cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: @HusniddinMirzaliyev

Show more
Advertising posts
149 891
Subscribers
+12224 hours
-4 1637 days
-40230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Ақлим ҳар кун тавба қилар, Нафсим ҳар он тавбам бузар, Ўртада қолган бир бечораман Яхшиямки Сенинг Эшигинг бор... Ишимиз Аллоҳга қолган бўлса...Битди деб ҳисоблайвер. Шамс Табризи. Ассалому алайкум. Қадрдонлар барчамизга тонг қутлуғ келсин! ИншаАллаҳ Ҳар онингиз хайрли ўтсин !! Тонг муборак !!! Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Show all...
👍 30😢 3
ХАЙРЛИ ТУН. Хаётда кўп хатолар қилиб-қадрли инсонларимизни йўқотамиз... Бошкаларга ёқишга харакат қиламизу-ўз яқинларимиздан қочамиз... Арзимаган инсонларни кўкларга кўтарамизу-ўзимизга содиқ инсонларга панд берамиз... Бизни қадрлаган инсонларни хафа қиламизу-аммо ўзимиз уларнинг узр сўрашларини кутамиз... Уларга хозироқ хайрли тун тилаб узр сўранг! ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЗИЗЛАРИM. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Show all...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: @HusniddinMirzaliyev

👍 47👏 20 2
Photo unavailableShow in Telegram
🟢 Диққат жуда чиройли ва қизиқарли савол 😊 ⁉️ Қайси егуликни пиширишда қанча туз 🍙 солса ҳам, у шўр бўлиб кетмайди? 🥣 Группага жўнатиб уларнинг ҳам бошини қотириб кўринг 😁 ЖАВОБ 👈✅
Show all...
👍 20
ТЎҒРИ ЖАВОБ 👈✅
​​ СОХИЛ БЎЙИДАГИ ОНА. Икки йигит сохил бўйида ўтириб кечки таом тановул қилаётган эдилар. Ёнларига келиб овқат қолдиқларини териб еб юрган бир кампирга кўзлари тушди. Қари кампирдан: — Қорнингиз очми? — дея сўрашди. Кампир: — Эрталабдан бери шу ердаман, бирон нарса емадим. Мени бу ерга ўғлим олиб келди. Бироздан сўнг келиб олиб кетишини айтди, — деди. Кампирга овқат егуликлар бердилар. Тун чўккач нарсаларини йиғиштириб кетишга тайёргарлик кўрдилар. Вақт алламаҳал бўлиб қолган, кампирни бир ўзини ташлаб кетиш ҳам яхши эмас. Йигитлардан бири: — Сизда ўғлингизни рақами борми телефон қилсак. Кампир: — Ҳа, рақами ёзилган вароқ берган эди. Қоғозда: "Ким бу кампирни топиб олса уни қариялар уйига олиб борсин" —деб ёзилган эди. Йигитлар бундан дахшатга тушдилар. Кампирни ўзлари билан кетишини сўраб бир соатча ялиниб ёлвордилар. Лекин кампир ўғли олиб кетишга ваъда қилганини ва ҳозир келиб қолишини айтиб уларнинг таклифига кўнмади. Фарзандидан ҳавотир ола бошлади. Икки ўртоқ ўғли келиб олиб кетишини беҳуда кутиб ўтирган кампирни қолдириб уйга қайтди. Лекин улардан бири ухлай олмади. Кампирнинг қисмати нима бўларкин деган ҳаёлда эди. Шартта ўрнидан турди, кийинди ва машинасига миниб соҳилга келди. Соҳилда тез ёрдам машинаси ва зобитлар бор эди. Одамлар тўпланиб турар эдилар. Бечора кампирнинг жасадига кўзи тушди. Ўлимининг сабабини сўраган эди: — “Қон босимини кескин кўтарилиши" — деган жавобни олди. Бу кампир фарзандини ўйлаб ҳавотирланганини, унга бирон нарса бўлдимикин дея қаттиқ қўрқувидан ўлиб қолганини тушиниб етди. Субҳаналлоҳ.! Шундай қалблар борки ўз ота—онасидан кечадиган, тошдан қаттиқ. Ва яна шундай меҳрибон қалблар борки, бошқаларнинг ота—онаси учун ҳам ғамхўр. Аллоҳим.! Қалбларимизни мусаффо қил ва ризойинга уйғун бўлган амал ва ибодатлар томон йўналтир...! Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Show all...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: @HusniddinMirzaliyev

👍 129😢 69 4👏 1
Нимани кўп зикр қилсангиз, ўшанинг аҳлига айланасиз. Ғийбат қилсангиз, ғийбат аҳли, дунёни зикр қилсангиз, дунё аҳли, лағвни зикр қилсангиз, лағв аҳли. Спорт, маишат, машшоқлар зикри билан ўшаларнинг аҳлига айланасиз... Аллоҳни кўпроқ зикр қилинг, Аллоҳнинг аҳли бўласиз! Ўқинг...Фақат йиғламанг!
Show all...
👍 136 32
Photo unavailableShow in Telegram
2000 сўм турадиган бу дори танангиздаги барча касалликларга тўн кийдириб организмингиздан ташқарига чиқариб юборади❗ Қўшимчасига бу дори сизни озиш ва ёшариш бўйича жаҳон чемпиони қилади. Юзингиздаги сизга ёқмайдиган ҳар қандай ажин ва доғларни гумдон қилади. Ҳар яхшини - бир ёмони бор дегандек: бу дорини ичишни бошласангиз гўзаллашиб эрингиз танимай қолиши мумкин 😉 Чўнтагингизга икки минг солиб аптекага киринг ва бу дорини сотиб олинг! Бу дори... БАТАФСИЛ 👇
Show all...
👍 24
👉 Давомини ўқиш❗
​​ Зийраклик... Ҳар бир ишда эҳтиёткорлик ва зийракликни қўлдан бермаслик лозимдир. Бу хислатларни йўқотган киши хийлакор, доғули, товламачиликни ўзига касб этиб олган фирибгар, қаллобларга алданиб, кейин пушаймон бўладилар. Вақти ўтгандан кейин пушаймон бўлиш фойда бермайди. Қадим замонда Эрон шаҳарларининг бирида Алоуддин номли мўътабар бир киши яшарди. Кунлардан бир кун кечаси яхши кийинган хушбичим бир йигит хизматчисига бир сандиқни кўтартириб Алоуддиннинг уйига келди, унинг хизматчисини чақириб: — Ҳожанга айт, мени қабул қилсин, унга айтадиган яширин сўзим бор,— деди. Хизматчи йигитнинг илтимосини ҳожасига етказди. Алоуддин киришга рухсат берди. Йигит сандиқ кўтарган хизматчиси билан Алоуддиннинг ҳузурига кириб, таъзим билан салом берди. Алоуддин йигитни иззат-икром билан қабул қилиб, нима иш билан қадам ранжида қилганини сўради. Йигит таъзим қилиб: — Мен қароқчи, ўғриларданман. Шу касбимнинг ярамаслигини билиб тавба қилдим. Мана бу сандиқ ичида эллик минг олтин баҳосида бўлган нарсалар бор, буларни сизга назр этиб келтирдим. Буларни олиб, ўз ҳалол пулингиздан минг олтин берсангиз, уни дастмоя қилиб ишлатаман,— деди ва сандиқни очиб кўрсатди. Сандиқ ичи олтин идишлар, лаъл, ёқут, гавҳарлар билан лиқ тўла эди. Алоуддин буни кўриб ҳайратда қолди. Дарҳол у йигитга минг олтин санаб берди. йигит минг олтинни олгандан кейин Алоуддин билан хайрлашиб, хизматчиси билан бирга чиқиб кетди. Эртаси кун эрталаб Алоуддин гавҳаршуносларни чақириб, уларга сандиқдаги нарсаларни кўрсатди. Ҳамма олтин, гавҳар идишлар, лаъл, ёқутлар олтин ҳалли шиша эканлиги билинди. Алоуддин қаллобнинг ишидан жуда ранжиб хизматчиларига уни топиб келтиришни буюрди. Хизматчилар у йигитни суриштирдилар, изладилар, лекин ҳеч ердан дарак топмадилар. Ҳатто Алоуддиндек киши ҳам эҳтиётсизлик туфайли алданиб қолди. Байт: Эҳтиёт бўл ҳар ишингга бўлма қаллоб ўртоғи, Йўқ эса, тушгай бошингга бир куни қайғу тоғи. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Show all...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: @HusniddinMirzaliyev

👍 103😢 9 4🔥 3😁 3
Тиббиёт факултетида таълим олаётган талабани дарсга бораётганида машина уриб юборди. Уни дарҳол шифохонага олиб бориб жарроҳлик столига ётқизишди. Табиблар уни текшириб битта буйрагини дарҳол олиб ташлаш кераклигини айтишди. Чунки ундан шиддат билан қон кетаётган эди. Унинг оиласига хабар бериб бир хулосага келишларини айтишди... Амалиёт муваффақиятли якун топди. Бир неча кундан кейин унда амалиёт ўтказган табиб унинг олдига кириб табассум билан деди: — Қачонлардир қазо ва қадар ҳақида эшитганмисан? — Ҳа эшитганман. Аммо мен буйрагимдан ажралдим, доктор! — Мен ҳам ўз кўзим билан кўргунимча сендай ўйлаган эдим. Сенинг буйрагингни олиб ташлаш чоғида бўйрагингдаги ғалати тўқималарни кўрдик. Уни олиб бўлгач таҳлил учун лабараторияга юбордик. Текширув натижасидан даҳшатга тушдик. Унда саратон бошланган экан. Талаба деди: — Бу билан сиз, ўша машина сени иккинчи ҳаётга қайтариш учун айнан жароҳатланган жойингни топиб урган, демоқчимисиз?! — Сенчи, бу воқеани оддий тўқнашув деб ўйлайсанми? — Бу аниқ қазо ва қадар! Банда гоҳида воқеаларнинг зоҳирига боқиб улардан хафа бўлади. Аммо кейинчалик вақт ўтгач уни ўзи учун хайр эканини англайди. Роббимиз бизга хоҳлаган нарсаларнинг ҳаммасида яхшилик бор. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Show all...
👍 284😢 43 25👏 7
​​— Товуқ шўрвадан ичиб кетинг, бобоси! Иссиғида яхши-да! — Бу овқатинг совуса яхши-да, келин! Дарров қайтаман, кетмай тур! ​​Шундан сўнг қассоб тўғри нариги қассобхонага жўнади: ярим оқшомда бир амаллаб гўшт топиб келди, лекин ҳамма унинг гўшт излаб юрганига ҳайратланди. Яна денг, ўзи қассоб бўлса. Бу ёғи энди, ўзбекчилик-да, шундай қилмаса, бу урф — қассобнинг кўнгикетарларга илинадиган доимий ушури тугайдими?.. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Show all...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: @HusniddinMirzaliyev

👍 74🥰 4 1
Photo unavailableShow in Telegram
Бугун автомобиль нархларида катта ўзгариш❗️ 2024-йилнинг 19-сенятбр куни ҳолатига кўра, «UzAutoMotors» ишлаб чиқараётган автомобилларнинг янги нархлари билан танишинг❗️ Нархлар билан танишиш учун керакли бўлган автомобиль устига босинг👇
Show all...
👍 9🤔 3😢 1
Damas
Spark
Nexia-3
Cobalt
Gentra
Tracker 2
Malibu 2
Trailblazer
Equinox
Tahoe
Traverse
Damas Labo
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.