cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

✍ РАЪНО УМИДБАХШ

Гўзал туйғулар, нурли изтироблар, руҳий исёнлар, ишқий гумонлар, қалб армонлари, барибир оқибатда, умидбахш мисраларнинг юзага келиши .❗ ⚜️ https://www.youtube.com/@Rano_Umidbaxsh

Show more
Advertising posts
1 239
Subscribers
-224 hours
-97 days
-7130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

📀 TUN (hikoya). ✍ Gi de Mopassan. 🎙 Oʻqidi: Dadaxon Muhammadiy. #kechikkan_yoʻlovchi @Audio_kitob_javoni
Show all...
Gi de Mopassan - Tun.mp317.37 MB
00:14
Video unavailableShow in Telegram
86b8061b-5617-44d1-9b0c-4eed73818aef.mp42.39 MB
Энди эса,  хайрли кун. Кечгача омон бўлинглар,  кўнгилдошларим...
Show all...
Яна мутолаа... *** Яшамоғим зарур ҳар дақиқани ғазаб билан, севги билан тўлдириб, дунёдаги барча қора нарсани ёруғ лаҳзаларда ўлдириб. Токим бош кўтариб қарай қуёшга, токим кўзларимда ёнсин ҳақиқат, токим тош мисоли тегмасин бошга мен яшай олмаган ҳар бир дақиқа. Шавкат  РАҲМОН 1974 ПС: яхши асарни бирмас, бир неча марта шқисангиз ҳам, ҳар ўқиганингизда бошқа-бошқа гўзал қирралари очилаверади. Масалан: Биринчи савол: Нима учун яшамоғим зарур? Иккинчиси: Бу ҳаётга мен нима бероламан ёки беролдим? Учинчиси: Ўз ҳаётимда нимага эришолмаган бўлсам булар армонларимдир. Армонларнинг бўлмаслиги учун ҳам нима қилмоғим зарур? (Яна яшамоғим зарур....) хуллас, мавзу биздан, мушоҳада сизлардан.
Show all...
Shavkat Rahmon

Муҳаббат – чиройли капалак, Қўрқаман шўрликни тутгани. Капалак қувганим ёдимда, Ёдимда йўқ аммо етганим...

... Асар яралиши жараёнида битта нуқтага жиддий эътибор берилишини истайман: қаҳрамоннинг кўнглидан изма-из, босқичма-босқич ва узвий мунтазамликда кечадиган ҳамда (демак) қаёққадир кўтарилиб ёхуд пастлаб борадиган ҳис-туйғулари ва ана шулар таъсирида пайдо бўладиган (маънилими, бемаъними – фарқи йўқ) фикр-мулоҳазаларнинг табиий чиқишига... ҳушёр бўлишни истайман: бу иш шу қадар нозик ва мураккаб жараёнки, ҳар қандай олий математик ҳисоб-китоб ҳам ҳеч нарсадир! Холмирзаев сабоқларидан
Show all...
ХОЛМИРЗАЕВ САБОҚЛАРИ

Чинакам ёзувчи ҳаётни теран мушоҳада этади, зиммасидаги вазифа моҳиятини англашга интилади. Ҳақиқат йўлидаги саъй-ҳаракатлар, пировардида, унинг яшаш тарзига, умр мазмунига айланиб кетади. Санъаткор қалби халқнинг аҳвол-руҳияси, кечмишу тақдири акс этадиган кўзгу экани-да рост. Йиллар ўтгани сайин ўқувчи кўнглига янада яқинроқ бўлиб борадиган китобларнинг умрбоқийлик сири, эҳтимол, шундадир?..   Мумтоз ҳикоянавис Шукур Холмирзаевнинг адабиёт тарихию истиқболи, юрт ва халқ ўтмиши, инсон руҳияти, ёзувчилик аъмоли…

АФСУСКИ ХАҚИҚАТ Бир яҳудий инсон билан суҳбатлашиб қолдим. Юрагимни илма-тешик қилар гапларни айтдию, аммо ҳақиқат эди. Бир даврада ёш болаларнинг яхши хулқлари ҳақида гапира туриб, "Исломий тарбия шундай бўлади" деб қўйдим. Бироздан сўнг кўчага, салқин ҳавога чиқдим. Ёнимга бир инсон келди: — "Боя айтган гапингизга қўшилмайман. Агар ранжимасангиз ҳақиқатни айтай, — деди. — Сиз мусулмонлар фарзандингизга асло диний тарбия бера олмайсизлар. Сизлар болаларингизга фақат ва фақат пул топиш, бой бўлиш, катта ҳовли ва машиналар олишни ўргатасиз. Бу Исломий тарбия эмас! Болангиз доктор бўлгиси келса, сиз "Жуда яхши касб. Инсонларни дардига малҳам бўласан" демайсиз. Аксинча, "Жуда яхши касб. Халқ ҳурматида бўласан, ҳамма сени сўнчагингга пул солади. Докторни бир операцияси фалон пул туради" дейсиз. Натижада болани ёшликдан пора, кибр ва ҳаромхўрликка йўналтирасиз. Уларга динни ўргатмагани учун шундай деманг. Чунки динни ўрганган руҳонийларингиз ҳам катта бизнес ва сармоя соҳиблари. Минбарга чиқиб олиб, фоиз яхши эмас, дея ўзлари машинасини фоизли ижарага беради. Гап диний билимда эмас, диннинг моҳиятини етказишда! Мусулмонлар яшайдиган ўлкаларга Аллоҳ барака берган. Энг бой юртлар мусулмонларники. Аммо энг қашшоқи ҳам улар! Нима учун? Чунки фақат бойлик кетидан қувасизлар. Натижада бир-бирингизга гапингиз ўтмайди. Сизга бир гапни айтаман. Болаларга тарбия беришни биз мусулмонлардан ўргандик. Биз болани ёшлигидан унга хавфли нарсаларни оддий қилиб кўрсатиб, ундан қандай сақланишни ўргатамиз. Масалан, 2-3 яшар бола ҳар нарсага қизиқади. Агар у пулга қизиқса, биз уйни ҳар ерига пул қўямиз. Ўзимиз эса пулга бефарқ бўлиб, қўлларимизга китоб оламиз. Бола пулни ушлаб, бизга қарайди. Бизни диққатимиз китобдалигини билгач, пулни ташлаб, у ҳам қандайдир китобга қараб эмаклайди. Сизлар болаларингизнинг оғзига топганингизни тиқасизлар. Биз эса кераклисини. Масалан, бола шоколадга қизиқса, унга шоколад берамиз, аммо ўзимиз емаймиз. Шунинг учун бола ҳам уни емайди. Аммо мусулмоннинг боласига қарасангиз: қўлига нима тушса, оғзига солиб кўради. Биз боламизга касбни ўзимиз танлаймиз. Сизлар эса "Ким бўлсанг бўлавер!" дейсиз, натижада бола жуда кеч улғаяди. Биз ҳар кеча уйда китобхонлик соати қиламиз. Ишдан чарчаб келамиз, мутолаага куч қолмайди. Аммо шу соатда биз китобни очиб, унга термулиб ўтираверамиз. Болаларимиз ҳам бунинг муҳимлигини ҳис қилиб, китобга қизиқа бошлайди. Агар мен уни инжинер қилмоқчи бўлсам, атайин унинг атрофига шу соҳага оид турли расмдаги китобларни қўяман. Бола нимани билса, шуни касб қилади. Диний ва дунёвий таълимни ёшликдан шундай берсак, келажакда унинг учун қайғуришга ҳожат қолмайди. Мен яҳудий бўла туриб, Исломни айрим мусулмонлардан яхши биламан. Истасангиз, уйга кирамиз. Ўша даврадагиларга диндан савол бераман. Барчаси жавоб бера олишига ишонасизми? Йўқ! Чунки уларни бефаҳм қилиб тарбиялашган. Ҳозир болам 9 ёшда. Инглиз, рус ва иброний тилни билади. Ҳар кеча онлайн тарзда Исроил олимларидан Тавротни ўрганмоқда. Хонасидаги жавони китобга тўла. Ядровий физикага қизиқади. Мактабни битириб, Қуддамга кетмоқчи. Уни зеҳнли қилиб тарбия қилганимиз учун Исроил давлати ҳар ой менга катта маош тўлайди. Мен ҳар ой унга озроқдан маош бераман. Пул билан муомала қилишни ўрганиши учун. Пулни нимага сарфлашига диққат қиламан. Агар ёш болаларча сарфласа, демак тарбияда бироз оғишлик бор. Тўғрилайман. Мусулмон боласи пулни қандга ишлатса, "Болани пулга ўргатибсан!" дея, онасига дакки беради. Ўзи эса "Ўқисанг — бой бўласан!" деб, уқтиради"... Унинг гапларини чуқур ўйладим. Аслида у ҳақиқатни гапирган эди. Энг бой ўлкада яшаб туриб, энг камбағал ва маданиятсиз эдик. Демак, айб ўзимизда бўлган экан. "Нобель" олганларнинг кўпи яҳудий. Энг катта бизнесмен, олим, доктор ва ихтирочилар ҳам улар. Энг кўп китоб чоп этиб, таълимга кўп пул сарфлаб, ёшларга кучли таълим берувчилар ҳам улар. Барча соҳани эгаллаб, ўз мақсадлари йўлида фойдаланувчилар ҳам улар! Афсуски шундай! Конспект дан
Show all...
👍 1
Мутолаа ВАФО Қабристонда кеча ёққан қор Милдир-милдир эриб ётибди. Гўр устида бир ит инграб зор, Лойга бағрин бериб ётибди. Кеча тобут кўтарилган дам У беором югурган-елган. Қувсалар ҳам, тош отсалар ҳам Эл ортидан мозорга келган. Отасидан айрилса агар Бунча куймас одам боласи. Ёлғон эди кеча йиғилар, Рост эди шу итнинг ноласи. Совуқ тунда қотиб, дийдираб, Қабрга у қўйиб ётди бош. Эриган қор каби милдираб Кўзларидан тинмай оқди ёш… Биз инсонмиз, соҳиби дунё, Қудратлимиз, мағрурмиз, тўқмиз. Садоқатда, меҳрда аммо Шу бечора бир итча йўқмиз... Эркин Вохидов
Show all...
😢 1
Куз армонлари ✍ Раъно Умидбахш 🎤 Осуда
Show all...
2.19 MB
ЁЗҒУВЧИ АЁЛ 2. 2. Ичингга қуйилаверган ғам ташвиш, қайғу-азоб, хўрлик, ночорлик, руҳсизлик секин-секин ўз таъсирини кўрсата бошлаши аниқ.... Касални яширсанг иситмаси ошкора қилади. Энг аввало юрак кўтаролмайди бу дардларни... Бутун дунё шодлигини кўтаришга қодир бу юрак, бир аёлнинг дардини кўтара олмай қолади. Бу аёлнинг дарди... Ўўў, дунёлардан улкан бўлса нима қилсин... Энг аввало, юрак ишдан чиқади. Бир маромда уришдан бош тортади, баъзан секин уради, ҳатто вужуд ҳам унинг товушини хис этмай қолади.Бунақа пайтда ухлагинг келадп, гўё ўликдек ухлагинг.... Баъзан дукиллаб тез-тез ура бошлайди, кўкрак қафасини ёриб чиқишга уринади, беҳол ўтириб қоласан... Бу ҳол кечқурун, хобхонада рўй берди. Аёл идиш товоқларни ювиб бўлиб, болалар хонасига ўтиб, жужуқларининг кўрпаларини ёпиб, сўнгра ўз ётоғига қайтиб тунги кўйлагини кияётган пайти... Ҳалигача эр-хотиннинг ётоғи битта.Бир тўшакда яшаётган икки олам. -Дадаси, доримни олиб беринг,- секингина ўтириб қолган аёлнинг беҳолгина товуши эрни зийракликка чорлади. -Сенга нима бўлди, Муҳиш? Сув олиб келайми?- дея меҳрибонлик кўрсатди. Ёстиқ остида турган юрак дорини олиб узатди... "Ҳали қирққа кирмай бу дорини ичяпсанми, нега?" деган савол ўтди дафъатан унинг хаёлидан Аёл дорини тили остига ташлаб, кўзларини юмди. Бироз тин олди. -Ўзингга қара-да, хотин. Ўзингни кўп уринтирма. Кун бўйи тинмайсан. Рўзғорнинг ғимир-ғимириям бир одамни чарчатади. Болалар ҳам катта бўлиб қолишди. Қизларингга буюр, ҳамма ишни ўзинг қилавермай.. Ҳам иш ўрганишади, ҳам қўлингдан ишингни олишади... Аммо аёлнинг ҳозир бу гапларни эшитишга қуввати йўқ. -Дўхтир чақирайми? Аҳволинг яхшими? - Ҳозир ўтиб кетади.- аёл дори таъсирида бироз чўзилиб ётди. Кўзларини юмди. Ростданам портлаб чиқишга уринаётган юрак бир оздан сўнгра, яна аввалгидай бир маромда ура бошлади. "Дук-дук-дук".. -Мана, отпускага чиқай, сени даволатаман. Ўзи қачондан буён юрак ўйноғига дучор бўлгансан? Хотини қачондан буён бу дорини ичишидан ҳам бехабар у шўрлик. Бефарқ бўлсанг шу-да... Эркак миллати кўчадагиларга қизиқиб қарайдию, ўз уйидагига эътибор бермай қўяди ёши улғаяверса. -Анча бўлди,- деди Муҳаббат ҳорғингина. "Нега шунақасизлар, эркаклар. Бутун дунё ташвишига, сиёсатига етган ақлингиз, аёлнинг кўнглини олишга етмайди-яя" Шу ҳолича ухлаб қолибди. ярим тунда эрининг хуррагидан уйғониб кетди. Турмуш ўртоғи осмонга қараб ухлаётганди. Оғзи ним очиқ, хурраги ётоқхонани кўчирай дейди. "Иккимиз ҳам қарияпмиз,- дея ўйлади аёл. Бир пайтлар Қувватжон қанақа йигит эди-яя. Гулдай йигит эди. Баланд бўйли, кўркам йигит эди. Қошлари, сочлари қалин, ширинсўз, меҳрибон. Мурувватли, муҳаббатли. Дунёда ягона йигит эди. Менинг кўзим ундан бошқасига боқмаган, ундан бошқасини кўрмаган. Кўз очиб кўрганим, ёстиқдошим, умр йўлдошим. Мана шу ётоқни, мана шу ўринни пойлашиб, талашиб яшадик бир умр... Энди эса, қорин қўйган, ияги остида иккинчи ияк пайдо бўлган, хўппа семиз, бир қоп гўштга айланган бир кимса... Қувватжон авваллари мени тушунарди, шеърларимни ўқиб завқланарди, " Менга атаб ёздингми? ",- деб хурсанд бўларди. Кейин-кейин ишлари кўпайиб, амал курсисига ўтиргач, шеър ўқишгаям вақти қолмайдиган, тўғрироғи ҳафсала қилмайдиган бўлди. Қувватжон ички ишлар бўлимида ишларди. Аввал оддий участка инспектори, кейин ҳуқуқ қўрувчи идораларнинг поғона курсисидан кўтарилавериб, амалдорга айланди. Баъзан тунлариям чақирув бўлиб қолса кетади. Албатта, Муҳаббат уни тушунади. Иши шунақа, баъзан туни билан навбатчиликда туришлари бор. Рашк қилмасди. Аммо бир воқеадан сўнгра... Давоми бор. Раъно Умидбахш 20.09.2024.
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.