cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Ўқитувчи | Мактаб таълими

Мактаб таълимига оид энг сўнгги ва муҳим янгиликлар канали. ☎️ Реклама учун: @talimads

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
14 158
المشتركون
-4724 ساعات
-1657 أيام
+44530 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

⚡️16 сентябрдан 20 октябрга қадар «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» танлови ўтказилади Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” танловини ўтказиш ҳақида қарор қабул қилди. ✅Қарорга кўра:
➡️ Танлов 2024 йил 16 сентябрдан 20 октябрга қадар 2 босқичда ўтказилади. ➡️ Танлов ғолибларини эълон қилиш ва тақдирлаш 21 октябр Ўзбек тили байрами арафасида амалга оширилади.
🗂Буйруқ матни ва унга иловалар билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин. Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇 https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
إظهار الكل...
Eng yaxshi o'zbek tili o'qituvchisi tanlovi nizomi.pdf4.12 MB
👍 10
00:38
Video unavailableShow in Telegram
🟡 Nega hali ham hujjat topshirmadingiz? 🎓 Ta'lim sifati chet elnikidan qolishmaydigan Navoiy Innovatsiyalar Universitetida qabul jarayonlari davom etmoqda. 📞 Bog‘lanish uchun: +998(55)500-00-43
Hoziroq ariza topshiring va muvaffaqiyatli talaba bo'ling
🌐 Onlayn ariza topshirish Manzil: Karmana tumani, Toshkent ko'chasi 39-uy Mo‘ljal: Navoiy Avtoshox bekat 📍Lokatsiya Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring: 📱 Telegram | 📱 Instagram | 📱 Web-sayt
إظهار الكل...
IMG_0080.MOV12.78 MB
👍 1
⚡️Педагог-ходимлар учун намунавий этика қоидалари тасдиқланди Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълим вазирининг 2024 йил 12 июндаги "Мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог-ходимлар учун намунавий этика қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 187-сонли буйруғи имзоланди. 🗂Буйруқ матни ва унга иловалар билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин. Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇 https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
إظهار الكل...
MMTV 187 buyruq va unga ilovalar.pdf2.72 KB
👍 9
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Ўқитувчидан иш режани қоғоз кўринишида талаб қилиш ноқонуний ҳисобланади Савол: Ассалому алайкум менинг саволим қуйидагича: Бизнинг директоримиз тақвим-мавзу иш режани қоғоз вариантини талаб қиляпти. Ваҳоланки, тақвим-мавзу иш режани eMaktab.uz платформасига юклаб қўйганман. Шу ҳолатда директорнинг талаби ўринлими? Жавоб учун олдиндан раҳмат эътиборсиз қолдирманг илтимос.Жавоб: "Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги йўриқноманинг 15-бандига кўра умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади. 15-банднинг 2-хатбошига кўра умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан фақатгина синф журнали (босма ёки электрон) юритилади. Ўқитувчи томонидан йиллик тақвим-мавзу режа eMaktab.uz платформасига юкланган бўлса, унда ушбу режани қоғоз кўринишдаги шаклини юритишга эҳтиёж йўқ деб ҳисоблаймиз. Демак, ўқитувчидан қоғоз кўринишдаги йиллик тақвим-мавзу режа талаб қилиш ноқонуний хатти-ҳаракат ҳисобланади. Манба. Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇 https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
إظهار الكل...
👍 25
Photo unavailableShow in Telegram
Сиртқи таълимда ўқиб олий маълумотли бўлинг! Халқаро Нордик университети Ўзбекистон ва Финландия ташқи ишлар вазирлиги кўмагида очилган.
Университетда дарслар онлайн ва офлайн Hemis платформаси ва Zoom орқали олиб борилади.
1. Мактабгача таълим - 11млн сўм 2. Психология - 11 млн сўм 3. Иқтисодиёт - 12 млн сўм 4. Молия - 12 млн сўм 5. Kompyuter injiniringi - 12 млн сўм 6. Тарих - 12 млн сўм 7. Журналистика - грант асосида 5 йил стаж билан: 1. Бошланғич таълим - 11млн сўм 2. Мусиқа таълими - 12 млн сўм 📥 Онлайн ҳужжат топшириш: https://qabul.nordicuniversity.org 📌19 та бакалавриат 📌13 та магистратура 📌6 та Phd Ўқишни кўчириш истагидагилар:🔻 👉transfer.nordicuniversity.org 📄 Лицензия (№051207, 01.12.2022-y) Қўшимча маълумот олиш учун: 📞 +998555084400 / @nordic_chat_bot Телеграм канал: https://t.me/+qMYo5j5OqgxhYzJi
إظهار الكل...
👍 9🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Ўқувчиларга дарс жараёнини уяли алоқа воситасининг камераси орқали тасвирга олиш тақиқланади “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 282-сонли буйруқда мазкур меъёрлар белгиланган.Унга кўра ўқувчиларга таълим муассасасида қуйидагилар тақиқланади: ➡️ таълим муассасаси уставида ман этилган либос ва қиёфада, жумладан ўғил болалар калта шим, футболка, шиппакда ва қиз болалар калта, тор ва танани очиқ кўрсатувчи юпқа (ҳарир) кийимда келиши ҳамда бўйни ва бармоқларига турли хил тақинчоқлар тақиши; ➡️ ўзаро муносабатларда инсон шахсиятини ва қадр-қимматини камситиш (дискриминация), ҳақорат қилиш ва беҳаё сўзларни ишлатиши, турли хил (жисмоний, руҳий ва бошқа) зўравонликни (буллинг) кўрсатиши; ➡️ қонун билан тақиқланган, миллий ва умумбашарий қадриятларга хос бўлмаган ёки таълим муассасасининг фаолиятига тегишли, шунингдек, таълим муассасаси, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг обрўсини туширишга қаратилган муносабатлар акс этган аудио ҳамда видеоматериалларни турли ижтимоий тармоқларга жойлаштириши ёки ундан турли ғаразли мақсадлар йўлида фойдаланиши; ➡️ дарс жараёнида қулоқчинлар (наушник) орқали уяли алоқа воситалари ва турли хил аудио қурилмалардан фойдаланиши, дарс жараёнини уяли алоқа воситасининг камераси орқали тасвирга олиши; ➡️ таълим муассасаси компьютерларида таълим муассасасига тегишли бўлмаган маълумотларни, шунингдек, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган болаларнинг ёш хусусиятларига мос бўлмаган турли видеоматериаллар, тақиқланган диний маълумотлар, беҳаё суратлар, миллий, ирқий, этник, диний адоватни, зўравонликни тарғиб қилувчи, порнографик характердаги ҳар қандай видео, аудио ва фотоматериалларни тайёрлаши, сақлаши, фойдаланиши ва тарғиб этиши; ➡️ таълим муассасаси ҳудудида туғилган кун, Ўзбекистон қонунчилигида белгиланмаган турли байрам тадбирларини нишонлаши. Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇 https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
إظهار الكل...
👍 12
00:22
Video unavailableShow in Telegram
🎓 Talaba bo'lishingiz uchun so'nggi imkoniyat! 🏛 Navoiy innovatsiyalar universitetida 2024-2025-o'quv yili uchun qabul davom etmoqda.
✍️ Hoziroq ariza topshiring va o'z litsenziyasiga ega bo'lgan universitet talabasiga aylaning.
🌐 Onlayn ariza topshirish 📞 Bog‘lanish uchun: +998(55)500-00-43 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring: ✈️ Telegram | 📷 Instagram | 🟦 Web-sayt
إظهار الكل...
IMG_9880.MP47.27 MB
👍 1
⚡️2024 йил 1 сентябрдан бошлаб 66 та мактабнинг раҳбар ва педагог кадрларига қўшимча устама тўланади Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги “Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижалар кўрсатаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 263-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йил сентябрь ойидан бошлаб бир календарь йили давомида устама тўланадиган мактаблар рўйхати ММТВнинг юқоридаги буйруғи тасдиқланди. 🗂Буйруқ матни ва мактаблар рўйхати билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин. Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇 https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
إظهار الكل...
ВМҚ_263_қарор_бўйича_устама_оладиган_мактаб_раҳбарлари_ва_педагоглар.pdf3.83 KB
👍 12👎 4😁 2
Photo unavailableShow in Telegram
#Фото ⚡️Бу ўқув йили учун умумтаълим фанлари бўйича асосий олимпиаданинг биринчи (мактаб) босқичи 17 та фандан 16-30 сентябрь кунлари ўтказилади Асосий фан олимпиадалари Давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларининг 9-11-синф, академик лицей ва касб-ҳунар мактабларининг 1-2-босқич ўқувчилари ўртасида ўтказилади, ўтказиладиган фанлар билан юқоридаги фотода танишишингиз мумкин. Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇 https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
إظهار الكل...
👍 10
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Мактаб ўқувчиларига нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш мумкин эмас ✅Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги 282-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари»га кўра педагогларга қўйиладиган талаблар: ➡️ ўқувчиларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш ҳолатларига йўл қўймаслик; ➡️ ўқувчиларнинг шахсига доир маълумотларни синфдошлар олдида муҳокама қилмаслик; ➡️ ўқувчини оммавий изза қилмаслик; ➡️ ўқувчилар чет элга чиқиб кетган тақдирда, бу ҳақида ўз вақтида муассаса раҳбариятини хабардор қилиш; ➡️ ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг қонуний вакиллари билан шахсий адоватга бормаслик; ➡️ таълим муассасаси тўғрисидаги ахборотлардан унинг манфаатлари ва обрўсига зиён етказиш учун ёки ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслик; ➡️ ўқувчиларга ибрат бўлиб, шахсий намуна кўрсатиш, улар билан дўстона муносабатда бўлиш; ➡️ таълим муассасаси манфаатларига зид бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш ва бундай ҳолатларни олдини олиш; ➡️ бирор-бир нохуш воқеа ёки ҳодиса рўй берса, зудлик билан таълим муассасаси раҳбариятини хабардор қилиш; ➡️ ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни зарарли одатлардан ва бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда жамиятимиз учун ёт бўлган диний экстремистик таъсирлардан, паст савияли “оммавий маданият” хуружларидан огоҳ этиб бориш; ➡️ мазкур қоидаларни ҳафтанинг жума кунларида ўтказиладиган “Синф соати” дарсларида ўқувчиларга кенг тушунтириб бориш. 👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇 https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6 https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
إظهار الكل...
👍 14🎉 2
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.