cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Sardorbek.UZ

Huquqshunos Sardorbek Nugmanovning telegram kanaliga hush kelibsiz! Istalgan masalada huquqiy maslahat oling. Yuristga murojaat: @Lawyer_031

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
5 422
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
-1 37330 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
❗️Yoʻl harakati bilan bogʻliq notoʻgʻri chiqarilgan qaror yuzasidan onlayn shikoyat qilish imkoni yaratildi Endilikda yoʻl harakati qoidalari buzilishi bilan bogʻliq chiqarilgan qaror va xabarnomalar boʻyicha eʼtirozingizni ortiqcha ovoragarchiliksiz va hujjatlarsiz my.gov.uz portali orqali yuborishingiz mumkin. Portaldagi mazkur xizmat hozircha sinov tariqasida ishlamoqda, 1-sentyabrdan toʻliq yoʻlga qoʻyiladi! 👉https://t.me/Huquqshunos_Nugmanov
إظهار الكل...
«ОПEН БЮДЖEТ»ГА ОВОЗ ЙИҒИШГА МАЖБУРЛАГАН МАНСАБДОРЛАРГА ҚАНДАЙ ЧОРА КЎРИЛАДИ? Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-117-сон қарори 6-бандига асосан, ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида бюджет ташкилотларининг раҳбар ходимлари томонидан мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади. Бу мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади. Меҳнат кодексининг 5-моддасига асосан мажбурий меҳнат тақиқланган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига мувофиқ меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шу ҳаракат такроран ёки вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилса, Жиноят кодексининг 148²-моддасига асосан жавобгарликка тортилади. 👉https://t.me/Huquqshunos_Nugmanov
إظهار الكل...
Sardorbek.UZ

Huquqshunos Sardorbek Nugmanovning telegram kanaliga hush kelibsiz! Istalgan masalada huquqiy maslahat oling. Yuristga murojaat: @Lawyer_031

Photo unavailableShow in Telegram
#2024_йил_1_сентябрдан ▶️ Қонунчиликка кўра, тадбиркорлар томонидан маркировкаланадиган маҳсулотларни маркировкани ўқиш қурилмаларидан фойдаланмаган ҳолда сотиш ҳолатлари солиқ органлари базаси маълумотлари асосида аниқланганда, ушбу тадбиркорлар шахсий кабинети орқали ҳолат юзасидан огоҳлантирилади ҳамда қуйидаги чораларни кўриш амалиёти жорий этилади: 🔸икки марта огоҳлантиришдан сўнг қонун бузилиши бир ой ичида қайта такрорланган тақдирда, тадбиркорларга нисбатан ҳуқуқбузарлик содир этилган чоракдаги фаолият юзасидан солиқ текшируви тайинланади; 🔸қонун бузилиши солиқ текшируви якунлангандан бир ойдан кейин қайта такрорланганда тадбиркорларни хабардор қилмасдан ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни текшириш кунида хабардор қилган ҳолда солиқ текшируви тайинланади. 👉https://t.me/Huquqshunos_Nugmanov
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
#2024_йил_1_сентябрдан ✔️ Қонунчиликка кўра: 🔹суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта (қайта суғурта) шартномаларини ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказиш ва суғурта полисларини ушбу тизим орқали расмийлаштириш мажбурий ҳисобланади; 🔹барча суғурта турлари бўйича суғурта полисларини фақат қоғоз шаклда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади; 🔹суғурта полисларини ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали расмийлаштирмаслик уларни ҳақиқий эмас деб топишга асос бўлади ҳамда суғурталовчи томонидан лицензия талаблари ва шартларини бир марта қўпол равишда бузиш ҳисобланади; 🔹Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги суғурталовчилар томонидан кўрсатиладиган суғурта хизматлари сифати бўйича суғурталовчилар рейтингини юритади ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилади. 👉https://t.me/Huquqshunos_Nugmanov
إظهار الكل...
⚡️1 октябрдан  ЖАРИМАЛАР ОШАДИ шопирлар қанча жаримага тортилади (сўмда): • Тақилмаган камар: 187 500; • Техник кўрик, биринчи тиббий ёрдам тўплами: 187 500; • Ҳужжатсиз ҳайдаш: 375 000; • Суғуртасиз ҳайдаш: 375 000; • Қизилда ўтиш: 750 000; • Ноқонуний парковка: 750 000 • Давлат рақамисиз автомобилни бошқариш: 1млн 875 минг сўм; • Тезлик (+20 км/соат): 375 000; • Тезлик (+20-40 км/соат): 1млн 875 минг сўм; • Тезлик (40+ км/соат): 3 млн 375 минг сўм; • Қарама-қарши тирбандликда ҳаракатланиш: 3 млн 750 минг сўм; • Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш - 9 млн 375 минг сўм ва 3 йилгача машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш; • Рухсатсиз ранг бериш: 9 млн 375 минг сўм. 👉https://t.me/Huquqshunos_Nugmanov
إظهار الكل...
1
“Загранпаспорт” неча йил муддатга берилади? Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 7-бандига асосан хорижга чиқиш биометрик паспорти фуқароларга қуйидаги амал қилиш муддатларига берилади: туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача — икки йил муддатга; бир ёшдан 25 ёшгача — 5 йил муддатга; 25 ёшдан ошган шахсларга — 10 йил муддатга. Амал қилиш муддати тугаганидан кейин хорижга чиқиш биометрик паспорти маълумотларни йиғиш пунктига топширилади. Амал қилиш муддати тугаган ёки яроқсиз ҳолатга келган, аммо ичига қўйилган хорижий давлатларга кириш визаларининг амал қилиш муддати тугамаган хорижга чиқиш биометрик паспортлари қайта расмийлаштирилган тақдирда, хизматдан фойдаланувчининг сўровига кўра маълумотларни йиғиш пункти ходими томонидан ушбу паспортга бекор қилинганлигини ифодаловчи махсус белги қўйилган ҳолда, янги хорижга чиқиш биометрик паспорти билан бирга эски хорижга чиқиш биометрик паспорти ҳам қайтариб берилади. 👉https://t.me/Huquqshunos_Nugmanov
إظهار الكل...
Кўпчилик банкдан кредит олганда хорижга чиқишга чеклов қўйилади деб ўйлайди аслида қандай? Банк билан сиз ўртангиздаги муносабатларнинг барчаси фуқаролик ҳуқуқий шартнома ҳисобланган кредит шартномаси билан тартибга солинади. Мазкур шартномада сиз ва банк ўртасидаги барча муносабатлар тартибга солинган бўлади. Эътибор берган бўлсангиз шартномада сизнинг хорижий давлатга чиқишингизга чеклов ўрнатадиган ҳеч бир қоидалар мавжуд эмас. Мавжуд бўлган тақдирда ҳам бу ноқонуний ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 32-моддасига асосан Ҳар ким Ўзбекистондан ташқарига эркин чиқиш ҳуқуқига эга. Бу дегани кредит шартномасида сизни хорижга чиқишингизни чекланиши бу аввало конституция қоидаларига зид ҳисобланади. Қачон чекланиши мумкин? Ҳақиқатдан ҳам қарздорнинг хорижга чиқиши чекланиши мумкин қачонки у қарзларини вақтида тўламаган ва иши мажбурий ижрога чиққан тақдирда. “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 42-1-моддасига асосан Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли. Яъни қисқа қилиб айтганда сиз кредит олганингизда сизнинг хорижга чиқиш ҳуқуқингиз чекланмайди. 👉https://t.me/Huquqshunos_Nugmanov
إظهار الكل...
Фуқарони пропискадан чиқариш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 15-бандига асосан Фуқаронинг доимий рўйхатга олинганлиги қуйидаги ҳолларда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан бекор қилинади: 👉 Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир манзилдан бошқа манзилга доимий рўйхатга олинганда; 👉 мулкдорнинг аризасига кўра — турар жойга нисбатан мулкий ҳуқуқларга ёки мулкдор билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахслар (ушбу шахсларнинг уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи суд томонидан белгиланган ҳолатлар ёки тарафлар ўртасида бошқача келишув мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексида белгиланган бир киши учун турар жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидалар асосида доимий рўйхатга олинган фуқаролар; 👉 мулкдор ўзгарганда, унинг аризаси ва уй-жойга эгалик қилишни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида; 👉 суднинг фуқарони уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган, шахсни бедарак йўқолган деб топиш ва кўчириш ҳақидаги қарори асосида; 👉 фуқаро қонунда белгиланган тартибда хорижга доимий яшашга кетганда; 👉 сохта ҳужжатлар ёки ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган ҳужжатлар асосида доимий рўйхатга олинганлиги аниқланганда — суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми асосида; 👉 умрбод озодликдан маҳрум қилинганда — суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми асосида; вафот этганда — ФҲДЁ органининг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси ёки маълумотномаси асосида. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг доимий рўйхатини бекор қилиш маҳкумнинг ишончномаси асосида ёки уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганлик ҳақидаги суд қарорига мувофиқ амалга оширилади. Қандай хужжатлар тақдим қилиниши керак? Мулкдор (мулкдорлар) фуқаронинг доимий рўйхатга олинганлигини бекор қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 👉 мулкдор (мулкдорлар)нинг ёки қонунда белгиланган тартибда хорижга доимий яшашга кетган шахснинг эркин тарзда ёзилган аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан бориш имкони мавжуд бўлмаса; 👉 уй-жойга эгалик қилишини тасдиқловчи ва ушбу Низомнинг 16-бандига асосан рўйхатга олишни бекор қилиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжат. Фуқаро хорижга доимий яшашга кетаётганда, фуқародан қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ўз ота-онасининг ва турмуш ўртоғининг (биргаликда чиқиш ҳолатлари бундан мустасно), шунингдек, агар биргаликдаги никоҳдан вояга етмаган болалари бўлса, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган собиқ турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган розилиги, улар вафот этган ёки бедарак йўқолган ҳолларда эса — вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ёки суднинг шахсни бедарак йўқолган деб эътироф этиш ҳақидаги қарорининг нотариал тасдиқланган нусхаси талаб этилади. Фуқаронинг доимий рўйхатга олинганлиги ҳужжатлар қабул қилиб олингандан сўнг бир кун ичида бекор қилинади. Доимий рўйхатга олишни бекор қилиш рад этилган тақдирда, фуқарога шу куннинг ўзида асослантирилган жавоб хати берилади. 👉https://t.me/Huquqshunos_Nugmanov
إظهار الكل...
Бола пули олишнинг осон усули ёхуд 1 ўқ билан 3 қуённи уриш Одатда, бола пули масаласида кўп фуқаролар эътироз билдиришади. Уларнинг мазмуни деярли бир хил. Фуқаролар мурожаат қилади бироқ ариза рад этилади. Рад этиш асоси эса бир бирига ўхшаш. Кимгадир турмуш ўртоғинг давлат ишламаслиги туфайли бола пули берилмайди деса, баъзиларига оилада умуман ишлайдиган шахс йўқлиги учун бола пули берилмайди деган жавоб қайтарилади. Аслида расмий даромад манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларига мурожаат қилмаган ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган меҳнатга лаёқатли оила аъзоси мавжуд бўлганда болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади. Рад қилишнинг ушбу асосидан қонуний йўл билан чиқиб кетиш мумкин. Бунинг учун солиқ инспекцияга бориб ўзини-ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтиб гувоҳнома олиш кифоя қилади. ❗️Бунда бир ўқ билан икки қуён урилади. Нега бундайлигини қуйидагича тушунтирамиз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сон қарорига илова билан Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати тасдиқланган. Масалан унда ЭРКАКЛАР УЧУН: 👉 Жисмоний шахсларга мураккаб бўлмаган умумий қурилиш, қурилиш-таъмирлаш ишлари (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик ишлари, ғишт ва кафель териш, перфорация, дурадгорлик, чилангарлик ва бошқа умумий қурилиш ишлари) кабилар мавжуд бўлса; АЁЛЛАР УЧУН: 👉 Уй хўжалигини юритиш ва уй ишларини бажариш, шу жумладан, турар жойларни тозалаш, овқат пишириш бўйича уй хўжаликларига хизмат кўрсатиш ва бошқалар мавжуд. Бунда Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 16-бандига кўра ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан меҳнат стажи ҳисобланиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ижтимоий солиқ тўланади холос. Шунга кўра ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзига пенсия ҳисобланиши ва иш стажига эга бўлиши учун Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин. Бунда Солиқ кодексининг 408-моддасига асосан 2024 йил учун камида БҲМнинг 1 баравари миқдорида солиқ тўланиши етарли. 2023 йил 1 декабрдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.11.2023 йилдаги ПФ-196-сон  Фармонига кўра МҲТЭКМ 1 050 000 сўм этиб белгиланган. Агар ўзингиз хоҳласангиз, шу солиқни тўлаб, иш стажига эга бўлишингиз ҳам мумкин. Солиқ кодексининг 369-моддасига  мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар жисмоний шахслардан  олинадиган даромад солиғидан озод этилади. Бу эса сизга юқоридаги фаолият билан шуғулланишдан олган даромадингиздан солиқ тўламаслигингизни билдиради. ❗️Қисқасини айтганда, сиз иккинчи усулдан фойдаланган ҳолда, икки эмас, уч қуённи бирдан урган бўласиз. 1⃣ Биринчидан, бола пули олишни ишламайсан деган асос билан рад қилишдан қутуласиз ва бола пули олишга ҳақли бўласиз. 2⃣ Иккинчидан, пенсияга чиқиш учун ўзингизга иш стажини сотиб оласиз. 3⃣ Учинчидан, агар шу фаолият билан шуғулланиб даромад олсангиз унда солиқ тўлашдан ҳам қутуласиз. ✅ Хуллас, қонун сизга берган имтиёзлардан тўғри фойдаланинг ва керакли натижага эришинг. 👉https://t.me/Huquqshunos_Nugmanov
إظهار الكل...
⚡️УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ ОЛИШГА ОЙЛИК ДАРОМАД ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК? 📃 Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, ➖ субсидия орқали уй-жой олмоқчи бўлган талабгор шахс ёки оиланинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлари миқдори: ✅ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда  меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (1 050 000 сўм)нинг 2,7 баравари (2 835 000 сўм)дан 8 баравари (8 400 000 сўм)гача; ✅ Тошкент шаҳрида 2,7 баравари (2 835 000 сўм)дан 9,2 баравари (9 660 000 сўм)гача бўлиши талаб этилади. ✏️ Субсидия орқали уй олмоқчи бўлган талабгор шахс ёки оила қайси ҳудудда яшашидан қатъий назар, уларнинг даромади бир ойда энг камида юқоридаги 2 835 000 сўмдан кам бўлмаслиги керак. 👉https://t.me/Huquqshunos_Nugmanov
إظهار الكل...
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.