cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Мамаюнус Пардаев Хикматларидан

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
221
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
+17 أيام
-330 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Repost from Mirzo Ixtiyorov
Photo unavailableShow in Telegram
КУН ҲИКМАТЛАРИ Иймони бутун одам камтар бўлади Камтар одам ўзидан кетмайди. Бундай инсонларнинг ҳамкорлари кўп бўлади. Бундайлар мақтанчоқ бўлмайди. Аксарият ҳолда камтарлар ҳасаддан ҳам йироқ бўлади, ўзидан кетмайди. Демак, инсон қанча камтар бўлса, унда кибр бўлмайди. Бундайлар ҳақиқий ҳурматга ҳам сазовор бўлади. Мамаюнус Пардаев https://t.me/mirzo_ixtiyorov
إظهار الكل...
Repost from SamTVR | MTRK
إظهار الكل...
 УМР ЗИЙНАТИ

Шундай кунлар бўларки, Замон сенга боқмайди. Шундай кунлар келарки, Сенга ҳеч ким ёқмайди.   Кун келарки, авжланиб, Сен боқарсан замонга. Дарё бўлсанг, мавжланиб, Айланарсан уммонга.   Шунда англаб етарсан, Қадрнинг қийматини. Бошингга тож этарсан, Умрнинг зийнатини!   Дейди Муҳаммад Юнус, Ёмонликни қил минус. Яхши одамлар мудом Бўлар доимо плюс!   Муҳаммадюнус Пардаев

Repost from SamTVR | MTRK
إظهار الكل...
КЎП ЎЛЧОВЛИ КАМБАҒАЛЛИКНИ ИФОДАЛОВЧИ ИНДИКАТОРЛАР

Мамлакатимиз Президенти “Кўп ўлчовли камбағаллик бўйича глобал мулоқот” халқаро конференцияси иштирокчилари олдида сўзга чиқиб, мавзуга оид бир қанча таклифларни олға сурди. Мавзунинг долзарблигидан келиб чиқиб, мазкур мақоланинг мақсади белгиланди. Мақоланинг мақсади кўп ўлчовли камбағаллик даражасининг асосий индикаторларини аниқлашга ва уларнинг шарҳини ишлаб чиқишга қаратилган. Бу борада бир қанча тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари…

Repost from Mirzo Ixtiyorov
إظهار الكل...
ТАРБИЯ – БАРЧА МУВАФФАҚИЯТЛАР АСОСИ

Таълимдан олдин тарбияланиши керак. Тарбияни тўғри олмаса, таълим самарали бўлмайди. * * * Тарбия оиладан бошланиши лозим. Ота-оналар боласини тарбиялашдан олдин ўзларини тарбиялаши мақсадга мувофиқ. Тарбияли инсонгина боласини қандай тарбиялашни билади. * * * Тарбияли ота-она болсига насиҳат қилишдан кўра, ўрнак бўлса самарали бўлади. * * * Болалари бўла туриб ота-оналар зерикадиган бўлса, бундайларнинг ҳолига вой. Булар болалари билан мақсадли шуғулланмайдиганлардир. * * * Тарбиянинг бошланиши оилада, кейин…

Repost from SamTVR | MTRK
إظهار الكل...
Инсонмиз инсон бўлиб қолайлик

Аллоҳ инсонни яратиш билан бирга фақат унгагина ақл ва нафс берган. Ҳайвонларнинг ҳаммасига фақат нафс, берган холос. * * * Ақлдан нима мақсадда фойдалансангиз ўшанга эришасиз. Улкан мақсадларга улкан муваффақиятлар билан эришиш учун ақлни илм билан чархлаб, иймон-эътиқодни кучайтириш лозим бўлади. * * * Инсондаги иймон-эътиқодни кучайтирадиган ягона куч – бу ақлдир. Агар инсонда иймн-эътиқод кучли бўлмаса, нафси ғолиб келиб, уни инсонийлик йўлидан тойдиради. * * * Агар ақл нафсдан устун бўлиб, уни бошқара…

Repost from Конспект
Чин шоирлар бари отилган, Қолганлари бари сотилган. Мард сўзим шу - ҳаммаси қўрқоқ! Ўзим кимман? Сўраманг бироқ. Мен исмимни айтмасман зинҳор, Замон нозик, бола чақам бор. Эркин Воҳидов @konspektor
إظهار الكل...
Repost from Конспект
ВАФО Қабристонда кеча ёққан қор Милдир-милдир эриб ётибди. Гўр устида бир ит инграб зор, Лойга бағрин бериб ётибди. Кеча тобут кўтарилган дам У беором югурган-елган. Қувсалар ҳам, тош отсалар ҳам Эл ортидан мозорга келган. Отасидан айрилса агар Бунча куймас одам боласи. Ёлғон эди кеча йиғилар, Рост эди шу итнинг ноласи. Совуқ тунда қотиб, дийдираб, Қабрга у қўйиб ётди бош. Эриган қор каби милдираб Кўзларидан тинмай оқди ёш… Биз инсонмиз, соҳиби дунё, Қудратлимиз, мағрурмиз, тўқмиз. Садоқатда, меҳрда аммо Шу бечора бир итча йўқмиз... Эркин Вохидов @konspektor
إظهار الكل...
👍 1
БАХТ НИМА Минг бўлакка бўлиб дунёни Туғилгандан бахтни излаймиз. Қўлларидан тутиб рўёни Атрофда бахт, баъзан билмаймиз! Бахтлар билан безатилган тахт, Худойимга етса бас зоринг Кимдир сени соғинса, шу — бахт, Бахт — аслида дунёда боринг! Кимларнидир севиб, соғиниб, Интизор-ла уни кутганинг. Бахт аслида томоғинг билан Шу бир қултум сувни ютганинг! Ҳамма ерда бахтларинг сочиқ Бахорлардан гўзаллик йиққан, Бахт эмасми? Кўзларинг очиқ? Осмонга боқ, кўкка ой чиққан! Сенга яна нима етмайди? Ҳаттоки, бахт — елиб, толмоқлик. Ҳаммага ҳам насиб этмайди, Тонгда туриб нафас олмоқлик!!! Эркин Воҳидов Манба: @konspektor
إظهار الكل...
إظهار الكل...
Уй бекаси – уй маликаси

Оиланинг бекаси Хонадон фариштаси. Унинг ишин қилолмас Эркакнинг ўн бештаси.   Бека эмас, малика, Ҳеч жойда ишламайди. Лекин уйдаги ишдан, Қўли ҳеч бўшамайди.   Бир қарасанг, тикувчи, Бир қарасанг, пазанда. Бир ёнда неваралар, Эркатой-у арзанда.   Ўзи-ўзига раҳбар, Таътилга ҳам чиқолмас. Болам-чақам, уйим деб, Эрига ҳам боқолмас.   Якшанбада дам олиш, Уй бекаси тинмайди. Йўқ жойдан иш топади Қўй, деса ҳам кўнмайди.   Қилиб қўяр ҳар ишни Саранжому саришта. Шунинг учун дунёда Уй бекаси…

👍 2
Repost from SamTVR | MTRK
إظهار الكل...
Донишманд билан суҳбат

Мен бир донишманддан ёшини сўраган эдим, у айтди: – 95-да, онам эса 105-ёшда вафот этганлар. – Соғлиғингизни бу қадар яхшилигининг сири нимада? – сўрадим ундан. – Касал бўлмасликда, – жавоб қайтарди у. * * * – Лекин бу бизнинг ихтиёримизда эмас-ку?! – дедим ҳайратимни яшира олмай. У эса кулиб: – Ҳа, шундай, – деди. – Унда менга бунинг сирини айтинг, мен ҳам амал қилай, – дедим. * * * – Бирор нарсани «Бисмиллаҳ»сиз оғзингга ола кўрма, ҳатто у бир томчи сув ёки таомнинг жуда кичик бўлагини ҳам, – деди у. * *…

اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.