cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Huquqiy axborot | Lex.uz

LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Show more
Advertising posts
22 824
Subscribers
+4124 hours
+1127 days
+17230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
#Қонун
❗️Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг яна бир конвенциясини ратификация қилди
✅ Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-962-cон, 12.09.2024 й.) билан Халқаро Меҳнат ташкилотининг Тўлиқсиз иш вақти шароитларида ишлаш тўғрисидаги 175-сонли Конвенцияси (Женева, 1994 йил 24 июнь) ратификация қилинди. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/pdfs/7103059 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#Ҳукумат_қарори
❗️Модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади
Ҳукумат Қарори (572-сон, 13.09.2024 й) билан “Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом тасдиқланди. ⚡️ Унга кўра, субсидия 2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 ноябргача мувофиқлик сертификати берилган янги ташкил этилган ҳамда камида 10 та модулдан иборат бўлган модулли меҳмонхона учун унинг тоифасидан қатъи назар ажратилади. 🔍Субсидия модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун 1 млн сўмдан белгиланади. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/pdfs/7102971 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#Ҳукумат_қарори
❗️Норуда материалларни қазиб олиш бўйича мораторий татбиқ этилган ҳудудларнинг чегаралари белгиланди
“Норуда материалларни қазиб олишга мораторий жорий этилган сув ҳавзалари ҳудудларининг чегараларини белгилаш тўғрисида”ги Ҳукумат Қарори (566-сон, 12.09.2024 й.) қабул қилинди ✅ Қарорга кўра, Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материаллари қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этиладиган ҳудудлар чегаралари тасдиқланди. 🔘 Бунда мораторий татбиқ этиладиган дарёлар ҳудудлари чегараларига дарё ўзанлари, уларнинг соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналари киради. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/pdfs/7102042 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#Президент_фармони “Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-136-сон, 11.09.2024 й.) қабул қилинди 🔰Фармонга кўра: 🔹Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган Бош прокурор ўринбосари лавозими киритилади; 🔹Бош прокуратуранинг ташкилий-штат тузилмасида 7 та штат бирлигидан иборат Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик устидан назорат бошқармаси ташкил этилади; 🔹Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларида жами 28 та штат бирлигидан иборат Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик устидан назорат бўлинмалари ташкил этилади. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/pdfs/7100210 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#Ҳукумат_қарори
❗️“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Муаммоларни ўрганиш модули ишга туширилади
“Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат Қарори (557-сон, 09.09.2024 й.) қабул қилинди 🔰Қарорга кўра, 2024 йил октябрь ойиданXotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули (Муаммоларни ўрганиш модули) ишга туширилади. 🔍 Муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла — туман — вилоят — республика” даражасида ҳал этилиши таъминланади. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/pdfs/7098016 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#Қонун
❗️Шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлаш тизими такомиллаштирилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-960-сон, 10.09.2024 й.) билан Шаҳарсозлик кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди 🔰 Унга кўра, Шаҳарсозлик кодексига Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг номини ва ваколатларини аниқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. 🏢 Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳларини ишлаб чиқиш йўли билан аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлаш тизимини такомиллаштирилмоқда. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/pdfs/7097992 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#Қонун
❗️Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-959-сон, 10.09.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди ✅ Унга кўра, интеллектуал мулк объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун ҳуқуқ эгасининг талабига кўра ҳуқуқбузар томонидан товон тўлаш тартиб-таомили жорий этилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/pdfs/7097984 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#Президент_қарори
❗️Давлат тиббий суғуртаси доирасида бепул тиббий хизматлар кўрсатилади ва дорилар берилади
“Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-311-сон, 05.09.2024 й.) қабул қилинди 🔰Қарорга кўра, давлат тиббий суғуртаси доирасида бепул тиббий хизматлар кўрсатиш ва дори воситаларини тақдим этиш Давлат бюджетига тўланаётган солиқлар ҳисобидан амалга оширилади. Бунда аҳолидан давлат тиббий суғуртаси учун қўшимча тўлов ундирилмайди. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/pdfs/7098084 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#Президент_фармони
❗️Ерларнинг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланилади
“Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер ресурсларининг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-135-сон, 06.09.2024 й.) қабул қилинди ⚡️ Фармонга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида сотиб олиш қиймати ҳар ойда тенг улушларда, қолдиқ суммага Марказий банкнинг асосий ставкасида фоиз ҳисоблаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/pdfs/7096177 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#Президент_қарори
❗️Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш дастури такомиллаштирилади
“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-312-сон, 07.09.2024 й.) қабул қилинди 🔍 Қарорга кўра, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида қуйидаги механизмлар амалиётга жорий этилади: 🔹бир лойиҳа доирасида 300 миллион сўмгача микрокредитларни, шундан 100 миллион сўм гаровсиз қисмини “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ маблағлари ҳисобидан, 200 миллион сўмгача қисмини банклар ва микромолия ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан ажратиш. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/7093832 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.