cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

OMBUDSMAN FERUZA ESHMATOVA Мурожаат юбориш: https://ombudsman.uz/uz/appeal/internet-reception

Show more
Advertising posts
9 151
Subscribers
-2124 hours
-1527 days
-28730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

📌Фуқаролар мурожаатларида кўтарилган масалалар бўйича «Омбудсман мактаби» тадбирлари ўтказилмоқда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича (омбудсман) халқ ва давлат органлари ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш мақсадида «Омбудсман мактаби» тадбирларини ўтказиб келмоқда.  Ўзаро мулоқот платформасига айланган «Омбудсман мактаби» тадбирлари доирасида фуқаролар қабули ҳам ташкил этилиб, улар мурожаатлари қабул қилинмоқда. Муҳими, аҳолига уни қийнаётган масала тегишли давлат органлари вакилларига ҳам тўғридан тўғри, шу вақтнинг ўзида мурожаат қилиш имконияти яратилмоқда. Жорий ҳафтада Сурхондарё, Андижон, Наманган вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида «Омбудсман мактаби» тадбирлари ташкил этилди. 📎батафсил     lotin yozuviga o'tish Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
Show all...
02:30
Video unavailableShow in Telegram
🏠Уй-жой сотиб олишда нималарга эътибор қаратиш лозим? Янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан сотиб олмоқчимисиз? Унда бу роликни албатта охиргача томоша қилинг. Чунки ҳозирда Омбудсманга фуқаролардан қурилиш ташкилотлари билан расмийлаштирилган шартномалар ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажарилмаганлиги бўйича кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда. Қурилиш соҳасида фаолият юритаётган айрим тадбиркорлик субъектлари турли баҳоналар билан қурилиш ишларини хаттоки бир неча йилларга кечиктираётгани ёки айрим ҳолларда фуқароларнинг фирибгарлар тузоғига илиниш ҳолатлари ҳам учраб турибти. ❗️Мана шундай ҳолга тушиб қолмаслик учун баъзи тавсияларимизга қулоқ тутинг. 📎батафсил     lotin yozuviga o'tish Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
Show all...
13.12 MB
02:30
Video unavailableShow in Telegram
🏠Уй-жой сотиб олишда нималарга эътибор қаратиш лозим? Янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан сотиб олмоқчимисиз? Унда бу роликни албатта охиргача томоша қилинг. Чунки ҳозирда Омбудсманга фуқаролардан қурилиш ташкилотлари билан расмийлаштирилган шартномалар ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажарилмаганлиги бўйича кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда. Қурилиш соҳасида фаолият юритаётган айрим тадбиркорлик субъектлари турли баҳоналар билан қурилиш ишларини хаттоки бир неча йилларга кечиктираётгани ёки айрим ҳолларда фуқароларнинг фирибгарлар тузоғига илиниш ҳолатлари ҳам учраб турибти. ❗️Мана шундай ҳолга тушиб қолмаслик учун баъзи тавсияларимизга қулоқ тутинг. 📎батафсил     lotin yozuviga o'tish Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
Show all...
13.12 MB
🩺Нукусдаги 2-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган 300 нафардан ортиқ шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди Нукус шаҳрида жойлашган 2-сон Тергов ҳибсхонасида Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги  минтақавий вакилининг ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги билан биргаликда  мазкур ҳибсхонада сақланаётган 300 нафардан ортиқ шахслар учун тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрикка Қорақалпоғистон Республикаси  Соғликни сақлаш вазирлигининг малакали шифокорлари терапевт, хирург, невропатолог, ЛОР, окулист, стоматолог, кардиолог, эндокринолог, акушер-гинеколог ҳамда УТТ мутахассислари жалб қилинди. 📎батафсил     lotin yozuviga o'tish Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
Show all...
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди Амалдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонун 22 модда ва бир нечта прим моддалардан иборат эди. моддама-модда кўриб чиқилган қонун лойиҳаси эса 8 боб, 57 та моддадан ташкил топган бўлиб, у ўтган йили қабул қилинган янгиланган Конституцияга мувофиқлаштирилган. Қонун лойиҳаси билан Омбудсманга қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш ҳуқуқи берилмоқда. Шунингдек, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳларининг ҳуқуқий фаолияти ҳамда Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларнинг доимий асосда ишлаши ва мониторинг ташрифларидаги иштироки белгиланмоқда. 📎батафсил     🗣lotin yozuviga o'tish 🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube
Show all...
Тошкент шаҳридаги қатор ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти ходимлари ҳамда Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган Республика клиник руҳий касалликлар шифохонаси, Ички ишлар органларининг маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонаси, Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази, “Меҳр-саховат” уйига мониторинг ташрифларини амалга оширилди.
Мониторинг ташрифларида Республика клиник руҳий касалликлар шифохонасида озиқ-овқат маҳсулотларини санитария гигиена талабларига мос равишда сақланмаслиги ҳамда Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонада муддати ўтган дори воситалари сақланаётганлиги аниқланди. Омбудсманга хабар берилишича, аниқланган камчиликлар зудлик билан бартараф этилган. Кейинги мониторингларда айни жиҳатлар қайта текширилади.
📎батафсил     🗣lotin yozuviga o'tish 🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube
Show all...
📚Мактабларда ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Омбудсман соат”лари ўтказилмоқда Навбатдаги “Омбудсман соат”лари Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги 18-сонли, Қашқадарё вилоятидаги 23-сонли, Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги 3-сонли, Бухоро вилоятидаги 2, 3 ва 16-сонли, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги 11 ва 33-сонли умумий ўрта таълим мактаблари юқори синф ўқувчилари учун ўтказилди. 📎батафсил     lotin yozuviga o'tish Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
Show all...
Андижондаги 3-сон тергов ҳибсхонасидан юборилган мурожаатлар ўрганилмоқда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Г.Абдувоҳидова 3-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди. Унга жамоатчилик вакиллари ҳам жалб этилди. Мониторингда маҳбусларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, адвокат ва тергов хоналари ва бошқа шароитлар ўрганилди. 📎батафсил     🗣lotin yozuviga o'tish 🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube
Show all...
Go to the archive of posts
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.