cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Qalb nuri

#SpotlightEndViolence Канал Марказий Осиё ва Афғонистон учун «ЁРУҒЛИК НУРИ” минтақавий ташаббуслар дастури молиявий кўмагида Жиззах вилоят “ҚАЛБ НУРИ” марказининг “СЕН ЁЛҒИЗ ЭМАССАН” лойиҳаси доирасида ташкил этилган. Саволлар учун: @bizyoningizdamizbot

Show more
Advertising posts
449
Subscribers
-224 hours
-67 days
-1330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Меҳнат_ҳуқуқлари ✔️ Меҳнат кодексига кўра: 🔹меҳнат шартномаси бу - ходим ва иш берувчи ўртасидаги тарафларнинг ўзаро ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишув ҳисобланади; 🔹жамоа шартномаси бу - меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳамда ходимлар томонидан ўз вакиллари орқали ва иш берувчи томонидан тузиладиган меҳнат тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
00:59
Video unavailableShow in Telegram
Самарқандда қариндошлар келинини вояга етмаган болалари кўз ўнгида калтаклади. Биз аёл ва унинг қизлари учун ҳимоя сўраймиз. Ирода ва Жалол (исмлар ўзгартирилган) уч нафар фарзанднинг ота-онаси бўлишган. Улар Самарқандда катта ҳовлида эрининг кўпчилик бўлган қариндошлари билан турар эди. Ирода Тожикистон фуқароси, Жалол ва фарзандлари Ўзбекистон фуқаролари. Жалол олти ой олдин вафот этди. Ироданинг қарамоғида уч нафар вояга етмаган фарзанди қолди. Қайнона бир неча қариндошлари билан келишиб, келин ва невараларини Жалол вафотидан кейин уйдан ҳайдайди. Ирода эрига ҳадя келишуви орқали ўтган (ва унинг васиятига кўра, болаларга ўтиши керак бўлган) хонадонга кўчиб ўтади. Бироқ у ерда яшаш Ирода учун хавфли — у Тожикистон фуқароси бўлгани учун рўйхатдан ўтган жойда, қайнонаси билан ҳовлида яшаши керак. Акс ҳолда, эртами-кечми у мамлакатдан депорт қилиниши ва болаларидан ажралиши мумкин. Ирода суд орқали Ўзбекистон қонунларини бузмаслик учун ҳовлига кўчиб ўтиш рухсатини олади. Аммо ҳалигача у ерга кира олмаяпти. Можаролар туфайли Ирода ҳимоя ордерини олишга мажбур бўлди. У унга ёрдам бердими? Видеода бу саволга жавобни кўришингиз мумкин. Кеча қайнона, унинг қизларидан бири Шамсия қизи Ясемин билан, иккинчи овсин Лола онаси Эмма ва холаси билан Иродага ҳовлига мажбуран киргизиб қўйиш тўғрисидаги суд қарори туфайли ҳужум қилиб, калтаклашди. Яхшиямки, аёл жиддий жароҳат олмаган, аммо бу воқеа болаларнинг кўз ўнгида содир бўлган. Тасаввур қилинг-а, болалар бувиси ва аммалари онасини калтаклаётганини кўриб, қандай даҳшатга тушишган! Бу жанжалларни доимо кузатиб, қандай стресс остида яшашмоқда? Бу болаларнинг айби нима? Nemolchi.Uz таҳририятида бундай ҳолларда Ўзбекистон қонунчилиги ва ижтимоий хизматлар самарадорлиги борасида кўплаб саволлар бор. Оиладаги зўравонлик боланинг руҳиятига қандай таъсир қилишига эътибор бермасдан, ҳимоя ордерини бузган одамларни неча мартагача жаримага тортиш мумкинми? Бу аёл қонунни бузмай, қизлари билан тинч-тотув яшаши учун нима қилиши керак? Давлат уларнинг манфаатларини қандай ҳимоя қилади? #СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
Show all...
IMG_7754.MOV21.15 MB
Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Меҳнат_ҳуқуқлари ✔️ Меҳнат кодексига кўра: 🔹меҳнат шартномаси бу - ходим ва иш берувчи ўртасидаги тарафларнинг ўзаро ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишув ҳисобланади; 🔹жамоа шартномаси бу - меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳамда ходимлар томонидан ўз вакиллари орқали ва иш берувчи томонидан тузиладиган меҳнат тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Bolaga nisbatan oilaviy zo‘ravonlik uchun javobgarlik belgilanmoqda Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksning 59-2-moddasi va Jinoyat kodeksining 126-1-moddasi bolaga nisbatan oilaviy zo‘ravonlik qilganlik uchun javobgarlik belgilash normasi bilan to‘ldirilmoqda. Bungacha ushbu moddalarda xotiniga (eriga), sobiq xotiniga (sobiq eriga), bir ro‘zg‘or asosida birgalikda yashayotgan shaxsga yoki umumiy farzandga ega bo‘lgan shaxsga nisbatan oilaviy zo‘ravonlik nazarda tutilgandi. 👉 https://kun.uz/85171681 Kun.uz rasmiy kanali
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб 23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин. Батафсил 👉 Ўқиш Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Show all...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
Самарқандда эри томонидан доимо калтакланиб келган аёл ўзини ўлдирди Самарқандда эри муттасил калтаклаб, мардикорликка чиқишга мажбур қилган аёл ўзини ўлдирди. Бугун.уз манбаларига кўра, эркак хотининг мардикорликдан ишлаган пулларини ҳам олиб қўйган. Аниқланишича, эркак нафақат хотинини, балки вояга етмаган бир ўғил ва бир қизини ҳам калтаклаб келган. Суриштирувга кўра, аёлнинг отасида қон босими баланд бўлгани учун у муаммони уйидагиларга айта олмаган. Аммо, ота-онаси қизининг мунтазам калтаклар ичида яшаётганидан хабар топган. Куёвига насиҳат бериш учун келганида уларни уйдан ҳайдаб юборган. Эркак хотинини уриб, аҳволини оғирлаштириб қўйганида шифокор чақиришга ёки касалхонага боришга рухсат бермаган. Қайнонаси эса, «ўша ердан ўлигинг келсин» деб, касал ҳолида ҳайдаб юборган. Аёл ўзини ўлдирган тунда болалар онасининг жасадини кўрганини айтган. Янгаси эса уларнинг «қулоғига қурт солиш» билан қўрқитиб, ухлашга мажбур қилган. Эркак шу куни аёлнинг ҳолидан хабар олиш учун келган яна икки кишини пичоқлаган. Унга нисбатан ЖКнинг 103-моддаси 2-қисми «а» банди билан 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми «б,л» бандлари билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖК 109-моддаси 2-қисми билан 1 йил озодликни чеклаш жазоси, ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида, 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. #СукутСақлама
Show all...
Repost from Huquqiy axborot
Қуйидагиларнинг қайси бири меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳамда ходимлар томонидан ўз вакиллари орқали ва иш берувчи томонидан тузиладиган меҳнат тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади?Anonymous voting
  • Жамоа келишуви
  • Мансаб йўриқномаси
  • Меҳнат шартномаси
  • Жамоа шартномаси
0 votes
00:00
Video unavailableShow in Telegram
 “Битта эркак ўқиса, битта оила маърифатли бўлади. Битта аёл ўқиса, миллат маърифатли бўлади”.
Show all...
f1c28b57-da27-437b-89af-454f524d9cd144.15 MB
🥰 1
Бу расмда онам атиги 3 ёшда. Шу йилнинг 27 августида оламдан ўтдилар. Мен доимо ўйланаман, нега бугунги кунда кўплаб ватандошларим уйларига сурат осишни ёқтирмайди. Айниқса жамиятнинг бир қисми турли тақиқлар, жумладан, фотосуратларни тақиқлаш билан танилган радикал ғоялар таъсири остида. Мен учун эса суратлар ниҳоятда қимматли. Бу расм нафақат оилам тарихидан сўзлайди, балки ҳаёт қанчалик тез ўтишини ҳам эслатади. Расмдаги қизалоқ шу кунларда бизни тарк этиб, ўз тарихини қолдирди. Шубҳасиз, онамнинг, эски расмдаги бу қизалоқнинг тарихи давр фонида ўқувчига қизиқарли бўлади, чунки ҳеч нима бутун даврни бир инсоннинг ҳаёти ва тақдиридай акс эттирмайди. Онам Сталин қатағонлари авжига чиққан пайтда туғилган. Марҳума раҳматли бувим, онамнинг онаси, ўша йилларни доим даҳшат билан эсларди, бу ерда уларнинг қўрқувларини тасвирлаш имконсиз. Бобом, онамнинг отаси, ўша пайтда ёш бўлса-да, Ўзбекистон ССР ҳукуматида ишларди. У Ўзбекистоннинг биринчи раҳбари ва аслида Ўбекистонинг асосчиси бўлган Файзулла Хўжаев томонидан юқори лавозимларга кўтарилганлардан эди. Аммо қатағонлар Файзулла Хўжаевга етиб келганда у билан алоқадор кўпчилик сохта айбловлар билан қатағон қилинди. Бобомни уруш арафасида қамоққа олишди. Иккинчи жаҳон уруши бошланиши совет тузумини номақбул кишиларни бошқача жазолашга ундади. Чекистлар бобомга шарт қўйишди: ё уни ва бутун оиласини қамоққа олишади, ёки у фронтга боради. Бобомнинг ўшанда катта оиласи — бувим, тўртта қизи ва онаси бор эди. Бобом урушга кетди ва 1944-йилда тирик бўлса-да, оғир ярадор ҳолда қайтди. У 12 та мураккаб жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди ва 1946-йилда жуда ёш вафот этди. Шу пайтга келиб бобом ва бувимнинг ўғли туғилган, аммо у бобом вафотидан бир неча ой олдин оламдан ўтган. Қизларидан бири ҳам вафот этди — ўша йилларда болалар ўлими юқори эди. Бобомнинг вафотидан сўнг бувим уч қизи билан қолди. Ёрдам йўқ эди, аммо кўп қариндошлар “эркаксиз аёл болаларни тарбиялай олмайди” деб, бувимга янги эр излашга тушди. Бироқ бувим қизларни эркаксиз вояга етказди. Онам улғайгач, иккита синглиси унинг зиммасига тушди, бувим эса Тошкент пахта тозалаш заводида муҳандис бўлиб ишлай бошлади. Бу Ўзбекистонда, айниқса аёл киши учун... Давоми сайтимизда: https://nemolchi.uz/bir-ismatda-aks-jetgan-davr/ Анвар Назиров #СукутСақлама
Show all...

Самарқандда эркак ўз хотининини шафқатсизларча ўлдирди Воқеа 7 сентябрь куни тахминан 14:00 да Жомбой туманида содир бўлган. Эр-хотин ўртасида низо юзага келади, шундан сўнг аёл Пайариқ туманидаги ота уйига кетишга аҳд қилади. 35 ёшли эркак йўлда хотинига етиб олиб, қўлидаги ошхона пичоғи билан дастлаб ўнг кўкрак соҳасига санчиган. Пичоқ дастаси синганида, ердаги тошни олиб, аёлнинг бошига бир неча марта урган. Олинган жароҳатлар натижасида у воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган. #СукутСақлама
Show all...

Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.