cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

ФЕРУЗШОҲ

Муқаддас сўз — сақланган жимлик. Сўзла!

Show more
Advertising posts
540
Subscribers
No data24 hours
-37 days
-1730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

НОТАНИШ ГЎЗАЛ Ресторанлар узра ҳар оқшом Гунг, ёввойи, иссиқдир ҳаво, Баҳорий руҳ бузуқ ва ҳаром, – Маст шовқинга бунда раҳнамо. Олисларда: боғкўча чанги, Чорбоғларда зерикиш ҳисси, Тиллоланар кулчалар ранги, Эшитилар бола йиғиси. Нари ёқда кўтарма ғовдан, Шляпасин буклаб хушторлар, Хонимларни кулдириб шўхчан, Ариқ бўйлаб ҳар кеч сайр этар. Кўлда эса ғичирлар эшкак, Қичқиради аёл чийиллаб Ва осмонда кўҳна ғилдирак Қийшаяди бир ёнга қараб. Ёлғиз дўстим ҳар оқшом ушбу Қадаҳимда менинг акс этар Ва ичар-у тахир, сирли сув, Бўлар мендек кўникувчан, кар. Қўшни стол бўйлаб паришон, Уйқусираб малайлар юрар Ва қуёнкўз маст майхўр хандон “In Vino vеritаs!” дея қичқирар. Ҳар оқшомнинг маълум соати (Бу тушимдир балки, зорманда!) Аста қизнинг ипак қомати Ойна томон сузар туманда. Сўнг мастларни оралаб юриб, Доим ёлғиз, ҳамроҳсиз, ўйчан, Атр ила туман уфуриб, Жой эгаллар ойна ёнидан. Унинг таранг ипак либоси Эртакларни хаёлга боғлар, Қора укпар – маъюс жиғаси, Узуклидир – нозик бармоқлар. Бир яқинлик чўғ солиб дилга, Қора ўртик чорлар беимо, – Мен кетаман ажиб соҳилга Ва мафтункор олисга шайдо. Маҳдуд сирлар менга берилган, Ўз қуёшин топширди кимдир Ва қалбимнинг барча еридан Тешиб ўтди аччиқ май бир-бир. Сўнг энгашган туяқуш пати Тебранади, миям, ўйимда, Тубсиз кўзлар мовий ҳилъати Яшнар узоқ соҳил бўйида. Қалбда сим-сим – хазина лиқ-лиқ, Калит эса мендадир фақат! Сен рост айтдинг, эй бадмаст махлуқ! – Май тубида, билдим, ҳақиқат. Озёрки, 1906 йил 24 апрел “In Vino vеritаs!” (лотинча) – “Ҳақиқиат майдадир!” Александр БЛОК Тарж: Абдулла ШЕР
Show all...
ФЕРУЗШОҲ

Муқаддас сўз — сақланган жимлик. Сўзла!

6👍 1👏 1
Show all...
Гулбаҳор Саид Ғани

Кўзларим йиғламай яшашга қодир…

2
*** 1.Мана – жигарим! Ол, оғзингга* – озғингни покла! Мени таслим этмади ҳали Баданимни суйган пичоқлар. Қумурсқалар қўнган – Дарахт каби унган соқолим... Ўлим доя бўлар удумга – На сен ғолиб ва мен ғолиб. Якуни йўқ улкан муаммо Иликларимда қотар хатдек. Тамомийлик бўлмади тамом, Фақат улкан жасад яратди. 2.Саҳро сут... Сўрадилар етим лахталар Ва тобут Бўла олмоқлик қандай шараф. Одамлар Демайдилар бундан ботиниб Ва ҳамла Қилмай қийнамоқда қотилим. 3.Қотиллик Гўё тўкилаётган ёш – қалб. Қотил, лек, Топилмади ўзимдан бошқа. Сен, эй вақт, Олдинга юраётган ортсан: Қандай бахт Тобутимни елкамга ортсам. 3.Жигарим, сен бунча мазали... 2023
*_Ҳинд Ҳамза(ибн Абдул Мутталиб)нинг жигарини тишлари билан бурдаламоққа эриша олмайди.
ФЕРУЗШОҲ
Show all...
🔥 4 1
Photo unavailableShow in Telegram
Роиссия ҳудудидаги 12% обуначиларим, назаримда, мусофирлар. Кимдир синглисини узатиш, кимдир эса оиласига нон топиш учун кетгандир балки… Улар танқид қилмайди, шунчаки ўзбекона видеолавҳаларни кузатишади ва ҳовурини босишади. Есениндан таржималаримни ўқиб юрадиган бир йигит бор эди, ўша йигитдан қиёс олиб айтмоқдаман. Ўзимиз-ку Шавкат Раҳмон қабрини ой-йилда бир зиёрат қилмаймиз. Ҳалиги мусофир йигит эса Есенин қабрини бир йилнинг ўзида бир неча бор зиёрат қилади. Майли, тирикчиликнинг айби йўқ. Ожизона каналимни кузатаётган мусофирларга эса ташаккурларим! ФЕРУЗШОҲ
Show all...
🔥 7👍 5
01:00
Video unavailableShow in Telegram
video.mp47.62 MB
👍 4 4🔥 2
Show all...
Шайҳ ҳазратлари ҳам “Муфтум”дан латифа айтмоқда

👍 1😁 1
*** Наҳотки бу тақдир?! Ёҳуд дунёда Тарнов чаккисига онча шай дилим. Одамнинг гўштини еганда одам Қизғалдоқлар кўкармайдими… Барглар жон бера бошлаган палла Кўзим қирғоғида шуълаланар нам. Наҳотки айтилар уйимда алла Қизғалдоқлар кўкармаса ҳам… Йиғлай десам, осмон бесаҳоб, Кетай десам… Афсус, журъатим етмас… Кетсам-да, мен қайтиб келгунимча то Қизғалдоқлар кўкариб кетмас… Ўзимдан кетмайман… Мангу қоламан Чўзилганча олис Маккага қия. Сочади устимдан тупроқ оломон Қизғалдоқлар кўкарсин дея… 2024 ФЕРУЗШОҲ
Show all...
ФЕРУЗШОҲ

Муқаддас сўз — сақланган жимлик. Сўзла!

🔥 4 3👍 2
She s Gone Steelheart.mp314.96 MB
3
ЗEВС ҲАЙКАЛИ Қўллар мeҳнат қилиб сира толмаган, Ўтмишки кўмилган қора дeворга. Тишлаб ташланилган аччиқ олмадай Бутлар одамлардан кўпайиб борган. Илоҳ қанча кўпдир, топинмиш кибор, Руҳи лойқаланган ариқлар кўпдир. Ўзлаштириб олган эшаклари бор Ҳар битта ҳашакнинг, ҳар битта чўпнинг. Тошларда ўйилган суратга кўра, Эгилган Ватан дeр, эзилган бахтли. Кeнглик ҳисобига расмийлаштирар Элнинг кўз ёшидан унган дарахтни. ...қуллар Худосини тикламиш... Хурсанд! Ланъат шамоллари тeгмаган ул зeб – Бошини кўтарган шу қадар юксак Одамзот юзимга тупурмасин дeб... 2021 ФЕРУЗШОҲ
Show all...
ФЕРУЗШОҲ

Муқаддас сўз — сақланган жимлик. Сўзла!

🔥 4👍 2
Тақлид санъатини енгиб ўтолмаган шоирлар тақдири?Anonymous voting
  • “Аламлар” қўшиғининг муаллифига айланади.
  • “Ўзбекистон халқ шоири” унвонига сазовор бўлади.
  • Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида юқори лавозимда фаолият кўрсатади.
0 votes
😁 10
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.