cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

АДВОКАТ 24

Сизнинг адвокатингиз. Ҳуқуқий масалалар. Саволингизни @advokat24uz_group га ёзинг ва бепул жавоб олинг. Шикоят ва таклифингизни @advokat24uzbot га ёзинг! Пуллик хизмат учун @advokat24uzbot га ёзинг. ☎️ Бизнинг телефон +998338342403

Show more
Advertising posts
7 345
Subscribers
-524 hours
-397 days
-17730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Меҳнат кодексининг 129-моддасига кўра, қуйидагилар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди: 👉 ҳомиладор аёл, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий); 👉 захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар; 👉 давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 3 ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари; 👉 тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 1 йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари; 👉 ўзи билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар; 👉 18 ёшга тўлмаган шахслар; 👉 ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар; 👉 ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар; 👉 жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар. Мурожаат учун: @advokat_yurist_konsultatsiya Бизнинг канал: @advokat24uz
Show all...
#Кадровик Таълабага декрет пули бериладими? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 344-сон қарорига 1-ИЛОВА “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисида” низом Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш ва академик таътилдан сўнг уларнинг ўқишини давом эттириш тартибини белгилайди. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин: 👉 ҳарбий хизматни ўташ учун; 👉 саломатлигини тиклаш учун; 👉 ҳомиладорлик ва туғиш учун; 👉 болаларни парвариш қилиш учун; 👉 оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун. ❗️Сизга доимий тиббий назоратда турган тиббиёт муассасаси хулосаси асосида ОТМ томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига (Меҳнат кодекси 233-234-моддалари) академик таътил берилиши мумкин. Ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш учун академик таътилда бўлган талабалар камида кейинги ўқув йилининг талаба томонидан тўлиқ ўзлаштирилмаган семестри бошланиши муддатига ўқишга қайтиши мумкин Талабаларга академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди. Хулоса қиладиган бўлсак, агар талаба меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган бўлса, иш жойидан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади. Агар талаба ҳеч қаерда ишламай, фақат ўқиётган бўлса унга декрет пули тўланмайди. Мурожаат учун: @advokat_yurist_konsultatsiya Бизнинг канал: @advokat24uz
Show all...
👍 2🔥 1
ДЕКРЕТГА ЧИҚИШИМ УЧУН ҚАНДАЙ ХУЖЖАТЛАРНИ ИШ БЕРУВЧИГА БЕРИШИМ КЕРАК? Ассалому алайкум мен декрет таътилига чиқаётгандим. Иш берувчи менгдан хар хил хужжатлар сўрамоқда закс қоғози шунга ўхшаш хужжатлар. Шу тўғрими 📍 ЖАВОБ: Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ нинг 40-бандига асосан Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш учун белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос бўлиши белгиланган. Бундан ташқари Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа (шу жумладан, ҳомила тушган ҳолларда) вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча давр учун тўланади. ❗️Шунингдек Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида берилади. ❗️Демак, сиз ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқишингиз учун меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг ўзи асос бўлади. Иш берувчи сиздан бошқа ҳужжат талаб қила олмайди . Мурожаат учун: @advokat_yurist_konsultatsiya Бизнинг канал: @advokat24uz
Show all...
👍 1😢 1
Repost from АДВОКАТ 24
Субсидия яна очилмоқда. 23 сентябрдан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланади 23 сентябрь куни соат 09:00 дан мақсадли параметрлари доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия учун аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи бошланади. Шунингдек, энди ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиш мумкин бўлади. Мурожаат учун: @advokat_yurist_konsultatsiya Бизнинг канал: @advokat24uz
Show all...
👍 5
Ишонч телефонлар Сизда субсидия олишда муаммо бўлмоқдами? Унда Давлат хизматлари агентлиги ишонч телефонига мурожаат қилинг - 1148. Сизда бола пули, пенсия, нафақа масаласида муаммо бўлмоқдами? Унда Республика пенсия жамғармаси ишонч телефонига мурожаат қилинг - 1140. Сизда кредит олиш, уни қайтариш масаласида саволларингиз борми? Унда Марказий банк ишонч телефонига мурожаат қилиг - 71 200 00 44. Алиментлар ўз вақтида тўланмаяптими? Унда Республика Мажбурий ижро бюроси ишочн телефонига мурожаат қилинг - 1107. Сизга давлат хизматлари кўрсатишда муаммо бўлмоқдами? Унда Адлия вазирлигига шикоят қилинг - 1008. Судларнинг фаолиятидан шикоятингиз борми? Унда @suduzbot га мурожаат қилинг. Ички ишлар ходимларининг фаолиятидан шикоятингиз борми? Унда Ички ишлар вазирлигига шикоят қилинг - 1102. Меҳнат ҳуқуқларингиз бузулмоқдами? Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига мурожаат қилинг - 71 200 06 00. Халқ таълими билан боғлиқ саволларингиз борми? Унда Халқ таълими вазирлигига мурожаат қилинг - 71 202 09 09. Олий таълим масалалари бўйича саволингиз борми? Унда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигига мурожаат қилинг - 71 246 01 95. Мурожаат учун: @advokat_yurist_konsultatsiya Бизнинг канал: @advokat24uz
Show all...
👍 2
Кимлар синф раҳбари бўлиши мумкин?     Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 27 июньдаги 190-сонли буйруғига аосан  Синф раҳбари қуйидаги мезонларга асосан мактаб директори томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади:      ➖камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;      ➖мактабда асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;      ➖бошқарувчилик қобилиятига эга бўлган;      ➖ўқувчилар билан ишлаш жараёнида масъулият билан ёндаша оладиган;      ➖бошланғич синфларда синф раҳбарлиги бошланғич синфга бириктирилган ўқитувчиларга юклатилади.      ❌ Мактабларда меҳнатни соатбай (шу жумладан ўриндошлик) асосда фаолият олиб борувчи ўқитувчиларнинг синфга раҳбарлик қилишига йўл қўйилмайди.      Бир ўқитувчига фақатгина битта синф раҳбарлиги топширилади. Директор ўринбосарлари, психологлар синф раҳбари бўлиши мумкин эмас.     Синф раҳбарлари фаолиятини маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари назорат қилади ва мувофиқлаштиради. Мурожаат учун: @advokat_yurist_konsultatsiya Бизнинг канал: @advokat24uz
Show all...
👍 3
❗️УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ ОЛИШГА ОЙЛИК ДАРОМАД ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК? 📃 Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, ➖ субсидия орқали уй-жой олмоқчи бўлган талабгор шахс ёки оиланинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлари миқдори: ✅ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда  меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (1 050 000 сўм)нинг 2,7 баравари (2 835 000 сўм)дан 8 баравари (8 400 000 сўм)гача; ✅ Тошкент шаҳрида 2,7 баравари (2 835 000 сўм)дан 9,2 баравари (9 660 000 сўм)гача бўлиши талаб этилади. ✏️ Субсидия орқали уй олмоқчи бўлган талабгор шахс ёки оила қайси ҳудудда яшашидан қатъий назар, уларнинг даромади бир ойда энг камида юқоридаги 2 835 000 сўмдан кам бўлмаслиги керак. Мурожаат учун: @advokat_yurist_konsultatsiya Бизнинг канал: @advokat24uz
Show all...
👍 4
Repost from АДВОКАТ 24
Субсидия бўйича келаётган кўплаб саволларга жавоблар. Субсидияни яшаш жойидан қатъий назар барча худуддан олиш мумкинми? Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга ажратилган субсидия ушбу ҳудуддаги аҳоли томонидан белгиланган тақсимот доирасида туман ёки шаҳардан олиши мумкин. Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олинган фуқаро субсидия дастури доирасида Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олишга ҳақли. Бунда ипотека кредити Тошкент вилояти учун белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдори доирасида ажратилади ҳамда бошланғич бадал бўйича субсидия тўлови уй-жой жойлашган туман (шаҳар) молия бўлими томонидан амалга оширилади. Субсидия учун иш ҳқани аниқлашда агар иш ҳақи белгиланган мезонга етмаса фарзанднинг даромади қўшилиши мумкинми? Агар ариза берувчининг ва унинг турмуш ўртоғининг ўртача ойлик даромадлари миқдори ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, унинг даромадлари ҳисоб-китобига уларнинг турмуш қурмаган фарзандларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин. Талабгаор нечи бал тўплаганда субсидия олишга ҳақли ҳисобланади? Ижтимоий мезонлар асосида баҳоланган ариза берувчи 30 ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, талабгор сифатида тан олиниб, квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредити бўйича субсидия олишга ҳақли деб ҳисобланади. Қайси ҳолатларда субсидияга ариза рад қилинади? Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш рад этилади: 👉 тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда; 👉 тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда; 👉 илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олган (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) оила аъзолари (эри, хотини) такрорий мурожаат этганда; 👉 жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда; 👉 ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан кам ва 8,0 бараваридан юқори; Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 2,7 баравардан кам ва 9,2 бараваридан юқори бўлганда. Агар талабгорлар сони ошиб кетса, субсидия кимга берилади? Субсидия ажратиладиган талабгорлар сони Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига ажратилган субсидия параметрларидан ошиб кетган тақдирда, календарь тартибга кўра ҳужжатларни биринчи бўлиб топширган ариза берувчи талабгор сифатида тан олинади. Яъни хужжатни вақтлироқ топшириш ҳам муҳим рўл ўйнайди Субсидия миқдори қанча бўлади? 2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 12 фоиздан ошган қисмига тўланади. Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Show all...
👍 4
Субсидия яна очилмоқда. 23 сентябрдан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланади 23 сентябрь куни соат 09:00 дан мақсадли параметрлари доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия учун аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи бошланади. Шунингдек, энди ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиш мумкин бўлади. Мурожаат учун: @advokat_yurist_konsultatsiya Бизнинг канал: @advokat24uz
Show all...
👍 11 1😢 1
Repost from АДВОКАТ 24
"Нехиа 3" ва "Кобальт" русумли автомобилларга мобиль радарлар ўрнатилгани ҳақида ҳайдовчилар огоҳлантирилиши шартми? Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидалари"га кўра 5.41 (Фото ва видео қайд этиш) йўлларда автомобиль ҳайдовчилари Қоидалар талабига риоя этиши электрон қурилмалар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдирувчи йўл белгисидир. Ушбу йўл белгиси Қоидалар талабига риоя этилиши стационар электрон қурилмалар орқали назоратга олинган жойларга ўрнатилади. Қоидаларга асосан 5.43 (Радар) йўлларда автомобиль ҳайдовчилари белгиланган тезликка риоя этиши радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдирувчи йўл белгисидир. Ушбу йўл белгиси белгиланган ҳаракатланиш тезлиги стационар махсус техника воситалари ёрдамида назоратга олинган жойларга ўрнатилади. ❗️Шунингдек, вилоят, туман, шаҳарлар бошланадиган жойлардаги кўча ва йўлларда ҳаракатланиш тезлиги мобиль радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлиги тўғрисида ҳайдовчиларни огоҳлантириш мақсадида ўрнатилиши мумкин. Демак, "Нехиа 3" ва Кобальт русумли автомобилларга ўрнатилган мобиль радарлар стационар яъни жойидан қўзғалмайдиган махсус техника воситаларига кирмайди. Чунки уларни бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчириш мумкин. 5.43. йўл белгиси эса йўлларда автомобиль ҳайдовчилари белгиланган тезликка риоя этиши радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдиради ва ушбу йўл белгиси белгиланган ҳаракатланиш тезлиги стационар махсус техника воситалари ёрдамида назоратга олинган жойларга ўрнатилиши шарт! ❗️Лекин Йўл ҳаракати Қоидаларида ҳаракатланиш тезлиги мобиль радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлиги тўғрисида ҳайдовчиларни огоҳлантириш мақсадида ушбу белги ўрнатилиши мумкин дейилган. Бу дегани хоҳласа ўрнатишади хоҳламаса йўқ. Демак, "Нехиа 3" ва Кобальт русумли автомобилларга ўрнатилган мобиль радарлар борлиги ҳақида огоҳлантиришлари уларнинг ихтиёрида экан. Огоҳлантиришмаса ҳам қонуний бўлаверади. Шу сабабли йўлларда ҳаракат тезлигини белгиланган меъёрдан оширманг! Зеро, йўл қоидаси умр фойдаси. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Show all...
👍 9😁 4 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.