cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

🇺🇿Банкир кундалиги

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @pr_arslon Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Show more
Advertising posts
67 065
Subscribers
+624 hours
+1717 days
+59830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ ОЛИШ ТАРТИБИ Хабарингиз бор, 23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин. 1. СУБСИДИЯ УЧУН КИМГА МУРОЖААТ ҚИЛИНАДИ? Субсидия олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берилади. Бунда анкета-ариза электрон тарзда тўлдирилади ва мазкур хизмат мутлақо бепул. 23 сентябрдан яна аризалар қабул қилиш бошланади. 2. СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН ДАРОМАД ҚАНЧА БЎЛИШИ ЛОЗИМ? Субсидия даромади юқори бўлмаган фуқаролар ёки оилаларга берилади. ☑️Ариза берувчи ва/ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромад миқдори: ▪️Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 8 бараваригача (8 млн 400 минг сўм); ▪️Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 660 минг сўмгача) бўлиши зарур. 3. ДАРОМАДИ ЕТМАСА ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИШ МУМКИН? Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин. 4. CУБСИДИЯ АЖРАТИШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛАДИ? Субсидия ажратишнинг мезонлари бор, уларнинг биринчиси юқорида келтирилган ойлик даромад миқдори. ☑️Иккинчиси, аризачининг амалдаги турар жойининг мақоми: ▪️ижара (эр-хотиннинг ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас) ▪️эгасининг рухсати билан текин турар жой (эр-хотиннинг ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас) ▪️ариза берувчининг ўз мулкида якка тартибдаги уй-жойи мавжудлиги (якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун). ☑️Учинчидан, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар: ▪️“лабор-мигратион” дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти; ▪️олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими; ▪️ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар ▪️оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар. ☑️Тўртинчидан, ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахсларнинг қуйидаги тоифага мансублиги: ▪️биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс; ▪️сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи; ▪️оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган. Ижтимоий мезонлар асосида 30 (жами 50 балдан) ва ундан юқори балл тўплаганларга субсидия берилади. 5. ҚАЙСИ ҲОЛАТЛАРДА СУБСИДИЯ БЕРИЛМАЙДИ? ☑️Қуйидаги ҳолларда субсидия ажратиш рад этилади: ▪️аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда; ▪️маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда; ▪️илгари имтиёзли ипотека кредитлари асосида квартира ёки уй-жой ҳамда субсидия олганлар ариза берганида; ▪️жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда; ▪️ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади юқорида кўрсатилган даромаддан кўп ёки кам бўлганида. Бошқа асослар билан рад этиш мумкин эмас, ариза рад этилганидан сўнг яна қайта мурожаат қилиш мумкин. Субсидия олувчилар кўп бўлганда, дастлаб биринчи ариза берганларга субсидия ажратилади. 6. БОШЛАНҒИЧ ТЎЛОВ ВА КРЕДИТ ФОИЗИ ҚАНЧА? Дастлабки тўлов учун 30 млн сўм субсидия берилади. Шунингдек, субсидия асосида олинган кредит фоизининг 12 фоизидан ошган қисми қоплаб берилади, илгари 10 фоизидан ошган қисмига берилган. 2025 йилдан бошлаб эса фақат Марказий банк асосий ставкасидан ошган миқдор қоплаб берилади. 7. КРЕДИТ МИҚДОРИ ҚАНЧА? Субсидия асосида ажратиладиган кредит миқдори Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 330 млн, Тошкент шаҳрида эса 420 миллион сўмни ташкил қилади. Субсидия асосида ажратилган кредит сотиб олинаётган уй нархига етмаса, банклар ўз маблағидан кредит ажратиши мумкин. Масалан, уй нархи 600 млн, субсидия эса 420 млн, 180 млн етмаганини банк ўзи кредит сифатида беради ва фоизини ҳам мустақил белгилайди. Ипотека асосида янги уй олаётганда кредитни суғурта қилиш бекор қилинган. ☝🏻Уй-жой кредитига оид бошқа саволларга 👉мана бу ерда👈 жавоб берганмиз. 👉 @bankirkundaligi 👈
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
🏦Ipak Yoʻli Banki'дан "33" акцияси! Акцияда иштирок этиб, 33 та соврин — 30 та iPhone 15 (128 GB) ҳамда 3 та LEAPMOTOR автомобили (Т03 Smart)дан бирини ютиб олишни хоҳлайсизми? Ipak Yoʻli Banki'нинг VISA START SUM халқаро картаси билан исталган суммада тўлов ва харидларни амалга оширинг ва ғолиблардан бирига айланиш имкониятига эга бўлинг. Акция ўтказилиш муддати: 2024 йил 19 августдан 10 ноябргача. 👉 @bankirkundaligi 👈
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
TBC Bank бизнес учун янги йўналиш — TBC Business'ни ишга туширмоқда Энди ортиқча ҳужжатларсиз атиги 3 дақиқада ҳисоб рақам очиш мумкин: • 24/7 режимдаги пул ўтказмалари ва тўловлар; • Роль тизимидан фойдаланган ҳолда ходимларни бошқариш; • Кундалик операциялар учун интуитив ва фойдаланувчиларга қулай интерфейс; • Тезкор тўловлар ҳамда тўловларни автоматлаштириш учун шаблонлар яратиш. Ишга туширишдан олдинги босқичда рўйхатдан ўтганлар учун бонуслар — 6 ойлик бепул хизмат ва эксклюзив совғалар тақдим этилади. TBC Business'нинг илк мижозларидан бири бўлиш ва бизнесингиз бошқарувини оптималлаштириш имкониятини қўлдан бой берманг. Ушбу ҳавола орқали ҳозироқ ариза қолдиринг. 👉 @bankirkundaligi 👈
Show all...
АНТИКОР БАНКИРЛАРНИНГ ТАДБИРКОРЛИК БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШИ МУМКИНМИ ДЕГАН МАСАЛАГА ИЗОҲ БЕРДИ Агентлик матбуот котиби куни кеча кўтарилган масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати тўғрисида»ги 103-сон Қарорига асосан, давлат банклари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларига, хизмат юзасидан пул белгиларига ва пул (банк) ҳужжатларига бевосита алоқаси бўлган мансабдор шахсларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланганлигини таъкидлаб ўтди. Яъни, давлат банклари мансабдорлари тадбиркорлик билан шуғулланманглар. Бошқа банклар ўзларинг биласизлар. 👉 @bankirkundaligi 👈
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Бизнесни ривожлантириш банки “BRB Fintech Hackcelerator” IT-танлови ғолибларини тақдирлади Маросим IT-конференцияси кўринишида бўлиб ўтди. Соврин жамғармаси 300 млн сўм бўлган ушбу хакатон учун 200 та жамоадан аризалар қабул қилинди. Улардан, жами 206 та аъзоси бўлган 47 та жамоа саралаб олинди. Бир ойлик мусобақанинг финал босқичида ғолиб бўлган учта жамоа тақдирланди. Танлов орқали банк IT-бизнесни ва стартаперларни қўллаб-қувватлаш кўзланган. Батафсил. 👉 @bankirkundaligi 👈
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
АНТИКОР: ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШИ ҲОЛАТЛАРИГА ЧЕК ҚЎЙИЛМОҚДА Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан «Микрокредитбанк» АТБ, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ҳамда «Туронбанк» АТБ ва уларнинг тизим ташкилотлари ўрганилганда уларнинг 148 нафар бошқарув ходими 155 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди. Жумладан, Микрокредитбанкнинг 94 нафар бошқарув ходими 96 та, Бизнесни ривожлантириш банкининг 41 нафар бошқарув ходими 46 та ҳамда Туронбанкнинг 13 нафар бошқарув ходими 13 та тадбиркорлик субъектида таъсисчи сифатида рўйхатдан ўтган. Юқоридаги қонунбузилиши ҳолатлари бўйича Агентлик томонидан мазкур банкларга тақдимномалар киритилди. Ўз навбатида, банклар томонидан тақдимномалар танқидий муҳокама қилинган ҳолда тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик қилаётган ходимларга нисбатан огоҳлантириш хатлари берилиб, қайд этилган қонунбузилиши ҳолатлари бартараф этилмоқда. P.S.: Савол, банк ходимлари давлат фуқаролик хизматчиси ҳисобланадими? 👉 @bankirkundaligi 👈
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
⚡ Humans ekotizimi Humans Pay brendi ostida barcha toʻlov va oʻtkazma xizmatlarini birlashtirdi Bu 2022-yilda “Maroqand” MChJ to‘lov tashkilotining sotib olinishi (UPay savdo belgisi) va barcha xizmatlarning yagona platformaga integratsiyalashuvi tufayli mumkin bo‘ldi. Natijada, Humans ekotizimidagi fintex-servislari sezilarli o'sishni ko'rsatdi: 👥 2024-yilning birinchi yarmida Humans Pay mijozlari soni o‘tgan yilning shu davriga nisbatan 45%ga oshdi. 📊 2024 yilning birinchi 6 oyida Humans Pay daromadi dollar ko‘rinishida $5 million dollardan oshdi, bu 2023 yilning birinchi yarmiga nisbatan 65%ga ko‘p. 📈 2024 yilning birinchi yarmida amaliyotlar aylanmasi 2023 yilning shu davriga nisbatan 85%ga oshdi. 📊 Bitimlar soni ham izchil o‘sishni ko‘rsatmoqda – 2024-yilning birinchi yarmida bu ko‘rsatkich 60 milliondan ortiq tranzaksiyani tashkil etdi, bu o‘tgan yilning shu davriga nisbatan 21%ga ko‘p. «Biz Humans ekotizimining qanchalik qulay xizmatlari bozorni tobora ko'proq zabt etayotganini ko'rmoqdamiz. Mijozlarimiz bazasi, xizmatlar aylanmasi va uning kapitallashuvi ortib bormoqda - bu ko'rsatkichlarning barchasi mamlakatda naqd pulsiz to'lovlarni ommalashtirish va moliyaviy savodxonlikni oshirishda Humans’ning o’rni muhimligini tasdiqlaydi», — dedi Humans Group bosh direktori va asoschisi Vladimir Dobrynin. 👉 @bankirkundaligi 👈
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️⚡️⚡️СУБСИДИЯ АЖРАТИШ 23 СЕНТЯБРДАН БОШЛАНАДИ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 апрелдаги «2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-70-сон Фармони кўра: ☑️Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги хабарига кўра, Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли параметрлари доирасида аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 23 сентябр куни соат 09:00 да бошланади. ▪️Шунингдек, ижтимоий мезонларга мувофиқ, субсидия олиш учун фуқароларга янада кенгроқ имконият яратиш мақсадида уларнинг даромадларини инобатга олиш тартибига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. ☝🏻Эндиликда ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин бўлади. Субсидия олиш учун аризани Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки «my.gov.uz» ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда ариза топширишингиз мумкин. ☑️Эслатма: ариза берувчи ва/ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромад миқдори: ▪️Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 8 бараваригача (8 млн 400 минг сўм); ▪️Тошкент шаҳрида — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 660 минг сўмгача) бўлиши зарур. ☝🏻Ушбу кредитлар қайси банклар томонидан ажратилиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз. 👉 @bankirkundaligi 👈
Show all...
​​Ҳафталик дайжест. Банк тизими ҳафталик (9 - 15 сентябр) янгиликлари. ☑️Марказий банк Бошқарувининг 2024 йил 12 сентябрда асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Батафсил. ☑️Бизнесни ривожлантириш банки Жаҳон банкининг «Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш» лойиҳаси билан ҳамкорликда кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун грантлар ажратиш лойиҳасига аризалар қабул қилиш муддати 2024 йил 1 октябргача узайтирилганини маълум қилди. Грант миқдори: ҳар бир лойиҳа учун 50 000 АҚШ долларини ташкил этади. ☑️Асакабанк “BI Group” билан "Бизнинг ипотека" маҳсулотини жорий қилиш битимини имзоланди. Ушбу ипотека кредити фоизи 22,5% гача, дастлабки бошланғич тўлов 25% дан бошлаб, муддати – 1 йилдан 10 йилгача. Батафсил. ☑️Ўзсаноатқурилишбанк факторинг таклиф этди. Лимит муддати 12 ойгача, дисконт ставкаси 1,9%дан, муддати 120 кунгача. ☑️Микрокредитбанк микроқарзлар фоизлари пасайганини маълум қилди. KIA ва CHERY автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Фоизи 18%дан, бошланғич тўлов 20%дан, муддати 60 ойгача. Батафсил. ☑️Ориент финанс банк янги қурилган уйлар учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 240 ой, фоизи 17,5%, дан, бошланғич тўлов 15%. ☑️Универсалбанк уй-жойни таъмирлаш учун “Comfort House” кредитини таклиф этди. Муддати 36 ой, фоизи 36%. ☑️Пойтахт банк истеъмол кредит таклиф этди. 102 млн сўм 36 ой муддатгача 32%. 24 ойгача 29%, 12 ойгача 27,9%. ☑️Гарант банк "Кунлик" онлайн омонатини таклиф этди. Фоизи йиллик 23%, минимал қиймати 10 минг сўм, муддати 555 кунгача. Фоизлар ҳар куни тақдим этилади ва уларни ишлатиш мумкин. ☑️Халқбанки бизнес учун 100 млн сўмгача кредит таклиф этди. Муддати 36 ойгача, имтиёзли давр 6 ойгача, фоизи 25%. ☑️Smartbank Халқаро Савдони Молиялаштириш Ислом Корпорацияси (ITFS) билан ҳамкорликда кичик ва ўрта бизнес субъектларига 100.000 АҚШ долларидан бошлаб, 18 ой муддатгача Исломий молиялаштириш линиясини таклиф этди. ☑️Инфинбанк VISA карта эгалари Самарқанднинг барча диққатга сазовор жойларига ташриф буюриш учун 20% чегирма тақдим этишини маълум қилди. ☑️Ипотека-банк янги автомобил учун автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 25%, муддати 5 йил, фоизи 27,99%. ☑️Ўзмиллийбанк таълим кредит таклиф этди. Муддати 162 ойгача, имтиёзли давр 6 ой. Миқдори 1-курс талабаларига тўлов-контракт суммаси миқдорича, 2 ва юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичидан келиб чиқиб белгиланади. ☑️Туронбанк янги хонадон учун ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 17,5%, бошланғич тўлов 15%, муддати 20 йил. ☑️Трастбанк тадбиркорлар учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этди. Айланма маблағларни учун 18 ойгача, инвестицион лойиҳалар учун 36 ойгача. Мазкур кредитнинг фоизи яратилган иш ўринларига қараб 24%дан, 20 %гача камайиб боради. ☑️Қуйидагилар ишга таклиф этди: ▪️Капиталбанк; ▪️Ўзмиллийбанк; ▪️Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси. ☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост. ☑️Бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈 ☑️Қуёш панеллар учун кредитлар шартларини эълон қилдик 👉Мана бу ерда.👈 ☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин. Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин. 👉 @bankirkundaligi 👈
Show all...

Ўтган ҳафта хабарлари☝️🏻
00:54
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистондаги йирик компаниялар акциялари – “Xalqchil IPO”да “Xalqchil IPO” билан йирик компаниялар акцияларини харид қилиб, уларнинг акциядорига айланиш ва даромад топиш мумкин. Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Ўзбекистондаги йирик компанияларнинг акциялари “Xalqchil IPO”да сотилмоқда. Энди ҳар бир фуқарода компаниялар акциядорига айланиш ва уларнинг бошқарувида иштирок этиш имконияти мавжуд! Расмий саҳифа: xalqchilipo.uz 👉 @bankirkundaligi 👈
Show all...
IMG_4202.MP49.91 MB
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.