cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Said Ato Uz

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги "САИД АТО" жомеъ масжидининг расмий телеграмм канали. ✅Савол йўллаш учун ⬇️ @SavollarMuslimUzBot

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
618
المشتركون
+224 ساعات
+137 أيام
+1430 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

ШУНДАЙ ҲОЛАТЛАРДА МУНОФИҚ БЎЛИБ ҚОЛМАЙМИЗМИ? #ақида ❓CАВОЛ: Бир маърузада мусулмон мусулмонни ёмон кўрса мунофиқ бўлиб қолади деб эшитдим. Бу қанчалик тўғри яъни баъзи бир одамларни қилаётган ҳатти ҳаракатлари, кияётган кийимлари туфайли уларга нисбатан ёмон ҳаёл келади ва уларни ёмон кўриб қоламиз. Масалан, мода учун ҳижоб ўраб олиб, уларни қилиб юрган ишлари, ҳатти ҳаракатлари туфайли. Шундай ҳолатларда мунофиқ бўлиб қолмаймизми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бир мусулмонни имон келтиргани, мусулмон бўлгани учунгина ёмон кўриш, унинг динини, яъни Исломни ёмон кўришдир. Бу мунофиқликнинг белгиси. Чунки мунофиқлар ўзларини мусулмон деб эълон қилган бўлсаларда ич-ичларидан Исломни, мусулмонларни ёмон кўришар, уларга ёмонлик етишини кутишар, душманлар билан бирлашишга пайт пойлашарди. Ҳадиси шарифга биноан мўмин-мусулмонлар токи бир-бирларини яхши кўрмагунларича комил мўмин бўла олмайдилар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар: لا تباغضوا ولا تدابروا ولا تنافسوا وكونوا عباد الله إخوانا "Бир-бирингизга буғзу адоват қилманг, бир-бирингиздан юз ўгиришиб кетманг, бир-бирингизга ҳасад қилманг, Аллоҳнинг дўст-биродар бандалари бўлинглар" (Имом Муслим ривоятлари). Демак мўмин мўминни яхши кўриши керак. Лекин мўмин киши гуноҳ ишларни қилса, айбу нуқсонга йўл қўйса, унинг шахсини эмас, балки гуноҳ ишларини ёмон кўриш, мунофиқлик бўлмайди. Ўз ўрнида унинг гуноҳ ишларини турли йўллар билан ислоҳ қилиб қўйиш, мўминлик аломати бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉  каналга аъзо бўлиш 👇👇👇 @SaidAto_Uz
إظهار الكل...
1
МАРУЗА ҲАҚИДА #бидъат CАВОЛ: Ассалому алайкум! Телеграмларда бир отинойининг марузалари тарқалди, унда келинларга ошхона тутиш ўчоқбоши одоблари ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадислар келтириб гапирганлар. У аёлни айтишларича шамани аҳлатга аралаштирмаслик керак, шомда овқат қайнатса қопқоғи ёпиқ бўлмаса шайтон бавл қилиб кетади яна шунга ўхшаш гаплар. Булар қанчалар тўғри? 2) Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай нарсалар ҳақидаги ҳадис китоб борми? Отинойи жуда кўп мисоллар келтирб айтдилар. Ноўрин савол бериб вақтингизни олган бўлсам узр сўрайман. 💬 ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Нотўғри айтибди. Бир вақтлар озиқ-овқат танқислик даврларида кишилар бир бор дамланган чойнинг шамасида кейин яна фойдаланишган. Шунинг учун бошқа нарсаларга аралаштирмасдан туришларини айтишган. Ҳозирда эса ундай эмас. Шама тўғрисида ҳадис мутлақо йўқ. Таом, сув каби идишларнинг устини ёпиб қўйиш ҳақидаги ҳадислар бор, лекин шомдан кейин овқат қайнатса ёки пиширса қопқоғини ёпиб қўйиш кераклиги ҳақида ҳам ҳадис йўқ. Отинойи кимлигини билмадик, лекин уларга насиҳатимиз ҳар бир ҳадисни мутахассис муҳаддислардан ўқиб ўрганиш керак. Ҳамма хитойликлар каратечи бўлавермаганидек номи отинойи бўлганларнинг ҳаммаси ҳам олима бўлавермайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: عَنْ عَبْد ِاللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَلِّغُوا عَنِّي وَلَوْ آيَةً، وَحَدِّثُوا عَنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ وَلَا حَرَجَ، وَمَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар. Бани Исроил ҳақида гапиринглар, танглик йўқ. Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғига жойлашаверсин», дедилар». ✍️ Бухорий ва Термизий ривоят ривоят қилганлар. «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати •┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈• ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉  каналга аъзо бўлиш 👇👇👇 @SaidAto_Uz
إظهار الكل...
1
07:24
Video unavailableShow in Telegram
#siyrat #muftiy_minbari 📹 РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ҲАЗИЛЛАРИ 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉  каналга аъзо бўлиш 👇👇👇 @SaidAto_Uz
إظهار الكل...
Interface 01 tg.mp412.63 MB
👍 2
Жума куни Каҳф сурасини эшитинг. Қалбингиз ва хонадонингиз нурга тўлсин! @SaidAto_Uz
إظهار الكل...
018.mp353.38 MB
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 🌼 Жума учун ғусл қилиш. 🌼 Хушбўй нарсалар суртиш. 🌼 Чиройли кийимлар кийиш. 🌼 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 🌼 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 🌼 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 🌼 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 🌼 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 🌼 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 🌼 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 🌼 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 🌼 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 👉  каналга аъзо бўлиш 👇👇👇 @SaidAto_Uz
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Жума кунини ибодат ва дуо билан ўтказинг! Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жума кунини зикр қилдилар ва: «Унда бир соат бор. Қайси бир мусулмон банда ўша соатда туриб намоз ўқиб, Аллоҳдан бирор нарса сўраган ҳолида тўғри келса, албатта, У зот унга ўшани бергай», дедилар ва қўллари билан ўша(соат)ни озайтириб кўрсатдилар». Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 👉  каналга аъзо бўлиш 👇👇👇 @SaidAto_Uz
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
1
00:09
Video unavailableShow in Telegram
#Жума_муборак Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём, ҳажжул Масокин, Жума айёми муборак бўлсин! Аллоҳим умрингизга мазмун, Ризқингизга барака, Танингизга соғлик, Руҳингизга осойишталик, Қалбингизга хотиржамлик, Оилангизга файзу баракот, Барчамизга соғ-омонлик ато қилсин. Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 👉  каналга аъзо бўлиш 👇👇👇 @SaidAto_Uz
إظهار الكل...
ed125ce7814648ce838eecd2c1066381.mp43.94 MB
ҚУРЪОННИ ТУГАТИБ ОТА-ОНАСИГА БАҒИШЛАСА БЎЛАДИМИ? #Қуръон ❓CАВОЛ: Қизи Қуръонни тугатиб, ота-онасига бағишласа бўладими? Агар ота-она тирик бўлсачи? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта бўлади. Бу борада мўътабар фиқҳий манбаларимиздан бири “Бадоиъус Саноиъ” китобида шундай дейилади: قال في بدائع الصنائع: من صام أو تصدق أو صلى وجعل ثوابه لغيره من الأموات أو الأحياء جاز ويصل ثوابها إليهم عند أهل السنة والجماعة. “Ким рўза тутса ёки садақа берса ёки (нафл) намоз ўқиса ва савобини вафот топган инсонгами ёки тирик инсонгами бағишласа, бу жоиздир ва савоби Аҳли сунна вал-жамоага кўра уларга етиб боради”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати (Fatvo uz). •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 👉  каналга аъзо бўлиш 👇👇👇 @SaidAto_Uz
إظهار الكل...
01:45
Video unavailableShow in Telegram
#Mavlid ▪️Mavlidi Barzanjiy | 5-atr ▫️Abdulbosit qori Qobulov, Toshkеnt islom instituti o'qituvchisi •┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈• 🌐Doʻstlaringizga ham ulashing!!! https://t.me/Shayxidarveshuz
إظهار الكل...
4.73 MB
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.