Сен ҳақиқатдан ҳозирча кўп нарсага зӯрлик билан эришяпсан. Бу сенинг эртанги наслинг қандай бӯлишининг ишорасидир. Ҳар Фиръавнга бир Мусо бордир. Ҳар ёмоннинг бир кушандаси бор. Аёл доимо Аллоҳим соғлик – саломатлик, хотиржамлик, хуш феьл, кетмас давлат бер деб дуо қилар, ҳалоллик билан умр кечиришда давом этди. Камбағал бӯлса ҳам оилани адолат билан бошқарди. Икки қизини иффатли қилиб тарбиялади, кейин тақводор ӣигитларга узатди. Дӯстсиз ҳаёт надоматдир,     Муҳаббатсиз оила омонатдир. Қизлари билан куёвларига оила ва оиладорлик илмидан таълим берди. Энди таваккулим Аллоҳга деди.  Инсонинг енгилмас кучли қуроли , бу унинг маънавятидадир. Ҳар қандаӣ кучли қудратни , инсонинг ақл заковати енгади. Зулм йўқ жойда мухаббат пайдо бӯлади. Самимий мухаббат ва эҳтиром меваси эса солих фарзанддир. Хуллас, доно аёлнинг набиралари саҳронинг адолатли, ӯқимишли ва  довюрак йигитлари бӯлган экан. Бу юртни идора қилишга муносиб йигитлар бӯлибдилар. Қавмнинг қудратини кўрмоқчи бӯлсанг унинг мўмина аёлларига қара. Мўмина аёллар бор экан қавм хор бӯлмайди, чунки ҳар қандай жасур, мардни ҳам она туғиб тарбиялаӣди. Шундан кейинги замонда саҳрони ўша доно аёлнинг набиралари бошқарган экан. Янги хукмдор дебди: инсон зоти хатодан холи эмас, олдинги саҳро соҳибларининг хатоси бизга дарс бӯлсин. Шунинг учун оила ва оиладорлик тарбияси қавмимизнинг таянчи, асосий пойдеворидир. Токи элимиздан солих фарзандлар ўсиб-улғайсинлар, юрт равнақи йўлида хизмат қилсинлар. Мунофиқ инсонларга вазифа берилмасин. Биз жамиятимизни мунофиқлардан асрасак, халқимиз хам тинч бӯлади. Шунда фаровон ҳаёт кечирамиз. Ақлли одам фарзандининг бахтсизлигида, ӯзининг нуқсонини кӯради.. "Соғлом" оила дастурини ӯқиб ва амал қилганда , фарзандига яхши тақдир олиб берган бӯларди. Фарзандларинг сендан яхши яшаса сендан бахтли бӯлса демак сен фарзандларинга яхши тақдир олиб берибсан. Аввал ғиштни қийшиқ қўяркан меъмор, Юлдузга етса ҳам қийшиқдир девор. ©️ Бедил. Боланинг қонида бӯлса агар нуқсон. Тарбия қилган билан бӯлмас яхши инсон. Бедорлик бонгини урсам жахонга, Аҳли тақво керак эртанги тонгга. Муниса қизлар бӯлса мўмина она, Олимлар туғилар дунёда яна!!!   Она деган софдил, беғубор, Фарзандига чексиз меҳри бор. Аҳли мўмина бӯлса онаси, Бахтли бӯлгай унинг боласи. Аёл бахти ӯз қӯлида. Ҳур фаришталар ӣӯлида. Эл бахти аёл қӯлида. Дунё чаман бор ӣӯлида. Нафсимдан наслимни улуғ қутлуғ билдим. Болам учун тақвою адолат қилдим. Қилган меҳнатим бекор кетмасин билдим. Қани,  тирик чоғим қадримга етсанг. Оила қуришдан мақсад ҳусни хулқли фарзанд тарбиялашдир. Фарзанд тарбиясини билмаса ёки яхши амал қилмаса , фарзанд кӯришдан нима маъно. ✍️ Рустам Ҳабибуллоев. 👇👇👇 @amirsayyidolimxon.
إظهار الكل...
👏 1😢 1
Vatan HAQIDA XORIJDAGI VATANSHLAR BILAN SUHBAT https://youtube.com/watch?v=zabsoMXc5RA&si=dxNCIX1TMLa5_193 дан олинди 👇👇👇 @amirsayyidolimxon.
إظهار الكل...
Vatan HAQIDA XORIJDAGI VATANSHLAR BILAN SUHBAT

👏 1
Ушбу пост 👆учун, Рисолат Турсуновага, Гулом ака Ру'зиевга ва ушбу видео ижодкорларига, хамда Карманадаги барча тарихий, к,адимий обидаларни сак,лаб к,олишда иштирок этаетган жамоа ахлига ташаккур. Мангитлар сулоласининг барча авлодлари номидан ва у'зим номимдан миннатдорчилик билдираман. Савобингиз мул булсин. Мак,садингиз йу'лида асло чарчаманг ва ту'хтаманг. Ишларингизга омад тилаймиз!!! Аждодларимиз рухлари шод, маконлари жаннат, охиратлари обод булсин. Кабрлари "К,урьон" Нури билан нурафшон булсин. Хаммамиздан Аллох Рози булсин!!! 👇👇👇 @amirsayyidolimxon.
إظهار الكل...
1
https://www.facebook.com/share/p/tLRscSEaYEsGSRYM/?mibextid=A7sQZp дан олинди каналимиз мавзусига оид учун 👇👇👇 @amirsayyidolimxon.
إظهار الكل...
Log in or sign up to view

See posts, photos and more on Facebook.

👏 1
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿 Бола эдик дӯст эдик. Катта бӯлдик нафс дедик. Кибр нафс қилди жудо. Инсоф берсин ӯзи Худо. ✍️ Рустам Ҳабибуллоев. 👇👇👇 @amirsayyidolimxon.
إظهار الكل...
👏 1
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.