cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

☪ IYMON CHIROG'I

Андижон вилояти Асака тумани ТОШТЕПА "Маъмир қори" жоме масжидининг расмий диний-маърифий телеграм канали. Саволларингизни ушбу манзил орқали йўллашинниз мумкин: ❓ ❓ 👉 👈 ❓❓

Show more
Advertising posts
260
Subscribers
No data24 hours
-67 days
-1030 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Яқинларимиздан бирларининг дадалари оламдан ўтди. Марҳумнинг жанозалари адо қилиниб, қабристонга йўл олинди. Қўйилар жойига борганда янги тайёрланган тарафга эмас, бундан ўн йилча аввал беркитилган қабрлар орасига олиб кетилди. Сукут билан ортларидан бордик. Ўша ерда бир бўш ўрин бўлиб, ўғилларининг айтишича, оналари бундан анча олдин қазо қилган, дадалари ўша вақтда ёнларидан жой олиб, "Менинг жойим шу ерда бўлсин" деб, ўн йил аввал васият қилгани билинди... Яна бир аёл вафот қилди. Аҳллари танишимиз эди. Фотиҳага бордик. У киши бир кунда қариб, қартайиб кетибди. Кўзларидаги ёшлари қуриб бўлган, биз тарафга қараб тургани билан, сездимки, ҳеч кимни кўрмасди... Бизнинг волидамиз оламдан ўтганларида ҳам шундай бўлди. Падари Бузрукворимиз бир йилга зўр-базўр чидадилар. Ўзларини бутунлай олдириб қўйдилар. Ҳеч бир иш билан овутиб бўлмади. Бир йил деганда волидамизнинг ёнларида ўзлари ажраттириб қўйган ерларидан жой олдилар. Зиёратларига борадиган жойларимиз ёнма-ён иккита қабрга айланди... Бу ёзганларим уларнинг ораларидаги вафо эди. Бир умр, яхши кунда, ёмон кунда, енгилда, оғирда бир-бирига малҳам, сирдош, дилдош бўлган оилапарвар одамлар эди. Бу ишлари аҳлларига ишқ эди. Садоқат эди...
Show all...
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хутбада йиғлашлари. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хитоб қилиб: “Икки буюк нарсани унутманглар – жаннат ва жаҳаннамни!” дедилар ва йиғлай бошладилар. Ҳатто кўз ёшлари муборак соқолларини ҳўллади. Сўнгра сўзларини давом эттирдилар: “Муҳаммаднинг нафси измида бўлган Аллоҳга қасам! Агар сизлар охират ишларидан мен билганларимни билганингизда, албатта тоғларга кетардингиз ва бошларинигизга тупроқ сочардингиз”. “Қалбимизнинг нури” китобидан #маълумот "Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг минбари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам авваллари хурмо дарахти танаси устида хутба қилар эдилар. Кейинчалик уч поғонали минбар ясатиб, унда хутба қила бошладилар. У зотдан кейин рошид халифалар ҳам шу минбарда туриб хутба қилдилар. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу иккинчи босқичда, Умар ибн Хаттоб ҳам худди шундай иккинчи босқичда туриб хутба қилганлар. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу эса олти йил давомида пастки босқичда туриб хутба қилганлар, сўнг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам турган жойга кўтарилганлар. 886-ҳижрий йилда Масжидун Набавий ёниб кетганда минбар ҳам ёниб кетган. Мадина аҳли ғиштдан янги минбар қуришди. Кейинчалик мамлук султони Қоитбой оқ мармардан янги минбар ясатиб берди" "Набий шаҳрининг обидалари".
Show all...
00:04
Video unavailableShow in Telegram
animation.gif.mp41.87 KB
САДАҚАНИНГ СОЯСИ Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан бирининг хулқида ёмон ўзгариш кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” (Тавба, 103) оятини ўқиб, дуо қиларди. “Ё Аллоҳ, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учун, унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб қолганидан оғирроқ”, дер эди. Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, бошқа ибодатлар эмас, садақа қилишни танлайди? Қуръони каримда: «Ва бирингизга ўлим келиб: “Эй Раббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам”, демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг» (Мунофиқун, 10), дейилган. Нима учун “Намоз ўқийман” демайди, “Рўза тутаман” демайди, балки “Садақа қиламан” дейди?! Илм аҳли дейди: “Вафот этган киши ўлимидан кейин садақанинг фойдаси қай даражада улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди. Садақани кўпайтиринглар, албатта, мўминлар қиёмат кунида садақотларининг сояси остида бўладилар...” Араб тилидан Анвар АҲМАД таржимаси
Show all...
Рўза тутасан, кечалари туриб намоз ўқийсан, Аллоҳни зикр қиласан, садақалар берасан, инсонларга ёрдам қиласан, уёқдан буёққа югуриб яхшилик қиласан ва бир кун битта одам келади, бир грамм ҳам ҳаракат қилмай, чарчамай, ҳамма савобларингни олиб кетади... Балки ҳеч ҳам ёқтирмаган бир инсонинг олиб кетади бу савобларингни. Ғийбат мана шундай нарсадир!
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Рўза тутасан, кечалари туриб намоз ўқийсан, Аллоҳни зикр қиласан, садақалар берасан, инсонларга ёрдам қиласан, уёқдан буёққа югуриб яхшилик қиласан ва бир кун битта одам келади, бир грамм ҳам ҳаракат қилмай, чарчамай, ҳамма савобларингни олиб кетади... Балки ҳеч ҳам ёқтирмаган бир инсонинг олиб кетади бу савобларингни. Ғийбат мана шундай нарсадир!
Show all...
Атеистлар отахони Вольтер айтади: "Хизматкорларга Аллоҳ мавжуд эмаслигини айтмагин. Бўлмаса улар сендаги кумушни ўғирлаб қўйишади". Бундай фикрга кейинчалик Зигмунд Фрейд ҳам келган. Одамларнинг адоват ва шаҳватга асосланган истакларини сўндириш учун дин зарурат эканига у иймон келтирган. Аллоҳга иймоннинг ахлоққа таъсирини тан ола туриб, Унинг ўзини инкор қилиш нақадар инсофсизлик бўлса, бундайларни ўзига йўлбошчи кўриб, эргашиш ўта кетган бемаънилик ва ношукрликдир. 📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Show all...
Динда ҳаддан ошишнинг кўринишларидан бири мусулмонларни ўзлари каби фикрламагани ёки уларга қўшилмагани учун кофирга чиқариш ҳолатларидир. Бу ҳолат Исломнинг аввалидан юзага келиб, ҳозирда ҳам айрим жойларда давом этаётгани катта мусибатлардан биридир. Бугунги такфирчи жамоатлар ҳам худди аввалгилари каби кўплаб мусулмонларни кофирга чиқаришяпти, уларнинг қонлари тўкилишини ҳалол санашяпти, уларга қарши уруш очиб, натижада мусулмонларнинг қонлари ноҳақ тўкилмоқда. Вақти-вақти билан ижтимоий тармоқларда ҳам уларнинг – яъни, бугунги хаворижларнинг – ғулувга йўғрилган турли фатволари тарқалиб турибди. ... Имом Шотибий раҳматуллоҳи алайҳ хаворижлар ҳақида Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг ушбу сўзини келтиради: “Илмсиз амал қилувчи киши худди нотўғри йўлда юриб кетаётган кишига ўхшайди. Илмсиз амал қилувчи кишининг фойдасидан кўра зарари кўпроқ бўлади. Шундай экан, ибодатга халал бермайдиган илмни ва илмга халал бермайдиган ибодатни талаб қилинглар. Чунки бир қавм илмни тарк қилиб ибодат талабида бўлди, ҳатто Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматига қилич кўтариб қарши чиқишди. Агар улар илм талаб қилганларида эди, илм уларни бу қилмишларига бошламаган бўларди”. У зот – валлоҳу аълам – бу сўзлари билан хаворижларни қасд қилган эди. Чунки хаворижлар қуйидаги ҳадисда ишора қилинган – Қуръон ўқийдиган, лекин уни англамайдиган қавм эди: “Улар Аллоҳнинг китобини нозил бўлган онидагидек ўқишади, бироқ у уларнинг бўғизидан нарига ўтмайди”. (Имом Бухорий ривоят қилган) [Ал-Эътисом, 3-жуз, 101-бет] Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Чуқур кетувчилар ҳалок бўлдилар”, дедилар. У зот бу гапни уч марта айтдилар”. (Имом Муслим ривоят қилган). Qudratulloh Sidiqmetov
Show all...
18. Намоз ўқийдиган ўринда жойнамоз бўлиши шарт деб билиш. Оллоҳ таоло бу умматга берган фазилатларнинг бири, ер юзасининг ҳаммасини масжид ва таҳур - пок қилди. Намоз вақти бўлиб қолса намозхон турган ерида агарчи жойнамози йўқ бўлса ҳам намозини кечиктирмай ўзи ўқийверади. Жобир розияллоҳу анҳудан, Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Мендан аввалги биронта Пайғамбарга берилмаган бешта амал Менга берилди, ер Менга масжид ва таҳуур-пок қилинди, қайси одамни намоз вақти топиб қолса намозини ўқисин . . . “, - дедилар. (Муттафақун алайҳ). 19. Сутра қўймасдан ѐки сутрадан узоқ туриб намоз ўқиш. Сутра дегани намозхон намоз вақтида олдидан ўтувчиларни безовта қилмаслиги учун қўлланиладиган тўсиқдир. Ҳамма фуқоҳолар ижмоъси билан сутра қўйиш суннатдир, вожиб эмас. Сутра қўйилмай ўқилган намоз нуқсонли ҳисобланмайди, лекин бу ўринда сутрани зикр қилишимиздан мақсад, сутра қўйиш суннатини одамларга ўргатиш ва намозхон олдидан кесиб ўтувчи кимсаларни гуноҳдан огоҳлантиришдир. Абу Жуҳайм ал-Хорис розияллоҳу анҳудан, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар намозхон олдидан ўтувчи ўзига қандай гуноҳ борлигини билганида эди, намозхон олдидан ўтганидан кўра қирқ унга яхши бўлар эди”, - дедилар. (Муттафақун алайҳ). Имом Баззор лафзида ―қирқ йил‖ деган. Изоҳ: Намоз ўқувчининг олдини кесиб ўтиш катта гуноҳдир. Шунинг учун ҳам юқоридаги ҳадисда ―қирқ унга яхши бўлар эди‖, деди баъзи уламолар қирқ йил деса, баъзилар қирқ ой, бошқалари қирқ кун деган. Сутранинг миқдори агар топилса от эгарининг орқасичалик баланд ва энликдаги ҳар қандай нарса бўлади. Ойша розияллоҳу анҳодан, Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва салламдан Тобук ғазотида намозхонларнинг сутраси ҳақида сўрашди: “Эгарнинг орқасичалик миқдорда бўлади”, - дедилар. (Имом Муслим ривояти). Сутра ѐки сутранинг ўрнини эгаллайдиган ҳасса ва шунга ўхшаш нарса топилмаса ѐй шаклида чизиқ чизиб, кейин намозини бошлайди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар биронтангиз намоз ўқисангиз қибла томонига бирон нарса қўйсин, ҳеч нарса топмаса ҳассасини бўлса ҳам қўйсин, агар уни ҳам топмаса бирон чизиқ чизсин, сўнгра унинг олдидан ўтувчилар унга зарар қилмайди”, - дедилар. (Имом Аҳмад ва Имом Ибн Можжа ривоят қилган, Ибн Ҳажар ҳасан деган). Сутрага яқин туриш ҳам мустаҳабдир. Саҳл бин Аби Ҳайсама ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан, Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар биронтангиз намозни сутра олдида ўқийдиган бўлса, унга яқинлашсин, шунда шайтон унинг олдини кесмайди”, - дедилар. (Имом Абу Довуд ривояти, Имом Аҳмад, Имом Насоий ва бошқалар ривоят қилган Имом Заҳабий саҳиҳ деган). Саҳл бин Саъд розияллоҳу анҳу айтади: “Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг намоз ўқийдиган ўрни билан девор оралиғи бир қўй ўтадиган миқдорчалик эди”. (Имом Бухорий ривояти). Сутрасиз намоз ўқиѐтган кишининг олдидан мажбур ҳолда ўтса бўладими? Афзали олдини кесмай сабр қилиб тургани, аммо мажбур бўлса Абу Ханифа раҳимаҳуллоҳ: “Сажда қилинадиган ўриндан юқорироғидан ўтади” деган. Сутранинг бир қанча фойда ва аҳкомлари фиқҳий китобларда кенгроқ баѐн қилинган.
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.