cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

ZAYDIBNSOBIT.UZ

Бағдод тумани #ZAYDIBNSOBIT масжиди расмий канали ГУВОҲНОМА №1318

Show more
Advertising posts
6 934
Subscribers
No data24 hours
-107 days
+430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

​​“БЕШИКДАН ҚАБРГАЧА ИЛМ ИЗЛА”, ЖУМЛАСИ ҲАДИСМИ? #ҳадис ❓1381-CАВОЛ: “Бешикдан қабргача илм изла” – деган машҳур гап бор. Шу ҳадисми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу илм олишга қизиқтириш, илмнинг инсон ҳаёти учун қанчалик зарур эканини тушунтириш учун айтилган ҳикматли гапдир. Уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериб, ҳадис деб айтиш дуруст эмас. Чунки Расули акрам алайҳиссаломдан бундай ҳадис ривоят қилинган эмас. Машҳур муҳаққиқ олим Абдуфаттоҳ Абу Ғудда раҳимаҳуллоҳ “Уламолар наздида вақтнинг қадри” номли китобида бу гапнинг ҳадис эмаслигини таъкидлаган: " اطلبوا العلم من المهد إلى اللحد": ليس بحديث نبوي، وإنما هو من كلام النّاس، فلا يجوز إضافته إلى رسول الله صلى الله عليه وسلم ... “Бешикдан қабргача илм изла”, деган сўз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари эмас, у одамлардан чиққан гапдир. Шу сабабли уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериш жоиз эмас”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 @ZAYDIBNSOBIT01
Show all...
🔥 1
Бир биродари унга ишониб турса-ю, лекин у ишониб турган дўстига ёлғон гапириши нимага тенглаштирилган? 📗 «Одоблар хазинаси» 2-жузAnonymous voting
  • Хиёнатнинг энг каттасига
  • Хунук ишга
  • Кофирнинг ишига
  • Энди билиб оламан
0 votes
👍 10🎉 3🤷‍♂ 2
Photo unavailableShow in Telegram
#Бу_суннатдир Жума кунининг суннатлари: 🔸 Ғусл қилиш; 🔸 Хушбўйланиш; 🔸 Мисвок ишлатиш; 🔸 Энг яхши кийимни кийиш; 🔸 Каҳф сурасини ўқиш; 🔸 Салавот айтиш; 🔸 Масжидга эрта бориш Бу куннинг барокати сизга бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 @ZAYDIBNSOBIT01
Show all...
👍 5🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
БАҒДОД НАМОЗ ВАҚТЛАРИ 20.09.2024 Туман бўйича барча масжидларда намоз вақтлари: Субх           ⏰04:46 Бомдод     ⏰05:25 Пешин       ⏰12:45 Aср             ⏰16:40 Шом           ⏰18:21 Хуфтон      ⏰20:00 #Намоз_вақтлари “... Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир” (Нисо сураси 103-оят). Бу вақтлар кейинги жума кунигача эканлигини маълум қиламиз. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 @ZAYDIBNSOBIT01
Show all...
👍 15
Photo unavailableShow in Telegram
🌙✨ЖУМАНИНГ ХАЙРИ ВА БАРОКАТИ СИЗГА БУЛСИН✨🌙 🌙✨Жумъа кунини кераксиз шеър ва табриклар билан эмас балки бу куннинг суннатлари билан ва Набий Алайхиссаломга саловатлар билан бошланг. إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا سورة الأحزاب56“ 🌙✨Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй, мўъминлар! (сизлар ҳам) унга саловат ва салом айтинг!” (Аҳзоб, 56) اللهم صلّ على محمد وعلى آل محمد، كما صليت على إبراهيم وعلى آل إبراهيم، وبارك على محمد وعلى آل محمد، كما باركت على إبراهيم وعلى آل إبراهيم، إنك حميد مجيد. 🌙✨«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа али Муҳаммад. Кама соллайта ъалаа Иброҳийма ва али Иброҳийм. Ва барик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа али Муҳаммад. Кама барокта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа али Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажид» 🌼Мусулмон аҳлига ЖУМА МУБОРАК! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 @ZAYDIBNSOBIT01
Show all...
👍 9🔥 2
Ҳаддан ташқари кўп сарф қилиб юборган кишининг моли ҳоким томонидан «музлатиб» қўйилиб, ўзига керагича бериб турилиши нима дейилади? 📗 «Одоблар хазинаси» 2-жузAnonymous voting
  • Зуҳд
  • Ҳажр
  • Рукн
  • Энди билиб оламан
0 votes
👍 12🎉 6🤷‍♂ 4
ВАФОТ ЭТГАНЛАР УЧУН МАРОСИМ ҚИЛИШ #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Динимизда вафот этганлар учун 52 маросимини қилиш тўғрисида нима дейилган? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимизда бу каби маросим йўқ. Тўғри, динимизда хайру эҳсон ва савобли амаллар қилиб, унинг савобини вафот этганларга бағишлаш бор ва бу тарғиб қилинган амалдир. Шу жумладан, имкони бўлса, маййитнинг ёки ўзининг яқинларини, ночор инсонларни чақириб, эҳсон дастурхони ҳам ёзиш мумкин. Албатта, бунинг ҳам савоби маййитга етиб боради. Аммо маййит учун турли кунларга мослаб маросим қилиш шариат талаби эмас. 52 кун деган маросим ҳам шулар қаторига киради. Буни динда бор нарса, албатта, 52 кун қилиш керак, деган эътиқодда бўлиш хато тушунчадир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 @ZAYDIBNSOBIT01
Show all...
👍 7🔥 2🤷‍♂ 1
Ораларидан гап-сўз ўтган, аччиқ чиққан, бир-бирларига оғир ботадиган гап айтган кишиларга шариат уларни кўнгилдан чиқариб ташлашга қанча вақт беради? 📗 «Одоблар хазинаси» 2-жузAnonymous voting
  • Бир ҳафта
  • Уч кун
  • Қирқ кун
  • Энди билиб оламан
0 votes
👍 10👏 6🔥 2🎉 1
АЛЛОҲ  ТАОЛО  СИЗНИ СЕВИШИНИ  ИСТАЙСИЗМИ?  •"Яхшилик қилинг! Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади" "Бақара" сураси, 195- оят •"Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади" "Бақара" сураси, 222- оят •"Ва (албатта, Аллоҳ) ўзларини мудом пок тутувчиларни севади" "Бақара" сураси, 222- оят •"Зеро, Аллоҳ тақво қилувчи кишиларни севади" " Оли имрон" сураси, 76 - оят •"Албатта, Аллоҳ сабр қилувчиларни севади" "Оли имрон" сураси, 146 - оят •"Аллоҳга таваккал қилинг – суянинг! Албатта, (Аллоҳ) Ўзига таваккал қилувчиларни севади" "Оли имрон" сураси, 159 - оят •"Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади" "Моида" сураси, 42- оят Тафаккур қилинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 @ZAYDIBNSOBIT01
Show all...
👍 11🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Пайшанба тонгги  муборак бўлсин, Азизлар! Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин... Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Бу чин инсонийлик фазилатлар сизни ҳеч қачон тарк этмасин. Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз: ё дуоингиз ижобат бўлади, ё сиздан ёмонлик арийди, ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади! Сизга дуоларингиз ижобатига бой, барокатли кун тилаймиз!             ​ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 @ZAYDIBNSOBIT01
Show all...
👍 7
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.