cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Andijonnoma Расмий канал

Андижон вилояти Andijonnoma.uz веб сайти. Манзил: Андижон шаҳри А.Навоий шоҳкўчаси 87-уй. Мурожаат учун : @and_press_services Web site: http://andijonnoma.uz Instagram: www.instagram.com/andijonnoma__uz Facebook: facebook.com/andijonnomauz

Show more
Advertising posts
490
Subscribers
-124 hours
-47 days
-1230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
#сарказм Бизнинг энг катта муаммоимиз, кам таъминланганларни таъминлай олмаётганимизда эмас, балки бойларни тўйдира олмаётганимизда. (с) Суярқул Остонақул.
Show all...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Пойтахтда Ташкент фильм ва дискурс фестивали бўлиб ўтади 26−29-сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган фестивалда тарихий фильмлар ва Марказий Осиё режиссёрларининг замонавий асарлари намойиш этилади.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонга қарши дона суришдан бош тортган ўзбек қизи Гап шундаки, Венгриянинг Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси бўлиб ўтмоқда. Кеча, 19 сентябрь куни бўлиб ўтган 8-турда Ўзбекистон қизлар терма жамоаси АҚШ терма жамоасига қарши дона сурди. АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган ўзбекистонлик шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова Афруза Хамдамовага қарши баҳс олиб бориши керак бўлган. Бироқ, Гулруҳбегим юртимиз вакилларига қарши ўйин олиб боришдан бош тортган. Маълумот учун, Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида иккинчи бўлиб халқаро гроссмейстер унвонини қўлга киритган. 2021 йилда шахмат бўйича Америка чемпионатида иккинчи ўринни олган. Шундан сўнг, АҚШ терма жамоаси таркибига жалб қилина бошлаган.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#Тезкор ⚡️ФИФА президенти Кубок финали, Андижон-Навбахор ўйинини кўриш учун Фарғонага келади 5 октябрь куни "Навбаҳор" ва "Андижон" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги финали ўтказилади.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#донолардан Туяқуш туя ва қуш сифатларига эга бўлмасин, на туядек оғир юк кўтара олади, на қуш мисоли ҳавода уча олади. Уч десанг, мен туяман деб даъво қилади, юк кўтар десанг, мен қушман дейди. Фаридуддин Аттор. «Панднома» асаридан.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Хурмо пишиғи яқин... Хупмо қариш жараёнини секинлаштиради ва кўриш қобилиятини яхшилайди. Барча оловранг меваларда бўлгани каби хурмода ҳам бета-каротин кўринишидаги А витамини мўл. Иммунитетни мустаҳкамлайди. Хурмо ўз таркибидаги яна бир антиоксидант билан «мақтана олади». Бу С витамини бўлиб, у иммунитетни ҳимоя қилиши билан машҳур. У шамоллаш ва гриппнинг олдини олишда ёрдам беради. Кайфиятни кўтаради. Хурмода моносахаридлар - глюкоза ва фруктоза кўп бўлгани учун у - ширин. У юракни мустаҳкамлайди ва кайфиятни кўтаради. Қоматга эса сахароза каби таъсир кўрсатмайди. Шундай экан, хурмо ҳам шоколадга ўхшаган антидепрессант ва тинчлантирувчи ҳисобланади.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Таълим соҳасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони нечта? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 август ҳолатига кўра, таълим соҳасида 6 237 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Улар ҳудудлар кесимида қуйидагича: Тошкент шаҳрида – 1 883 та; Фарғона вилоятида – 572 та; Тошкент вилоятида – 535 та; Самарқанд вилоятида – 533 та; Хоразм вилоятида – 439 та; Сурхондарё вилоятида – 339 та; Наманган вилоятида – 336 та; Андижон вилоятида – 303 та; Қашқадарё вилоятида – 281 та; Бухоро вилоятида – 258 та; Қорақалпоғистон Респ. – 239 та; Навоий вилоятида – 224 та; Жиззах вилоятида – 189 та; Сирдарё вилоятида – 106 та.
Show all...
•  ЎҚИНГ, ҚИЗИҚ! Тажриба одамнинг маймунга айланиши осонлигини кўрсатди Машҳур психолог Уинтроп Келлог  1931 йилда  эндигина туғилган ўғлини маймунлар оиласига жойлаштиришни режалаштириб, соғлом бола ҳайвонлар ичида ҳам инсоний қиёфасини йўқотмаслигини исботлаб бермоқчи бўлади. Бироқ, ҳеч ким унга бундай қилишга рухсат бермайди. Шунда Уинтроп Маугли тажрибасининг тескарини - зарур шароит яратилса, маймунни одамлаштириш мумкинлигини исботлаш мажбуриятини олади. Тажриба пайтида Уинстоннинг ўғли ўн ойлик, шимпанзе Гуа эса етти ойлик эди. Улар бир хил шароитда парваришланиб, тарбия қилинди. Дастлаб маймун кўп жиҳатдан қараганда олдинда бўлади. У тезда қошиқ билан овқатлана бошлайди, оддий буйруқларни бажаради ва ҳатто болалар тувагини ўзлаштиради. Лекин тилга кирмайди. Дональд бир ёшга тўлганида гапира бошлаб, ривожланишда Гуадан сезиларли даражада олдинга чиқиб олади. Бироқ тажриба жуда жиддий сабабга кўра эрта тўхтатилади. Чунки Дональд маймуннинг хатти-ҳаракатларини ўзлаштиришга тушади. Тўрт оёқлаб юриб, гапиришни тўхтатади ва тажовузкор бўла бошлайди. Шунда олим маймуннинг одамга айланишидан кўра, одамнинг маймунга айланиши эҳтимоли кўпроқ, деган хулосага келади.
Show all...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#ана_бўлмаса ❗️2024 йилнинг 6 ойида фуқаролар экологик қоидабузарликлар учун 35,5 млрд. сўм жаримага тортилган Ҳозиргача белгиланган жарималарнинг28,5 млрд. сўми ундирилган. Экология вазирлиги матбуот анжуманида маълум бўлишича, жами 33 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. Шунингдек, 75 та ҳолатда 160,6 млрд. сўмлик даъволар юзасидан материаллар прокуратурага юборилди ва 38 та ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.