cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

Advertising posts
1 689
Subscribers
-124 hours
-117 days
-2330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Келгуси йил Ўзбекистонда ёшлар ўртасида Осиё ва Параосиё ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган. Бунинг учун Тошкентда Олимпия шаҳарчаси барпо этилмоқда. Осиё ўйинларидан сўнг, Олимпия шаҳарчаси инфратузилмасидан самарали фойдаланиш кўзда тутилмоқда. Бунинг учун “Ақлли шаҳар” концепциясига асосланган маъмурий бошқарув ташкил этилади. У спорт мажмуаларини сақлаш, жиҳозлар ва техник тизимлар ҳолатини кузатиб бориш, зарур ҳолларда таъмирлаш билан шуғулланади. Устувор спорт турлари бўйича йиллик режа тасдиқланиб, ҳудудлардаги спортчиларнинг Олимпия шаҳарчасида ўқув-машғулот ўтказиши йўлга қўйилади. Шунингдек, бу тузилмага оммавий тадбирларни ташкил этиш, ижара ва бошқа хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи берилади. 📱 Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan 📱pressklub.uz|📱Instagram| 📱YouTube| 📱 Facebook
Show all...
Депутатликка номзодлар рўйхатга олинди Илк бор барча депутатлик ўринларига 5 та партия томонидан 100 фоиз номзодлар кўрсатилди. Бундай натижа Ўзбекистон миллий сайлов тарихида биринчи маротаба қайд этилган. Номзодларни кўрсатишда сиёсий партиялар инклюзивликка ҳам алоҳида эътибор қаратганини кузатиш мумкин. Жумладан, Қонунчилик палатаси сайлови бўйича депутатликка номзодлар орасида жами 11 нафар ва маҳаллий кенгашлар сайлови бўйича депутатликка номзодлар орасида жами 605 нафар ногиронлиги бўлган шахслар мавжуд. Бундай юқори даражадаги инклюзивлик биринчи маротаба кузатилмоқда. Номзодларнинг 973 нафари тожик, 588 нафари қозоқ, 146 нафари туркман, 141 нафари қирғиз, 67 нафари рус ва бошқа миллатларни ташкил этади. Эътиборлиси, номзодлар орасида бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, вазирлар Озодбек Назарбеков, Шерзод Шерматов, Азиз Абдухакимов, Акбар Ташкулов ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов ҳам бор. 📱 Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan 📱pressklub.uz|📱Instagram| 📱YouTube| 📱 Facebook
Show all...
Долларнинг расмий курси ошди Марказий банк 23 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра: 🇺🇸 1 доллар 12 729,8493 сўм (+4,99); 🇪🇺 1 евро 14 207,76 сўм (-16,07); 🇷🇺 1 рубл 137,46 сўм (+0,35). 📱 Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan 📱pressklub.uz|📱Instagram| 📱YouTube| 📱 Facebook
Show all...
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бекар ўртасида учрашув бўлиб ўтди "Мулоқот давомида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, таълим, маданият ва кинематография соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдик", деб ёзди С.Мирзиёева ўз саҳифасида. 📱 Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan 📱pressklub.uz|📱Instagram| 📱YouTube| 📱 Facebook
Show all...
2🔥 1👏 1
00:52
Video unavailableShow in Telegram
Сенат раиси Танзила Норбоева Бойсун туманидаги конда юз берган фожиада вафот этганларнинг оила аъзоларига таъзия билдирди: “Вафот этган фуқароларимизнинг яқинларига сабр тилаймиз, оилалари давлатимиз Президентининг назоратида, буни ҳаммаларингиз эшитдингиз. Уларнинг таъминоти масаласида алоҳида топшириқ ҳам бўлган. Ўз ҳолига ташлаб қўйилмайди”, — деди Сенат раиси. 📱 Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan 📱pressklub.uz|📱Instagram| 📱YouTube| 📱 Facebook
Show all...
tg.mp42.19 MB
❗️ Энди ёввойи ҳайвонларни уй шароитида, цирк ва шапитоларда сақлаш ҳамда томошаларда фойдаланиш тақиқланади. Жисмоний шахслар ихтиёридаги ҳамда циркларда сақланувчи бундай жонзотлар ҳайвонот боғларидаги реабилитация марказларига, океанариумлар, питомник ва илмий-тадқиқот муассасаларига топширилиши белгиланмоқда. 📱 Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan 📱pressklub.uz|📱Instagram| 📱YouTube| 📱 Facebook
Show all...
шапитоларда сақлаш ҳамда томошаларда фойдаланиш тақиқланади. Жисмоний шахслар ихтиёридаги ҳамда циркларда сақланувчи бундай жонзотлар ҳайвонот боғларидаги реабилитация марказларига, океанариумлар, питомник ва илмий-тадқиқот муассасаларига топширилиши белгиланмоқда. 📱 Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan 📱pressklub.uz|📱Instagram| 📱YouTube| 📱 Facebook
Show all...
00:52
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Жазони ўташ жойларида овоз бериш жараёнларида нималарга эътибор қаратилади? 📌Барча саволларга жавобни бизнинг кўрсатувимиз орқали олишингиз мумкин! 👉YouTube👈 📱 Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan 📱pressklub.uz|📱Instagram| 📱YouTube| 📱 Facebook
Show all...
IMG_3846.MP44.55 MB
00:47
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Халқаро пресс клубнинг “Cайлов участкаларининг фаолияти” мавзусидаги кўрсатувиМуддатидан олдин овоз бериш жараёнига қачон старт берилади? 👉YouTube👈 📱 Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan 📱pressklub.uz|📱Instagram| 📱YouTube| 📱 Facebook
Show all...
IMG_3882.MP43.92 MB
Таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиганлар учун ажратилади – ҳукумат қарори Вазирлар Маҳкамасининг 16 сентябрдаги қарори билан таълим кредити ажратишга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Эндиликда: ➖олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредитини фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратиш тизимини йўлга қўйиш; ➖олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсатгичи “3” дан паст бўлган тақдирда, тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида таълим кредити ажратиш амалиёти жорий қилинади. Шунингдек, олий таълим ташкилотлари талабалари учун таълим кредити улар тўғрисидаги маълумот Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг kontrakt.edu.uz ва HEMIS ахборот тизимида; ўрта-махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун эса улар тўғрисидаги маълумот prof.edu.uz ахборот тизимида мавжуд бўлган тақдирда ажратилади. 📱 Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan 📱pressklub.uz|📱Instagram| 📱YouTube| 📱 Facebook
Show all...
ВМ-579.pdf1.15 MB
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.