cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 https://t.me/reklamani_arzonlari Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
14 782
المشتركون
+23224 ساعات
-2127 أيام
+19530 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

КУЗНИНГ ОХИРГИ КУНИ... Кузнинг охирги кунлари. Дарахтнинг сарғайган сўнгги барглари каби бир-бир тўкилиб, адо бўлаётган палла эди ўшанда. Сарғайиб кетган барглар… Худди ёрини беҳуда кутавериб сарғайган гул юзлар каби. Қиз телефонига ёздириб олган бу қўшиқни ҳар куни камида ўн марта эшитади: Сени учратган ўша куз, Сендан ажратган ўша куз. У ҳар йили кузни интиқиб кутади. Худди шу фаслда бирор ўзгариш содир бўладигандек, қалбида бир вақтлар гуриллаб ёнган-у, аммо ҳозир кул остидаги чўққа айланган азалий орзуси рўёбга чиқадигандек. Бироқ куз тугаб боргани сари юраги ҳам тутдек тўкилаверади. Чунки у келмайди. Ҳар доимгидек ўзларининг севимли жойи — мажнунтол тагида учрашганди ўшанда. — Тўйга пул ишлаб келишим лозим. Бир йилдан сўнг худди шу ерда кўришамиз. Ке­йин сенга совчи жўнатаман. Ана ўшанда яширинча учрашиб юришимизга ҳожат қолмайди. Сен менинг рафиқамга айланасан. Мени кутасан-а, гулим? Қиз ҳеч нарса демади. Лов-лов ёнаётган юзини, чақнаб кетган кўзларини йигитнинг бағрига яширди. «Шуни ҳам сўраб ўтирадими, ахир юрагим аллақачон сизга тегишли-ку!» Бу сўзлар қизнинг хаёлидан худди яшиндек ўтди. Энг қизиғи, бу яширин иқрорнинг акс садоси йигитга ҳам етиб борди, шекилли, кўнгли хотиржам бўлиб, чет элга кетди. Ўшанда ҳам куз фасли эди… Шу-шу қиз уч йилдан буён йигитни кутади. Биринчи йили тез-тез қўнғироқ қилиб турган йигитнинг мана 2 йилдан буён дараги йўқ. Бу орада қиз қанчадан-қанча йигитларнинг совчисини қайтарди. Барчасига бир хил жавоб: — Менга ёқмади… Аслида эса «Онамнинг айтишича, юрагим муз парчасидай бир нарса эмиш. Қариндошлар мени осмондаги ойга қиёслашади гўё. Ўзимга катта баҳо берганим учун ҳам тўйни ортга сураётган эмишман. Эҳ! Ҳукм ўқиш доим ҳам осон. Қани энди улар мени тушунишса ва ичимдан мени кемираётган сирни очиб ташласам! Ҳар сафар учрашувларга қўрқув билан чиқиш, «Ёқтириб қолмасин-да» дея дуода бўлишдай аҳмоқликни мендан бошқа ҳеч ким қилмаса керак. Ахир нима қилай, бу кўнгил деганларини? Бир кўнглим унут деса, бир кўнглим омонмикин, дейди. Баъзан эса «Наҳот мени унутиб юборган?» дея қўрқув қамраб олади вужудимни. Оҳ, бу ўйлар! Яна қанча кутишим, сабрга бўйин эгишим мумкин, билмайман-у, бироқ ота-онамнинг сабр косасига сўнгги томчилар тушмоқда. Лоақал бир хат, бир қўнғироқ билан хабар берса эди. Мени унут деса ҳам тақдирга тан берардим. Аросатдан оғири йўқ экан». Тунов куни тикувчилик цехидан қайтган қиз уйда аммаларини кўриб, ҳайрон бўлди. Тўртта аммасининг бари бир кунда йиғилишибди. Қиз дарҳол улар билан айланиб-ўргулиб сўрашди. — Қани, буёққа ўтир-чи, — дея катта аммаси Ҳалима қизни ёнига таклиф қилди. — Энди ёшинг катта бўлиб қолди, йигирма учга чиқдинг. Ҳадеб танлайверганинг билан ёғи чиқмайди. Қиз боланинг совчиларни басма-бас қайтаравериши яхши эмас. Биттасини танла-да, «Шу ёқди» десанг, у ёғини ўзимиз келиштирамиз. — Амма, кўнглимга ёқадигани учрамаяпти-да… — зўрға гап бошлади қиз. — Бу кишимга оқ отли шаҳзода керак, — бижирлаб гапга қўшилди кичкина аммаси Марҳамат. — Ўзи ўқимаган бўлса ҳам қанча ўқиган йигитлардан совчи келди. Деярли ҳаммаси казо-казо одамларнинг фарзанди. Бу кишим эса ҳаммасига бурнини жийиради. Нимасига керилади, ҳайронман? Нима, осмондаги оймисан? — Опа! — қизига отилган тошларга чидай олмай хитоб қилди онаси. — Нима, опа? Ўзи сиз буни эркалатиб юборгансиз. Бу ҳали ёш бўлса. Ёш боланинг кўнглига ҳам қарайдими одам?! Ҳали нимани биларди? Шу қизнинг раъйига қараган, сиз аҳмоқ! Туғилганидан бери паҳ-паҳлаганингиз паҳ-паҳлаган. Эрта-индин хотини ўлган, ажрашган эркаклардан совчи келса, ўшанда тушунасиз, вазият қанчалик жиддийлигини. Агар укам раҳматли тирик бўлганида эди… — Ўзингни бос, Марҳамат, — суҳбат тизгинини яна қўлига олди катта амма. — Бугун шу масалани ҳал қилиш учун йиғилиб турибмиз ҳаммамиз. Қизим, сенга қишгача муҳлат! Узоқроқ бир қариндошимизнинг ўғлини топдик. Чет элда ўқиган, топармон-тутармон йигит. Учрашувга чиқиб кўр ёки уни, ёки бошқа бирортасини танлашинг шарт. Ойиси, энди сиз ҳам кўнгли бўшликни йиғиштиринг. Марҳамат қўпол бўлса ҳам тўғри гапирди. Ҳадеб қиз боланинг кўнглига қарайверсангиз, қариқиз қилиб қўясиз. Ҳозир буларнинг талаблари ошган...
إظهار الكل...
👍 3
​​«Унисини ўпоқ, бунисини сўпоқ», деб чиқитга чиқаришга уста бўлади. Қиз бир ҳафтадан сўнг учрашувга чиқди. Қўлида гул тутиб турган баланд бўйли, келишган йигитни кўриб, ичидан зил кетди. Бундайлардан айб топиш қийин. Қариндош-уруғ «Шундай суқсурдек йигитнинг нимаси ёмон?» деб қулоғингни қоқиб, қўлингга беришади. Ёшлар салом-аликдан сўнг хиёбондаги ўриндиққа чўкишди. Йигит секин гап бошлади. — Лола, сизни анчадан бери кузатиб юрибман. Доим хаёлчан юрасиз. Хаёллар оғушида бир жилмайиб, бир тушкунликка тушиб қоласиз. Худди тушда яшаётгандексиз. Қани энди мана шу тушларингизда бўлиб қолсам. Неча бор ёнингиздан ўтиб кетдим, аммо сезмадингиз. Қиз маъюс кулимсиради. Бу йигит қанчалик зийрак экан-а! Ҳали ҳеч кимга айтмаган сирларини ҳолатидан уқиб олибди. Ундан яхши дўст чиқади. Ҳатто ёрилиб, унга ўз сирини айтгиси келди. Бироқ ҳатто шу йигит ҳам қалбига кира олмайди. Чунки қалб дарчасини фақат ўз соҳибигагина оча олади. Лекин у ҳозир қаерда? Тирикми ўзи? Балки, аллақачон бирортасига уйланиб кетгандир? Ўша учрашувда Суҳроб Лоланинг, кўнглини олишга роса ҳаракат қилди. Бироқ қиз, барибир, уйга қайтганида, «Ёқмади», деб жавоб берди. Фақат айнан қайси жиҳати ёқмаганини сўрашганида, жавоб беришга қийналди, тутилиб қолди. Бундан фойдаланган қариндош-уруғ унга ҳужумга ўтишди. Қизнинг гўзаллигига маҳлиё бўлиб қолган Суҳроб бўш келмай, уйдагиларини бир неча бор жўнатди. Мана энди Лола «Куз» қўшиғини тинглаб, эзилиб ўтирибди. Белгиланган муҳлат ҳам охирлаб қолди. Энди Суҳробга розилик беришдан бошқа иложи йўқ. Қиз қўшиқнинг сўзлари домига тортилиб, яна хотиралар оғушига берилди. Чидай олмай, йигит билан доим учрашадиган мажнунтол сари йўл олди. Унинг шохларини силаб, тўйиб-тўйиб йиғлади. Уч йиллик садоқати, армонга айланай деб турган орзусига аза тутиб йиғлади. Соҳибига енгиллик бахш этадиган кўз ёшлар қизни қурбонликка тайёрлаётгандек эди гўё. Бутун умр севгисиз яшашга кўниши, биринчи муҳаббати армонга айланишига рози бўлиши керак эди. Лола кўз ёшлари тингач, энтика-энтика уйига қайтиб келди. Эртаси куни ота-онасига Суҳробга турмушга чиқишга розилигини айтмоқчи, бу билан ўзини шафқатсиз ҳаёт домига ташламоқчи эди. Ёстиғи ҳўл қиз азонга яқин ухлаб қолди. Тонгда булоқдан сув олиб келиш учун эрта турган қиз челакни олиб йўлга тушди. Булоқ бошида у дугонаси Фаридани учратиб қолди. Фарида қақажон қиз бўлгани боис бир дақиқада бир олам гапни қўндириб ташлашга улгурарди. Бу сафар ҳам шоша-пиша, ҳовлиқиб гап бошлади: — Эшитдингми, Сафар аканинг ўғли Шерзод бор-ку, Россияга бориб, дом-дараксиз кетганди. Ўша кеча қайтиб келибди. Икки йил олдин ёмон одамларнинг қўлига тушиб қолган экан, қулдек ишлатишибди. Паспортини ҳам олиб қўйишибди. Бир яхши одам билан танишган экан, амаллаб Ўзбекистонга қайтариб юборибди. Озиб-тўзиб кетибди бечора. Лола бу гапларни эшитиб, донг қотди. На йиғлашини, на кулишини биларди. Нега келганини ҳам унутиб, эсанкираб уйига келди. Ўзига-ўзи тинмай «Яхшиям розилик бериб қўймаганим, яхшиям…», дея пичирларди. Бир кундан сўнг Лоланинг уйи­га Шерзоддан совчилар келишди. Ўша куни онаси қизидан узоқ кутган «Ойи, шуларга розилик бера қолинг!» деган жавобини эшитди. Ўша куни кузнинг охирги куни эди.... @ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️
إظهار الكل...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
#Тезкор ⚡️Hamster майнинг қилишни тугатмоқда Hamster Combat номи билан машҳур бўлган, «экранга бос ва соққа қил» ўйини якунига етмоқда. Ташкилотчилар 12 соатдан сўнг кондаги «қазиш ишлари» тугатилишини маълум қилди. Пул ишламоқчи бўлганлар аниқ бир тизимга уланиб олган бўлиши лозим. Бу хабарни ана листинг бўлади, мана бўлади, деб бир неча ойдан бери томи кетиб юрган танишларга юбориб қўйинг. Канал 👉
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
🤦‍♀️ Ҳомиладорлигимда хатога йўл қўйдим оқибатда туққунимча касалдан бошим чиқмади… Фарзандим туғилди, афсуски қорнида гемангиома билан туғилди, 1 йил онкологга қатнадик! 🧪 Бу заҳар 99% инсонларнинг уйида бор ва айниқса ҳомиладорларга жуда зарарли ҳисобланади.. ❗️ Aммо биз бу нарсадан кенг фойдаланиб келмоқдамиз. Бу заҳарли нарса... @Onalar_salomatligi
إظهار الكل...
🤔 Давомини укиш
​​​Нимадир... Онам икки инсоннинг орасини битиштириш учун ёлғон гапирса мумкин деб айтгандилар. Мисол сифатида бир ҳикояни айтиб берганлар. Икки ёш ажрашган. Ажрашгандаки, келин келмайдиган бўлиб кетган, куёв эса қайтиб ярашмайдиган бўлиб тескари бўлган. Онам иттифоқо поликлиникада келинни кўриб қолади. Қизи қўлида. Дарди ичида. Аммо сир бой бергиси йўқ. "Умаржон роса сиқилиб юрибди. Ярашиб олсаларингиз бўларди, ўртада мана бу кўзмунчоқдек қизчаларингиз бор..." "Э, ая феъли қурсин Умаржонингизни. Уйини елкамнинг чуқури кўрсин деб келганман." "Қўйинг, унақа қилманг Умаржон бу бир ота-онадан эрта қолган йигит бўлса. Икки оғиз ширин гапни топиб гапира олсангиз керак, Хосиятхон?" "Билмасам..." Онам уйга келиб қўшни йигитга ҳам ўзига яраша йўл-йўриқ қилган эканлар. "Умаржон яхшимисиз? Ўзингиз қийналмаяпсизми? Ҳосиятхонни кўргандим, қизингизни поликлиникага олиб чиққан эканлар. Омонат гап. "Қўшнингиз яхшими?" деб сўради. Шуни айтиб қўяй дегандим. Табиийки, ёлғизликдан зерикиб турган эркак бу гапни эшитиб, ўйланиб қолган. Балки қизчасидан ҳам ҳавотир олгандир. Онам шу воқеадан кўп ўтмай Умаржон бориб Хосиятхонни олиб келган деб бу ҳикояни якунладилар. Хосият хола билан Умар амаки қўша қариб улуғ ёшларни кўриб яшашди. Иккиси ҳам онамни ўзгача ҳурмат қиларди. Онам оламдан ўтгач, бизникига чиққан Хосият хола гапириб туриб йиғлаб юборди. Мен ўйлардимки, онамнинг яхшилик умидида гапирган ёлғони фош бўлмаган деб... Бари Ҳосият холанинг эсида экан. "Аввало Худо, аммо яна қайта битишиб кетишимизга аям сабабчи бўлганлар!" деб гапириб қолди. Эътибор қилсам, бугунги кунда ажралишлар сони кўпайган. Кундан-кунга отаси тирик етимлар сони ортгандан ортиб бормоқда. Ўйланиб қоламан, наҳотки оила катталари ҳали суяги қотмаган, ақли жойига келишмаган икки ғўр келин ва куёвни бир хатосини кечириб, бирига кўз юмиб, тирик етим бўлиш эҳтимоли остида турган болани кўз олдига келтирган ҳолда бағрикенглик қилишга ожизми? Уларни битиштириб юборишга рост гаплар етмаяптими ёки яхшилик умидида айтилиши мумкин бўлган ёлғонлар? Биз ҳавас қилган оилаларда ҳам қачондир муаммолар бўлган, тушунмовчиликлар ҳам албатта... Улар кечишдан кўра кечиришни маъқул кўриб яшаётган бўлиши ҳам мумкин. Бир куни ҳамма гап- сўз унутилади, хўмрайган кўзлар, аччиқ тирсиқ гаплар бутунлай хотирадан ўчиши мумкин. Ишонинг, энг ёмон аччиқчи эр билан яшаган аёл ҳам ундан ажрагач номига бўлса ҳам йиғлайди. Чунки биз кечираётган умр-фақат дилхираликлардангина иборат эмас. Ummu Zaynab Ummu. @ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️
إظهار الكل...
👍 4
​​Мунаввар одамлар (Бўлган воқеа) Синглим меҳмонга келди. — Нима егинг келяпти?- десам, ийманиб —Қовун,  —деди. Сўнг қўшиб қўйди —Рухсат берсангиз, келинойим билан дўконга бориб келсак, айланиб... —Майли-ю, қийналиб қолмайсанми, бу аҳволда?— дедим. —Менга юриш фойдали,  — деди секин. Қизалоғимни аравачага солиб, рафиқам билан  олисдаги дўконга бориб келгунларича анча вақт ўтди. Синглим-бировнинг омонати, куёв келиб қолса нима дейман деб ўтирибман. Бир пайт келдилар. Болалар аравачасининг пастки қаватидан майда-чуйдалар солинган халталарни олар эканман —Қовун олмадингларми?-дедим —Олдик! -деди иккаласи баравар. Синглим халталарни титкилаб, излашга тушди. —Вой, дўконда қолган шекиллик!—деди  хафа бўлиб — эсиз, жудаям егим келувди. Синглимнинг холатини кўриб —Сизлар уйга кираверинглар, мен бориб олиб келаман!—дедим велосипедга ўтирар эканман. Дўконга кириб аҳволни тушунтирдим — Йўқ, ҳеч қандай қовунни ташлаб кетишмади, ўзим кўрдим, олиб чиқиб кетишди, -деди сотувчи йигит Энди битта қовун деб жанжаллашишим қолувди. Аксига олиб шошганимдан пул ҳам олиб чиқмабман, янгисини сотиб олай десам. —Узр, синглим хомиладор эди, кўрган бўлсангиз, шу қовун егиси келган экан, пулсиз келаверибман!—деб энди эшикка юра бошлагандим, нарироқда суҳбатимизни тинглаб турган  бир йигит мулойим жилмайиб —Ҳа, чиндан ҳам қолдириб кетишибди, мен ичкарига олиб кириб қўйгандим, эгаси келса бераман деб, — дедида, ичкарига кириб каттагина қовун кўтариб чиқди. —Худога шукур! Раҳмат сизга! дедим-у, сотувчи йигит икки қават қилиб елим халтага солиб берган қовунни олиб уйга учиб кетдим. —Сизниям овора қилдим-а, ҳижолатомуз кутиб олди синглим. —Овораси бор эканми, сен учун ернинг тагига бўлса ҳам бориб келардим, — қани Фазилат қовунни сўйинглар. Қўлимни ювиб дастурхонга ўтирдим —Адаси, бошқа қовун сотиб олибсизми, бизники «Оби новвот» эди.. —-Вой ўзи шунақасидан егим келганди, қимматлиги учун уялгандим, .— деди қувониб синглим Кўз олдимдан дўкон эгасининг жилмайиб турган чеҳраси ўтаркан ичимда пичирладим «Аллоҳ рози бўлсин, дунё яхши одамлар борлиги учун турибди-да!» Синглимни кузатиб кирар эканман, эшигимдан пастроқда кичкина коптокдек «Оби новвотга» кўзим тушди. Афтидан турмуш ўртоғим аравачани кўтариб кирмоқчи бўлганда думалаб тушиб қолган бўлса керак... Феруза Салходжаева @ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️
إظهار الكل...
12👍 3
Repost from N/a
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠 #19 FARZANDLARIMIZ UCHUN BARCHA NARSA OPTOM 💣 Online bo'lsangiz tez kiring💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕 💕    KIRISH    KIRISH           💕 💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕
Reklama xizmati: 5 yillik tajribaga ega admin @made_Durdona
🥁🎁🥁🧡⌨🎈🐻🩷👧🌈 https://t.me/+rBc7KIA4s2U1MWIy https://t.me/+rBc7KIA4s2U1MWIy
إظهار الكل...
ДЎСТ Бир киши газдан катта қарз бўлиб қолди. Текширувчилар келиб “уч кун ичида тўламасангиз ўчириб кетамиз, ҳам жарима тўлайсиз” деб таҳдид қилиб, билдиришнома ташлаб кетишди. Чуқур ўйга ботди, қўлида пул йўқ. Аксига олиб мижозлардан ҳам эшик-ромга буюртма тушмаяпти. Ҳаво совуқ. Газ ўчирилса уй совиб кетади. Ўзи билан аёли-ку майли, чидашар, лекин икки норасида фарзанди нима қилади!? Яқиндагина бирининг шамоллашини тузатиш учун дориларга анча пули кетганди. Пулдан ҳам аввал игна таъсирида чирқираб йиғлайдиган боласига ачинди. Шуларни ўйлаб, боши қотганча синфдош дўстининг олдига боришга қарор қилди. Ўртоғи анча ўзини тутиб олган, топарман йигитлардан эди. “Ҳали ҳеч сўрамаганман-у, йўқ демас” деган умидда эшигини қоқди. - Ие, ўзингмисан ўртоқ!? Саломатмисан? Қандай шамол учирди!? Бир йўқлаб келибсан-да, раҳмат. Қани юр уйга, бир отамлашамиз-деди. -Йўқ, раҳмат дўстим, бошқа сафар. Олдингга бир юмуш билан келдим. - Ҳа, ҳа, майли. Нима гап? Дўстининг сўзларидан қувониб, бор дардини айтди. У эса бунга бир оз тикилиб турди-да:-Пулим йўқ, хафа бўлмайсан-деди қисқа қилиб. Устидан муздек сув қўйиб юборилгандек бўлди, хайр-маъзурни ҳам насия қилиб ортга қайтди. Ўртоғининг ҳай-ҳайлашига ҳам қулоқ солмади. Қаттиқ дили оғриди. Кечгача томоғидан ҳеч нарса ўтмади. Ахир кечагина шу дўсти билан мактабдан қочиб канал бўйида чўмилишган, тўп тепиб катта бўлишганди. Бегона болалар билан жанжаллашиб қолишса жуссаси кичиклигига қарамасдан, мағрурлигидан тилини бермасди. Қорни оч қолса ҳам шу ғурури туфайли мактаб ошхонасида биров унга егулик олиб беришларига йўл қўймасди. Айни пайтда эса, ўша энг яқин ўртоғи томонидан қадри топталгандек ҳис этди ўзини. Эртасига синиқ кайфиятда “газ идораси”га йўл олди. Бор топгани бир ярим миллион сўм катта пул бўлса-да, қарзига етмасди. “Газдагилар ҳам одам-ку ахир, тўғрисини айтиб илтимос қилсам, тушуниб, бирор ой муҳлат беришар, қочиб кетмаяпман-ку” деб ўзини овутса-да, гўдакларининг қиш қаҳратонидан соғ-омон олиб чиқишни ўйлаб, эзиларди. Идорага бориб ҳисоб-китоб бўлимига кирди. Ходимларга қарзи борлигини, уни тўлагани келганини айтди. Дастурдан текшириб “Сизни қарзингиз йўқ” деган жавобни эшитиб, “яхшилаб текширсангиз, узсак жарима ҳам тўлайсиз дейишган” деди. “Ака, қарзингиз йўқ” деган қатъий гапни эшитгач, музлаб қолай деди. Бу англашилмовчиликка ақли етмайин идорадан ичига сиғмай, бениҳоя ҳурсанд ҳолда пулни қучоқлаб ташқарига чиқди. Йўл-йўлакай Аллоҳ мушкулини дафъ қилгани учун шукрлар айтиб борди. “Эҳтимол дуоларимнинг натижасидир” деб қувониб борарди. Маҳалласига етиб, хасис синфдошининг уйи олдидан ўтаётганда уни кўриб қолди. Сўрашиш учун чўзган қўлини ҳам ғазабдан жавобсиз қолдирди. Кўчага қарата мағрур ҳайқирди: -“Бошингга мушкул иш тушганда дўст кимлигини биларкансан! Мана, газдан қарзим йўқ! Англашилмовчилик сабаб бўлиб, атрофимдагиларнинг ким эканлигини билиб олдим! Лекин, шундай пайтда ишонган дўстим синовдан ўта олмагани алам қиларкан! Яратганга шукр, мени ёлғиз қолдирмади! Баҳонада кимнинг ким эканлигини билиб олдим!” деб қичқирди. Бунинг шовқинидан бир неча қўшнилар кўчага чиқишди. Ичидаги бор аламларини нафрат билан баралла бақириб айтгач, енгил тортиб йўлида давом этди. Хасис дўсти эса... Хасис дўсти эса унинг ортидан бироз тикилиб турди-да, уйига кирди. Йўлакда кўзлари ёшланган аёли: -“Дадаси, тўғрисини айтсангиз нима бўларди? Қаранг, шунча маломат остида қолдингиз! Нега бундай қилдингиз ахир!?” деб йиғларди. -“Қўявер, мен атайин шундай қилдим. Дўстимга пул берганимда у бечора менга қарзини қайтариш учун чираниб меҳнат қилиб, қийналган бўларди. Шу сабаб унга билдирмай, қарзини тўлаб келдим. Унга пулни бериб, шундай ҳадя ҳам қилолмасдим. Олмасди! Унинг ғурурини-мен биламан!”- деб, ярим маюс, ярим жилмайди... Салим АЙЮБИЙ @ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️
إظهار الكل...
😢 7👍 4 1
Repost from N/a
00:22
Video unavailableShow in Telegram
🔔 IMKONIYATNI QO‘LDAN BOY BERMANG🔔 🔵 Balki bugun sizning kuningiz va imkoniyatingizdir 📏📏📏📏📏📏📏📏 🔴 Bir necha soat ichida 💲 20,000,00 so'm 💲 gacha daromad oling 🟢 Bunday daromad olish uchun na tajriba, na katta sarmoya, na tanishlar kerak 🌗🌘🌑🌒🌓 ✉️ Shunchaki menga obuna buling va men sizga har kuni daromad keltiradigan inson bo‘laman⬇️
إظهار الكل...
IMG_5200.MOV1.85 MB
💵Daromad💸
🔔 IMKONIYAT 🔔
​​— Дадаси, ўзининг ота-онаси ўйламаса, биз ҳам уларни ташлаб қўйишимиз керакми? Ахир уларнинг гуноҳи нима? Сиз олий маълумотли мураббий бўла туриб, кўнгли ярим болаларни етимчадан олиб, етимчага солсангиз, оми одамлар нима дейишади? Салиманинг энди тили қичишди. Баъзан ўзиям ҳаддидан ошаётганини биларди. Чунки ҳозир меҳрибонлик уйида яшаётган ўғил-қизларнинггина эмас, учирма бўлиб кетганларнинг ҳам ташвишини қилаверади. Мана, масалан, Азиза исмли қиз турмушга чиқадиган бўлди. — Етти ёшидан қанотимда ўсган. Беғубор қиз. Келин қилиб олсангиз, кам бўлмайсиз. Ахир бу тақдирни унинг ўзи атайлаб танламаган-ку. Ким ота-онали бўлгиси келмайди? Сепини мана биз қилиб берамиз, — деди. Бўлғуси қайнонани кўндиргач, Салима: «Элдан кам қилмайлик, дадаси, бизга Худо беради», дея ялиниб-ёлвориб эрига бир зотдор отини соттирди. Маҳмуд паст одам эмас, лекин хотинининг ишини пулни шамолга совириш, деб баҳолайди. Меҳрибончиликнинг меъёри бўлиши керак, дейди. Салималарнинг уйи кошона бўлмаса-да, бошпанасиз қолган собиқ меҳрибонлик уйининг болаларига қўналға бўла олади. Эри билан чиқиша олмаган қизлар, ишхонасида ўрнаша олмаган йигитлар: «Аяжон, (ҳаммаси Салимани «ая» деб чақиришади) сиздан бошқа кимим бор», — деб келишаверади. Салима ўзи емаса ҳам, косасини уларнинг олдига қўяди. — Ҳаммаси яхши бўлади, бу кунлар ўтиб кетади, — дея таскин беради. Уларни етаклаб, эшикма-эшик юради, кимларгадир ялиниб-ёлворади. Эҳтимол, ҳозир Маҳмудни жунбушга келтираётган фақат бугунги жанжал-тўполон деб хотинининг ярим кечаси келгани учун эмасди… Ишдаги аламзадалиги ҳам қўшилган. Хуллас, шу кеча эр-хотиннинг ғиди-бидиси узоқ чўзилди. — Бор, ўша етимхонангга кўч-кўронингни олиб кўчиб кет! Сенинг охири кўринмайдиган ташвишларинг жонимга тегди. Қизингниям олиб кет. Ўзи мендан берухсат исмини Лазокат қўйганингнинг алами ҳалиям унутилмайди. Нима эмиш, етимхонадаги устозининг исми эмиш! Аммо Зафарга тегма, уни ўзим йўриғимга соламан, — деди Маҳмуд. Эридан койиш, уришиш кутса-да, «Кет!» деган кескин сўзни кутмаган Салима гангиб қолди. — Кетсак, кетаверамиз, — дея ўрнидан турди. Маҳмуд бундай бўлишини қайдан билибди? Жаҳл устида айтиб юборган эди, холос… Кейин: «Ада, ойимларни қайтариб олиб келайлик», — деган Зафарга ҳам «Қўявер, ойингсиз ҳам кунимиз бип-бинойидек ўтяпти», — деди. Лекин қилган ишига Худонинг қаҳри келдими, Маҳмуд Салима кетгач, бир ҳафтадан сўнг тўсиқдан сакраётган от устидан сапчиб кетиб, ёмон йиқилди. Фалокат деб шуни айтишса керак-да, бўлмаса, ҳар куни кўриб юрган майдони, ҳар куни миниб юрган оти… Дўхтирлар: «Умуртқангиз шикастланган, бу қисмини гипс қилиб бўлмайди. Қимирламай ётасиз, холос», дейишди. Ўғлининг бир-икки соатини ҳам меҳрибонлик уйидан қизғанар эди, энди Зафар доим ёнида, усиз иши битмайди. Тўғри, жиянлари, сингил, куёвлари хабар олиб туришибди. Лекин ҳаммаси шошилади, ҳаммасининг ўз ҳаёти бор. Маҳмуд оғриқ қолдирувчи дориларни ичиб, карахт бир аҳволда ётар экан, Салима хаёлидан кетмай қолди. … Маҳмуд Зафарга бир неча бор: «Онангсиз ҳам яшайверамиз», дегани учун ўғлига энди. «Уларни қайтариб олиб кел», дейишга уяларди. Шундай кунларнинг бирида Салима қизи билан бирга кириб келди. Лазокат ҳеч нарса бўлмагандек дадаси ётган тахта каравотга тиз чўкиб, Маҳмуднинг юзидан ўпди. — Дадажон, ёмон оғрияпсизми? Нима қилай? Қанақа овқат қилиб берай? — деб парвона бўлди. Салима: — Тузукмисиз? Биз энди эшитибмиз. Зафар ҳам айтмабди. Дориларингиз борми? Нимадир олиб келиш керак эмасми? — дея уй ишларига уннаб кетди. Лазокат онасининг ёнига кирди. Тухум қовурилавериб, ёғ босган қозонлар ярақлади. «Нафас олсам, ҳаво етмаётгандек туюлар, бошим оғирлашарди. Хотиним уйни тозалаб, деразаларни очгач, қушдай енгилман. Аслида, бу ҳаётда одам одамга керак экан», дея ўйлаган Маҳмуднинг қароғида ёш ҳалқаланди… Қутлибека РАҲИМБОЕВА @ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️
إظهار الكل...
👍 13 1
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.