cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ РАСМИЙ КАНАЛИ Веб-сайт - https://soh.uz/ Facebook - https://www.facebook.com/suxtumaniaoka Youtube - https://www.youtube.com/c/SuxAnvar Инстаграм - https://www.instagram.com/suxanvar/ Мурожаатлар - @soh_murojaat_bot

Show more
Advertising posts
2 150
Subscribers
-424 hours
+57 days
+8530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Repost from Uzbektourism.uz
01:48
Video unavailableShow in Telegram
O‘zbekiston turizm imkoniyatlari Fransiyaning «IFTM-Top Resa» ko‘rgazmasida taqdim etilmoqda Tourism opportunities of Uzbekistan are presented at the exhibition "IFTM Top Resa" in France Туристические возможности Узбекистана представлены на выставке «IFTM-Top Resa» во Франции Facebook | Instagram | X | YouTube
Show all...
Parij_2.mp417.19 MB
01:11
Video unavailableShow in Telegram
#қарор_шарҳи Ногиронликни белгилаш тартиби ўзгармоқда Хабарингиз бор, қарор билан 1-сентябрдан бошлаб, Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида эксперимент тариқасида фуқаролар учун ягона интерактив портал, “Инсон” марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали оилавий шифокорларга мурожаат қилиш имконияти яратилди. Бунда фуқароларнинг тиббий ҳужжатларини йўллаш оилавий шифокорлар томонидан электрон тарзда амалга оширилади. “Инсон” марказлари ходимлари томонидан ЖСС ногиронликни баҳолаш шкаласининг маҳаллий хусусиятлар ва шарт-шароитларга мослаштирилган мезонлари асосида 18 ёш ва ундан катта шахсларнинг функсионаллигини баҳолаш тартиби жорий этилади. Натижалар ўртасида тафовут юзага келганда ногиронликни белгилаш ёки рад этиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ТИЕКлари томонидан амалга оширилади.
Show all...
Nogironlikni belgilash.mp428.54 MB
Оталиққа олинган ёшлар билан манзилли ишлашнинг самараси ортиб бормоқда Шу йилнинг 12-январ куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида давлат раҳбари ёшлар масаласига алоҳида тўхталиб, масъулларга мазкур йўналишда бажарилиши лозим бўлган бир қатор муҳим топшириқлар берган эди. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш йўлида Сўх тумани прократураси томонидан ўзларига бириктирилган ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида учрашувлар ташкил этилди. Мазкур учрашувда Прократура тизимига бириктирилган 4та маҳалладаги оталиққа олинган ёшлар иштирок этишди. Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Show all...
Вилоятимизда етиштирилаётган узум ва бошқа мевалар қадоқланиб, АҚШ, Европа ва бошқа давлатларга экспорти йўлга қўйилмоқда. Хусусан, Олтиариқ туманидаги “Sherakhun” хусусий корхонаси томонидан бунинг учун замонавий қадоқлаш технологияси олиб келиниб, ўрнатилди. Вилоят раҳбари мазкур корхонанинг логистика марказида иш жараёнини кўздан кечирди. Айни кунларда бу еда узум, шафтоли ва бошқа маҳсулотлар қадоқланиб, экспортга жўнатилмоқда. Хусусан, АҚШ ва Польшага сотиш учун шартномалар тузилди. Ўтган йилда синов тариқасида Қўшма Штатларга юборилган 1 тонна узум “NetCost” озиқ-овқат савдо марказлари тармоғининг Нью-Йорк нуқталарига қадоқланиб тарқатилди ва икки куннинг ичида талаш бўлиб сотилди. Бу йил ҳам сархил меваларга талаб катта ортмоқда. Вилоят раҳбари томонидан қадоқлаш дастгоҳларини янада кўпайтириш, экспорт ҳажмини ошириш борасида кўрсатмалар берилди. Fergana.uz|Facebook|Instagram |X
Show all...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
20 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 26-31 даража иссиқ бўлади. Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик бўлади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 9-14, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Қачонки сиз истаётган нарсангизни қўлга киритаётган бўлсангиз - бу муваффақиятдир. Қўлга киритаётган нарсангизни истаётганингиз эса - бахтдир. ⓒ Дейл Брекенридж Карнеги
Show all...
Марғилон шаҳрида бўлиб ўтаётган “Атлас байрами” олтинчи халқаро анъанавий тўқимачилик фестивалидан фоторепортаж Fergana.uz|Facebook|Instagram |X
Show all...
Жорий йилда Фарғона вилоятида "Мезон" фермер хўжалиги тажрибаси асосида пахта етиштиришнинг янги технологиялари қўлланиляпти. Шу асосда Ёзёвон туманидаги мазкур фермер хўжалигида амалий семинар ўтказилди. Семинарда ҳар бир тумандан 50 нафардан фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишиб, янги усул ва агротехнологиялар билан танишдилар. Батафсил: fergana.uz/site/view/news/11384173 Fergana.uz|Facebook|Instagram |X
Show all...
Олтиариқ тумани Қизилтепа қишлоғидаги шифобахш сувларнинг таърифи жуда машҳур. Тадбиркор Фурқат Абдураҳимов томонидан мазкур сувни қадоқлаш корхонаси ишга туширилди. Бунинг учун 2 млн. доллар инвестиция жалб этилди. Соатига 6 минг дона қадоқлаш қувватига эга корхонада 25 та иш ўрни яратилди. “Obi hayot” бренди остидаги шиша идишлардаги минерал ва шифобахш сув айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудларига тарқатилмоқда. Вилоят ҳокими мазкур корхона фаолияти билан танишди, брендни бозорда ўз ўрнини топиши учун маркетингни кучайтириш, сифатга эътибор қаратиш таъкидланди. Fergana.uz|Facebook|Instagram |X
Show all...
Go to the archive of posts
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.